"ўзбекистоннинг энг янги тарихи"

DOC 256 pages 6.4 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 256
1-мавзу. “ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, назарий-методологик тамойиллари. мавзуни ўрганишдан мақсад: талабаларга ўзбекистоннинг энг янги тарихи ўқув фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, назарий-методологик тамойиллари ва президент ш.м. мирзиёев даврида тарихга бўлган эътибор ҳақида маълумот бериш. калит сўзлар: археологик даврлаштириш, палеолит, неолит, бронза, аҳомонийлар, салавкийлар, кушон, тарихий хронологик, ўзбек халқи, давлат бошқаруви, ибтидоий-жамоа, феодал, демократик, эллинистик давр, сак, эрон, эфталит, турк, харакатлар стратегияси, диалектик жараён, миллий тафаккур халқ тарихи. асосий масалалар (режа): 1. “ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсад ва вазифалари. 2. ўзбекистон тарихини даврлаштириш масаласи. баркамол инсон тарбиялашдаги фаннинг ўрни. 3. фанни ўрганишнинг назарий-услубий асослари. 4. ўзбекистон республикаси президенти ш.м.мирзиёевнинг маънавий етук шахсни тарбиялашда тарихий хотиранинг ўрни ва сабоқлари тўғрисидаги фикрлари. 1. “ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсад ва вазифалари. ўзбекистон тарихи шу она-заминимизда ўтмишда яшаган халқларнинг ҳаёти ва уларнинг ривожланиши жараёнида содир бўлган ўзгаришлар, воқеалар, уларнинг турмуш тарзи, иқтисоди, маданияти …
2 / 256
билимлар тарзидаги фан эмас, балки бир неча асрлар давомида тўпланиб келган ўзаро ички қонуниятлар билан чамбарчас боғланган билимлар тизими сифатидаги фандир. шу маънода у ўзининг ўрганиш объекти ва предметига эга бўлган мустақил фандир. ўзбекистоннинг мустақилликни қўлга киритиш арафасидан бошлаб то шу кунларгача бўлган даврда жамият ҳаётида содир бўлган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий-маънавий соҳалардаги ўзгаришлар, ислоҳотлар жараёни ўзбекистоннинг энг янги тарихи фанининг предмети ҳисобланади. ўзбекистоннин энг тарихи фани дунёда энг қадимий ва бой тарихга эга бўлган ўзбек халқининг мустақиллик йилларидаги тарихий ва маънавий тараққиётини ўрганувчи ва ўргатувчи фандир. фанни ўқитишнинг мақсади – мустақиллик йилларида ўзбекистон республикасида юз берган муҳим ўзгаришлар, туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кўрсатиш ва жамият ҳаётида талабанинг ўрнини, ўзлигини англатишдан иборат. фанни ўқитишнинг вазифалари – мустақилликка эришиш арафасида ўзбекистонда юзага келган мураккаб вазиятни ҳамда мустақиллик йилларида давлат бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳамда бошқа соҳалардаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини талабаларга тушунтириб бериш, уларни ватанга садоқат ва муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда миллий ғурурни …
3 / 256
бўлинади. юқоридагилардан ташқари давлат ва сулола номидан келиб чиқадиган давлат-сулолавий даврлаштириш ҳам мавжуд. масалан: аҳомонийлар, салавкийлар, юнон-бақтрия, кушон ва бошқалар. тарихий хронологик нисбий даврлаштириш умумий тушунчаларга асосланиб, катта хронологик даврларни ўз ичига олади: энг қадимги, архаик, антик, илк ўрта асрлар, ўрта асрлар, сўнгги ўрта асрлар, янги, энг янги даврлар. тарихий маданий даврлаштириш ҳукмрон (асосий) маданият белгисига қараб аниқланади. масалан: эллинистик давр. этник даврлаштириш асосида қабилавий мансубликка асосланган даврлаштириш ётади. масалан: сак, эрон, эфталит, турк, араб, ўзбек даврлари. диний даврлаштириш асосида у ёки бу даврда ҳукмрон бўлган дин, эътиқод ётади. масалан: оташпарастлик, буддавийлик, мусулмон даврлари. ўрта осиё тарихини мусулмон динигача ва мусулмон даврларига бўлиш фанда кенг тарқалган. бу ўзига хос қадимги ва илк ўрта асрлар даврини ўрта асрлар давридан ажратиб турувчи белги сифатида ҳам қабул қилинган. ўзбекистон республикасининг мустақиллик йилларида босиб ўтган йўлининг мазмун-моҳиятини объектив баҳолаш ҳамда ўз ўрни ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда, бизнингча, ўзбекистоннинг энг янги тарих даврини қуйидаги …
4 / 256
и. кейинги босқич ўз ичига 1991 йилдан то 2000 йилга қадар бўлган даврни ўз ичига қамраб олади. бу даврда миллий давлатчилик асослари ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини юзага келтиришга қаратилган ўтиш даврининг дастлабки ислоҳотлар жараёнига илк қадамлар қўйилди. шу даврдан бошлаб бир неча авлод даврида шаклланиб келган ва одамлар онгига сингиб кетган коммунистик мафкура ақидасидан воз кечилиб, миллий истиқлол ғоясининг асослари шаклланди. бунинг таъсирида ҳаётга демократик қадриятларни мустаҳкамлаш, мамлакатни жаҳон ҳамжамиятига интеграциясиз тасаввур қила олмайдиган янги авлод вакиллари кириб кела бошлади. бу эса мамлакатда туб сиёсий, иқтисодий, маънавий-руҳий ўзгаришларни босқичма-басқич ўсиб боришига хизмат қилди. “шок терапияси” номини олган ўтиш моделидан мутлақо фарқ қилувчи “ўзбек модели”нинг ҳаётга жорий этилиши натижасида, тарихан қисқа давр ичида эски, маъмурий-буйруқбозликга асосланган совет тизими ўрнига миллий давлатчилик асосларини юзага келтиришга қаратилган ҳуқуқий база яратилди. демократик анъаналар асосида янги давлат бошқарув тизими – қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти ташкил этилди ҳамда фуқаролик жамияти асослари яратилди, …
5 / 256
роларнинг иқтисодий ва сиёсий фаоллиги ортиб борди. 2017 йилдан бошлаб янги, тўртинчи босқичга қадам қўйдик. ушбу босқич демократик ислоҳотлар ва мамлакатни модернизациялаш жараёнини янада чуқурлаштириш босқичи ҳисобланади. ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида ўзбекистон республикаси президенти ш.мирзиёев томонидан олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, қабул қилинган харакатлар стратегияси ва бошқа давлат дастурларини амалга ошириш борасида олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар натижаларини ўрганишга қаратилган. ушбу босқич давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, халқ давлат учун эмас, давлат идоралари халқ учун хизмат қилиши керак тамойилининг илгари сурилиши, халқ билан мулоқот тизимини йўлга қўйилиши, суд-ҳуқуқ тизими, ахборотлаштириш соҳасини ислоҳ этиш, сўз эркинлигини таъминлаш, сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, иқтисодиётни либераллаштиришга ва демократик бозор ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилганлиги билан характерланади. мустақиллик йилларида тарихий воқеаларни ўрганиш қандай илмий-назарий методологик асосларга таянишининг аҳамияти жуда катта. шўролар …

Want to read more?

Download all 256 pages for free via Telegram.

Download full file

About ""ўзбекистоннинг энг янги тарихи""

1-мавзу. “ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, назарий-методологик тамойиллари. мавзуни ўрганишдан мақсад: талабаларга ўзбекистоннинг энг янги тарихи ўқув фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, назарий-методологик тамойиллари ва президент ш.м. мирзиёев даврида тарихга бўлган эътибор ҳақида маълумот бериш. калит сўзлар: археологик даврлаштириш, палеолит, неолит, бронза, аҳомонийлар, салавкийлар, кушон, тарихий хронологик, ўзбек халқи, давлат бошқаруви, ибтидоий-жамоа, феодал, демократик, эллинистик давр, сак, эрон, эфталит, турк, харакатлар стратегияси, диалектик жараён, миллий тафаккур халқ тарихи. асосий масалалар (режа): 1. “ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсад ва вазифалари. 2. ўзбекистон тарихини даврлаштириш масала...

This file contains 256 pages in DOC format (6.4 MB). To download ""ўзбекистоннинг энг янги тарихи"", click the Telegram button on the left.

Tags: "ўзбекистоннинг энг янги тарихи" DOC 256 pages Free download Telegram