sharq mutafakkirlarining psixologik goyalar

DOC 5 sahifa 49,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
8-мавзу. шарк мутафаккирларининг психологик гоялари (xv-xix асрлар) режа: 1. ғиёсиддин абулфатҳ умар ибн хайём (1048 – 1131) асарларида психологик қарашлар. 2. абу ҳамид муҳаммад ал ғаззолий (1058 - 1111) асарларида руҳ ҳақидаги психологик билимлар. 3. жалолиддин румий (1207 - 1273) асарларида психологик қарашлар. 4. абулқосим фирдавсий (934 (тахминан) – 1024 йиллар) асарларида психологик қарашлар. ғиёсиддин абулфатҳ умар ибн хайём (1048 – 1131) асарларида психологик қарашлар. унинг лақаби хайём бўлиб, бу сўз «чодир тикувчи» деган маънони англатади. умар хайём тили аччиқ, баджаҳл одам бўлган. у ўз шеърларини форс тилида , насрий асарларини эса араб тилида битган. хайём ўзининг рубоийлари билан ном қозонган. унинг тахминан 400 та рубоийси мавжуд бўлиб, шулардан 293 таси кембриж дорилфунунининиг кутубхонасида сақланади. умар хайём шунингдек, «евклид китобларига шарҳлар», «арифметика муаммолари», «донишмандлик тарозиси», «маликшоҳнинг фалакиёт жадвали» (умар хайём бу жадвални исфахондаги расадхонада ишлаган вақтида тузиб, уни эрон шоҳи маликни номи билан атаган), «борлиқ ва бурч ҳақида қайдлар», каби …
2 / 5
ни бир йўла эмас, балки пасайиб борувчи занжирсимон тартибда яратган, - деб ёзади умар хайём. инсонлар ва мавжудотлар дунёга келадилар-у, сўнг яна қайтиб кетадилар. хўш, улар қайдан келадилар ва қайга кетадилар? ҳокими мутлақ табиатни яратиб, тартибга солади-ю, сўнг нега унга талофат етказди? агар сабаб табиатнинг яроқсизлигида бўлса, бунинг учун ким айбдор? агар табиат яхши бўлса, у ҳолда уни вайрон қилишнинг сабаби нимада? абу ҳамид муҳаммад ал ғаззолий (1058 - 1111) асарларида руҳ ҳақидаги психологик билимлар. файласуф ал ғаззолий тус шаҳрида туғилиб ўсди. жуда ёшлик чоғиданоқ олимлик поғонасига кўтарилди. 1091 йилдан бошлаб у боғдоддаги машҳур низомий мадрасасида талабаларга фалсафа ва илоҳиёт илмидан сабоқ берди. у 34 ёшида кучли руҳий инқирозни бошидан кечирди. шундан сўнг ҳақиқатни файласуфлар белгилалаган йўлдан топа олмаслигини тушуниб, мударрисликни ташлади ва мустақил равишда тасаввуф илмини ўрганишга киришди. орадан 11 йил ўтгач, имом ғаззолий яна мадрасага қайтиб, талабаларга таҳсил бера бошлайди. у бутун умрини ҳақиқатни одамларга тушунтириш ва адашганларни …
3 / 5
ot tilaymiz» - deb va'da berganlarini, so'ng ko'pchilik insonlar al-misoq-ahdlashuv kuni bergan ana shu va'dasini unutib, yovuzlik, gunohkorlik yo'lida yashayotganlarini aytadi. mutafakkir fikricha so'ng odamlar ikki guruhga bo'lindilar. bir guruhi (ko'pchilik) allohga bergan va'dalarini unutib iymonsiz bo'lib qoldilar. bularning ko'zi ochiq, lekin qalbi ko'r bo'lib qolgan. boshqa guruh odamlari aql, tafakkur va dilning qudrati yordamida va'dalarini esladilar va iymonli, fazilatli, sabr-qanoatli, shukr qiluvchi, mehr-muruvvatli, rahmdil, oliyjanob insonlar bo'lib qoldilar. bular haqiqat va ma'rifat nuri bilan qalbi, ko'ngli yorishgan odamlardir. · «nafs (ruh) chavandozga, badan otga o'xshaydi. chavandoziing ko'rligi otning ko'rligidan zararliroqdir. yana: aql qalbga kirgan nurdir». (ammo ba'zilarniig dili aqlsizdir ) arastu hakim «axloqi kabir»da aytadi: «aql dil go'zalligi bilan qo'shilsa fazilatga aylanadi. aks holda aql fazilat emas». · учта олам мавжуддир: уларнинг бири зоҳирий, иккинчиси ботиний олам бўлса, ҳар иккисининг орасидан яна бир олам – руҳий олам ўрин олган. · viii асрда исломда турли йўналишлар пайдо бўлди. булардан мутакаллимлар, …
4 / 5
инкор этадилар. · сўфизм таълимотида бутун одам худонинг мужассамланишидан бошқа нарса эмас. худо ҳамма кўринадиган нарсаларда мавжуд. нарсалар эса ўз навбатида худода мавжуд. дунё - руҳ шаклида бутун оламга тарқалган худо сингари ягонадир. инсон эса ана шу руҳнинг бир қисми, эртами кечми у билан қўшилади. бу қўшилиш худога яқинлашишнинг асосий босқичи - шариат, тараққиёт, маърифат ва ҳақиқат олиб келади. сўфизмга кўра худо билан қўшилишнинг ўзи - энг олий роҳат. сўфизм худога ақл ёрдамида ишониш эмас, балки унга ички ҳиссиёт орқали яқинлашишга катта эътибор беради. · жалолиддин румий (1207 - 1273) асарларида психологик қарашлар. · жалолиддин румий балх шаҳрида туғилиб ўсди. уни баъзан жалолиддин балхий деб ҳам аташади. · румий шеъриятнинг барча шаклларида мукаммал ижод қилди. у битган ғазаллар, рубоийлар ва маснавийлар шеърият бўстонининг дурдонасига айланган. румий асарларида ташбеҳларга ўралган фалсафий, сўфиёна, теран ғояларга кенг ўрин берилган. · - эй доно одам, сен энг аввало нарсаларнинг моҳиятини бил, уларнинг алдамчи шаклига …
5 / 5
анга беришни ваъда қилади. 60.000 байтдан иборат асар тайёр бўлгандан кейин эса ғазнавий ваъдасидан қайтади. фирдавсийга ғазнавий карвон орқали бериб юборган тангаларнинг ҳаммаси кумуш бўлиб чиқади. бундан қаттиқ ранжиган шоир тангаларнинг бир қисмини карвондагиларга, бошқа қисмини ҳамолларга улашади. тангаларнинг қолган ҳаммасига эса яхна ичимликлар сотиб олади. унинг бу ҳаракатлари ҳукмдорга қарши норозиликнинг яққол ифодаси эди. султон ғазнавий шоирни филнинг оёқлари остига ташлаб, жазолаш ҳақида фармон беради. фирдавсий туғилган ерини ташлаб, мусофирликда ҳаёт кечиришга мажбур бўлади. · ғам - қайгу ҳам, ҳузур-ҳаловат ҳам ақлдандур. улуғворлик ва бузилиш ҳам ақлдандур- дейди фирдавсий. · оламда энг аввало инсон ақли яралган. ақл қалб посбонидир. ақл яна уч қўриқчи: тил, кўз, қулоқнинг устидан ҳам посбонлик қилгувчидир. зеро, эзгулик ва ёвузлик айнан ана шу уч аъзо орқали қалбга кириб боради. · не сабабдан узоқ умр кўрмоқ тилайсан? биласан-ку, барибир олам сирларини ҳеч қачон англаб ета олмайсан.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"sharq mutafakkirlarining psixologik goyalar" haqida

8-мавзу. шарк мутафаккирларининг психологик гоялари (xv-xix асрлар) режа: 1. ғиёсиддин абулфатҳ умар ибн хайём (1048 – 1131) асарларида психологик қарашлар. 2. абу ҳамид муҳаммад ал ғаззолий (1058 - 1111) асарларида руҳ ҳақидаги психологик билимлар. 3. жалолиддин румий (1207 - 1273) асарларида психологик қарашлар. 4. абулқосим фирдавсий (934 (тахминан) – 1024 йиллар) асарларида психологик қарашлар. ғиёсиддин абулфатҳ умар ибн хайём (1048 – 1131) асарларида психологик қарашлар. унинг лақаби хайём бўлиб, бу сўз «чодир тикувчи» деган маънони англатади. умар хайём тили аччиқ, баджаҳл одам бўлган. у ўз шеърларини форс тилида , насрий асарларини эса араб тилида битган. хайём ўзининг рубоийлари билан ном қозонган. унинг тахминан 400 та рубоийси мавжуд бўлиб, шулардан 293 таси кембриж дорилфунунин...

Bu fayl DOC formatida 5 sahifadan iborat (49,0 KB). "sharq mutafakkirlarining psixologik goyalar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: sharq mutafakkirlarining psixol… DOC 5 sahifa Bepul yuklash Telegram