валюта курсидаги ўзгаришлар ҳисоби

DOC 66.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1406001364_57273.doc валюта курсидаги ўзгаришлар ҳисоби режа: 1. хорижий валютадаги муомалалар моҳияти. 2. валюта муомалаларини ҳисобга олишда ҳисоблаш ҳамда мос келиш тамойилини қўллаш тартиби. 3. хорижий бўлинмаларнинг туркумланиши. 4. хорижий корхоналар ҳисоботини қайта ҳисоблаш муомалаларини молиявий ҳисоботга киритиш. 5. хорижий валютадаги муомалаларини очиб бериш. 1. хорижий валютадаги муомалалар моҳияти. чет эл валютасидаги муомалалар деб - чет эл валютасидаги белгиланадиган ёки бажарилишини талаб қиладиган муомалага айтилади, бунинг ичига корхона: 1. нархлари чет эл валютасида белгиланган товар ёки хизматларни сотиб олса ёки сотса; 2. тўланиши ёки олиниши лозим бўлган суммалари чет эл валютасидаги белгиланган қарзларни олганда ёки берганда; 3. алмаштирий бўйича амалга оширилмаган битимнинг иштирокчиси бўлиб колганда (тўлов келажакда амалга оширилганда) 4. бошқа йўл билан активларни сотиб олганда ёки сотганда, чет эл валютасида белгиланган мажбуриятларни буйнига олганда ёки ҳисоб қилганда содир бўлган битимлар ҳам киради. чет эл валютасида содир бўлган муомала, ушбу муомала санасидаги чет эл валютаси суммасига ҳисобот валютаси ва чет валютаси …
2
да кўрсатилган пулсиз маблағлар қиймат аниқланган санадаги алмашиш курсини ҳисобга олган ҳолда акс эттириши лозим;  хорижий валютада ҳақиқий қийматда кўрсатилган пулсиз маблағлар ҳақиқий қиймат аниқланган санадаги алмашиш курсини ҳисобга олган ҳолда акс эттириши лозим. модданинг баланс қиймати ўзбекистон республикаси бхмс бўйича аниқланади. масалан, маълум молиявий дастаклар, кучмас мулк, бино ва асбоб-ускуналар хаққоний ёки тарихий нархда баҳоланиши мумкин. чет эл валютасида белгинланган баланс қиймати таннарх ёки хаққоний бозор нархида аниқланганидан қатъий назар, у ҳисоботда 18-бхмс талаблари бўйича ҳисобот валютасидаги кўрсатилиши лозим. жорий нархларни олиш учун ва хорижий давлатда нархлар даражасининг ўзгаришини ҳисоб-китоб қилиш учун қилинган тузатиш, экспорт-импорт операцияларини кўрсатишда, айниқса бу каби операцияларни давом этиш хохиши мавжул бўлса, керак бўлади. хорижий мамлакатдаги корхонанинг фаолияти давом этиши кўзда тўтилган бўлса, жами ёки алоҳида олинган товар ва хизматлар сотиб олиш кобилияти ташқи молиявий ҳисоботга тааллукли бўлади. бош корхона мамлакатидаги жами ёки алоҳида олинган товарларга белгиланган баҳоларнинг ўзгариши фақат пул маблағлари бош корхонага …
3
риши, улар содир бўлган даврнинг даромадлари ёки харажатлари деб тан олинади. ҳисоб-китобни амалга ошириш даврида пул моддасининг ҳисобланган қиймати ва пул моддасининг баланс нархи ўртасида фарқ келтириб чиқарадиган курс тебранишлари, ҳисоб қилинган даврнинг даромадини ёки харажатларини кўпайтиради. курсдаги фарқлар, карши кўрашишнинг амалий воситаси бўлмаган кучли девальвация ёки валютанинг нархи пасайиши натижасида пайдо бўлиши мумкин. бу ҳолат, активларни яқинда сотиб олишдан келиб чиққан ва қайта ҳисоб-китоб қилиниши мумкин бўлмайдиган хорижий валютада ёзилган мажбуриятларга таъсир этади. бундай курсдаги фарқларни, тўзатилган баланс қиймати икки нархдан – қоплаш нархи ёки активни сотиш ёки ундан фойдаланиш орқали олиш мумкин бўлган суммасидан – баланд бўлмаган ҳолда мос келадиган активларнинг баланс қийматига киритилади. агар корхона актив сотиб олиш натижасида чет эл валютасида ифодаланган мажбурият пайдо бўлса ва девальвация ёки валютанинг кадрсизланишини пайтида курснинг ўзгариши натижасида зарарлар пайдо бўлса ва сугўрта операцияларни ўтказишнинг амалий имконияти бўлмаса, зарарлар харажатларга эмас, балким ушбу активнинг баланс қийматининг ошишига олиб борилади. курс …
4
кўрсатилган сумма каби саналади. 3.хорижий бўлинмаларнинг туркумланиши. хорижий бўлимларнинг молиявий ҳисоботларини миллий валютага ўтказиш учун қўлланиладиган усул, ушбу бўлим кай йўл билан молиявий таъминланишига ва бош (ҳисоб берадиган) корхонага нисбатан қандай ишлашига боғлиқ. ушбу мақсадда, хорижий бўлимлар қуйидагича туркумланади.:  бош корхона фаолиятининг ажралмас қисми бўлган хорижий бўлимлар;  хорижий корхоналар бош корхона фаолиятининг ажралмас қисми бўлган хорижий бўлимлар ўз фаолиятини шундай бажарадики, худди у корхона фаолиятининг давоми бўлганидек. хориждаги корхона махаллий валютада пул маблағлари ва бошқа ликвидли модддаларни тўлайди, харажатларни коплайди, даромадларни олади ва одатдагидек, қарз беради. у шунингдек, хорижий валютада ва ҳисобот валютада бўлган операцияларда иштирок этиши мумкин. шундай ҳоллар бўладики, ҳисобот ва махаллий валюта орасида фарқ пайдо бўлади. бундай ҳолларда, хориждаги корхона ва шунингдек, бош корхона фаолиятидан бўлган пул маблағларининг жорий ва келгуси оқимларига бўлган таъсири ёки катта бўлмайди, ё алмашиш курсидаги ўзгариш, хориждаги корхонанинг алоҳида пулли ва пулсиз моддаларига караганда, кўпроқ бош корхонанинг хориждаги корхонасига куйган …
5
арнинг нархи уларни сотиб олиш кунидаги алмаштириш курси бўйича махаллий тизимга ўтказилади. активнинг қоплаш нархи ва сотиш нархи, шу нархлар таърифланган пайтда бўлган алмаштириш курси бўйича махаллий тизимга ўтказилади. активнинг қоплаш нархи ва сотиш нархи, шу нархлар таърифланган пайтда бўлган алмаштириш курси бўйича махаллий тизимга ўтказилади. масалан, агар товар моддий заҳиралар бирлигининг соф сотув нархи хорижий валютада таърифланган бўлса, бу нарх соф сотув нархи таърифланган санасининг алмаштириш курсини қўллаб махаллий валютага ўтказилиши лозим. бош корхона хориждаги корхонасининг молиявий ҳисоботларини миллий валютага ўтказганида ўз молиявий ҳисоботларига киритиш учун, қуйидаги тамойилларини қўллаши лозим: 1. хорижий корхонанинг пулли ва пулсиз активлари ва мажбуриятлари, ҳисобот даврининг якунидаги курс бўйича ўтказилиши лозим; 2. хориждаги корхонанинг даромад ва харажат моддаларини ҳўжалик муомаласи содир бўлган санасидаги курс бўйича ўтказиш лозим; хориждаги корхона ўз молиявий ҳисоботларини гиперинфляцияли иктисоди мавжуд давлатнинг валютасида тайёрласа, бунга кирмайди, бундай ҳолда даромад ва харажат моддалари ҳисобот даври якунидаги курс бўйича ўтказилади; 3. ҳамма …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "валюта курсидаги ўзгаришлар ҳисоби"

1406001364_57273.doc валюта курсидаги ўзгаришлар ҳисоби режа: 1. хорижий валютадаги муомалалар моҳияти. 2. валюта муомалаларини ҳисобга олишда ҳисоблаш ҳамда мос келиш тамойилини қўллаш тартиби. 3. хорижий бўлинмаларнинг туркумланиши. 4. хорижий корхоналар ҳисоботини қайта ҳисоблаш муомалаларини молиявий ҳисоботга киритиш. 5. хорижий валютадаги муомалаларини очиб бериш. 1. хорижий валютадаги муомалалар моҳияти. чет эл валютасидаги муомалалар деб - чет эл валютасидаги белгиланадиган ёки бажарилишини талаб қиладиган муомалага айтилади, бунинг ичига корхона: 1. нархлари чет эл валютасида белгиланган товар ёки хизматларни сотиб олса ёки сотса; 2. тўланиши ёки олиниши лозим бўлган суммалари чет эл валютасидаги белгиланган қарзларни олганда ёки берганда; 3. алмаштирий бўйича амалга оширилмаган б...

DOC format, 66.0 KB. To download "валюта курсидаги ўзгаришлар ҳисоби", click the Telegram button on the left.