sharq mutafakkirlarining psixologik go'yalar

PPTX 20 pages 210.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 20
мавзу: шарқ мутафаккирларининг психологик ғоялари мавзу: шарқ мутафаккирларининг психологик ғоялари режа: 1. абу наср форобийнинг психологик қарашлари 2. абу райхон беруний асарларида психологик масалалар 3. абу али ибн синонинг психологик қарашлари 4. юсуф хос хожиб асарларида инсон хулқ –автори масаласи абу наср форобий (873-950) абу наср форобий (тахаллуси; тўлиқ номи абу наср муҳаммад ибн муҳаммад ибн узлуғ тархон форобий) (873, фороб ш. — 950, дамашқ) — ўрта осиёнинг улуг мутафаккири ва қомусий олими. юнон фалсафасини чуқур билгани, унга шархлар битганлиги ва жаҳонга тарғиб қилгани ҳамда замонасининг илмларини пухта ўзлаштириб, фанлар ривожига улкан ҳисса қўшгани учун «ал муаллим ассоний» («иккинчи муаллим», аристотелдан кейин), «шарқ арастуси» номларига сазовор бўлди. форобий сирдарё соҳилидаги фороб (ўтрор) деган жойда туркий қабилага мансуб ҳарбий хизматчи оиласида таваллуд топади. ўша даврда мовароуннаҳрда сомонийлар сулоласи ҳукмронлик қилаётган эди. бўлажак файласуф бошланғич билимини ўтрорда олгандан сўнг, ўқишини тошкент, самарканд ва бухорода давом эттирди. форобий илмини янада чуқурлаштириш мақсадида бағдодга …
2 / 20
юқори ахлоқи ва тафаккури билан улар орасида етакчи ўринни эгаллайди. ал фаробий боғдодга келишидан аввал турк ва бошқа тилларда сўзлашган, лекин араб тилида эмас, бироқ, умрининг охирига келиб етмушга яқин тилни билган. боғдодда яшаб, ал фаробий турли илмлар, энг аввало мантиқ билан шуғуллана бошлаган. бу вақтда боғдоддаги энг таниқли мутафаккир абу бишр матт бен йунис бўлган. ўқувчилари сафидан ал фаробий ҳам ўрин эгаллаб, абу бишр маттнинг сўзларига кўра, у арастунинг мантиққа доир асарларига изоҳлар ёзган. ал фаробий арасту меросини ўрганишга чуқурлашиб кетди ва ғояларни қабул қилиш, буюк юнон олими қолдирган масала ва муаммолар ечимида енгилликка эришди. абу наср форобийнинг асарлари маълумотларга қараганда, форобий 160 дан ортиқ асар ёзган. лекин уларнинг аксарияти бизгача етиб келмаган. форобийнинг асосий асарлари: «фалсафани ўрганишдан олдин нимани билиш кераклиги тўғрисида», «фалсафий саволлар ва уларга жавоблар», «энциклопедиядан мантиқ бўлимининг бир қисми», «талиқот» (шарҳлар), «инсон аъзолари ҳақида рисола», «бўшлиқ ҳақида мақола», «донолик асослари», «фалсафанинг маъноси ва келиб чиқиши», …
3 / 20
иради). абу наср форобий форобий фанларни таснифлашда борлиқ хусусиятларининг таҳлилидан ва уларнинг фанда акс этишидан келиб чиқади. унинг таснифи, энг аввало, табиатни, тафаккур ва нутқни, тил ва мантиқни ўрганишга қаратилган эди. форобийга кура, илмларнинг таснифидан мақсад ҳақиқатни ўрганиш ва тасдиқлашдан, уни ёлғондан фарқлашдан иборат. олимнинг фикрича, фанлар ва умуман билимлар борлиқдан келиб чиқиб, борлиқни узоқ вақт ўрганиш асосида тўпланиб боради. турли илмлар бир-бирини инкор қилмайди, балки ўзаро бир-бири билан боғлиқ ҳолда ривожланади. улар дунёни идрок қилишга ва инсонларнкнг бахтсаодатга эришишига қаратилгандир. абу наср форобий мутафаккир борлиқ муаммосини «вужуди вожиб» ва «вужуди мумкин» таълимотидан келиб чиққан ҳолда тушунтиради. «вужуди вожиб» барча мавжуд ёки пайдо бўлиши мумкин бўлган нарса, жисм ва моддаларнинг биринчи сабабчисидир. форобий худога биринчи сабаб, биринчи моҳият, деб таъриф беради. худо биринчи сабаб сифатида бошқа сабаб ва турткига мухтож эмас. у яратади, лекин бошка нарсалар томонидан яратилмайди. аллоҳнинг зотига қарамақаршилик, зиддият, турли нуқсонлар, беқарорлик ва б. жараёнлар хос эмас. …
4 / 20
донолик деб аталади. форобий бутун мавжудотни сабаб ва оқибат нуқтаи назаридан 6 даража (сабаб)га бўлади: биринчи сабаб - худо; иккинчи сабаб - осмон жинслари, учинчи сабаб - ақл, тўртинчи сабаб - жон (аннафс), бешинчи сабаб -шакл (ассурат), олтинчи сабаб - модда ёки ашёлар (алмодда). худо - вожибул вужуд, яъни зарурий мавжудлик бўлса, қолганлари — вужуди мумкин, яъни имконий мавжуд нарсалардир. булар бир-бири билан сабабий боғланган. худо, яъни «вужуди вожиб» биринчи бўлиб ақлни яратди. акл эса, ҳар бир сайёрага хос аклни яратади. энг сўнгги самовий ақл натижасида ердаги ақл руҳ ва барча моддий жисмлар, яъни 4 унсур: тупроқ, ҳаво, олов, сув пайдо бўлади. 4 унсурдан эса наботот одами, ҳайвонот олами, инсон зоти ва нотирик табиат вужудга келади. органик оламга ўсимлик руҳи, ҳайвоний руҳ ва инсоний руҳ хосдир. жисмларга ҳаракат хос бўлиб, улар ўзаро бир-бири б-н боғланган. шундай қилиб, форобийнинг борлиқ ҳақидаги таълимоти кейинги даврларда ҳурфикрликнинг кенг қулоч ёзишида муҳим аҳамиятга эга …
5 / 20
ан қочмайдиган бўлиши зарур; фозил одамлар шаҳар ҳокимининг сифатлари еттинчидан, таом ейишда, ичимликда, ўзини тия оладиган бўлиши, қимор ва бошқа ўйинлардан завқ, ҳузур олишдан узоқ бўлиши зарур; саккизинчидан, у ҳақ ва ҳақиқатни, одил ва ҳақгўй одамларни севадиган, ёлғонни ва ёлғончиларни ёмонкўрадиган бўлиши зарур; тўққизинчидан, у ўз қадрини билувчи ва номус ориятли одам бўлиши, пасткашликлардан юқори турувчи, туғма олийҳиммат бўлиши, улуғ олий ишларга интилиши зарур; ўнинчидан, у бу дунё молларига, динор ва дирҳамларга қизиқмайдиган, мол-дунё кетидан қувмайдиган бўлиши зарур; ўн биринчидан, у табиатан адолатпарвар бўлиб, одил одамларни севадиган, истибдод ва жабр-зулмни, мустабид ва золимларни ёмон кўрувчи, барчани адолатгачақирувчи, ноҳақ жабрланганларга мадад берувчи, барчага яхшиликни ва ўзи суйган гўзалликларни раво кўрувчи бўлиши зарур; ўзи ҳақ иш олдида ўжарлик қилмай, одил иш тутган ҳолда ҳар қандай ҳақсизлик ва разолатларгамуросасиз бўлиши зарур; ўн иккинчидан, ўзи зарур деб ҳисоблаган чора-тадбирларни амалга оширишда қатъиятли, саботли, журъатли, жасур бўлиши, қўрқоқлик ва ҳадиксирашларга йўл қўймаслиги зарур» абу райхон …

Want to read more?

Download all 20 pages for free via Telegram.

Download full file

About "sharq mutafakkirlarining psixologik go'yalar"

мавзу: шарқ мутафаккирларининг психологик ғоялари мавзу: шарқ мутафаккирларининг психологик ғоялари режа: 1. абу наср форобийнинг психологик қарашлари 2. абу райхон беруний асарларида психологик масалалар 3. абу али ибн синонинг психологик қарашлари 4. юсуф хос хожиб асарларида инсон хулқ –автори масаласи абу наср форобий (873-950) абу наср форобий (тахаллуси; тўлиқ номи абу наср муҳаммад ибн муҳаммад ибн узлуғ тархон форобий) (873, фороб ш. — 950, дамашқ) — ўрта осиёнинг улуг мутафаккири ва қомусий олими. юнон фалсафасини чуқур билгани, унга шархлар битганлиги ва жаҳонга тарғиб қилгани ҳамда замонасининг илмларини пухта ўзлаштириб, фанлар ривожига улкан ҳисса қўшгани учун «ал муаллим ассоний» («иккинчи муаллим», аристотелдан кейин), «шарқ арастуси» номларига сазовор бўлди. форобий сирдарё...

This file contains 20 pages in PPTX format (210.2 KB). To download "sharq mutafakkirlarining psixologik go'yalar", click the Telegram button on the left.

Tags: sharq mutafakkirlarining psixol… PPTX 20 pages Free download Telegram