makro-iqtisodiyotga kirish

PPT 31 pages 951.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 31
1-мавзу. макроиқтисодиёт фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 1-мавзу. макроиқтисодиётга кириш 1. “макроиқтисодиёт” фанининг шаклланиши тарихи, предмети ва объекти. 2. макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усуллари. 3. “ресурслар - товарлар ва хизматлар” ҳамда “даромадлар – харажатлар”нинг доиравий айланиш модели. макроиқтисодий назариянинг икки кўриниши ўзаро фарқланади: позитив макроиқтисодиёт; норматив макроиқтисоиёт. позитив макроиқтисодиёт реал иқтисодий ҳодисаларни ва уларнинг алоқадорликларини ўрганади. норматив макроиқтисодиёт қайси шароитлар ёки жиҳатлар мақбул ёки номақбул эканлигини белгилайди, ҳаракатнинг аниқ йўналишларини таклиф этади. 1. “макроиқтисодиёт” фанининг шакл-ланиши тарихи, предмети ва объекти. иқтисодий назариянинг икки мустақил бўлими сифатида макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт фанларининг предметларини фарқлаш лозим. микроиқтисодиёт предмети бўлиб “белгиланган” иқтисодий шарт-шароитларда уй хўжаликлари ва фирмалар даражасида иқтисодий қарор қабул қилиш механизми ҳисобланади. микроиқтисодий таҳлил объекти бўлиб алоҳида товарлар бозорлари, ресурслар бозорлари, улардаги талаб ва таклиф ҳисобланса макроиқтисодиётда миллий иқтисодиёт даражасида меҳнат, пул, товарлар ва хизматлар бозорларининг ўзаро муносабатлари ва ўзаро таъсири таҳлил қилинади.. 1. “макроиқтисодиёт” фанининг шакл-ланиши тарихи, предмети ва объекти. макроиқтисодиёт ялпи …
2 / 31
л-ланиши тарихи, предмети ва объекти. иқтисодий назариянинг асосий масалалари ва таркиби иқтисодий назариянинг масалалари иқтисодий назариянинг бўлимлари макроиқтисодиёт яим миқдорини қайси омиллар белгилаб беради? пул нима ва унинг роли қандай? баҳолар даражаси нима ва унинг динамикасини қайси омиллар белгилаб беради? бандлик даражасини нима белгилаб беради? статик макроиқтисодий мувозанат назарияси пул назарияси инфляция назарияси иш билан бандлилик назарияси. иқтисодий назариянинг асосий масалалари ва таркиби иқтисодий назариянинг масалалари иқтисодий назариянинг бўлимлари макроиқтисодиёт иқтисодий конъюктура ўзгаришларинни қайси омиллар белгилаб беради? барқарор иқтисодий ўсишнинг қандай шарт-шароитлари мавжуд? мамлакатнинг иқтисодий конъюктурасига ташқи дунё қандай таъсир кўрсатади? давлатнинг барқарор иқтисодий ўсишга эришишини қандай омиллар таъминлайди? иқтисодий даврлар назарияси иқтисодий ўсиш назарияси тўлов баланси ва валюта курси назарияси давлатнинг барқарорлаштириш сиёсати назарияси макроиқтисодиёт объекти ва субъектлари хонадон хўжаликлари, фирмалар, давлат ва ташқи дунё макроиқтисодиёт субъектлари ҳисобланади. ушбу субъектлар таркибида давлатнинг ўрни мунозарали ҳисобланади. кейнсчилар бозор тизими механизмларининг иқтисодиётни барқарор ўсишини таъминлашга доимо қодир эмас ва давлатнинг иқтисодиётга …
3 / 31
ан фойдаланишга асосланган тадқиқит усулларидан фойдаланилади. агрегатлаш, яъни қатор иқтисодий кўрсаткичлар ва категорияларни ягона макроиқтисодий индикаторларга умумлаштириш орқали миллий иқтисодиётдаги макроиқтисодий жараёнларни тадқиқ қилиш имконияти юзага келади. агрегат кўрсаткичлар ёрдамида минглаб алоҳида бозорларни мамлакатнинг ягона бозори сифатида кўриб чиқиш мумкин бўлади. макроиқтисодий таҳлил жараёнида алоҳида товарлар ва хизматларнинг баҳоси, уларга бўлган талаб ва уларни таклиф этиш ҳажмлари кўрсаткичлари эмас, балки агрегат кўрсаткичлар ҳисобланган баҳоларнинг ўртача даражаси, ялпи талаб ва ялпи таклиф кўрсаткичларидан фойдаланилади. макроиқтисодий таҳлилда асосий тадқиқот усули макроиқтисодий жараёнларни агрегат кўрсаткичларга асосланган ҳолда иқтисодий математик моделлаштиришдир. 2. макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усуллари. макроиқтисодий моделлар иқтисодий кўрсаткичлар ва жараёнлар ўртасидаги миқдорий, сабаб-оқибат боғланишларини математик формула, график ва чизмалар кўринишида ифодалайди. бунга ялпи талаб-ялпи таклиф (ad-as) моделини, кейнс хочини, филлипс эгри чизиғини, is-lm моделини, иқтисодий ўсишнинг домар, харрод ва солоу моделларини келтириш мумкин. бу моделларни бир вақтнинг ўзида график ва алгебраик формула кўринишида тасвирлаш мумкин. алгебраик формулалар каби макроиқтисодий моделлар ҳам икки, …
4 / 31
ккинчи гуруҳ кўрсаткичлар маълум давр оралиғида иқтисодий жараёнларнинг ҳолатини тавсифлайди. буларга яим ҳажми, истеъмол ва инвестиция харажатлари миқдори, инфляция суръати каби каби кўрсаткичлар мисол бўлади. 2. макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усуллари. очиқ иқтисодиёт мазмуни француз иқтисодчиси м.пебро «очиқ иқтисодиёт»га қуйидагича таъриф беради: «очиқлик, эркин савдо – бу иқтисодий ривожланган мамлакатлар учун қулай ўйин қоидаларидир» * очиқ иқтисодиёт мазмуни иқтисодиётнинг очиқлигига таъсир этувчи омиллар. 1. очиқ иқтисодиётнинг шаклланишида давлат муҳим ўрин тутади. 2. иқтисодиётнинг очиқлигини таъминлаб беришда яна бир муҳим омил бу трансмиллий корпорациялар фаолияти билан боғлиқ. тмклар янги бозорларни ўзлаштириш учун хорижий мамлакатларда кўпсонли филиаллар, қиз компаниялар барпо этиш орқали мазкур мамлакатлар томонидан яратилган протекционистик тўсиқларни айланиб ўтишди ва халқаро иқтисодий айирбошлашннинг интернационалашувини таъминлаб беришди. 3. хх асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб транспорт ва ахборот тизимларининг жадал ривожланиши ҳам миллий иқтисодиётларнинг очилик даражасига бевосита таъсир ўтказди. 4. халқаро савдонинг эркинлашуви миллий хўжаликларнинг ташқи шарт-шароитлар ва таъсирларга мослашувчанлигини оширишга, уларнинг халқаро меҳнат тақсимотида …
5 / 31
илиши. * очиқ иқтисодиёт мазмуни иқтисодиётнинг очиқлик даражасини белгилаб берувчи миқдорий кўрсаткичларга экспорт ва импортнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини киритиш мумкин. экспорнинг яимга нисбати экспорт квотаси сифатида аниқланади: * бу ерда эк - экспорт квотаси, э - экспорт хажми. агар эк к 10% булса, иктисодиётнинг очиклиги максадга мувофик хисобланади. очиқ иқтисодиёт мазмуни иктисодиёт очиклигининг бошка курсаткичи импорт билан яим муносабатидан келиб чикувчи импорт квотаси курсаткичидир: * бу ерда ик - импорт квотаси, и - импорт хажми очиқ иқтисодиёт мазмуни очикликнинг комплекс курсаткичларидан бири деб одатда ташки савдо квотаси курсатилади: * бу ерда тск -ташки савдо квотаси, тс - ташки савдо оборотининг хажми 3. “ресурслар - товарлар ва хизматлар” ҳамда “даромадлар – харажатлар”нинг доиравий айланиш модели. тарихда маълум бўлган биринчи макроиқтисодий модел “кенэ жадвали” ҳисобланади. бу моделда ф.кенэ миллий иқтисодиёт амал қилишини уч синфнинг - 5 млрд. франк қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи деҳқонлар, жами 2 млрд. франк турадиган буюмлар ишлаб …

Want to read more?

Download all 31 pages for free via Telegram.

Download full file

About "makro-iqtisodiyotga kirish"

1-мавзу. макроиқтисодиёт фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 1-мавзу. макроиқтисодиётга кириш 1. “макроиқтисодиёт” фанининг шаклланиши тарихи, предмети ва объекти. 2. макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усуллари. 3. “ресурслар - товарлар ва хизматлар” ҳамда “даромадлар – харажатлар”нинг доиравий айланиш модели. макроиқтисодий назариянинг икки кўриниши ўзаро фарқланади: позитив макроиқтисодиёт; норматив макроиқтисоиёт. позитив макроиқтисодиёт реал иқтисодий ҳодисаларни ва уларнинг алоқадорликларини ўрганади. норматив макроиқтисодиёт қайси шароитлар ёки жиҳатлар мақбул ёки номақбул эканлигини белгилайди, ҳаракатнинг аниқ йўналишларини таклиф этади. 1. “макроиқтисодиёт” фанининг шакл-ланиши тарихи, предмети ва объекти. иқтисодий назариянинг икки мустақил бўлими сифатида макроиқтисодиёт ва ...

This file contains 31 pages in PPT format (951.0 KB). To download "makro-iqtisodiyotga kirish", click the Telegram button on the left.

Tags: makro-iqtisodiyotga kirish PPT 31 pages Free download Telegram