"баҳор фаслида мавсумий ўзгаришлар"

DOCX 12 стр. 1,6 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 12
ой мавзуси:”гўзал баҳор” ҳафта мавзуси:”мавсумий ўзгаришлар”. мартнинг ойининг 2- ҳафтаси. гуруҳ: катта. фаолият тури: нутқ ўстириш.сюжетли роль. санъат. мавзу: “мавсумий ўзгаришлар”. мақсад болаларнинг баҳор фаслида бўладиган мавсумий ўзгаришлар, атроф-олам хақидаги билим ва тасаввурларини бойитиш уларнинг мантиқий тафаккурини луғавий бойлигини ошириш. таълимий мақсад: табиат хаодисалари ва уларни мехнатдаги ахамияти хақидаги қизиқишларини ошириш саёхат ва ўйинлар орқали билимларини мустахкамлаш. тарбиявий мақсад: болаларга суҳбатда фаол иштирок этиш , тинглаш, ўртоқлари жавобини бўлмаслик, бир-бирига ўзаро ҳурматни тарбиялаш. ривожлантирувчи мақсад:. давлат талаби: катта гуруҳда лозим бўлган билим ва кўникмаларни болаларга сингдириш. бола нутқни тинглайди ва англайди, сўзлашади ва мулоқат қилади. фаолият учун кераклик жиҳозлар бахор фаслига оид расмлар, табиат ходисалари акс эттирилган расмлар, табиат мўжизалари хақидаги видео роликлар, рағбат тасмалар, слайд, самбуфер, чип, флешка, фаолиятнинг бориши:ташкилий дақиқа. тарбиячи: болалар, бугун барчангизни кўриб турганимдан жуда ҳурсандман келинглар энди меҳмонларимиз билан саломлашиб олайлик. болалар: салом қуёш,салом тонг. салом замин ва баҳор. салом устоз, мураббия салом менинг дўстларим …
2 / 12
л фасли фақат мен бўламан деб баҳорга ўз ўрнини бермасликка қарор қилибди. ундан қор остидаги ўт-ўланлар ер юзига ўсиб чиқолмай хафа бўлишибди. дарахтлар куртак ёза олишолмабди. иссиқ ўлкалардан совуққа чидамсиз бўлган қушлар учиб келиб бош-панасиз қолишибди. ҳайвонлар эса қишки кийимларини ечолмай роса қийналишибди. ёз ва куз бундан ташвишланибдилар. шунда баҳор уларга хафа бўлмасликни, у болалар боғчасига мактуб ёзиб бериб юборишликни ва албатта боғча болалари уларга қишни енгишларида ёрдам беришларини, фақат бунинг учун болалар..............” тарбиячи: ие, болажонлар, бу ёғида ҳеч нарса ёзилмаган, варағи йиртилиб кетибди. сизлар нима деб ўйлайсизлар биз баҳорга олган билимларимиз билан ёрдам берамизми? болалар: (ҳа, унга ёрдам берамиз. биз кўп нарсани биламиз.) тарбиячи: болалар қаранглар, томчилар осилиб турибди, баҳор сизларга топишмоқ айтмоқчи уни топамизми? болалар: (ҳа) тарбиячи: бизга баҳор ёрдамга булут томчиларини жўнатибди. қани улардан бирини олиб ўқиб кўрайликчи.(№1-томчи) (тарбиячи олдиндан тайёрлаб қўйилган булутли ёмғир томчиларининг бирини олади ва орқасида ёзилган топишмоқни ўқийди). тарбиячи: ташриф қилди ҳовлимизга шамоллар …
3 / 12
бўлади...... -баҳорда қушлар иссиқ ўлкаларга учиб кетадилар..... тарбиячи: баракалла болажонлар. ҳаммаларинг дўстона жавоб бериб топшириқни аъло даражада бажардиларинг. болажонлар қаранглар яна битта ёмғир томчиси мени ол деб илтижо қиляпти оламизми?(№2-томчи). болалар: (ҳа) (тарбиячи олдиндан тайёрлаб қўйилган булутли ёмғир томчиларининг бирини олади ва орқасида ёзилган саволни ўқийди.) тарбиячи: қиш жуда узоқ бўлди, мана, баҳор ҳам келди. байрамларни ўтказдик зўр шеърларни ёдладик. менда бордир бир савол шеърлар ёдингиздами? қани бир эслаб кўринг. болалар: ҳа! (болалар баҳор, мавсумий ўзгаришлар ҳақида шеърлар айтиб берадилар) тарбиячи: жуда ҳам чиройли шеърлар экан. мен ўйлайманки бу шеърларингиз баҳорга ҳам ёқади. болалар сизлар баҳорни яхши кўрасизларми? менга баҳорни яхши кўришларингни кўрсатиб берингларчи. жисмоний дақиқа-“баҳор келди”. (текстга қараб ҳаракатланиш) агар кўм-кўк дарёлар уйғонсалар уйқудан. дала томон чопсалар билинг баҳор келибди. агар қорлар эриса майсалар бўйин чўзса қушлар айтсалар қўшиқ билинг баҳор келибди. агар қуёш қизарса ёноқлар қизил бўлса бу биз учун ёқимли билинг баҳор келибди. тарбиячи: энди яна томчиларни …
4 / 12
н булутли ёмғир томчиларининг бирини олади ва орқасида ёзилган саволни ўқийди.) тарбиячи: болалар энди биз сизлар билан “битта ва кўп” ўйинини ўйнаймиз.(№4-томчи). ўйиннинг бориши: ўйин доира бўйлаб тўп билан ўйналади. тарбиячи тўп билан марказ ўртасида туради. у болаларга “битта ва кўп” ўйинини ўйнашни таклиф қилади. тарбиячи мисол учун ёмғир деса болалар ёмғирлар дейди ва ҳ.к. ариқча-ариқчалар жилға-жилғалар қуёш-қуёш куш-қушлар ин-инлар томчи-томчилар ҳашорат-ҳашоратлар дарахт-дарахтлар дарё-дарёлар. тарбиячи: раҳмат, мени жудаям ҳурсанд қилдиларинг баракалла! қани яна навбатдаги томчини оламиз.(№5-томчи). болалар баҳор бизга қуёш ғамгин бўлиб қолганини унинг нурлари яхши нур соча олмаётганини ва унга қандай қилиб ёрдам бериш керак эканлигини ёзиб юборибди. (тарбиячи доскага нурлари йўқ қуёшни илиб қўяди). бизнинг расмимиздаги қуёш нурларини заминга сочиши ва кулиб боқиши учун келинглар биз ҳозир сизлар билан “қанақа қуёш” номли ўйин ўйнаймиз. биттадан ҳар-бир биримиз доскага чиқиб қуёшимизни чиройли сўзлар билан унга ҳар-биримиз биттадан нур ёпиштириб қўямиз.(мисол: порловчи, қувноқ, сахий, думалоқ, шодон, нозик, сариқ, чарақловчи, замин …
5 / 12
н, дарахтзор, далалар, боғлар ва паркдаги зарарли қурт-қумусқаларни еб уларни ҳимоялайдилар. улар бизни ўзларининг чаққонликлари, чапдастликлари тез учушлари билан қувонтирадилар. ҳозир бўлмасам биз сизлар билан “танлаб ол” ўйинини ўйнаймиз. ўйиннинг бориши: стол устида қишловчи ва учиб келувчи қушлар карточкалари бўлади. ҳар-бир бола биттадан ҳоҳлаган қуш расми кўрсатилган карточкаларни оладилар уларнинг номини айтиб иккинчи стол устида турган кўк доирани ичига қишки қушларни, қизил доирани ичига эса иссиқ ўлкалардан учиб келадиган қушларни тарбиячи: жудаям тўғри болажонлар. биз уларни доим асраб –аввайлашимиз керак. болажонлар яна ёмғир томчиларидан бири мени олинглар деб турибди.(6) оламизми? (ҳа). кўрайликчи бунда нима деб баҳорой ёзибди экан. “болалар менинг топишмоқларимни топишда ёрдам берингла”. болалар энди навбат топишмоқларга. диққат билан эшитинг. топишмоқлар. 1.тошу қумларни суриб тоғдан келар югуриб. (сув) 2.баҳорда ўсиб чиқди ям-яшил бўлиб чикди. (майса) 3.нур сочар ўтли яшар боқай десанг кўз қамашар. (куёш) 4.ўзи қизил гўзал бирам, қирга ёзар гўзал гилам. (гуллолалар). 5.кўлсиз оёқсиз эшик очар. (шамол). 6.у …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 12 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О ""баҳор фаслида мавсумий ўзгаришлар""

ой мавзуси:”гўзал баҳор” ҳафта мавзуси:”мавсумий ўзгаришлар”. мартнинг ойининг 2- ҳафтаси. гуруҳ: катта. фаолият тури: нутқ ўстириш.сюжетли роль. санъат. мавзу: “мавсумий ўзгаришлар”. мақсад болаларнинг баҳор фаслида бўладиган мавсумий ўзгаришлар, атроф-олам хақидаги билим ва тасаввурларини бойитиш уларнинг мантиқий тафаккурини луғавий бойлигини ошириш. таълимий мақсад: табиат хаодисалари ва уларни мехнатдаги ахамияти хақидаги қизиқишларини ошириш саёхат ва ўйинлар орқали билимларини мустахкамлаш. тарбиявий мақсад: болаларга суҳбатда фаол иштирок этиш , тинглаш, ўртоқлари жавобини бўлмаслик, бир-бирига ўзаро ҳурматни тарбиялаш. ривожлантирувчи мақсад:. давлат талаби: катта гуруҳда лозим бўлган билим ва кўникмаларни болаларга сингдириш. бола нутқни тинглайди ва англайди, сўзлашади ва мулоқа...

Этот файл содержит 12 стр. в формате DOCX (1,6 МБ). Чтобы скачать ""баҳор фаслида мавсумий ўзгаришлар"", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: "баҳор фаслида мавсумий ўзгариш… DOCX 12 стр. Бесплатная загрузка Telegram