makro iqtisodiyotga kirish

DOCX 16 pages 115.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 16
1-мавзу. макроиқтисодиётга кириш режа 1.1. “макроиқтисодиёт” фанининг шаклланиши тарихи, предмети ва объекти. 1.2. макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усуллари. 1.3. “ресурслар- товарлар ва хизматлар” ҳамда “даромадлар –харажатлар”нинг доиравий оқими модели. 1.1.“макроиқтисодиёт” фанининг шаклланиши тарихи, предмети ва объекти. макроиқтисодий таҳлилнинг тамал тошлари, ж.б.сэй, л.вальрас, в.парето ва бошқа олимлар томонидан хiх асрданоқ қўйилган эди. . ж.м. кейнс эса ўзининг “иш билан бандлилик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси”(1936 йил) асари билан бу жараённи мантиқий якунига етказди. шу сабабли ҳам ж.м. кейнс макроиқтисодиёт фанининг асосчиси сифатида тан олинади. макроиқтисодиёт умумий иқтисодий назариянинг бўлими ҳисобланиб, унда миллий хўжалик даражасида иқтисодиётнинг фундаментал муаммолари тадқиқ қилинади. макроиқтисодий назариянинг икки кўриниши ўзаро фарқланади: а) позитив макроиқтисодиёт; б) норматив макроиқтисоиёт. макроиқтисодиёт ялпи ишлаб чиқаришининг барқарор ўсишини, ресурсларнинг тўлиқ бандлилигини, инфляциянинг паст суръатларини ва тўлов балансининг мувозанатини таъминлаш нуқтаи назаридан мамлакат иқтисодиётини бир бутун ҳолда тадқиқ қилади ва уни макроиқтисодий тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини ўрганади. макроиқтисодиёт предметида ўзаро боғлиқ уч жиҳатни ажратиб …
2 / 16
умумлаштириш орқали миллий иқтисодиётдаги макроиқтисодий жараёнларни тадқиқ қилиш имконияти юзага келади.. агрегат кўрсаткичлар ёрдамида минглаб алоҳида бозорларни мамлакатнинг ягона бозори сифатида кўриб чиқиш мумкин бўлади. макроиқтисодий таҳлил жараёнида алоҳида товарлар ва хизматларнинг баҳоси, уларга бўлган талаб ва уларни таклиф этиш ҳажмлари кўрсаткичлари эмас, балки агрегат кўрсаткичлар ҳисобланган баҳоларнинг ўртача даражаси, ялпи талаб ва ялпи таклиф кўрсаткичларидан фойдаланилади макроиқтисодий таҳлилда асосий тадқиқот усули макроиқтисодий жараёнларни агрегат кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда иқтисодий математик моделлаштиришдир. макроиқтисодий моделлар иқтисодий кўрсаткичлар ва жараёнлар ўртасидаги миқдорий, сабаб- оқибат боғланишларини математик формула, график ва чизмалар кўринишида ифодалайди. бунга ялпи талаб-ялпи таклиф (ad-as) моделини, кейнс хочини, филлипс эгри чизиғини, is-lm моделини, иқтисодий ўсишнинг домар, харрод ва солоу моделларини и келтириш мумкин. макроиқтисодий моделларда ташқаридан белгиланадиган, яъни моделда тайёр катталик сифатида қабул қилинадиган экзоген ўзгарувчилар ҳамда моделни ечиш натижасида топиладиган ички-эндоген ўзгарувчилар фарқланади. бир моделда экзоген ҳисобланган ўзгарувчи (кўрсаткич) иккинчи модел учун эндоген ҳисобланиши мумкин. 1.3. “ресурслар- товарлар ва хизматлар” …
3 / 16
ги тенгликнинг бузилиши ишлаб чиқаришнинг пасайиши, инфляция ва ишсизлик даражаларининг кўтарилиб кетишига сабаб бўлади. давлат аралауви мавжуд бўлган иқтисодиётда бу модел анча мураккаб кўриниш олади( 1.1.чизма). ресурслар бозори уй хыжалиги корхоналар товар ва хизматлар бозори давлат 1 2 3 4 5 6 7 8 10 11 12 13 14 15 16 1.1.-чизма. “ресурслар-товарлар ва хизматлар” ҳамда “даромадлар – харажатлар”нинг давлат аралашуви мавжуд иқтисодиётдаги доиравий айланиши модели. бунда: 1. ер, меҳнат, капитал. 9.истеъмол харажатлари. 2. ресурслар. 10.сотишдан тушган даромад. 3. товар ва хизматлар. 11.ресурс харажатлари. 4. товар ва хизматлар. 12.солиқлар. 5. ресурслар. 13.солиқлар. 6. товар ва хизматлар 14.харажатлар. 7. трансфертлар. 15.харажатлар. 8. пул даромадлар (иш ҳақи, рента, фоиз, фойда) 16.субсидиялар. бундай иқтисодиётда ресурслар - товарлар ва хизматлар, даромадлар- харажатларнинг узлуксиз ҳаракати ҳам бозор механизмлари орқали, ҳам давлат аралашуви билан таъминланади. бунда ҳукумат ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг ҳаракатини бевосита бошқармайди, балки ресурслар ва товарлар бозорларида қатнашиш орқали уларнинг иқтисодий фаолиятига қулай шароитлар …
4 / 16
тнинг роли қандай? 4 агрегат кўрсаткичлар деганда нимани тушунасиз? макроиқтисодий таҳлилда агрегат кўрсаткичлардан фойдаланиш зарурияти нима учун юзага келади? 5 макроиқтисодий моделларнинг моҳиятига изоҳ беринг. 6 заҳираларни тавсифловчи кўрсаткичлар ва оқимларни тавсифловчи кўрсаткичлар ўртасида қандай боғлиқликлар мавжуд? 7 “ресурслар- товарлар ва хизматлар” ҳамда“даромадлар –харажатлар”нинг доиравий оқими моделидаги қарама-қарши омилларга изоҳ беринг. 8.доиравий оқимлар моделини доиравий айланиш тусини олишининг шартлари қандай? 2-мавзу. асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни ҳисоблаш режа 2.1. миллий иқтисодиётни таҳлил қилишда қўлланиладиган асосий кўрсаткичлар. 2.2. ялпи ички маҳсулот тушунчаси ва уни ҳисоблашнинг асосий шартлари. 2.3. яим ни ишлаб чиқариш услубида аниқлаш. 2.4. яимни харажатлар бўйича ҳисоблаш. 2.5. яим ни даромадлар бўйича ҳисоблаш. 2.6. миллий ҳисобчилик тизимидаги бошқа кўрсаткичлар ва улар ўртасидаги нисбат. 2.7. номинал ва реал яим. 2.8. асосий макроиқтисодий айниятлар. 2.1.миллий иқтисодиётни таҳлил қилишда қўлланиладиган асосий кўрсаткичлар мамлакат иқтисодиёти ривожланишини таҳлил қилишда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади: · ялпи ички маҳсулот (яим), соф ички маҳсулот (сим), ялпи миллий даромад …
5 / 16
мумий макроиқтисодий вазиятга баҳо беришда қўлланилса, яим, сим, ямд, смд, шд, штд, с, s кўрсаткичлари миллий ишлаб чиқаришнинг параметрларини ва динамикасини таҳлил этишда фойдаланилади. 2.2. ялпи ички маҳсулот тушунчаси ва уни ҳисоблашнинг асосий шартлари 1993 йилда қабул қилинган бмт мҳтнинг янги талқинига кўра ялпи ички маҳсулот (яим) асосий макроиқтисодий кўрсаткич ҳисобланади. яим - мамлакат резидентлари томонидан маълум муддат давомида ишлаб чиқарилган пировард товарлар ва хизматлар бозор баҳоларининнг умумий йиғиндисидан иборат. бошқа бир таърифга кўра яим- мамлакат ҳудудида маълум муддат давомида янгидан яратилган қийматлар йиғиндисидир. яим нинг «ички» деб аталишига сабаб унинг мамлакат резидентлари томонидан яратилишидир. резидент деганда фақатгина мамлакатнинг юридик ва жисмоний шахслари тушунилмайди. чунки мамлакат юридик шахси бошқа мамлакат ҳудудида бир йилдан ортиқ фаолият юритса ўша мамлакат резиденти деб қаралади. яим уч хил усул билан ҳиобланади: 1) ишлаб чиқариш усули; 2) харажатлар усули; 3) даромадлар усули. ҳар учала усул билан ҳисобланган яим кўрсаткичи ҳажми статистик хатолар истисно этилганда ўзаро …

Want to read more?

Download all 16 pages for free via Telegram.

Download full file

About "makro iqtisodiyotga kirish"

1-мавзу. макроиқтисодиётга кириш режа 1.1. “макроиқтисодиёт” фанининг шаклланиши тарихи, предмети ва объекти. 1.2. макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усуллари. 1.3. “ресурслар- товарлар ва хизматлар” ҳамда “даромадлар –харажатлар”нинг доиравий оқими модели. 1.1.“макроиқтисодиёт” фанининг шаклланиши тарихи, предмети ва объекти. макроиқтисодий таҳлилнинг тамал тошлари, ж.б.сэй, л.вальрас, в.парето ва бошқа олимлар томонидан хiх асрданоқ қўйилган эди. . ж.м. кейнс эса ўзининг “иш билан бандлилик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси”(1936 йил) асари билан бу жараённи мантиқий якунига етказди. шу сабабли ҳам ж.м. кейнс макроиқтисодиёт фанининг асосчиси сифатида тан олинади. макроиқтисодиёт умумий иқтисодий назариянинг бўлими ҳисобланиб, унда миллий хўжалик даражасида иқтисодиётнинг фундаментал муам...

This file contains 16 pages in DOCX format (115.4 KB). To download "makro iqtisodiyotga kirish", click the Telegram button on the left.

Tags: makro iqtisodiyotga kirish DOCX 16 pages Free download Telegram