etika (axloq falsafasi)

DOCX 11 стр. 50,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 11
axloq falsafasi (etika). режа 1.etikaning mohiyati va ahamiyati. 2.etikadagi qadriyatlar va kategoriyalar. 3. kasbiy (professional) etika. этика бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган қадимий фан. у бизда «илми равиш», «илми ахлоқ», «ахлоқ илми», «одобнома» сингари номлар билан атаб келинган. оврўпада эса «этика» номи машҳур, биз ҳам яқин-яқингача шу атамани қўллар эдик. у дастлаб манзилдошлик, яшаш жойи, кейинчалик эса одат, феъл, фикрлаш тарзи сингари маъноларни англатган, юнонча «ethos» сўзидан олинган. уни биринчи бўлиб юнон файласуфи арасту муомалага киритган. арасту фанларни тасниф қилар экан, уларни уч гуруҳга бўлади: назарий, амалий ва ижодий. биринчи гуруҳга фалсафа, математика ва физикани; иккинчи гуруҳга этика ва сиёсатни; учунчи гуруҳга эса санъат, ҳунармандчилик ва амалий фанларни киритади. шундай қилиб, қадимги юнонлар ахлоқ ҳақидаги таълимотни фан даражасига кўтарганлар ва «этика» деб атаганлар. бироқ бизда миллий-минтақавий ахлоқий қадриятларимизнинг, дастлабки ахлоқий ғояларнинг вужудга келиши қадимги юнонлар яшаган даврда ўнлаб асрлар аввал рўй берган. аждодларимизнинг энг кўҳна эътиқодий китоби «авесто» …
2 / 11
й урф-одатларга асосланган чиройли хатти-ҳаракатларни ўз ичига олади. хулқ - оила, жамоа, маҳалла-кўй миқёсида аҳамиятли бўлган, аммо жамият ва инсоният ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмайдиган ёқимли инсоний хатти-ҳаракатларнинг мажмуи. ахлоқ - жамият, замон, инсоният тарихи учун намуна бўла оладиган ижобий хатти-ҳаракатлар йиғиндиси, инсоний камолот даражасини белгиловчи маънавий ҳодиса. бу фикрларимизни мисолллар орқали тушунтиришга ҳаракат қиламиз. дейлик, метрода ёшгина йигит, талаба ҳамма қатори ўтирибди. навбатдаги бекатдан бир кекса киши чиқиб, унинг рўпарасида тик туриб қолди. агар талаба дарҳол: «ўтиринг, отахон!» деб жой бўшатса, у чиройли аъмол қилган бўлади ва бу аъмоли билан атрофдагиларда яхши кайфият уйғотади; четдан қараб турганлар унга ич-ичидан миннатдорчилик билдириб: «барака топгур, одобли йигитча экан», деб қўядилар. аксинча, талаба ё тескари қараб олса, ёки ўзини мудираганга солиб, қарияга жой бўшатмаса, ғашимиз келади, кўнглимиздан: «бунча беодоб, сурбет экан!» деган фикр ўтади, хуллас, у бизда ёқимсиз таассурот уйғотади. лекин, айни пайтда, талабанинг қарияга жой бўшатгани ёки бўшатмагани оқибатида вагондаги йўловчилар ҳаётида …
3 / 11
тказмайди. бироқ бу фикрлардан одоб ва хулқнинг жамиятдаги роли у қадар аҳамиятли эмас экан, деган хулоса чиқмаслиги керак; фуқоролар орасида одоблилик ва хушхулқлиликнинг кенг ёйилиши жамият ахлоқий ҳаётидагина эмас, балки бутунисича ижтимоий тарақкиётга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. бу таъсир туфайли гарчанд жамият бирданига юксалиб кетмаса-да, аста-секинлик билан, мунтазам равишда яхшиланиб, равнақ топиб боради. ахлоққа келсак, масала ўта жиддий моҳият касб этади: дейлик, бир туман ёхуд вилоят прокурори ўзи масъул ҳудудда доимо қонун устуворлигини таъминлаш учун интилади, адолат қарор топишини кўзлаб иш юритади, лозим бўлса, ҳокимнинг ноқонуний фармойишларига қарши чиқиб, уларнинг бекор қилинишига эришади; оддий фуқаро наздида нафақат ўз касбини эъзозловчи шахс, балки ҳақиқий ҳуқуқ посбони, адолатли тузум тимсоли тарзида гавдаланади; у – умрини миллат, ватан ва инсон манфаатига бағишлаган юксак ахлоқ эгаси; у, ўзи яшаётган жамият учун намуна бўлади, ўша жамиятнинг янада тараққий топишига хизмат қилади. агар мазкур прокурор, аксинча, қонун ҳимоячиси деган номи бўлатуриб, ўзи қонунни бузса, шахсий манфаати …
4 / 11
ксак ахлоқийликка айланган каби, ахлоқий тарбия йўлга қўйилмаган жойда муайян шахс, вақти келиб, одобсизликдан – бадхулқлиликка, бадхулқлиликдан – ахлоқсизликка ўтиши мумкин. шундай қилиб, этика мазкур уч ахлоқий ҳодисани бир-бири билан узвийликда ва нисбийликда ўрганади. ана шу уч ахлоқий ҳодисанинг умумлашмасини, яъни мазкур фанимизнинг предмети бўлган умумий тушунча сифатида ахлоқни қуйидагича таърифлаш мумкин: ахлоқ - барча одамлар учун бирдек тааллуқли ҳисобланган, шахс ҳаётидаги ҳамма соҳаларда ўзига ва ўзгаларга нисбатан қўйиладиган маънавий-ижтимоий талаблар ҳамда эҳтиёжларнинг муносабатлар шаклидаги кўринишидан иборат бўлган, инсонга берилган ихтиёр эканлигининг хатти-ҳаракатлар жараёнида ички ирода кучи томонидан оқилона чекланишини тақозо этувчи маънавий ҳодиса. одам жамиятда яшаб туриб, жамиятдан холи бўла олмайди. бу ҳол кишининг ҳамма ишига, жумладан, унинг ахлоқий қиёфасига ҳам бевосита ўз таъсирини кўрсатади, унинг юриш-туришига нисбатан муайян тарбиявий-маънавий талаблар қўяди. одамларга баҳо берганда, уни ёшидан, касбидан, мутахассислигидан, даражасидан қатъий назар ахлоқли ёки ахлоқсиз экан, тарбияли ёки тарбиясиз экан, зиёли экан, ўқиган бўлса ҳам, уқмаган экан, олим бўлиш …
5 / 11
ан муносабатларининг, яъни хатти-ҳаракат принциплари ва нормаларининг йиғиндисидир. ахлоқ сўзи, тушунчаси ҳам арабча бўлиб, хулқ сўзининг кўплигидир. ахлоқ кишиларнинг феъл-атвори, юриш-туриши, уларнинг ижтимоий ва шахсий ҳаётдаги ўзаро муносабатларини тартибга солиб туради. ахлоқ нормалари жамият ёки муайян гуруҳ томонидан шахс феъл-атворига қўйиладиган талабдир. бу нормалар шахснинг жамиятга – ватан, давлат, миллат, гуруҳга муносабатини, шунингдек, шахснинг турмушдаги, айрим кишиларга, касби-корига, мутахассислигига, ҳатто ўз-ўзига бўлган муносабатлардаги хатти-ҳаракатни ҳам ўз ичига олади. кишилик жамиятининг илк даврларида ахлоқ нормалари – юриш-туриш қоидалари ва одоб принциплари кишиларнинг меҳнат қилиш жараёнида вужудга келиб, уларга риоя қилиш урф-одатга, анъанага айланиб боради. кейинчалик жамият, ижтимоий ҳаёт тараққий этиб, ақлий меҳнат жисмоний меҳнатдан ажралгач, меҳнат тақсимоти юз бергач, одамларнинг юриш-туриш қоидалари, одам ахлоқининг моҳияти ҳақидаги масалалар бир бутун фалсафий билимлар системасига солинади, маълум даражада мустақил фанга айланади. шу тариқа этика, яъни ахлоқ ҳақидаги таълимот пайдо бўлади. этика – грекча-юнонча «ethos» деган сўздан олинган бўлиб, бунинг маъноси хулқ-одат демакдир. этика, яъни …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 11 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "etika (axloq falsafasi)"

axloq falsafasi (etika). режа 1.etikaning mohiyati va ahamiyati. 2.etikadagi qadriyatlar va kategoriyalar. 3. kasbiy (professional) etika. этика бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган қадимий фан. у бизда «илми равиш», «илми ахлоқ», «ахлоқ илми», «одобнома» сингари номлар билан атаб келинган. оврўпада эса «этика» номи машҳур, биз ҳам яқин-яқингача шу атамани қўллар эдик. у дастлаб манзилдошлик, яшаш жойи, кейинчалик эса одат, феъл, фикрлаш тарзи сингари маъноларни англатган, юнонча «ethos» сўзидан олинган. уни биринчи бўлиб юнон файласуфи арасту муомалага киритган. арасту фанларни тасниф қилар экан, уларни уч гуруҳга бўлади: назарий, амалий ва ижодий. биринчи гуруҳга фалсафа, математика ва физикани; иккинчи гуруҳга этика ва сиёсатни; учунчи гуруҳга эса санъат, ҳунармандчилик ва амалий фан...

Этот файл содержит 11 стр. в формате DOCX (50,7 КБ). Чтобы скачать "etika (axloq falsafasi)", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: etika (axloq falsafasi) DOCX 11 стр. Бесплатная загрузка Telegram