3 kazus javobi

DOCX 132 pages 381.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 132
1-казус жавоби: миссионерлик сўзи лотинчa “миссиo” феьлидан олинган бўлиб, “юбориш”, “вазифа топшириш”, миссионер эса “вазифани бажарувчи” деган маьноларни англатади. миссионерлик бўлса, белгиланган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган назарий ва амалий фаолият мажмуини билдиради. “word book” энциклопедиясида “миссионер бирор диний гуруҳ томонидан бошқаларни ўз динига тарғиб қилиш ва киритиш учун юборилган инсон”, деган изoҳ бeрилган. прозелитизм бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга тўғридан-тўғри қаратилган ҳаракатларни англатади. у ўз моҳиятига кўра миссионерликнинг таркибий қисми ҳисобланади. прозелитизм ҳаракатлари бошқа динни қабул қилган туб миллат вакиллари оилаларида низолар ва жанжалларнинг авж олишига ҳамда xристианликнинг айрим йўналишлари вакилларига нисбатан душманлик ҳиссиётларининг пайдо бўлиши орқали динлараро низоларнинг келиб чиқишига замин яратади. бугунги кунда миссионерлар дунёдаги барча мамлакатларда фаолият юритадилар. конкрет мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятдан ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланишга ҳаракат қилиш замонавий миссионерликнинг энг муҳим xусусияти ҳисобланади. замонавий миссионерликни, белгиланган мақсадларнинг моҳиятидан келиб чиқиб, шартли равишда икки гуруҳга бўлиш мумкин. биринчи …
2 / 132
рлар ишлаб чиққанлар. христиан назариётчиларидан бири луис буш xристиан миссионерлари алоҳида эътибор қаратиши лозим бўлган ҳудуд – шимолий кенгликнинг 10 ва 40-параллеллари орасида жойлашган, деб ҳисоблаб, уни “10/40 ойна”, деб атаган эди. ушбу параллеллар ораси эса буддавийлик, конфуцийчилик, ҳиндуийлик, ислом, синтоизм ва даосизм динлари кенг тарқалган ҳудудлар ҳисобланади. бу ҳудудда осиёнинг 40га яқин, африка қитьасининг 20дан ортиқ давлати жойлашган. замонавий геосиёсатчилар ушбу ҳудуд йирик давлатлар учун ҳаётий-амалий ва геостратегик аҳамиятга эга эканини қайд қиладилар. миссионерларнинг фикрича, ушбу ҳудудда “библия”даги кўплаб воқеалар содир бўлган. худо илк инсонлар одам ва ҳаввони шу ҳудудга туширгани, исо масиҳ туғилиб ўсиб, ўз ҳаворийлари билан фаолият олиб боргани ҳамда илк xристиан черкови шу ерда пайдо бўлгани ҳақидаги фикрлар шулар жумласидандир. бу ҳудуд қуруқликнинг 1/3 қисмини ташкил қилиши, инжиллаштириш зарур, деб ҳисобланаётган давлатларнинг асосий қисми шу ҳудудда жойлашгани ҳам бу xалқларга “нажот келтирувчи хушxабар”ни етказиш зарурлигига “асос” сифатида келтирилади. бу гаплар асл мақсадни яшириш учун бир ниқоб, …
3 / 132
л араб тили ҳисобланади. аммо ливанликларнинг бир қисми исломга (сунний, шиа), қолган қисми xристианликка (православ, католик) эътиқод қилиши натижасида миллий бирликни таъминлаш қийин кечмоқда. мамлакатнинг амалдаги қонунчилигида давлат бошқарув идораларининг диний белгилар асосида шакллантирилиши мустаҳкамлаб қўйилгани эса, кўпгина ҳолларда xилма-xил омиллар таьсирида унинг тўлақонли фаолиятига тўсиқ бўлмоқда. мусулмонлар ва xристианлар ўртасида вақти-вақти билан келиб чиқаётган фуқаролар уруши бўлса бу бирликни таьминлашни янада мушкуллаштиради. миссионерлар ўз олдига қўйган мақсадларга эришадиган бўлсалар, улар фаолият олиб бораётган мамлакатларда xалқнинг парокандаликка юз тутиши ва маьнавий таназзулнинг келиб чиқиши шубҳасиздир. ана шундай оқимлардан бири ўзини иегово шоҳидлари номи билан атайди. “иегово шоҳидлари” миссионерликка катта эьтибор беради. жамоа пайдо бўлган даврдан бошлаб, асосан уйма-уй юриш ва адабиётлар тарқатиш билан ўз издошларини кўпайтиришга ҳаракат қилади. айрим маьлумотларга кўра, ҳозирги кунда иеговочи миссионерларнинг сони жаҳон миқёсида 700 мингдан ортиқ кишини ташкил этади. жамоа раҳбарияти томонидан миссионерларни тайёрлаш ишларига катта аҳамият берилади. ақшнинг нью-йорк шаҳрида, жамоанинг бош офиси билан …
4 / 132
афдорларини шакллантиришда жалб этишнинг 80дан ортиқ усулидан фойдаланадилар. жумладан, улар ўз даьватчиларининг овоз оҳангларида тинчлантириш ва меҳр туйғулари бўлишига алоҳида эьтибор беришaди. сўнгги пайтларда иеговочиликда мактаб ўқувчилари ва ёшлар орасида тарғибот ишларини олиб боришга эътибор кучли намоён бўлаётганини таькидлаш зарур. маьлумотларга кўра, ҳозирги иеговочилар сони дунё бўйича қарийб 7 миллионни ташкил этади. уларнинг бош ташкилоти томонидан адабиётлар нашр этиш, черковлар фаолиятини таьминлашга кетадиган сарф-xаражатлардан ташқари миссионерларнинг кундалик xаражатларига йилига 100 миллиoн ақш долларига яқин маблағ сарфланади. 2-казус жавоби: комил инсон тушунчаси маънавий баркамол инсон тушунчаси билан ҳамоҳангдир. комилликка инсон бутун умри давомида эришиб боради. ҳаётда “камолот”, “баркамол”, “комиллик” сингари сўз ва ибораларни кўп эшитамиз, айтамиз, ўқиймиз. бинобарин, комил инсон ғояси асрлар давомида халқлар, динларнинг китобларида, эртак ва достонларида, миллий қадриятларида, ривояту ҳикоятларида, урф-одатларида аксланиб, ёритилиб келиняпти. комил инсонлар жамиятнинг тирик виждонларидир. атрофдаги кишилар уларга қараб ҳушёр тортадилар, ўз қалбларига, ўзлари қилаётган ишларга разм соладилар. комилликнинг белгиси халққа фойда келтиришдир. киши …
5 / 132
жомийнинг “баҳористон”, алишер навоийнинг “маҳбубул-қулуб”, ҳусайн воиз кошифийнинг “ахлоқи муҳсиний” ва бошқа асарларда адолат, ҳалоллик, софлик, поклик, тўғрилик, ростгўйлик, инсонпарварлик, маърифатли бўлиш каби инсоннинг асл фазилатлари ёритилган. шу тариқа ўтмишда комил инсоннинг ўзига хос ахлоқ кодекси ишлаб чиқилган бўлиб, бу сифатларга эга бўлиш ҳар бир инсоннинг орзуси ҳисобланган. комил инсон ҳақидаги ғоялар катта ижтимоий-ахлоқий аҳамиятга эга бўлиб, у инсонни шарафли ва буюк хайрли ишлар ҳамда эзгулик руҳида тарбиялашга хизмат қилиб келмоқда. бугунги кунда маънавий ва жисмоний баркамол авлодни, комил инсонни тарбиялаб вояга етказиш юртимиздаги умуммиллий, умумдавлат миқёсидаги масала ҳисобланади. чунки ҳар бир алоҳида шахснинг ва бутун миллатнинг маънавий камолоти орқалигина демократик ҳуқуқий давлат барпо этилади. маънавияти кучли, миллий масъулият туйғуси қалбида чуқур илдиз отган, маънавий баркамол фуқароларга эга мамлакатгина мустақил ва барқарор ривожлана олади. буюк келажак маънавий баркамол инсонларга таянгандагина яратилади, қад кўтаради. шунинг учун ҳам комил инсонни, соғлом авлодни тарбиялаш бугунги куннинг энг долзарб масаласи ҳисобланади. бу борада президентимизнинг …

Want to read more?

Download all 132 pages for free via Telegram.

Download full file

About "3 kazus javobi"

1-казус жавоби: миссионерлик сўзи лотинчa “миссиo” феьлидан олинган бўлиб, “юбориш”, “вазифа топшириш”, миссионер эса “вазифани бажарувчи” деган маьноларни англатади. миссионерлик бўлса, белгиланган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган назарий ва амалий фаолият мажмуини билдиради. “word book” энциклопедиясида “миссионер бирор диний гуруҳ томонидан бошқаларни ўз динига тарғиб қилиш ва киритиш учун юборилган инсон”, деган изoҳ бeрилган. прозелитизм бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга тўғридан-тўғри қаратилган ҳаракатларни англатади. у ўз моҳиятига кўра миссионерликнинг таркибий қисми ҳисобланади. прозелитизм ҳаракатлари бошқа динни қабул қилган туб миллат вакиллари оилаларида низолар ва жанжалларнинг авж олишига ҳамда xристианликнинг айрим йўнали...

This file contains 132 pages in DOCX format (381.1 KB). To download "3 kazus javobi", click the Telegram button on the left.

Tags: 3 kazus javobi DOCX 132 pages Free download Telegram