ўзбекистон республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар

PPTX 64 pages 4.2 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 64
ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети мавзу: ўзбекистон республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар 1. мустақиллик арафасида ижтимоий-иқтисодий ва демографик вазият, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш. 2. аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш. 3. арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш: мустақиллик арафасида ижтимоий-иқтисодий ва демографик вазият. хх асрда 70 йилдан кўпроқ вақт ҳукмрон бўлган, дунё харитасида “совет социалистик республикалар иттифоқи” деган ном билан катта ҳудудни эгаллаган, сохта коммунистик мафкурага, маъмурий-буйруқбозлик тизимига асосланган йирик мамлакатдаги тўғри бўлмаган, самарасиз ижтимоий-иқтисодий сиёсат 1980-йилларнинг охирига келиб барча иттифоқдош республикалар қаторида ўзбекистон аҳолисининг ҳам яшаш шароитларини оғирлаштириб, уни кўплаб муаммолар исканжасига солиб қўйди. бу муаммоларнинг барчаси 1980-йилларнинг охири, 1990-йилларнинг бошларида ўзбекистонда ижтимоий кескинликнинг кучайишига сабаб бўлди. хусусан: - республикада демографик вазиятнинг мураккаблашди. статистик маълумотлар таҳлили аҳоли рўйхатга олинган давр …
2 / 64
таъминоти учун зарур шарт-шароитларни яратиш билан мустаҳкамлаб борилмади. бу эса одамлар турмуш шароитининг оғирлашуви, ишсизлар сонининг кўпайиши, ижтимоий меҳнат унумдорлиги ва аҳоли даромадларининг камайиши, пировард натижада халқ фаровонлигининг пасайишига олиб келди; - республика иқтисодиётининг бирёқлама, ҳаддан ташқари номақбул ихтисослаштирилиши натижасида қишлоқ хўжалиги билан бир қаторда саноатда ҳам асосан хомашёни бирламчи қайта ишлаш тармоқлари устунлик қилиб, тайёр маҳсулот, аввало халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарувчи тармоқларнинг улуши жуда паст эди. қишлоқ хўжалиги хомашёсининг талайгина ҳажми (пахта толаси, хом ипак ва бошқа кўпгина хомашё маҳсулотлари) республикадан олиб кетилган бир вақтда аҳолининг истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжини қондириш учун 8-9 миллиард сўмликка яқин тайёр маҳсулот четдан олиб келинган. ўзбекистонда аҳолини иш билан таъминлаш имконини берувчи электроника, асбобсозлик, радиотехника, мураккаб рўзғор техникаси ишлаб чиқариш каби ва бошқа кўпгина илғор тармоқлар қониқарли ривожлантирилмаган. аксинча, республикада сув кўп сарфланадиган ва зарарли ишлаб чиқаришлар асоссиз равишда ривожлантирилди; - ишлаб чиқарувчи кучлар ва аввало саноат объектлари асосан стихияли равишда, аниқроғи, …
3 / 64
ат объектлари, мактаблар, болалар боғчалари ва ҳоказолар билан таъминлаш ишларида силжишлар сезилмади. ваҳоланки, аҳолининг кўпчилик қисми қишлоқ жойларида истиқомат қилар эди. юқорида қайд этилган ҳолатлар ўзбекистон аҳолиси даромадлари ва турмуш даражасининг кескин пасайишига олиб келди. республикада шаклланган вазият иқтисодий таназзулнинг олдини олиш, ижтимоий соҳадаги зиддиятларни юмшатиш ва энг асосийси – ижтимоий можароларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўришни талаб қиларди. бевосита ислом каримов раҳбарлигида республикада тартибсизликларнинг олдини олиш, ҳуқуқий тартиботни сақлаб қолиш ҳамда аҳолининг энг асосий ва ҳал этилишини кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган превентив чоралар кўрилди. жаҳон тажрибаси ва ўз амалиётимиздан, тарихий тарақ­қиётимиздан олинган жамийки фойдали тажрибаларни рад этмаган ҳол­да ўзбекистон бозор иқтисодиётини қуришда ўзига хос йўлдан бориб, ижтимоий соҳага кучли эътибор қаратди. ўзбекистонинг ўз янгиланиш ва таракқиёт йўлига асос қилиб олинган етакчи тамойилларидан бири кучли ижтимоий сиёсат амалга оширилди. ўзбекистонинг ўз янгиланиш ва таракқиёт йўлига асос қилиб олинган етакчи тамойилларидан бири кучли ижтимоий сиёсат қуйидаги босқичларда амалга оширилди: …
4 / 64
ич - 1995 йилдан бошланди. бунда оммавий ижтимоий ҳи­моя тизимидан бутунлай ўзгача, мақсадли ва адресли характерга эга бўл­ган ҳимоя тизимига ўтиш амалга оширила борди. бу даврда иқтисодий ўсиш бошланиши билан аҳолининг янги эркин бозор иқти­со­диётига кў­ник­ма хосил қилиши ва унда бевосита иштирок этиши кузатилди. шу­нинг учун аҳолининг яшаш даражаси, унинг учун шарт-ша­роит­лар яра­ти­ли­ши ва барқарорлашиши бу даврнинг ўзига хос хусусиятларига айланиб борди. бозор муносабатларига ўтишнинг дастлабки давридан республика ҳу­ку­мати ва президенти томонидан бир қатор ҳуқуқий хужжатлар қа­бул қи­линди. мустақилликнинг дастлабки йилларида аҳолини ижтимо­ий ҳимоялашга қа­ра­тил­ган ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш, давлат пенсия таъминоти, ис­теъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фу­қароларнинг соғлиғини сақ­лаш ҳақида ва бошқа шу каби республика қо­нунлари, ҳукумат қарорлари ва президент фармонлари қабул қилин­ди. масалан, республика пре­зи­ден­тининг аҳолини ижтимоий ҳимоя­лаш­­га қаратилган иш ҳақи, пен­сия­лар, стипендиялар, нафақа­лар­ни оши­­риш тўғрисида, кўп фарзандли оила­лар­га моддий ёрдам кўрсатиш тўғ­рисидаги бир қатор фармонлари қабул қи­линди. 3-босқич 2017 йилдан бошланди. 2017-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи устувор …
5 / 64
учун иштирокчиларнинг бевосита жойларга сафар уюштириши ҳам кўзда тутилган. аҳолининг реал даромади ва бандлигини изчил амалга ошириш орқали фаол ижтимоий ҳимоя, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва соғлиғини муҳофаза қилиш йўналишидаги давлат тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, аҳоли яшаш шароитлари яхшиланишини таъминловчи арзон уй-жойлар қурилиши, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни рўёбга чиқариш, таълим ва фан соҳасини ривожлантириш истиқболлари ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш “энг олис ҳудудларда ҳам тадбиркорликни ривожлантириш учун, аввало, аҳолига тадбиркорлик бўйича етарлича тушунча ва билим беришимиз керак. тадбиркорларга имконият ва шароит яратиб берсак, улар ўзларини ҳам, аҳолини ҳам иш билан таъминлайди”. ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёев. 4.1. аҳолининг бандлиги ва реал даромадларини босқичма-босқич ошириш бўйича. “халқни тадбиркор қилиш” шиори остида тижорат банкларитомонидан фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қорамол, қўй, эчки, қуён боқиш ва гўшт етиштириш, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш, хизмат кўрсатиш ва сервис …

Want to read more?

Download all 64 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистон республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар"

ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети мавзу: ўзбекистон республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар 1. мустақиллик арафасида ижтимоий-иқтисодий ва демографик вазият, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш. 2. аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш. 3. арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш: мустақиллик арафасида ижтимоий-иқтисодий ва демографик вазият. хх асрда 70 йилдан кўпроқ вақт ҳукмрон бўлган, дунё харитасида “совет социалистик республикалар иттифоқи” деган ном...

This file contains 64 pages in PPTX format (4.2 MB). To download "ўзбекистон республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар", click the Telegram button on the left.