йўл қурилиш ишларини ташкил қилишнинг асосий хусусиятлари

PPT 23 sahifa 708,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 23
инновационные технологии строительства дорог 10-мавзу. йўл қурилиш ишларини ташкил қилишнинг асосий хусусиятлари р е ж а 1.автомобиль йўллари ва шаҳар кўчалари қурилишини ташкил қилишнинг мақсад ва вазифалари. автомобиль йўллари қурилишида транспорт ишларини ташкил қилиш хусусиятлари. 2.автомобиль йўллари қурилишига ташкилий-техник тайёрланиш. 3.йўл қурилишининг ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш. йўл қурилишида омборхона хўжалигини ташкил қилиш. йўл қурилиши ишларини ташкил қилиш усуллари. комплекс-механизациялашган оқим усули. 4.қурилишни ташкил қилиш ва йўл қурилиши ишларини олиб боришни лойиҳалаштириш. йўл тўшамаси қурилишида иш кўламининг оптимал узунлигини ҳамда ер ишларида оптимал ҳажмни аниқлаш. 5.автомобиль йўлини қуриш учун машиналар паркининг оптимал таркибини белгилаш. 6.йўл қуриш ишларини олиб боришнинг технологик хариталари. автомобиль йўли қурилишининг календарь графигини тузиш. 7.йўл қурилишида тармоқли режалаштириш ва бошқариш тизимларини қўллаш. 8.автомобиль йўлларини қуришда сифат назорати, хавфсизлик техникаси, меҳнат ва атроф муҳит мухофазаси. автомобиль йўли қурилиши сифатини баҳолаш. автомобиль йўллари қурилишни ташқил қилишни икки қисмга бўлиш мумкин. биринчиси -қурилиш ташкилоти ва унинг бўлинмаларини маъмурий бошқариш ва иккинчиси …
2 / 23
арни тежамли сарфлаш, уларнинг таннархини пасайтириш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, ишларда самарадорлиги юқорироқ машиналардан ва малакали ишчилар меҳнатидан фойдаланиш, уларга юқори техник маҳорат талабларини қуйишдан иборат. йўл қурилиши ишларини тўғри ва оптимал ташқил қилиш уларни белгиланган муддатларда энг кам меҳнат ва моддий ресурслар сарфи билан бажариш учун зарур, бу эса таннархнинг пасайишига олиб келади. қурилиш таннархининг пасайиши ишларнинг йиллик ҳажмларини ошириш, қурилиш давомийлигини қисқартириш ва йўлларни тезроқ фойдаланишга топшириш имконини беради, бу эса анча сифатли йўлларда ҳаракатланиш ҳисобига транспорт харажатларини камайтиради. автомобиль йўллари қурилишини амалга оширадиган ташкилот нафақат қурилиш бўлинмаларини, балки ишлаб чиқариш ва тайёрлаш корхоналарини ўз ичига олади, улар қурилиш бўлинмалари (отрядлар, звенолар, бригадалар)нинг узлуксиз ва самарали ишини таъминлайди. йўл қурилиши трести таркибига қуйидагилар киради: -автомобиль ташувларини амалга оширадиган транспорт бўлинмалари (автобазалар, автоколонналар); -моддий-техник таъминотнинг барча турларини амалга оширувчи ҳамда омборхоналар тизимини ўз ичига олган таъминот идораси; -йўл машиналарини таъмирлаш билан шуғулланадиган, шунингдек улардан техник фойдаланишни назорат қиладиган ва …
3 / 23
тларнинг ушбу мажмуаси ўзаро бир-бирига узвий боғланган ҳолда ишларни амалга оширади. қурилишда меҳнатни ташқил қилишнинг замонавий усуллари шуни кўрсатмоқдаки, бригада пудрати бўйича ишлаш энг самарали ҳисобланади, унда мазкур иншоотни ёки хаттоки унинг бир элементини бажараётган ҳамма ишчилар ва механизаторлар қурилиш бошқармаси билан шартнома асосида ишлайди. бундай бригада пудратида қурилиш майдончасидаги ишчилар ва механизаторлар, материалларни етказиб берувчи ходимлар ва ҳайдовчилар, қоришмалар ва бошқа материалларни тайёрлаб берувчи абз ва цбзлар иштирок этади. меҳнатни бундай ташкил қилиш йўлни лойиҳалаштиришда ҳамда уни қисмларга ажратиш мумкин бўлиши учун турли бригада пудратлари бўйича бажаришда оқимни ташқил этишда, масалан, ер қатламини тайёрлашда, асосни қуришда, қопламани қуришда, алоҳида ишларни бажаришда ҳисобга олиниши лозим. автомобиль йўллари қурилиши қурилишнинг капитал сиғими юқори турига киритилади, шунинг учун йўлларни қуриш ва реконструкция қилишга йўналтириладиган маблағлар самарадорлигини техник-иқтисодий таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. капитал қурилишда асосий вазифа - унда капитал киритмалар самарадорлигини ошириш, асосий фондларни янада кўпайтириш ва сифатли такомиллаштириш, шунингдек қурилишни режалаштириш, …
4 / 23
итта чўмичли юк машиналари. автомобиль транспорти юкларни катта ва қисқа масофаларга оммавий тарзда етказиб беришда етакчи ўринни эгаллайди. транспортнинг пневматик ва конвейерли турларидан асосан йўл қурилиши бўйича ишлаб чиқариш корхоналари фойдаланади. транспорт йўл-қурилиш трестига тегишли бўлиб, уни олдиндан, қурилиш мавсуми бошланишидан илгари ажратилади. сўнгги йилларда автомобиль транспорти ишлари хўжалик ҳисоби: мустақил балансдаги тўлиқ хўжалик ҳисоби асосида - қурилиш юкларининг вазирликлар, идоралар ва уларнинг худудий бўлинмалари, трестларнинг махсус автотранспорт корхоналари кучлари билан марказлаштирилган ташувларда ёки ички цех хўжалик ҳисоби асосида олиб борилади. автомобиль транспорти иши график асосида ташқил этилади. транспорт ишининг қанчалик аниқ олиб борилиши қурилиш ташқилотининг самарали фаолиятини белгилаб беради. автомобилларнинг жўнатилишини диспетчерлик хизмати назорат қилади. ташқи транспорт ёрдамида цемент, мойловчи материаллар, бензин, дизел ёнилғиси, битум, металл, пропан гази (газголдерларда) етказиб берилади. ташқи транспортнинг нормал ишлашини таъминлаш ҳамда ташувларга эҳтиёжни қондириш мақсадида йўл қурилиши трести таъминотчилар билан кафолат шартномаларини тузади. транспортдан фойдаланишнинг ҳал қилувчи омили ташувлар қиймати ҳисобланади. бошқа шароитлар …
5 / 23
қоришмалари ва суюкликлар ташилганда таркибий қисмлари ажралиб қолиши, пластиклигини йўқотиши, сачраши мумкин. шунинг учун уларни ташишда махсус транспорт - бетон ташувчи, бетон қорувчи, эритмалар ташувчи автомобиллардан фойдаланиш зарур. самосвалларга келсак, бетон қоришмаларини ташишда улардан фойдаланиш анча чекланган. юкни ташиш самарадорлигини ва сифатини сақлаш бўлиб, транспорт воситалари ва йўналишларини танлашда юкнинг мазкур тоифасининг транспортда қанчалик ташилиши мумкинлигини) ҳисобга олиниши лозим. ташувлар хажми юқори бўлган йирик автомобиль йўли қурилишида транспорт воситаларидан унумли фойдаланилиши ҳамда унинг йўл қурилиши жараёнлари билан узвий боғланишига чизиқли дастурлаш усулларидан фойдаланиш туфайли эришилади, улар юкларни ташиш бўйича мавжуд буюртмалар асосида автомобилнинг юк билан умумий ва максимал ҳаракатланишини ҳисоб-китоб қилиш ва берилган ишлар ҳажмини транспорт воситаларининг энг кам сонидан фойдаланиб бажариш имконини беради. мамлакатимиз қурилиш ташкилотлари жуда катта қурилиш, йўл транспорти, кўтарма транспорт ва бошқа машиналар паркига эга бўлиб, улар доим янгиланиб турибди. ушбу кўп сонли техникадан фойдаланишнинг энг юқори даражасини таъминлаш - анча мураккаб вазифа. машиналар паркидан тўлақонли …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 23 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"йўл қурилиш ишларини ташкил қилишнинг асосий хусусиятлари" haqida

инновационные технологии строительства дорог 10-мавзу. йўл қурилиш ишларини ташкил қилишнинг асосий хусусиятлари р е ж а 1.автомобиль йўллари ва шаҳар кўчалари қурилишини ташкил қилишнинг мақсад ва вазифалари. автомобиль йўллари қурилишида транспорт ишларини ташкил қилиш хусусиятлари. 2.автомобиль йўллари қурилишига ташкилий-техник тайёрланиш. 3.йўл қурилишининг ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш. йўл қурилишида омборхона хўжалигини ташкил қилиш. йўл қурилиши ишларини ташкил қилиш усуллари. комплекс-механизациялашган оқим усули. 4.қурилишни ташкил қилиш ва йўл қурилиши ишларини олиб боришни лойиҳалаштириш. йўл тўшамаси қурилишида иш кўламининг оптимал узунлигини ҳамда ер ишларида оптимал ҳажмни аниқлаш. 5.автомобиль йўлини қуриш учун машиналар паркининг оптимал таркибини белгилаш. 6.й...

Bu fayl PPT formatida 23 sahifadan iborat (708,5 KB). "йўл қурилиш ишларини ташкил қилишнинг асосий хусусиятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: йўл қурилиш ишларини ташкил қил… PPT 23 sahifa Bepul yuklash Telegram