капри opoлида

DOC 154,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404128948_51088.doc капри opoлида (муаллиф фотоси) шимолий апеннин тоғларидаги кўп аҳоли пунктлари чуқур тектоник сойликларда жойлашган. ана шундай сойликларнинг бирида қадимги шаҳар флоренция ўрнашган. жануброқда арно дарёси билан вольтурно дарёси юқори қисмлари оралиғида апеннин тоғларининг энг юқори қисмимарказий апеннин тоғлари жойлашган. улар мезозой оҳактошларидан тузилган, тектоник ҳаракатлар натижасида жуда парчаланиб, бир-бирларидан чуқур сойликлар ва тектоник водийлар билан ажралиб турган баланд массивларга бўлиниб кетган. массив тоғларнинг ёнбағирлари кўп жойда тик жарлик ҳосил қилган, очилиб қолган. тоғларнинг энг баланд қисмларини тўртламчи давр музлари босган ва улар рельефида музлик ҳосил қилган шакллар аниқ кўриниб туради. апеннин тоғларининг энг баланд чўққиси гран-сассо диталия массивидаги корно тоғи 2914 м га етади ва тепаси аниқ кўриниб турган ҳамда ёнбағирлари тик тушган типик кар массивидан иборат. ўрмонларнинг кўплаб кесиб юборилиши марказий апеннин тоғларида карст ҳосил бўлиш жараёнининг жуда кучайиб кетишига ёрдам берди. карст далалари айниқса кенг тарқалган (уларнинг ҳосил бўлишида тектоник ҳаракатлар қатнашган) чуқур карст воронкалари, карр далалар …
2
ристалл жинслардан тузилган, текисланган, узилмалар натижасида кўтарилиб қолган гумбазсимок массивдир. афтидан бу массив тиррен денгизи ўрнида мавжуд бўлган неогенда ер пўстида ёрилишлар бўлиб, чўкиб кетган ўрталикдаги массивнинг бир қисми бўлса керак. калабрия тоғлари баландлиги деярли 2000 м гача етади ва аниқ кўриниб турган тектоник зинапоялар ҳосил қилиб денгизга тушиб келади. апеннин ярим оролининг тиррен ва адриатика денгизлари соҳиллари турли хил тузилиш ва рельефга эгадир. тиррен денгизи соҳилидаги ер шимолда энг кенг бўлиб, бу ерда унча баланд бўлмаган сертепа текисликдан айрим-айрим кристалл массивларкалабрия тоғларига ўхшаган қадимги қуруқликнинг қисмлари кўтарилиб туради. ундан жанубга томон апеннин олдининг ер юзаси тузилиши ва рельефида қадимги ҳамда ёш вулканик ҳосилалар катта роль ўйнайди. бу ерда бир неча сўнган вулкан кўтарилиб туради ва вулкан жинсларидан тузилган ҳамда дарёлар ўйиб, парчалаб юборган текисликлар жойлашган. италиянинг пойтахти рим ҳам ана шу вулканли сертепа текисликда ўрнашган. бу районнинг кўп жойидан иссиқ булоқлар чиққан, булар вулкан фаолиятининг давом этаётганидан далолат беради. …
3
воми бўлган тоғлар деярли бутунлай эгаллаб олган. паст ерлар фақат қирғоқлар бўйлаб жойлашган. оролнинг шарқий қисмида европанинг энг баланд ва актив вулкани этна кўтарилиб туради. бу вулканнинг баландлиги 3340 м га етади. этнанинг отилиши тўхтаб-тўхтаб бир неча йил давом этади. тиррен денгизида сицнлиядан шимолроқда бир тўда липар вулкан ороллари жойлашган, бу вулканларнинг баъзи бирлари доимий ҳаракатдадир. бу ерда вулканларнинг кенг тарқалганлиги ер пўстининг яқиндагина рўй берган ёрилишлари билан боғлиқдир. илгари тиррен денгизи ўрнидаги қуруқлик ана шу ёриқлар бўйлаб чўкиб кетган. мессина ва тунис бўғозларининг ҳосил бўлишига ҳамда европанинг шимолий африкадан ажралишига ҳам қуруқликнинг чўкиши сабаб бўлган. корсика ва сардиния ороллари неоген даврида ҳам ўлканинг бошқа қисмлари билан боғланган бўлган. ҳар иккала орол, айниқса, корсика ороли тоғли, бу оролдаги тоғларнинг баландлиги 2700 м га етади ва кристалл жинслардан ташкил топган. сардиниядаги тоғлар пастроқ, ғарбда карст кенг ривожланган оҳактошли плато ҳамда текисликка ўтиб борилади. бу табиий ўлка жанубий европанинг бошқа қисмларидек фойдали …
4
арқдагига қараганда анча илиқ ва сернамдир. лигурия денгизи соҳили-ривьера иқлими ўзининг юмшоқлиги билан ажралиб туради. денгизнинг шундоққина бўйида жойлашган бу камбар соҳил шимолдан келадиган совуқ ҳаво массивларидан тоғлар билан тўсилган, бу ерда одатда қиш апеннин ярим оролининг жануброқдаги қисмларига қараганда илиқроқ бўлади (январнинг ўртача температураси +8°с). еғин кўп-3000 мм гача тушади, энг кўп ёғин кузга тўғри келади, ёз серқуёш ва ёмғирсиз бўлади, денгиз ҳароратни бир оз пасайтириб туради. ривьерада совуқлар жуда камдан-кам бўлади, қор деярли ҳеч қачон ёғмайди. ўлка иқлимининг хусусиятлари унинг, болқон ярим оролинпиг аксича, ўрта европадан қудратлн альп тоғлари билан ажралиб турганлигига боғлиқ. альп тоғлари шимолдан совуқ ҳавонинг ўтиб келишига деярли бутунлай йўл қўймайди. фақат камдан-кам ҳоллардагина, ўнлаб йиллар оралатиб, ғарбий европада одатдан ташқари қаттиқ қиш бўлганда совуқ ҳаво массалари альп тоғларини ошиб ўтиб, анча жанубга кириб боради. бундай вақтда бутун апеннин ярим оролида ва ҳатто сицилия оролида ҳам совуқ бўлади ҳамда қор ёғади. апеннин ярим оролининг шимолий …
5
қисмида қор билан қопланиб ётади. ўлка ер усти сувларига бой эмас, кемалар қатнайдиган узунроқ дарё йўқ. энг катта дарёситибр (узунлиги 400 км). италия пойтахти рим шу дарё бўйида жойлашган. дарёлар режими ўзгарувчан ва иқлим хусусиятларини жуда яққол акс эттиради. ҳамма дарё ва сойлар ёзги қурғоқчил даврда саёзланиб қолади, баъзан эса бутунлай қурийди, қишки, шимолда . этнанинг кўриниши. эса кузги-баҳорги ёмғирлар вақтида сувга тўлиб оқади. ҳавзанинг турли қисмларида бир вақтда ёғадиган айниқса қаттиқ ёмғирлар вақтида ҳалокатли тбшқинлар бўлади. чунончи, 1966 йил ноябрда кучли тошқин вақтида арно дарёси сатҳи бир неча метрга кўтарилиб кетиб, флоренцияни балчиқ қатлами босди. апеннин ярим ороли ва унга яқин турган ороллар, айниқса денгиз сатҳидан унча баланд бўлмаган қисмида, ўсимликларининг хилма-хиллиги билан ажралиб туради. шимолда табиий ва маданий ўсимликлар қопламида мўътадил минтақага хос элементлар кўпчиликни ташкил этади. ярим оролнинг фақаг жанубий ярмида ва оролларда ўсимлик ҳамда тупроқлар типик ўрта денгиз бўйи характерига эга. ривьера бундан муайян даражада истиснодир. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"капри opoлида" haqida

1404128948_51088.doc капри opoлида (муаллиф фотоси) шимолий апеннин тоғларидаги кўп аҳоли пунктлари чуқур тектоник сойликларда жойлашган. ана шундай сойликларнинг бирида қадимги шаҳар флоренция ўрнашган. жануброқда арно дарёси билан вольтурно дарёси юқори қисмлари оралиғида апеннин тоғларининг энг юқори қисмимарказий апеннин тоғлари жойлашган. улар мезозой оҳактошларидан тузилган, тектоник ҳаракатлар натижасида жуда парчаланиб, бир-бирларидан чуқур сойликлар ва тектоник водийлар билан ажралиб турган баланд массивларга бўлиниб кетган. массив тоғларнинг ёнбағирлари кўп жойда тик жарлик ҳосил қилган, очилиб қолган. тоғларнинг энг баланд қисмларини тўртламчи давр музлари босган ва улар рельефида музлик ҳосил қилган шакллар аниқ кўриниб туради. апеннин тоғларининг энг баланд чўққиси гран-сассо ...

DOC format, 154,5 KB. "капри opoлида"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: капри opoлида DOC Bepul yuklash Telegram