ўзбекистон республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар

PPTX 38 sahifa 3,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 38
ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети мавзу: ўзбекистон республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар 1. мустақиллик арафасида ижтимоий-иқтисодий ва демографик вазият, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш. 2. аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш. 3. арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш: мустақиллик арафасида ижтимоий-иқтисодий ва демографик вазият. хх асрда 70 йилдан кўпроқ вақт ҳукмрон бўлган, дунё харитасида “совет социалистик республикалар иттифоқи” деган ном билан катта ҳудудни эгаллаган, сохта коммунистик мафкурага, маъмурий-буйруқбозлик тизимига асосланган йирик мамлакатдаги тўғри бўлмаган, самарасиз ижтимоий-иқтисодий сиёсат 1980-йилларнинг охирига келиб барча иттифоқдош республикалар қаторида ўзбекистон аҳолисининг ҳам яшаш шароитларини оғирлаштириб, уни кўплаб муаммолар исканжасига солиб қўйди. бу муаммоларнинг барчаси 1980-йилларнинг охири, 1990-йилларнинг бошларида ўзбекистонда ижтимоий кескинликнинг кучайишига сабаб бўлди. хусусан: - республикада демографик вазиятнинг мураккаблашди. статистик маълумотлар таҳлили аҳоли рўйхатга олинган давр …
2 / 38
таъминоти учун зарур шарт-шароитларни яратиш билан мустаҳкамлаб борилмади. бу эса одамлар турмуш шароитининг оғирлашуви, ишсизлар сонининг кўпайиши, ижтимоий меҳнат унумдорлиги ва аҳоли даромадларининг камайиши, пировард натижада халқ фаровонлигининг пасайишига олиб келди; - республика иқтисодиётининг бирёқлама, ҳаддан ташқари номақбул ихтисослаштирилиши натижасида қишлоқ хўжалиги билан бир қаторда саноатда ҳам асосан хомашёни бирламчи қайта ишлаш тармоқлари устунлик қилиб, тайёр маҳсулот, аввало халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарувчи тармоқларнинг улуши жуда паст эди. қишлоқ хўжалиги хомашёсининг талайгина ҳажми (пахта толаси, хом ипак ва бошқа кўпгина хомашё маҳсулотлари) республикадан олиб кетилган бир вақтда аҳолининг истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжини қондириш учун 8-9 миллиард сўмликка яқин тайёр маҳсулот четдан олиб келинган. ўзбекистонда аҳолини иш билан таъминлаш имконини берувчи электроника, асбобсозлик, радиотехника, мураккаб рўзғор техникаси ишлаб чиқариш каби ва бошқа кўпгина илғор тармоқлар қониқарли ривожлантирилмаган. аксинча, республикада сув кўп сарфланадиган ва зарарли ишлаб чиқаришлар асоссиз равишда ривожлантирилди; - ишлаб чиқарувчи кучлар ва аввало саноат объектлари асосан стихияли равишда, аниқроғи, …
3 / 38
ат объектлари, мактаблар, болалар боғчалари ва ҳоказолар билан таъминлаш ишларида силжишлар сезилмади. ваҳоланки, аҳолининг кўпчилик қисми қишлоқ жойларида истиқомат қилар эди. юқорида қайд этилган ҳолатлар ўзбекистон аҳолиси даромадлари ва турмуш даражасининг кескин пасайишига олиб келди. республикада шаклланган вазият иқтисодий таназзулнинг олдини олиш, ижтимоий соҳадаги зиддиятларни юмшатиш ва энг асосийси – ижтимоий можароларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўришни талаб қиларди. бевосита ислом каримов раҳбарлигида республикада тартибсизликларнинг олдини олиш, ҳуқуқий тартиботни сақлаб қолиш ҳамда аҳолининг энг асосий ва ҳал этилишини кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган превентив чоралар кўрилди. жаҳон тажрибаси ва ўз амалиётимиздан, тарихий тарақ­қиётимиздан олинган жамийки фойдали тажрибаларни рад этмаган ҳол­да ўзбекистон бозор иқтисодиётини қуришда ўзига хос йўлдан бориб, ижтимоий соҳага кучли эътибор қаратди. ўзбекистонинг ўз янгиланиш ва таракқиёт йўлига асос қилиб олинган етакчи тамойилларидан бири кучли ижтимоий сиёсат амалга оширилди. “энг олис ҳудудларда ҳам тадбиркорликни ривожлантириш учун, аввало, аҳолига тадбиркорлик бўйича етарлича тушунча ва билим беришимиз керак. тадбиркорларга имконият …
4 / 38
лар белгиланган. жумладан, 800 дан ортиқ ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркасини бевосита касб-ҳунар коллежларида ўтказиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган талабаларга 360 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратиш, ногирон ва кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган коллеж битирувчилари учун 50 мингта иш ўрнини банд қилиш режалаштирилган. тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида 360 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратиш бўйича банклар ва ҳудудлар кесимида прогноз кўрсаткичлар тасдиқланди. ҳисобот даврида 79,2 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди(давлат дастурининг 274-банди). ҳисобот даврида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш йўналишидаги ҳудудий дастурлар доирасида 2 633 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 17 599 та янги иш ўрни ташкил этилган.шу жумладан, саноат тармоғида 491 та лойиҳа (6 946 та иш ўрни), хизмат кўрсатиш соҳасида 1 363 та лойиҳа (6 482 та иш ўрни), қишлоқ хўжалиги соҳасида 779 та лойиҳа (4 171 та иш ўрни) амалга оширилган(давлат дастурининг 194-банди). ҳаётий мисол. ўзбекистон республикаси президенти …
5 / 38
ий банк томонидан “элеганс текс”, “пахтакор голд текс”, “форишголд текс”, “зомин текстиль”, “зарбдор текстиль” каби корхоналарда умумий қиймати 111 миллион долларлик лойиҳалар натижасида 2 минг 890 янги иш ўрни яратилади. агрологистика. “бону ширинликлари” агро логистика марказига қишлоқ хўжалик махсулотларини қайта ишлаш учун зарур бўладиган асбоб-ускуналарни италиядан келтириш кўзда тутилмоқда. лойиҳа амалга оширилгандан сўнг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган 2 минг тонналик совутгич, шунча сиғимга эга дуккакли маҳсулотларни сақлаш омборхонаси, 3 минг тонна мева-сабзавотни қайта ишлаш қувватлари, 4 гектарда иссиқхонаташкил этилади. ишчилар сони 150 нафарга етказилади. жиззах шаҳридаги "бону ширинликлари" корхонаси томонидан экспортга йўналтириладиган қандолат ва шоколад маҳсулотлари ишлаб чиқариш линияларини ўрнатилмоқда. қўшимча 150 иш ўрни яратилади. мамлакатимизнинг 34 туманида ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурлари доирасида амалга оширилган 401 та лойиҳа ҳисобига жами 2 195 иш ўрни, шу жумладан: саноат тармоғида 53 та лойиҳа (733 та иш ўрни), хизмат кўрсатиш соҳасида 188 та лойиҳа (752 та иш ўрни), қишлоқ хўжалиги соҳасида 160 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 38 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистон республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар" haqida

ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети мавзу: ўзбекистон республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар 1. мустақиллик арафасида ижтимоий-иқтисодий ва демографик вазият, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш. 2. аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш. 3. арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш: мустақиллик арафасида ижтимоий-иқтисодий ва демографик вазият. хх асрда 70 йилдан кўпроқ вақт ҳукмрон бўлган, дунё харитасида “совет социалистик республикалар иттифоқи” деган ном...

Bu fayl PPTX formatida 38 sahifadan iborat (3,2 MB). "ўзбекистон республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.