"қурилиш механикаси (1-қисм)" фани

PPT 17 pages 926.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 17
слайд 1 таянч сўз ва иборалар: лойихалаш, ички кучлар, кучланиш холати, конструкция, иншоот, мустакамлик, бикрлик, устуворлик, рационал шакл, хакикий шакл, тўлик шакл, ҳисоб схемаси, стерженли системалар, пластинка, кобик, массив системалар, ясси ва фазовий системалар, юклар, таянчлар, реакция. 1 фан: курилиш механикаси ( i - кисм ), 1-маъруза. қурилиш механикаси. 1-қисм (34 соат) 1-маъруза. кириш. режа:1.1. қурилиш механикаси фанининг моҳияти ва услублари. 1.2. қурилиш механикасининг қисқача ривожланиш тарихи ва бошка фанлар билан ўзвий боғлиқлиги. 1.3. иншоотлар ва уларнинг ҳисоблаш схемаси. 1.4. ташқи юклар ва уларнинг классификацияси. 1.5. таянч ва уларнинг классификацияси. муаммо: материаллар қаршилиги фани бино ва иншоот, машина ва меҳанизмларнинг алоҳида элементларининг мустахкамлиги, бикрлиги ва устуворлигини ўргатади. қурилиш механикаси фани ҳам мустахкамлик, бикрлик ва устуворлик ҳақидаги фандир. юқорида келтирилган вазифалар қурилиш механикаси фанида қандай ечилади? 1.1.қурилиш механикаси фанининг моҳияти ва услублари. иншоотларни лойиҳалаш жараёнида унинг барча элементларининг ўлчамларини аниқлаш керак бўлади. шу мақсадда, бирор ташқи юк таъсиридан хосил бўладиган кесимлардаги …
2 / 17
тикаси, динамикаси ва устуворлик назарияси бўлимларига ажралади. ташқи кучлар таъсиридан иншоот кесимларида ҳосил бўладиган ички зўриқиш кучлари билан деформациялар орасидаги боғланишлар маълум бўлгандагина иншоотларни янги рационал (қулай, хавфсиз ва тежамли) шаклларини аниқлаш мумкин. демак, қурилиш механикасиниг яна бир вазифаси — иншоотларниниг ички зўриқишлари ва улардаги кўчишларини аниқлашнинг рационал усулларни яратишдан мустахкамликка, бикирликка, ва устуворликка ҳисоблаш услубларини, ундан ташкари иншоотларининг рационал ва иктисодий қулай шаклларини яратишдан иборат. қурилиш механикасида назарий механика ва материаллар қаршилиги, математика ва физика услублари кенг кўлланади. 4 фан: курилиш механикаси ( i - кисм ), 1-маъруза. 1.2 қурилиш механикаси фанининг кискача ривожланиш тарихи xix асрнинг бошларига келиб саноат, темир йўл транспорти ва гидротехника иншоотларнинг ривожланиши қурувчилар олдига янги инженерлик масалаларини қўйди. бу даврда темирдан тайёрланган темир йўл кўприклари, катта ораликли (пролетли) фермалар қурилиши кенг тарқалди. рус механиги и. п. кулибин (1735 — 1813) бу соҳада ўзининг бир қанча ихтироларини эълон қилди. у 1776 йилда нева дарёсига мулжалланган, …
3 / 17
мураккаблашуви мос ҳолда уларнинг ҳисоблаш схемаларини муракаблашувига сабаб бўлди. бу соҳада маълум бўлган график метод кўп масалаларни ечиш имконини бера олмас эди. бундай системаларни ҳисоблаш учун янги аналитик методлар яратила бошлади. бу даврда қурилиш механикасининг ривожланишига буюк олимлар д. максвелл (1831 — 1879), о. мор (1835 — 1918), д. релей (1842 — 1919), с. п. тимошенко (1878 — 1972) ва бошкалар катта хисса кўшдилар. профессор х. с. головин (1844 — 1904) аркаларни ҳисоблашда эластик назариясини тадбик этди қурилиш механикасига оид китобини нашр килди. булардан ташқари х. с. головин кўп панжарали фермаларни такрибий ҳисоблаш усулини ва қурилиш механикасида энг кичик иш принципини яратди. профессор ф. с. ясинский (1856 — 1899) яратган стерженларининг устуворлик назарияси ва фазовий ҳамда панжарали симметрик фермаларни ҳисоблаш сохасидаги ишлари, олим ва педагог в. л. кирпичевнинг графостатикага тегишли ва статик аниқмас системаларни ҳисоблаш назарияси, профессор л. д. просқуряковнинг (1859 — 1926) график ва графоаналитик ҳисоблаш методлари ва россия …
4 / 17
соблаш назарияси тўла баён этилди ва инженерлик масаларини ечишда уларни амалий тадбиқ қилиш йўллари кўрсатилди. эластик асосда ётувчи системаларни ҳисоблаш назариясининг ривожланишига а. н. крқлов, н. п. пузқрёвский, г. д. дутов, б. н. горбунов, а. а. уманский ва бошка олимларнинг ишлари катта ҳисса бўлиб кўшилди. а. а. илюшин, а. а. гвоздеев, н. с. стрелецкий, н. н. гольденблат ва бошқа олимлар яратган чекли ҳолат услуби қурилиш нормалари ва қоидаларига (снип) киритилди. 6 фан: курилиш механикаси ( i - кисм ), 1-маъруза. 7 фан: курилиш механикаси ( i - кисм ), 1-маъруза. 1.3 иншоотлар ва уларнинг ҳисоблаш схемаси эсда тутинг! иншоотларни ҳисоблашда уларнинг ҳисоблаш тасвири содда бўлиши зарур. иншоот ва тузилмалар(конструкциялар)ининг ҳисобини осонлаштириш учун уларнинг ҳақиқий схемаси ҳисоблаш схемаси билан алмаштирилади. иншоотларнинг асосий хусусиятларини ҳисобга олувчи унинг соддалаштирилган тасвири (схемаси) ҳисоблаш тасвири дейилади. ҳисоблаш тасвири имкони борича кўпрок хақиқий тасвирни ифодалаши зарур. 1.1, 1.2 — расмларда баъзи иншоотлар, уларнинг тўлик ва ҳисоблаш …
5 / 17
и юклар ва уларнинг классификацияси юкларнинг учта асосий гуруҳи бўлиши мумкин: 1.фойдали юклар — иншоот қабул килиши лозим бўлган юклар. масалан, одамлар, асбоб-ускуналар, автомобиллар ва ҳокозо. 2.иншоотларнинг хусусий оғирлиги. 3.қор ва шамол (атмосфера) юклари (таъсири). юкларнинг кўйилишига қўра улар тўпланган ва таралган (ёйилган) бўлади. юклар таъсир килиш вақтига кўра доимий ва мураққат юкларга бўлинади. таъсир қилиш ҳарактерига кўра статик ва динамик бўлади. статик кучлар таъсиридан иншоот қисимларида инерция кучи ҳосил бўлмайди. иншоотга таъсир килувчи юклар кузгалмас ва ҳаракатланувчи юклар груҳига бўлинади. иншоотлар таянчларининг чўкиши ва ташқи ҳароратнинг ўзгариши натижасида ҳам уларга таъсир этувчи қўшимча юклар ҳосил бўлиши мумкин. 12 фан: курилиш механикаси ( i - кисм ), 1-маъруза. муаммо: таянч тузулмалари-нинг содда ёки мураккаблиги ҳисоблашга қандай таъсир кўрсатади? 1.5 таянч ва уларнинг классификацияси иншоотларни асос билан бириктирувчи ва уларнинг кўчишини чекловчи қурилмалар таянчлар деб аталади. текис иншоотлар таянчлари асосан қуйидаги турларда бўлади: 1.шарнирли қўзгалувчан таянч (1.5 — расм). 2.шарнирли қўзгалмас …

Want to read more?

Download all 17 pages for free via Telegram.

Download full file

About ""қурилиш механикаси (1-қисм)" фани"

слайд 1 таянч сўз ва иборалар: лойихалаш, ички кучлар, кучланиш холати, конструкция, иншоот, мустакамлик, бикрлик, устуворлик, рационал шакл, хакикий шакл, тўлик шакл, ҳисоб схемаси, стерженли системалар, пластинка, кобик, массив системалар, ясси ва фазовий системалар, юклар, таянчлар, реакция. 1 фан: курилиш механикаси ( i - кисм ), 1-маъруза. қурилиш механикаси. 1-қисм (34 соат) 1-маъруза. кириш. режа:1.1. қурилиш механикаси фанининг моҳияти ва услублари. 1.2. қурилиш механикасининг қисқача ривожланиш тарихи ва бошка фанлар билан ўзвий боғлиқлиги. 1.3. иншоотлар ва уларнинг ҳисоблаш схемаси. 1.4. ташқи юклар ва уларнинг классификацияси. 1.5. таянч ва уларнинг классификацияси. муаммо: материаллар қаршилиги фани бино ва иншоот, машина ва меҳанизмларнинг алоҳида элементларининг мустахкамлиг...

This file contains 17 pages in PPT format (926.5 KB). To download ""қурилиш механикаси (1-қисм)" фани", click the Telegram button on the left.

Tags: "қурилиш механикаси (1-қисм)" ф… PPT 17 pages Free download Telegram