"ахборот ва мураббийлик соати"

DOCX 27 стр. 109,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 27
o‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta махsus та’lim vazirligi huzuridagi “ma’naviyat va ma’rifat” markazi “spirituality and educational” centre under the high and secondary ministry of education the republic of uzbekistan 100095, тoshkent shahar, talabalar shaharchasi, talabalar ko’chasi, 70 теlefon: (998-71) 246-95-43 faks: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz 100095,tashkent city,talabalar city,street talabalar,70 phone:(998-71) 246-95-43 fax: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz ______________ №_______________ олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорларига олий таълим муассасаларида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари намунавий режасига мувофиқ, 2019/2020-ўқув йилининг тўққизинчи ҳафтасида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари материаллари иловага мувофиқ юборилмоқда. шу муносабат билан, сиздан мазкур ҳафта давомида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотларини “буюк аждодларга эҳтиром” (шижоатли) мавзусида юқори савияда ўтказилишини таъминлашингиз сўралади. машғулотлар вазирликнинг 2019 йил 24 августдаги 87-02-1986-сонли хатида қайд этилган қуйидаги эслатмалар асосида ташкиллаштирилиши лозим: “ахборот ва мураббийлик соати” 4 босқичдан иборат бўлади. 1-босқич (20 дақиқа). ахборотлардан хабардорлик ва янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан қисқача танишиш. мазкур …
2 / 27
й учун мўжалланган китоб ҳақида қисқача маълумот берилиши лозим. дарс ўтиш ҳафтасидаги вазиятга қараб мавзулар олий таълим муассасалари томонидан ўзгартирилиши ёки бойитилиши мумкин. илова:___ бет матн ва ___ та слайд. ҳурмат билан, “маънавият ва маърифат” маркази директори о.а.худайназаров ижрочи: а.раҳимов, markaz.mtg@edu.uz тел.: 246-95-43 марказнинг 2019 йил “____” октябрдаги ______________-сонли хатига илова ўзбекистон республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ўзбекистон республикаси президентининг ф а р м о н и http://uza.uz/oz/documents/zbek-tilining-davlat-tili-sifatidagi-nufuzi-va-mav-eini-tubd-22-10-2019 ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида ўзбекистон республикаси президентининг ф а р м о н и http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasi-ishlo-kh-zhaligini-rivozhlantirishnin-24-10-2019 “олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг 70 йиллиги муносабати билан ишлаб чиқариш илғорларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида ўзбекистон республикаси президентининг ф а р м о н и http://uza.uz/oz/documents/olmali-kon-metallurgiya-kombinati-aktsiyadorlik-zhamiyatinin-24-10-2019 оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида ўзбекистон республикаси президентининг қ а …
3 / 27
низмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида ўзбекистон республикаси президентининг қ а р о р и http://uza.uz/oz/documents/ishlo-kh-zhaligida-suv-tezhovchi-tekhnologiyalarni-zhoriy-et-25-10-2019 шавкат мирзиёев: ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир янги муҳташам халқаро конгресс марказида 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. маросимда ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёев иштирок этди. давлатимиз раҳбари йиғилганларни, бутун халқимизни ушбу тарихий сана билан табриклади. - дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир. кимда-ким ўзбек тилининг бор латофатини, жозибаси ва таъсир кучини, чексиз имкониятларини ҳис қилмоқчи бўлса, мунис оналаримизнинг аллаларини, минг йиллик достонларимизни, ўлмас мақомларимизни эшитсин, бахши ва ҳофизларимизнинг сеҳрли қўшиқларига қулоқ тутсин, - деди президент. ўзбек тили туркий тиллар оиласига мансуб энг йирик тиллардан биридир. дунё миқёсида бу тилда 50 миллионга яқин одам сўзлашади. мустабид тузум даврида тилимизни йўқотишга …
4 / 27
ири ва мавқеини янада ошириш, “давлат тили ҳақида”ги қонунни бугунги кун талабларидан келиб чиқиб такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади. бу борадаги долзарб вазифаларни кўрсатиб ўтди. - ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни, она ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз керак, - деди шавкат мирзиёев. - бу олижаноб ҳаракатни барчамиз ўзимиздан, ўз оиламиз ва жамоамиздан бошлашимиз, она тилимизга, урф-одат ва қадриятларимизга ҳурмат, ватанга меҳримизни амалий фаолиятда намоён этишимиз керак. тантанали тадбирда депутат ва сенаторлар, ҳукумат аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари, дипломатик корпус вакиллари, тилшунос олимлар ва педагоглар, ёшлар иштирок этди. президент шавкат мирзиёевнинг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи ассалому алайкум, муҳтарам юртдошлар! азиз дўстлар! авваламбор, мана шу қувончли айёмда барчангизни азим пойтахтимизнинг марказида барпо этилган, куни кеча ишга туширилган муҳташам ва улуғвор кошонада хуш кайфиятда кўриб, қутлаб турганимдан ғоятда бахтиёрман. сиз, азизларни, …
5 / 27
биринчи навбатда, гўзал пойтахтимиз жозибадорлигини оширишдан иборат. биз ўзбекистон тараққиётини янги босқичга кўтариш мақсадида ишлаб чиқилган ҳаракатлар стратегиясини изчил амалга ошираётганимиздан халқимиз ва халқаро ҳамжамият яхши хабардор, албатта. “тошкент-сити” марказини барпо этиш ғояси ҳам айнан ўша стратегия билан бир пайтда туғилган эди. ўзбекистон тажрибасида биринчи бўлган шундай катта миқёсдаги ва ноёб лойиҳани амалга ошириш учун кўп нарсани янгитдан ўрганишимиз, тинимсиз изланишга тўғри келди. қурилиш майдони 1 миллион 600 минг квадрат метрга тенг бўлган янги марказнинг 30 фоизини уй-жойлар, 30 фоизини офислар учун бинолар, яна 30 фоизини савдо мажмуалари, 10 фоизини меҳмонхоналар фонди ташкил этади. барчангиз кўриб турибсиз, бугун бу ҳудудда улкан бунёдкорлик ишлари жадал давом этмоқда. насиб этса, 2021 йилда қурилиш ишлари тўлиқ якунланиб, ушбу марказ халқимизга ва пойтахтимиз меҳмонларига хизмат қилишни бошлайди. қисқача айтганда, “тошкент-сити” маркази ўзбекистонда қурилиш ва архитектура соҳасида тараққиётнинг янги даври бошлангани, бу соҳада биз кўп нарсага қодир эканимизни кўрсатади, десак, айни ҳақиқат бўлади. ҳозирги вақтда …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 27 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О ""ахборот ва мураббийлик соати""

o‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta махsus та’lim vazirligi huzuridagi “ma’naviyat va ma’rifat” markazi “spirituality and educational” centre under the high and secondary ministry of education the republic of uzbekistan 100095, тoshkent shahar, talabalar shaharchasi, talabalar ko’chasi, 70 теlefon: (998-71) 246-95-43 faks: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz 100095,tashkent city,talabalar city,street talabalar,70 phone:(998-71) 246-95-43 fax: (998-71) 246-64-75 e-mail: mm.markaz@umail.uz ______________ №_______________ олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорларига олий таълим муассасаларида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари намунавий режасига мувофиқ, 2019/2020-ўқув йилининг тўққизинчи ҳафтасида ўтказиладиган “ахборот ва мураббийлик со...

Этот файл содержит 27 стр. в формате DOCX (109,0 КБ). Чтобы скачать ""ахборот ва мураббийлик соати"", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: "ахборот ва мураббийлик соати" DOCX 27 стр. Бесплатная загрузка Telegram