валюта операциялари аудити

DOCX 8 sahifa 23,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
8-маъруза: валюта операциялари аудити режа: 1. валюта операциялари аудитининг мақсади, вазифалари ва манбаалари 2. валюта операцияларини аудитдан ўтказиш тартиби 3. айирабошлаш шахобчаларини аудит қилиш тартиби 1-савол. валюта операциялари аудитининг мақсади, вазифалари ва манбаалари чет эл валютасидаги банк операцияларини аудит қилиш тартиби ўзр мб бошқаруви ҳамда ўзр молия вазирлигининг чет эл валютасидаги операцияларни амалга ошириш ва назорат этишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги кўрсатмаларига қатъий риоя этилишига эътибор берилади. "нақд чет эл валюталари" номли балансдаги 10511-ҳисобварақ дебети бўйича қуйидагилар жужжат асосида аудит қилинади: а) муомалада бўлган нақд чет эл валютасини ва тўлов ҳужжатларини ҳарид қилишга оид қоидаларига риоя қилиниши, ўзр мб нинг операция амалга оширилаётган кунда амалда бўлган курси кўлланиши ва тўланиши лозим бўлган сумдаги эквивалентини аниқлаш тўғрилиги ва ўз вақтида амалга оширилиши; б) ҳамдўстлик мамлакатлари нақд валютасини сотиб олишнинг белгиланган қоидаларга риоя қилиниши; в) чет эл валютасини ҳамда валютадаги ҳужжатларни сотиб олиш операциялари 378-шаклдаги рўйҳатда ўз вақтида тўғри акс эттирилиши; г) …
2 / 8
ктлари топширган чет эл валютаси ва пул чеклари тўлиқ кирим қилингани. инкассаторлар келтирган халталардаги чет эл валютаси қайта саналиши тартибига риоя қилинишл; ж) бошқа банк муассасаларидан инкассаторлар орқали келган чет эл валютаси ва чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари тўлиқ кирим қилингани. алоқа органларидан чет эл валютаси бўлган жўнатмаларни олиш тартибига риоя қилиниши (хабарномалар қайд этилиши, ишончномалар берилиши, бойликлар кирим қилиниши устидан назорат). 10511-ҳисобварақнинг кредит қисми бўйича амалга ошириладиган операцияларни аудит қилишда қуйидагилар аудит қилинади: а) резидентларига чет эл валютаси ва чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатларини сотишнинг амалдаги қоидалари ва меъёрларига риоя этилиши, сотиладиган валюта суммаси ҳисоб-китоб қилинганининг тўғрилиги; б) чет эл валютасини сотиш операциялари сотилган нақд чет эл валютаси ҳисобини юритиш бўйича 394-шаклдаги дафтарда ўз вақтида ва тўғри қайд этилиши; в) 391-шаклдаги маълумотнома тўғри расмийлаштирилиши ва тегишли нусхалари мижозларга берилиши; г) сотиладиган валюта айирбошлаш пунктининг сотилган чет эл валютаси ҳисобини юритиш дафтарида тўғри кўрсатилгани; д) чет эл валютасини республикадан ташқарига …
3 / 8
л банкларидан келган пул жўнатмалари ёки хориждан юборилган жўнатмалар эгасининг манзили ўзгарганида муассасалар берадиган кредит авизолари билан тасдиқланиши) ; б) жўнатмани олувчиларга маблағ тўлашнинг қонунийлиги, белгиланган ҳолларда нақд валюта омонатларга йўналтирилган жўнатмалар ҳисобидан сотилиши. 2-савол. валюта операцияларини аудитдан ўтказиш тартиби нақд чет эл валютаси ва тўлов ҳужжатлари билан боғлиқ инкассо операциялари бўйича қуйидагилар ҳужжатлар асосида аудит қилинади: а) резидент ва норезидентлардан нақд чет эл валютаси ва тўлов ҳужжатларини сумда, ҳамда чет эл валютасида инкассо учун қабул қилишнинг тўғрилиги; б) инкассо операцияларининг тўғри расмийлаштирилиши, ҳамда 90972-ҳисобварақда ҳисобга олиниши; в) инкассо учун қабул оширишнинг қонунийлиги аудит қилинади: а) назорат ва маълумот тусидаги материаллар (чет эл валютаси бўйича маьлумотномалар, чет эл валютаси ва сумдаги тўлов ҳужжатларининг намуналари, операция ўтказиш қоидалари ва ҳоказолар) борлиги, ҳамда улардан амалий ишда фойдаланиш, айнан шу масала айирбошлаш пунктларида ҳам аудит қилинади; б) ҳисобот саналарида чет эл валютаси қайта баҳоланиши ва курсдаги фарк тегишли ххсобварақка ўтказилишининг тўғрилиги. чет эл …
4 / 8
кларидаги камомадни қоплаш тартиби, тусатдан аудит ўтказиш ва чет эл валютасини назорат тарзида қайта санаш тўғрилиги; д) қатъий ҳисобда турадиган бланкалар ҳисобини юритишдаги аҳвол ва улардан фойдаланиш устидан назорат; е) валюта операцияларини ўтказишга асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатларни расмийлаштиришнинг сифати, яъни улар учириб ёзилган, қўшимча киритилган, мумкин бўлмаган усулда тузатилган ёки мижозлар номидан банк (айирбошлаш пункти) ходимлари, шунингдек бошқа шахслар томонидан имзоланган ҳоллар бор-йўқлиги. шундай ҳужжатлар борлиги аниқланган тақдирда улар (зарур ҳолларда мутахассис экспертларни жалб этиб) синчиклаб текширилиши ҳамда валюта ва бошқа бойликларни талон-тарож қилиш мақсадида калбакилаштирилган бўлса, тергов органларига топшириш учун белгиланган тартибда олиб қўйилади; ж) банк муассасалари ва айирбошлаш пунктлари резидент ҳамда норезидентларга узлуксиз ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаши, мижозларга хизмат кўрсатишнинг белгиланган соатларига риоя қилиши; з) валюта операцияларини бажарувчи ва уларни назорат этувчи шахсларни ишга қабул қилиш қоидаларига риоя этилищи, уларнинг шахсий йиғма жилдлари мавжуд низомга мувофиқ расмийлаштирилиши. ходимлар бажарилаётган операцияларга доир амалдаги меъёрий ҳужжатларни билишлари; и) …
5 / 8
матбаҳо буюмлар" номли 93609-баланс ҳисобварағи бўйича қуйидагилар ҳужжатлар асосида аудит қилинади: • келиб тушган йўл чеклари ва йиртма чеклар ҳамда 377-шаклдаги маълумотнома бланкалари киримга тўлиқ киритилгани, чеклар бўйича эса улар ҳисобдан чиқарилишининг асосли эканлиги; балансдаги 10301, 10305, 10511, 10515, 19909, 29802, 40301, 40501, 50402 ва 50502-ҳисобварақлар бўйича валюта операцияларини амалга операцияларини амалга оширишни банк ичида назорат қилиш тўғри йўлга қўйилгани, ҳамда валюта операциялари кейин текширилишининг аҳволи; к) валюта операциялари бўйича ҳисоб-китоб-пул ҳужжатлари расмийлаштирилиши ва сақланиши қоидаларига риоя этилиши; л) валюта операциялари бўйича даромад ва харажатларнинг ҳисобланиши ва ҳисобнинг тўғри олиб борилиши. бош бошқармаларни аудит қилиш жараёнида резидент ва норезидентларга валюта хизмати кўрсатиш бўйича айирбошлаш пунктларининг иши ҳам аудит қилинади. текширув айирбошлаш пунктлари ва карашли бўлган банк муассасаси ходимлари учун ҳам, айирбошлаш пунктлари ходимлари учун ҳам кўтилмаган бўлиши керак. 3-савол. айирабошлаш шахобчаларини аудит қилиш тартиби айирбошлаш пунктида миллий ва хорижий валюта, валютага доир тўлов ҳужжатлари, қатъий ҳисобда турадиган бланкалар ва бошқа …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"валюта операциялари аудити" haqida

8-маъруза: валюта операциялари аудити режа: 1. валюта операциялари аудитининг мақсади, вазифалари ва манбаалари 2. валюта операцияларини аудитдан ўтказиш тартиби 3. айирабошлаш шахобчаларини аудит қилиш тартиби 1-савол. валюта операциялари аудитининг мақсади, вазифалари ва манбаалари чет эл валютасидаги банк операцияларини аудит қилиш тартиби ўзр мб бошқаруви ҳамда ўзр молия вазирлигининг чет эл валютасидаги операцияларни амалга ошириш ва назорат этишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги кўрсатмаларига қатъий риоя этилишига эътибор берилади. "нақд чет эл валюталари" номли балансдаги 10511-ҳисобварақ дебети бўйича қуйидагилар жужжат асосида аудит қилинади: а) муомалада бўлган нақд чет эл валютасини ва тўлов ҳужжатларини ҳарид қилишга оид қоидаларига риоя қилиниши, ўзр мб нинг операция амалга ...

Bu fayl DOCX formatida 8 sahifadan iborat (23,5 KB). "валюта операциялари аудити"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: валюта операциялари аудити DOCX 8 sahifa Bepul yuklash Telegram