инфляция ва аксилинфляция сиёсати

DOCX 4 sahifa 38,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
4-мавзу. инфляция ва аксилинфляция сиёсати режа 4.1. инфляциянинг моҳияти ва ҳисобланиш усуллари. 4.2. инфляциянинг турлари. талаб ва таклиф инфляцияси. 4.3. инфляция ва ишсизлик ўртасидаги боғликлик. филлипс эгри чизиғи. 4.4. аксилинфляция сиёсати ва жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида уни амалга ошириш хусусиятлари. 4.1. инфляциянинг моҳияти ва ҳисобланиш усуллари. инфляция ( лотинча inflatio - шишиш, бўртиш, таранглашиш) – маълум давр мобайнида мамлакатда баҳолар ўртача (умумий) даражасининг барқарор ўсиши, пулнинг харид қобилиятини узоқ муддатли пасайиши. умуман олганда инфляция пул муомаласи қонунларининг бузилиши шакли сифатида макроиқтисодий мувозанатнинг бузилишини, талаб ва таклиф номутаносиблигини англатади. кейнсчиар мактаби намоёндалари бундай номутаносибликнинг сабаби тўлиқ бандлик шароитида талабнинг ҳаддан зиёд бўлишида деб билишади. бошқача айтганда ялпи талабни кўпайтириш инфляцияга олиб келмайди деб ҳисоблашишади. неоклассик ёндошув тарафдорлари инфляциянинг манбаи ишлаб чиқаришнинг ҳаддан зиёд ўсишида, ишлаб чиқариш харажатларининг кўпайишида деб билишади. демак кейнсчилар инфляцияга талаб томонидан, неоклассиклар эса таклиф томонидан ёндошишади. инфляция нафақат пул муомаласининг издан чиқиши, балки бутун такрор ишлаб чиқариш …
2 / 4
инг нархлар индекси; p-1 - ўтган йилнинг нархлар индекси. 4.2. инфляциянинг турлари. талаб ва таклиф инфляцияси. талаб инфляцияси иқтисодиётда талаб кескин ошиб кетиши ва уни ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми билан қондириш мумкин бўлмай қолган шароитларда келиб чиқади. яъни, тўлиқ бандлиликка яқин шароитда иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш имкониятлари ўсиб бораётган ялпи талабни қондиролмайди. ортиқча талаб эса реал товарлар баҳосининг кўпайишига иқтисодий босим беради ва талаб инфляцияси келиб чиқади. таклиф инфляцияси бу, мамлакат иқтисодиётида товар ва хизматлар таклифининг камайиши натижасида товар ва хизматлар баҳоларининг ошишидан пайдо бўлади. бундай ҳолларда ортиқча талаб бўлмаса ҳам товарларнинг баҳолари ошиб боради. ҳатто иш билан бандлик ва яим ишлаб чиқариш камайган йиллари товарларнинг баҳоси ошади. жами таклиф қисқаришининг асосий сабаби маҳсулот бирлигига сарфланган харажатларнинг ўсиши ҳисобланади. бунда номинал иш ҳақи, хом ашё ва ёқилғи нархларининг ошиши натижасида ишлаб чиқариш таннархи ҳам ошади. таклиф инфляциясининг келиб чиқишига, шунингдек, таклиф механизмининг бузилиши ҳам таъсир қилади. таклиф механизми эса тасодифий ҳолда …
3 / 4
йдасига қайта тақсимлайди. талаб ва таклиф инфляциясини қатъий чегаралаш қийин. баъзида бу икки турдаги инфляция бир-бири билан қўшилиб кетади. 4.3. инфляция ва ишсизлик ўртасидаги боғликлик. филлипс эгри чизиғи. иқтисодиёт ўз ривожланишида потенциал даражага яқинлашган шариотда ёки бандлилик даражасини ошириш ёхуд инфляция даражасини пасайтириш каби муқобил вариантлардан бирини танлашга мажбур бўлинади. чунки қисқа муддатли даврда ишсизлик ва инфляция даражалари ўртасида тескари боғлиқлик мавжудишсизлик ва инфляция кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик инглиз иқтисодчиси а.в.филлипс томонидан аниқланган ва филлипс эгри чизиғи (4.1 -чизма) деб аталади. филлипс эгри чизиғи ишсизлик ва инфляция даражалари ўртасидаги тескари боғлиғликни характерлайди. инфляция u ишсизлик u ---------------------- юқори даражадаги кутилаётган инфляция ----------------------- паст даражадаги кутилаётган инфляция 4.1.-чизма. филлипс эгри чизиғи мамлакат иқтисодиётининг хусусиятига кўра, шунингдек, инфляциянинг қайси тури мавжудлигига қараб филлипс эгри чизиғидаги инфляция ва ишсизлик даражаларининг комбинацияси фарқ қилиши мумкин. бундай танлов кутилаётган инфляциянинг суръатига боғлиқ. кутилаётган инфляция даражаси қанчалик юқори бўлса ишсизликнинг ҳар қандай даражасида (суръати паст бўлган …
4 / 4
амадан кўриниб турибдики, ҳақиқий инфляция даражаси миқдори кутилаётган нфляция даражасига ҳамда ташқи баҳо шоклари даражаси билан тўғри боғлиқликка, даврий ишсизлик даражаси билан эса тескари боғликка эга экан. ҳукумат филлипс эгри чизиғига асосланиб, қисқа давр учун, иқтисодий сиёсат мақсадларидан келиб чиқиб ишсизлик ва инфляция даражаларининг исталган комбинациясини танлаши мумкин. 4.4. аксилинфляция сиёсати ва жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида уни амалга ошириш хусусиятлари. аксилинфляция сиёсати-баҳолар умумий даражасини барқарорлаштириш, инфляцион кескинликни юмшатишга йўналтирилган макроиқтисодий сиёсат. аксилинфляция сиёсати инфляцияни юзага келтирган сабабларни тугатишга қаратилган фаол ва инфляция шароитларига мослашишга қаратилган пассив кўринишда бўлиши мумкин. аксилинфляция сиёсати ўз ичига қуйидагиларни олади: -ялпи талабни тартибга солиш; -ялпи таклифни тартибга солиш. кейнсчи иқтисодчилар биринчи йўналиш тарафдорлари бўлиб, улар давлат буюртмаси ва арзон кредит ҳисобига самарали талабни шакллантириш асосида ялпи таклиф даражасини кўтариш мумкин деб ҳисоблашади. ҳукуматнин бу тадбирлар иқтисодий пасайишни қисқартиради ва ишсизликни камайтиради. “аксилинфляция сиёсатининг монетарстик йўналиши тарафдорлари кейинчалик, кейнсчиларнинг инфляцияга қарши кураш бўйича таклифлари доимо самара …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"инфляция ва аксилинфляция сиёсати" haqida

4-мавзу. инфляция ва аксилинфляция сиёсати режа 4.1. инфляциянинг моҳияти ва ҳисобланиш усуллари. 4.2. инфляциянинг турлари. талаб ва таклиф инфляцияси. 4.3. инфляция ва ишсизлик ўртасидаги боғликлик. филлипс эгри чизиғи. 4.4. аксилинфляция сиёсати ва жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида уни амалга ошириш хусусиятлари. 4.1. инфляциянинг моҳияти ва ҳисобланиш усуллари. инфляция ( лотинча inflatio - шишиш, бўртиш, таранглашиш) – маълум давр мобайнида мамлакатда баҳолар ўртача (умумий) даражасининг барқарор ўсиши, пулнинг харид қобилиятини узоқ муддатли пасайиши. умуман олганда инфляция пул муомаласи қонунларининг бузилиши шакли сифатида макроиқтисодий мувозанатнинг бузилишини, талаб ва таклиф номутаносиблигини англатади. кейнсчиар мактаби намоёндалари бундай номутаносибликнинг сабаби ...

Bu fayl DOCX formatida 4 sahifadan iborat (38,5 KB). "инфляция ва аксилинфляция сиёсати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.