институционал иқтисодиёт фани пайдо бўлиши

DOCX 38 sahifa 584,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 38
i - боб. “институционал иқтисодиёт” фани пайдо бўлиши, предмети ва ривожланиши 1.1. институционал назарияларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихи иқтисодиёт фанининг шаклланиши ва унинг оқимлари иқтисодиёт фан сифатида физократклар мактаби xvii- xiii а. классик иқтисодий сиёсат xviii-xix а. меркантилизм xvi-xviii аср иқтисодий романчилик xviii-xix а классик мактаб классик мактабга қаршилар утопик социализм xviii-xix а германиядаги тарихий мактаб институционал назария аввал классик сиёсий иқтисоднинг, сўнгра эса экономикснинг муғолиб таълимот сифатида пайдо бўлиб, ривожланган. америкалик иқтисодчи бен селигмен институционализмни «формализмга қарши ғараён», яъни иқтисодий назарияда нафақат расмий моделларни ва қатъий мантиқий қоидаларни, балки бутун жонли ҳаётни акс эттиришга интилиш сифатида тавсифлади. америкалик иқтисодий тафаккур тарихчиси роберт л.хайлбронернинг таъкидлашича, «ниҳоят, иқтисодий фан ўзининг аввалги салтанати – ишлаб чиқариш ва тақсимлаш салтанатининг тор доирасидан ташқарига чиқди ва энди у ўзининг оилавий муносабатлардан тортиб то спортгача, антропологиядан тортиб то давлат ҳуқуқигача чўзилган кенг ҳудудга бўлган ҳуқуқларини эълон қилиши мумкин». иқтисодий назария – ўқув фан, xx …
2 / 38
и; - д.рикардо рентаси назариясининг таҳлили. институционализм ривожланишининг асосий йўналишлари: қи икки тамойиллари асосий назариянинг неоклассик иборат. смдан институционализм институционализм замонавий институционализм одатдаги “эски” институционализм, т.верблен, у.митчелл, дж.каммонс институционал иқтисодий назария т.веблен, дж.ходжсон янги институционал иқтисодий назария неоклассик институционал ( назари я), р.коуз, д.норт, ва б. математик институционал назария, дж.нейман, дж.неш неоинституционализм, р.коу з , д.норт, о.уильямсон , дж.бьюкенен янги институционал иқтисодиёт , л.тевено, дж.неш, г.саймон ва бошқалар 1.2 - расм. ғарбий институционал оқимлар классификацияси 1.3 - расм. институционал оқимларни классификацияси (россия ва б. мамлакатлар) асосий тамойилларнинг биринчи қисмини классиканинг “эски” тамойиллари, иккинчи қисмни эса, неоклассиканинг “янги” тамойиллари ташкил этади. “эски” тамойиллар “қатъий негиз” бўлса, “янги” тамойиллар неоклассиканинг «ҳимоя қобиғи»ни ташкил этади. “эски” тамойилларга қуйидагилар киради: · бозорда ҳамма вақт мувозанат мавжуд, у ягона парето (вальрас-эрроу- добре) оптимуми талабларига мос келади; · бозорда индивидлар томонидан оқилона танлов амалга оширилади; · индивидларга ташқи омиллар таъсир кўрсатмайди, уларнинг бирор ҳолатни афзал билиши …
3 / 38
ш мумкин. машинали ишлаб чиқаришнинг пайдо бўлишини таҳлил қилишда капиталист билан ёлланма ишчи ўртасидаги муносабатлар тизими меҳнат тақсимоти қабул қиладиган қуйидаги ташкилий шакллар орқали уларнинг ўзаро таъсирига эътибор қаратилди: табиий меҳнат тақсимоти → кооперация → мануфактура ва мутлақ қўшимча қийматни шакллантириш → хусусий ишчининг пайдо бўлиши → машиналарнинг пайдо бўлиши → фабрика → нисбий қўшимча қийматни шакллантириш. карл поланьининг таъкидлашича, айнан миллий ресурслар ва меҳнат бозорининг шаклланиши асосида давлатнинг аралашуви ётади. ғарбий европанинг барча ички бозорлари маҳаллий бозорлар табиий эволюциясининг натижаси эмас, балки давлатнинг аралашуви орқали барпо этилган. т. веблен «бекорчи синф назарияси» (1899) [32] асаридаги одатлар тўғрисидаги таҳлилда холизм методологиясини қўллайди. одатлар индивидларнинг бозордаги, сиёсий соҳадаги, оиладаги хатти-ҳаракатлари доираларини белгилаб берувчи институтлардан бири ҳисобланади. инсонлар хатти-ҳаракати веблен томонидан иккита жуда қадимий одатдан келиб чиқиб, таърифланади. бу одатларни у рақиблик ҳиссиёти (бошқалардан биринчи бўлиш, умумийликдан ажралиб туриш истаги) ва маҳорат ҳиссиёти (ҳалол ва самарали меҳнат қилишга мослашиш) деб номлайди. т. …
4 / 38
ҳамиятга эга, ахборот тўлиқлигига фақат ушбу тўлиқ бўлмаган билимларни бирлаштирувчи ташкилот доирасида эришиш мумкин, деб таъкидлайди. бунда ҳокимият алоҳида шахсдан гуруҳга бирлашган, индивидуалликка эга ташкилотлар қўлига ўтади. сўнгра мазкур ташкилот индивидларнинг хаттиҳаракатига кўрсатадиган таъсирни таҳлил қилиб, индивидлар тавсифларини институционал муҳит вазифаси сифатида кўриб чиқади. масалан, унинг таъкидлашича, истеъмол талабининг ўсиши истеъмолчиларнинг ички туйғулари юқори бўлишидан эмас, балки уларни ишонтириш учун рекламадан фаол фойдаланувчи корпорациялар манфаатлари ортишидан келиб чиқади. бозор иқтисодиёти муносабатларининг жадал ривожланиши баробарида иқтисодий тадқиқотлар кўлами янада кенгайди ва чуқурлашди. бу билан ҳозирги замон иқтисодий таълимотларининг йирик йўналишлари шаклланди. ҳозирги замон иқтисодий таълимотларини ўрганишнинг энг кенг тарқалган ёндашувларига кўра, улар учта йўналишни ўз ичига олади: неоклассика, институционализм ва кейнсчилик. бироқ, мамлакатимизда мазкур йўналишлар – айниқса, институционализм йўналиши соҳасидаги илмийназарий, ўқув-услубий жабҳалар яхлит баён этилган адабиётларни етарли, деб бўлмайди. институционализмнинг назарий йўналиш сифатида шаклланиши бевосита классик ва неоклассик назариялар билан боғлиқ. бинобарин, неоклассика тамойилларидаги юқорида кўрсатилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда, …
5 / 38
нституционализмга тааллуқли. илмий манбаларга [30, 32, 34, 40, 41, 47] кўра, неоинституционализм чуқур тарихий илдизга эга. хiх аср охири – хх аср бошида юзага келган “эски” институционализмнинг асосчилари т.веблен, ж.р.коммонс ва у.митчеллар ҳисобланадилар. ҳозирги замон иқтисодчилари уларнинг ишларидан бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган ва иқтисодиёт фанининг анъанавий усуллари ёрдамида изоҳланиши қийин бўлган жараёнларни таҳлил қилиш имконини берувчи ғояларни топмоқда. бироқ ўтган асрнинг 60-70 йилларигача институционал йўналиш анча суст ривожланган. кейинчалик эски ғоялар иккинчи босқич институционалистлари – ж.к.гэлбрейт, р.хайлбронер, ф.перру, ж.фурастье, г.мюрдаль ва бошқаларнинг ишларида ўз ифодасини топган. “эски” (замонавий) институционализмнинг учинчи босқичи асосан ж.ходжсон бошчилигидаги [55] “кембридж мактаби” олимларининг фаолияти билан боғлиқ. шу билан бирга турли иқтисодий мактабларга мансуб бир қатор иқтисодчилар [30, 31] институционал тизимларни таҳлил қилиш билан шуғулланиб, ўз тадқиқотларида институционал ёндашувдан бевосита ёки билавосита фойдаланганлар. институционал назариянинг кўп сонли масалаларини ёритувчи адабиётларда [31, 39, 40, 50, 56] институционализм турли йўналишларининг методологик хусусиятлари тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларга катта аҳамият …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 38 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"институционал иқтисодиёт фани пайдо бўлиши" haqida

i - боб. “институционал иқтисодиёт” фани пайдо бўлиши, предмети ва ривожланиши 1.1. институционал назарияларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихи иқтисодиёт фанининг шаклланиши ва унинг оқимлари иқтисодиёт фан сифатида физократклар мактаби xvii- xiii а. классик иқтисодий сиёсат xviii-xix а. меркантилизм xvi-xviii аср иқтисодий романчилик xviii-xix а классик мактаб классик мактабга қаршилар утопик социализм xviii-xix а германиядаги тарихий мактаб институционал назария аввал классик сиёсий иқтисоднинг, сўнгра эса экономикснинг муғолиб таълимот сифатида пайдо бўлиб, ривожланган. америкалик иқтисодчи бен селигмен институционализмни «формализмга қарши ғараён», яъни иқтисодий назарияда нафақат расмий моделларни ва қатъий мантиқий қоидаларни, балки бутун жонли ҳаётни акс эттиришга интилиш сифат...

Bu fayl DOCX formatida 38 sahifadan iborat (584,9 KB). "институционал иқтисодиёт фани пайдо бўлиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: институционал иқтисодиёт фани п… DOCX 38 sahifa Bepul yuklash Telegram