makro iqtisodiyotga kirish

PPT 37 стр. 506,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 37
1-мавзу. макроиқтисодиёт фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 1-мавзу. макроиқтисодиётга кириш 1. “макроиқтисодиёт” фанининг шаклланиши тарихи, предмети ва объекти. 2. макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усуллари. 3. “ресурслар - товарлар ва хизматлар” ҳамда “даромадлар – харажатлар”нинг доиравий айланиш модели. 4. ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси макроиқтисодий асослари 1. “макроиқтисодиёт” фанининг шакл-ланиши тарихи, предмети ва объекти. макроиқтисодиёт атамаси иқтисодий айланмага нисбатан яқиндагина киритилган бўлсада макроиқтисодий таҳлил элиментлари иқтисодиёт фани билан деярли бирга пайдо бўлди. мамлакат иқтисодиёти ривожланишини яхлит бир жараён сифатида тадқиқ қилиш, унга турли элиментларининг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро таъсири хос бўлган тизим сифатида ёндошиш дастлаб ф. кенэ асарларида учрайди. ф.кенэ 1758 йилда, миллий маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни пул оқимларининг доиравий айланиши сифатида тасвирланган “кенэ жадвали”ни тузишда илк бор макроиқтисодий таҳлил элиментларини қўллади. макроиқтисодий таҳлилнинг шаклланиши хiх асрда ж.б.сэй, л.вальрас, в.парето ва бошқа олимларининг илмий фаолияти билан боғлиқ. кейинчалик, к.маркс ўзининг жами ижтимоий маҳсулот (жим)ни такрор ишлаб чиқариш схемаси, в.леоньтев эса …
2 / 37
фанининг шакл-ланиши тарихи, предмети ва объекти. макроиқтисодий назариянинг икки кўриниши ўзаро фарқланади: позитив макроиқтисодиёт; норматив макроиқтисоиёт. позитив макроиқтисодиёт реал иқтисодий ҳодисаларни ва уларнинг алоқадорликларини ўрганади. норматив макроиқтисодиёт қайси шароитлар ёки жиҳатлар мақбул ёки номақбул эканлигини белгилайди, ҳаракатнинг аниқ йўналишларини таклиф этади. 1. “макроиқтисодиёт” фанининг шакл-ланиши тарихи, предмети ва объекти. иқтисодий назариянинг икки мустақил бўлими сифатида макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт фанларининг предметларини фарқлаш лозим. микроиқтисодиёт предмети бўлиб “белгиланган” иқтисодий шарт-шароитларда уй хўжаликлари ва фирмалар даражасида иқтисодий қарор қабул қилиш механизми ҳисобланади. микроиқтисодий таҳлил объекти бўлиб алоҳида товарлар бозорлари, ресурслар бозорлари, улардаги талаб ва таклиф ҳисобланса макроиқтисодиётда миллий иқтисодиёт даражасида меҳнат, пул, товарлар ва хизматлар бозорларининг ўзаро муносабатлари ва ўзаро таъсири таҳлил қилинади.. 1. “макроиқтисодиёт” фанининг шакл-ланиши тарихи, предмети ва объекти. макроиқтисодиёт ялпи ишлаб чиқаришининг барқарор ўсишини, ресурсларнинг тўлиқ бандлилигини, инфляциянинг паст суръатларини ва тўлов балансининг мувозанатини таъминлаш нуқтаи назаридан мамлакат иқтисодиётини яхлит, бутун ҳолда тадқиқ қилади ва уни макроиқтисодий тартибга солишнинг иқтисодий …
3 / 37
от ишлаб чиқариш ҳажми ва усулларини қандай аниқлашади? бозор баҳоси қандай ташкил топади? милдлий даромад қандай тақсимланади? давлат ишлаб чиқариш омилларини тармоқлараро тақсимлаш ва миллий даромадни индивидлараро тақсимлашда иштирок этиши керакми? истеъмолчи талаби назарияси маҳсулот ишлаб чиқариш ва таклиф этиш назарияси тармоқ ва умумий иқтисодий мувозанат назарияси ишлаб чиқариш омиллар баҳосини шакллантириш назарияси ижтимоий фаровонлик назарияси иқтисодий назариянинг асосий масалалари ва таркиби иқтисодий назариянинг масалалари иқтисодий назариянинг бўлимлари макроиқтисодиёт яим миқдорини қайси омиллар белгилаб беради? пул нима ва унинг роли қандай? баҳолар даражаси нима ва унинг динамикасини қайси омиллар белгилаб беради? бандлик даражасини нима белгилаб беради? статик макроиқтисодий мувозанат назарияси пул назарияси инфляция назарияси иш билан бандлилик назарияси. иқтисодий назариянинг асосий масалалари ва таркиби иқтисодий назариянинг масалалари иқтисодий назариянинг бўлимлари макроиқтисодиёт иқтисодий конъюктура ўзгаришларинни қайси омиллар белгилаб беради? барқарор иқтисодий ўсишнинг қандай шарт-шароитлари мавжуд? мамлакатнинг иқтисодий конъюктурасига ташқи дунё қандай таъсир кўрсатади? давлатнинг барқарор иқтисодий ўсишга эришишини қандай омиллар таъминлайди? …
4 / 37
ва синтез, индукция ва дедукция, статистик кузатиш, иқтисодий математик моделлаштириш усуллари киради. мураккаб тизим ҳисобланган миллий иқтисодиётни тадқиқ қилиш ўзига хос усуллардан фойдаланишни талаб этади. кўп сонли статистик маълумотлар ва кўрсаткичларни алоҳида ўрганиб чиқиш ва улар тўғрисида илмий асосланган хулосалар чиқариш қийин вазифадир. юқоридаги сабабларга кўра макроиқтисодиёт фанида агрегат катталиклардан фойдаланишга асосланган тадқиқит усулларидан фойдаланилади. агрегатлаш, яъни қатор иқтисодий кўрсаткичлар ва категорияларни ягона макроиқтисодий индикаторларга умумлаштириш орқали миллий иқтисодиётдаги макроиқтисодий жараёнларни тадқиқ қилиш имконияти юзага келади. агрегат кўрсаткичлар ёрдамида минглаб алоҳида бозорларни мамлакатнинг ягона бозори сифатида кўриб чиқиш мумкин бўлади. макроиқтисодий таҳлил жараёнида алоҳида товарлар ва хизматларнинг баҳоси, уларга бўлган талаб ва уларни таклиф этиш ҳажмлари кўрсаткичлари эмас, балки агрегат кўрсаткичлар ҳисобланган баҳоларнинг ўртача даражаси, ялпи талаб ва ялпи таклиф кўрсаткичларидан фойдаланилади. макроиқтисодий таҳлилда асосий тадқиқот усули макроиқтисодий жараёнларни агрегат кўрсаткичларга асосланган ҳолда иқтисодий математик моделлаштиришдир. 2. макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усуллари. макроиқтисодий моделлар иқтисодий кўрсаткичлар ва жараёнлар ўртасидаги миқдорий, сабаб-оқибат …
5 / 37
ни ечиш натижасида топиладиган ички-эндоген ўзгарувчилар фарқланади. бир моделда экзоген ҳисобланган ўзгарувчи (кўрсаткич) иккинчи модел учун эндоген ҳисобланиши мумкин. макроиқтисодий кўрсаткичлар заҳираларни ва оқимларни тавсифловчи ўзгарувчиларга ажратилади. биринчи гуруҳ кўрсаткичлар тадқиқот объектининг маълум санадаги ҳолатини тавсифлайди. буларга ишсизлик даражаси, давлат қарзи каби кўрсаткичлар мисол бўлади. иккинчи гуруҳ кўрсаткичлар маълум давр оралиғида иқтисодий жараёнларнинг ҳолатини тавсифлайди. буларга яим ҳажми, истеъмол ва инвестиция харажатлари миқдори, инфляция суръати каби каби кўрсаткичлар мисол бўлади. 2. макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усуллари. очиқ иқтисодиёт мазмуни француз иқтисодчиси м.пебро «очиқ иқтисодиёт»га қуйидагича таъриф беради: «очиқлик, эркин савдо – бу иқтисодий ривожланган мамлакатлар учун қулай ўйин қоидаларидир» * очиқ иқтисодиёт мазмуни иқтисодиётнинг очиқлигига таъсир этувчи омиллар. 1. очиқ иқтисодиётнинг шаклланишида давлат муҳим ўрин тутади. 2. иқтисодиётнинг очиқлигини таъминлаб беришда яна бир муҳим омил бу трансмиллий корпорациялар фаолияти билан боғлиқ. тмклар янги бозорларни ўзлаштириш учун хорижий мамлакатларда кўпсонли филиаллар, қиз компаниялар барпо этиш орқали мазкур мамлакатлар томонидан яратилган протекционистик тўсиқларни …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 37 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "makro iqtisodiyotga kirish"

1-мавзу. макроиқтисодиёт фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 1-мавзу. макроиқтисодиётга кириш 1. “макроиқтисодиёт” фанининг шаклланиши тарихи, предмети ва объекти. 2. макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усуллари. 3. “ресурслар - товарлар ва хизматлар” ҳамда “даромадлар – харажатлар”нинг доиравий айланиш модели. 4. ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси макроиқтисодий асослари 1. “макроиқтисодиёт” фанининг шакл-ланиши тарихи, предмети ва объекти. макроиқтисодиёт атамаси иқтисодий айланмага нисбатан яқиндагина киритилган бўлсада макроиқтисодий таҳлил элиментлари иқтисодиёт фани билан деярли бирга пайдо бўлди. мамлакат иқтисодиёти ривожланишини яхлит бир жараён сифатида тадқиқ қилиш, унга турли элиментларининг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро таъсири хос бўлга...

Этот файл содержит 37 стр. в формате PPT (506,5 КБ). Чтобы скачать "makro iqtisodiyotga kirish", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: makro iqtisodiyotga kirish PPT 37 стр. Бесплатная загрузка Telegram