хорижий европада баъзи ўсимликларнинг тарқалиши

DOC 218.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404131200_51233.doc хорижий европада баъзи ўсимликларнинг тарқалиши шу сабабли ўрта денгиз бўйида тупроқ ва ўсимликлар қопламисиз унумсиз ерлар жуда кўп. шу булан бирга соҳилдаги пасттекисликлардаги ва террасалар ҳосил қилинган тоғ ёнбағирларидаги яхши ишлов берилган ерларда зайтунзорлар бор; токзорлар, буғдой ва маккажўхори экин далалари ястаниб ётибди. жанубий районларда цитрус-апельсин, лимон ва аччиқ апельсин дарахтлари энг кўп экилади; уларнинг деярли йил бўйи гули ва пишган мевасини кўриш мумкин. аҳоли пунктлари атрофида маҳаллий ва тропик флора вакиллари-пальмалар, бугенвилл, атиргул ҳамда бошқа хил манзарали ўсимликлар ҳамма жойда барқ уриб ўсиб ётади. евросиё атлантикабўйи секторининг тупроқ-ўсимлик типларини ўрганишни якунлар эканмиз, шуни қайд қилиш керакки, материкнинг бу қисмидаги табиий шароит мўътадил минтақада ҳам, субтропик минтақада ҳам асосан ўрмон тупроқлари билан ўсимликларининг кенг тарқалганлиги билан характерланади; бу ысимликлар составида музликдан олдинги флора элементлари кўплаб yчрайди. осиёнинг асосий қисмини уз ичига олувчи материк ичкарисидаги сектори, унинг чекка шарқий ва жануби-шарқий қисмларини истисно қилганда, флораси турларинин состави ҳамда зонал тупроқ-ўсимлик …
2
г кенгайиши, тайга зонасининг тарқалганлиги, уралдан шарқда аралаш ва кенг баргли ўрмонларнинг йўқлиги билан ажралиб туради. нисбатан энсиз ўрмондашт полосаси даштлар билан алмашинади. даштлар эса осиёда яхлит полоса ҳосил қилмайди; чунки игна баргли ўрмонлар билан қопланган тоғлар бу зонани айрим қисмларга бўлиб-бўлиб юборган. монголиянинг шимолида селенга дарёсининг ҳавзаснда, текисликдан иборат даштли жойлар игна баргли ўрмонлар ёки тоғдашт ўсимликлари билан қопланган тоғ тизмалари билан алмашинади. хорижий осиёнинг мўътадил минтақадаги даштларида каштан тупроқлардаги ғаллагулли (ғалладош) ва бутачалиғаллагулли қуруқ даштлар устун туради. шарқроқда, шимоли-шарқий хитой текисликларида улар миқдори ортган сари қора тупроқлар ёки қора тупроқсимон тупроқлардаги турли ўтлиғаллагулли даштлар билан алмашинади. тупроқ ва ўсимлик типларининг тақсимланишидаги бу қонуният шунга боғлиқки, осиёнинг мўътадил минтақасида иқлим ғарбдан шарққа томон қуруқлаша боради ва континенталлаша боради, мумкин бўлган (потенциал) буғланиш фактик буғланишдан ортади ва бинобарин, нам (танқислиги) кучаяди. шу сабабли тупроқ-ўсимлик қопламининг ғарбдан шарққа томон ўзгариши бу районда шимолдан жанубга томон ўзгаришига қараганда анча яққол сезилади. жануб …
3
аришига олиб келади. қадимги қумоқ ва лёссларда ҳосил бўлган ҳамда карбонатларга бой қўнғир тупроқлардаги шўра-бутачалар ва эфемерлар формациялари энг кўп тарқалган. ўсимлик билан мустаҳкамланмаган ёки юлғун ва саксовул ўсган тўзима қумли катта чўл массивлари (такламакон, алашань, жунғория сойлигининг айрим районлари), ёки бўлмаса, тупроқ ва ўсимликлари деярли йўқ тошлоқ ҳамда шағалли чўллар бор. турли даражада шўрланган тупроқлар кенг тарқалган. тоғ этакларидаги майин жинсли (чангли-лойқали) пролювиал шлейфларда шувоқ-шўра ўсимликлари бўлган тақирлар учрайди. осиё чўлларининг энг қимматли ўсимлиги саксовулдир. ундан ўтин сифатида фойдаланилади, ёш шохшаббаси туя учун озуқа ҳисобланади. оқ саксовул (halo-xylon persieum) қумларни мустаҳкамлаш учун экилса, қора саксовул (haloxylon aphyllum) шўрхок ерларда ўстирилади. ёмғирлардан кейин вақт-вақти билан сув тўладигам ва кўпинча ер ости оқими бўлган қуруқ ўзанлар, шунингдек, доимо сув оқиб турадиган сийрак дарёлар бўйида, айниқса бу дарёлар тоғлардан текисликка оқиб тушадиган жойларда воҳалар жойлашган бўлиб, улар қақраб ётган чўл ўртасида ям-яшил ўсимликлари билан ажрадиб туради. воҳаларнинг табиий ўсимликлари орасида (тўқайларда) қамишзор …
4
ўлларнингбўз тупроқлари ҳамда ёстиқсимон тиканли бутачалардан иборат астрагал ўсимлик қоплами тарқалган. бу ўсимлик астрагал, трагаканта ва бошқа хил паст бўйли ксерофит ўсимликлар ав-лодларидан таркиб топгал бўлиб, улар кучли буғланишга, температуранинг йил давомида кескин ўзгариб туришига ҳамда нисбатан совуқ қишга мослашган. бу формация тоғ ксерофит ўсимликлари формацияси номи билан машҳур. сур-жигар ранг ва бўз тупроқларда гумус жига ранг тупроқлардагига қараганда бирмунча кам, бироқ чўлларнинг сўр-қўнир тупроқларидан эса тахминан 2-4% ортиқ бўлиб, улар ўсимликлар учун зарур булган барча химиявий элементлар запасларига эга.қишлоқ хўжалигида самарали фойдаланиш учун уларни суғориш зарур; обикор деҳқончилик туркия билан эроннинг қурғоқчил районларида дон экинлари, мевали дарахтлар, шоли ва пахта етиш-тиришга имкон беради. эрон тоғлигининг тоғлар билан энг яхши ўралган қисмларида йиллик ёғин миқдори 100 мм гача ва ундан ҳам камаяди. бу ерларда деярли ўсимликсиз тошлоқ ва шўрхок қумли чўллар тарқалган. субтропик минтақанинг бирмунча шарқий районларида дунёдаги энг баланд тоғликлар (тибет ва бошқалар) юксакка қад кўтарган. бу тоғлар учун …
5
гармаган. арид иқлим шароити евросиёнинг тропик минтақасида ҳам сақланиб қолади; бу минтақа арабистон ярим оролини, месопотамия ва ҳинд дарёси ҳавзасининг каттагина қисмини ўз ичига олади. тропик минтақанинг қиши илиқ келадиган қуруқ ва иссиқ иқлими шароитида тоғ ёнбағирларининг пастки қисмларида субтропик ҳамда мўътадил минтақа чўлларининг тупроқларига ўхшаш сур-қўнғир тупроқлар ҳосил бўлади. текисликларда жуда катта майдонларни қумли ва тошлоқ чўллар эгаллаб ётади. ўсимликлардан камдан-кам ёғадиган қисқа муддатли ёмғирлардан сўнг ўсиб чнқувчи эфемерлар ҳамда дағал чала бута ва қуруқ бошоқли қурғоқчил ўт ўсимликлари устун туради. қуруқ ўзанлар бўйида мимоза (уятчангул) ва акациялар, воҳаларда эса энг муҳим ўсимлик-хурмо (phoenix dactilifera) учрайди. субэкваториал ва экваториал минтақа ўсимликлари саванналар ҳамда турли типдаги тропик ўрмонлардан иборат. бу ўсимлик типларининг ҳамда уларга тўғри келувчи тупроқ типларининг тақсимланиши ва нисбати билан ёғинларнинг миқдори ҳамда қанча вақт давомида ёғиши, рельеф ва туб жинслар ўртасида аниқ боғланиш мавжуд. ҳинд ва ганг текисликлари ҳамда ҳиндистон ярим ороли орографик хусусиятлари, орографиясининг муссон ҳаво …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "хорижий европада баъзи ўсимликларнинг тарқалиши"

1404131200_51233.doc хорижий европада баъзи ўсимликларнинг тарқалиши шу сабабли ўрта денгиз бўйида тупроқ ва ўсимликлар қопламисиз унумсиз ерлар жуда кўп. шу булан бирга соҳилдаги пасттекисликлардаги ва террасалар ҳосил қилинган тоғ ёнбағирларидаги яхши ишлов берилган ерларда зайтунзорлар бор; токзорлар, буғдой ва маккажўхори экин далалари ястаниб ётибди. жанубий районларда цитрус-апельсин, лимон ва аччиқ апельсин дарахтлари энг кўп экилади; уларнинг деярли йил бўйи гули ва пишган мевасини кўриш мумкин. аҳоли пунктлари атрофида маҳаллий ва тропик флора вакиллари-пальмалар, бугенвилл, атиргул ҳамда бошқа хил манзарали ўсимликлар ҳамма жойда барқ уриб ўсиб ётади. евросиё атлантикабўйи секторининг тупроқ-ўсимлик типларини ўрганишни якунлар эканмиз, шуни қайд қилиш керакки, материкнинг бу қисм...

DOC format, 218.5 KB. To download "хорижий европада баъзи ўсимликларнинг тарқалиши", click the Telegram button on the left.