инфляция ва инфляциягақарши сиёсат

PPT 45 pages 1.5 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 45
1-мавзу. макроиқтисодиёт фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 4-мавзу. инфляция ва инфляцияга қарши сиёсат. 1. инфляциянинг моҳияти ва ҳисобланиш усуллари. 2. инфляциянинг сабаблари ва турлари. 3. инфляция ва ишсизлик ўртасидаги боғликлик. 4. инфляцияга қарши сиёсатнинг моҳияти ва хусусиятлари. * 1. инфляциянинг моҳияти ва ҳисобланиш усуллари. инфляция (лотинча inflatio - шишиш, бўртиш, таранглашиш) – маълум давр мобайнида мамлакатда баҳолар ўртача (умумий) даражасининг барқарор ўсиши, пулнинг харид қобилиятини узоқ муддатли пасайишидир. дефляция – бу инфляцияга тескари бўлган жараён бўлиб, у пулнинг харид қобилиятини ортишида ўз аксини топади. дезинфляция – бу инфляция суръатларининг пасайишидир. * 1. инфляциянинг моҳияти ва ҳисобланиш усуллари. инфляция бозор иқтисодиётининг асосий издан чиқарувчи омиллари жумласига киради, унинг суръати қанчалик юқори бўлса, иқтисодиётга хавфли таъсири шунчалик катта бўлади. айниқса бир иқтисодий тизимдан иккинчи бир иқтисодий тизимга ўтаётган мамлакатларда инфляциянинг иқтисодиётга таъсири анча хавфли. чунки, бу давр нархларнинг эркинлашуви ва шунга мувофиқ уларнинг умумий даражаси кескин ошиб кетиши билан боғлиқ. * 1. …
2 / 45
инг ўзгариши; кредит бериш шартларининг қимматлашуви ва муддатларининг қисқариши; кундалик хаетий эҳтиёж молларидан иборат истеъмол савати баҳосининг ўсиши. * 1. инфляциянинг моҳияти ва ҳисобланиш усуллари. инфляцияни аниқлашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади: яим дефлятори; истеъмол нархлар индекси; улгуржи нархлар индекси. * * * * ўзбекистонда истеъмол нархлари индекси динамикаси йиллар ўтган йилга нисбатан, %да 2000 y. 128.2 2005 y. 107.8 2010 y. 107.3 2011 y. 107.6 2012 y. 107.0 2013 y. 106.8 2014 y. 106.1 2015 y. 105.6 2016 y. 105.7 2017 y. 114.4 2018 y. 114.3 * * * базавий инфляция иқтисодиётдаги давомий инфляцион трендни яққолроқ ифодаловчи кўрсаткич бўлиб, қисқа муддатли, мавсумий ёки доимий тарзда ўзгариб турувчи нархлар билан боғлиқ ўзгаришларни (шокларни) инобатга олмайди. * * * 1. инфляциянинг моҳияти ва ҳисобланиш усуллари. инфляцияни миқдоран ўлчаш учун макроиқтисодиётда «70-миқдор қоидаси» деб аталган усулдан ҳам фойдаланилади. бу усул инфляция шароитида нархларнинг ўртача даражаси неча йилда икки бараварга ошишини аниқлаш имконини беради. бунинг …
3 / 45
циянинг вужудга келиш сабабларига кўра икки тури мавжуд: талаб инфляцияси – бу ялпи талабнинг ялпи таклифга нисбатан юқори суръатларда ўсиши туфайли нархларнинг ошишидир. таклиф инфляцияси – ишлаб чиқариш харажатлари ошиши ҳисобига ялпи таклифнинг қисқариши ва нархларнинг ошишидир. * 2. инфляциянинг сабаблари ва турлари. нархларнинг ўсиш суръатларига кўра инфляциянинг қуйидаги турлари фарқланади: меъёрдаги (ёки судралувчи) инфляция – бунда нархларнинг умумий даражаси йилиги 10%гача ўсади; ўрмаловчи инфляция - бунда нархларнинг умумий даражаси йилиги 10-100%га ўсади; юқори инфляция - бунда нархларнинг умумий даражаси йилиги 100-1000%га ўсади; гиперинфляция - бунда нархларнинг умумий даражаси йилиги 1000%дан юқори ўсади; * 2. инфляциянинг сабаблари ва турлари. намоён бўлиш шаклига кўра инфляция 2 хил бўлади: очиқ инфляция – ушбу инфляция нархларнинг ўсишида намоён бўлади; яширин инфляция – ушбу инфляция товарларнинг дефицитида, камоматида намоён бўлади; * 2. инфляциянинг сабаблари ва турлари. шунинг дек кутилган ва кутилмаган инфляцияларни ҳам бир-биридан фарқлаш керак: кутилган инфляция – истиқболли ражаларни тузишда инобатга олинган …
4 / 45
и. ҳар икки ҳолат баҳолар даражасинининг ўсишига олиб келади. * 3. инфляция ва ишсизлик ўртасидаги боғликлик. филлипс эгри чизиғи. ишсизлик ва инфляция кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик инглиз иқтисодчиси а.у.филлипс томонидан аниқланган ва филлипс эгри чизиғи деб аталади. филлипс эгри чизиғи ишсизлик ва инфляция даражалари ўртасидаги тескари боғлиғликни характерлайди. * филлипс эгри чизиғи. инфляция ишсизлик * 3. инфляция ва ишсизлик ўртасидаги боғликлик. филлипс эгри чизиғидан макроиқтисодий сиёсатни амалга ошириш жараёнида фойдаланиш мумкин. мисол учун ишсизлар сонини қисқартириш учун қўшимча пул массасини эмиссия қилиш мумкин. * 3. инфляция ва ишсизлик ўртасидаги боғликлик. филлипс эгри чизиғи инфляция ва ишсизлик ўртасидаги боғлиқликни қисқа муддатдаги давр учун акс эттиришини унутмаслик керак. узоқ муддатли даврда филиппс эгри чизиғи амал қилмаслигини м.фридмен ва э.фелпслар асослаб беришган. * 1970 йилларда жаҳон хўжалигидаги нефть инқирози шароитида кўплаб мамлакатларда инфляциянинг ва ишсизликнинг бир вақтдаги юқори суръатлари кузатилган. бу ҳолат филлипс эгри чизиғи доим ҳам амал қилмаслигини кўрсатиб берди ва иқтисодиётда …
5 / 45
юртмаси ва арзон кредит ҳисобига самарали талабни шакллантириш асосида ялпи таклиф даражасини кўтариш мумкин деб ҳисоблашади. ҳукуматнинг ушбу тадбирлари яим пасайишини сусайтиради ва ишсизликни камайтиради. 4. инфляцияга қарши сиёсатнинг моҳияти ва хусусиятлари. * аммо бундай сиёсат давлат бюджети тақчиллигини юзага келтиради ва қўшимча пул эмиссиясига эҳтиёж туғдиради. кейнс давлат бюджети тақчиллигини давлатнинг узоқ муддатли қарзлари ҳисобига қоплашни таклиф этган. 4. инфляцияга қарши сиёсатнинг моҳияти ва хусусиятлари. * инфляцияга қарши сиёсатнинг монетарстик концепцияси кейнсчиларнинг инфляцияга қарши таклифларининг камчиликлари вужудга келган даврда шаклланди. жумладан, қатор мамлакатларда давлат қарзи ошиб кетди. бундай шароитда монетаризм мактаби вакиллари инфляцияга қарши курашнинг кескин усулларини таклиф этишди. улар ялпи талабни “конфискация” типидаги пул ислоҳоти ўтказиш ҳисобига чеклаш ва бюджет тақчиллигини ижтимоий дастурларни қисқартиришни таклиф этишди. 4. инфляцияга қарши сиёсатнинг моҳияти ва хусусиятлари. * монетаристлар инфляциянинг фақат монетар сабабларини таҳлил қилишган. улар шок терапияси шаклида пул массасининг ўсиш суръатларини кескин қисқартиришни таклиф қилишган. аммо ушбу тадбирлар ишлаб чиқаришнинг …

Want to read more?

Download all 45 pages for free via Telegram.

Download full file

About "инфляция ва инфляциягақарши сиёсат"

1-мавзу. макроиқтисодиёт фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 4-мавзу. инфляция ва инфляцияга қарши сиёсат. 1. инфляциянинг моҳияти ва ҳисобланиш усуллари. 2. инфляциянинг сабаблари ва турлари. 3. инфляция ва ишсизлик ўртасидаги боғликлик. 4. инфляцияга қарши сиёсатнинг моҳияти ва хусусиятлари. * 1. инфляциянинг моҳияти ва ҳисобланиш усуллари. инфляция (лотинча inflatio - шишиш, бўртиш, таранглашиш) – маълум давр мобайнида мамлакатда баҳолар ўртача (умумий) даражасининг барқарор ўсиши, пулнинг харид қобилиятини узоқ муддатли пасайишидир. дефляция – бу инфляцияга тескари бўлган жараён бўлиб, у пулнинг харид қобилиятини ортишида ўз аксини топади. дезинфляция – бу инфляция суръатларининг пасайишидир. * 1. инфляциянинг моҳияти ва ҳисобланиш усуллари. инфляция бозор иқтисодиётининг асосий и...

This file contains 45 pages in PPT format (1.5 MB). To download "инфляция ва инфляциягақарши сиёсат", click the Telegram button on the left.