зилзилалар

DOC 66,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350710785_18227.doc зилзилалар www.arxiv.uz зилзилалар ўзбекистон кучли зилзилалар бўлиб турадиган ҳудудлардан бири хисобланган туркистон сейсмо актив минтақасида жойлашган. бу ҳудудда янги тектоник ҳаракатлар фаол давом этаётганлиги натижасида кучли зилзилалар тез-тез бўлиб туради ва уларнинг кучи 8—10 баллга йетади. зилзилалар манбаи (маркази) йер юзасидан 8—40 км чуқурликда жойлашган. к. абдуллабековнинг (1992) маълумотига кўра, қадимда ўзбекистоннинг бир қанча шаҳарларида талафотли зилзилалар бўлиб ўтган: 838—839 йилларда фарғонада, 942, 1818, 1882 йилларда бухорода, 1208—1209 йилларда урганчда, 1490 йилда самарқандда, 1494 йилда наманганда, 1797 йилда ургутда ва бошқалар. xvi асрда заҳириддин мухаммад бобур ҳам ўзининг «бобурнома» китобида фарғона, андижон, тошкент ва самарқанд каби катта шаҳарларда кучли зилзилалар бўлганлигини тасвирлайди. жуда даҳшатли зилзила (9—10 балл кучга эга) 1902 йилда андижонда бўлиб ўтган ва 50 минг ахоли яшайдиган шаҳар бутунлай вайрон бўлган, ҳатто темир йўл изларидаги паровоз ва вагонларни улоқтириб ташлаган, излар эса эгилиббукилиб жойидан қўзғалиб кетган, 4652 киши ҳалок бўлган ва 7000 га яқин қорамол ўлган. ўзбекистон …
2
ар ва улар билан бевосита боғлиқ зилзилалар тяншан ороген областида, яъни ўзбекистоннинг тоғли қисмида бўлиб ўтмоқда. олиб борилган текшириш ишлари ва кейинги йилларда бўлиб ўтган зилзилалар шуни кўрсатдики, бу ҳудудда асосан кучи 8 балли зилзилалар бўлиб туради. тяншан ороген области ва турон плитасида бўлаётган йер пўстининг ҳаракатлари бир-бири билан боғланганлиги сабабли ҳозирги вақтда зилзилалар минтақаси ўзбекистоннинг тоғ олди ва текислик қисмларини ҳам ўз ичига олмоқда. натижада кучли зилзилалар тяншан ороген области билан турон плитаси орасидаги ҳудудларда ҳам бўлиб ўтмоқда, бу эса плитанинг сейсмик томондан фаоллашишига олиб келмоқда. тяншан ороген области билан турон плитаси орасида жойлашган тошкент шаҳрида 1966 йилнинг 26 апрелида, назарбекда 1980 йилнинг 11 декабрида кучли зилзилалар бўлиб ўтди. тошкентда бўлиб ўтган зилзиланйнг манбаи шаҳар остида 8 км чуқурликда жойлашган бўлиб, кучи 8 баллга йетган. силкинишлар 26 апрелдан кейин ҳам тез-тез қайтарилиб турди ва 1966 йилнинг охирига келиб, силкинишлар сони 700 га йетган. бўлиб ўтган силкинишларни таҳлил қилиш шуни …
3
ўтган. масалан, 1965 йилги тошкект зилзиласи қоржантоғ ва уни перпендикуляр кесиб ўтган йер ёриғининг дарз кетган мннтакаси бўйлаб, 1976 ва 1984 йиллардаги газлп зилзилалари оснё чукур ёриғи билан персид-балхаш йер ёрнғн туташган минтакада, 1977 йилдаги исфара-боткент зилзиласи жанубий фарғона ва қоратоғ-помир йер ёриқлари кесишган минтақада содир бўлган. в. и. уломов (1982) ўзбекистон ва унга кўшни худудларда қуйидаги — шарқий фарғона, талас-фарғона, жанубий тяншаннинг ғарбий ва шимолий қисми ва марказий қизилкум сейсмоген минтақаларни ажратган. шарқий фарғона минтақасида 8—9 балли зилзилалар бўлиб туради. буларга 1902 йилнинг 16 декабрида бўлиб ўтган андижон зилзиласини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. унинг силкиниш кучи 8—9 баллга йетган. таласфарғона минтақаси ўзбекистоннинг жануби-шарқий қисмида жойлашган бўлиб, жуда кучли зилзилалар бўлиб турадиган минтақа хисобланади. мазкур минтақада 1946 йилнинг з ноябрида 7—8 балли чотқол зилзиласи бўлиб ўтган. бу зилзиланинг маркази 250 км узоқда жойлашган бўлишига карамасдан, тошкент шаҳрида кучли сезилган. жанубий тяншаннинг ғарбий ва шимолий қисмидаги сейсмоген минтақада ҳам кучли зилзилалар …
4
, 1966 йилда ўзбекистон республикаси фанлар академияси қошида махсус зилзилашунослик илмий текшириш институти, кейинчалик (70-йилларда) республиканинг деярли хамма вилоятларида зилзилаларни башорат қилиш расадхоналари ташкил қилинди ва уларда комплекс ишлар бошлаб юборилди. ҳозирги вақтда зилзилалар бўладиган жой ва у жойда қандай куч билан зилзилалар бўлишлигини башорат қилиш ишлаб чикилган. бунинг учун махсус хариталар тузилган ва уларда янги олинган маълумотлар ҳисобга олиниб, доимо мукаммаллаштириб борилмоқда. бундай хариталарнинг охиргиси 1975—1980 йилларда зилзилашунослик институтида тузилган. қейинги йилларда бўлиб ўтган ўнга яқин зилзилалар бу харитада келтирилган башоратлар тўғри эканлигини кўрсатди. лекин мазкур харитада зилзилалар ўртача кучининг тарқалиши қайд этилган. ҳар қайси кичик жойнинг сейсмик фаоллигини аниқлаш мақсадида ундай жойларда, масалан, шаҳарларда (тошкент, чирчиқ, янгийўл, андижон, фарғона, наманган, қўқон, самарқанд, бухоро, зарафшон ва бошқалар), йирик иншоотлар (чорвоқ, тўполон, ҳисарак ва бошқа сув омборлари, қибрайдаги ядро физикаси институтининг реактори ва бошқалар) учун сейсмик микрорайонлаштириш хариталари ҳам тузилган. бу хариталарда кичик жойларда зилзила кучи ўртачадан қанча баллга фарқ …
5
назарбек, 1983 йилдаги чотқол, 1984 йилдаги поп ва бошқа жойларда бўлиб ўтган зилзилалар башорат қилинди ва тасдиқланди. зилзилаларни қисқа муддатда башорат қилишда ҳам ўзбекистон зилзилашунослари анча муваффақиятларга эришдилар. бунинг учун ҳам бир қатор усуллар яратилган. энг самарали усуллардан бпри импулс электромагнит майдонининг ўзгаришларидир. маълум бўлишича, йер қимирлашдан бир неча кун олдин зилзила ўчоғидан импулс электромагнит тўлқинлари ажралиб чиқа бошлар экан. бу усул ёрдамида чорвоқ сув омбори атрофида ва янгибозор расадхонасида 4—5 балли зилзила 1—2 кун олдин башорат қилинди. бундан ташқари, зилзилашунослик институтида янги бир усул «магнит» усули хам яратилди. бу усулнинг қўлланиши ҳам 1968—90йиллар давомида ўзбекистонда ва унга туташган йерларда (абайбозорда 1971 йил, халқободда 1972 йил, товоксойда 1977 йил, назарбекда 1980 йил, чимёнда 1982 йил, попда 1984 йил, газлида 1984 йил ва бошқалар) зилзилалар бўлишлиги олдиндан аниқланди. зилзилаларнинг сейсмик даракчилари орасида энг қадимийси ва кўп тарқалгани йер қимирлашларнинг даврий такрорланишидир. табиатда жуда кўп жараёнларнинг, шу жумладан зилзилаларнинг содир бўлиши даврийликка …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"зилзилалар" haqida

1350710785_18227.doc зилзилалар www.arxiv.uz зилзилалар ўзбекистон кучли зилзилалар бўлиб турадиган ҳудудлардан бири хисобланган туркистон сейсмо актив минтақасида жойлашган. бу ҳудудда янги тектоник ҳаракатлар фаол давом этаётганлиги натижасида кучли зилзилалар тез-тез бўлиб туради ва уларнинг кучи 8—10 баллга йетади. зилзилалар манбаи (маркази) йер юзасидан 8—40 км чуқурликда жойлашган. к. абдуллабековнинг (1992) маълумотига кўра, қадимда ўзбекистоннинг бир қанча шаҳарларида талафотли зилзилалар бўлиб ўтган: 838—839 йилларда фарғонада, 942, 1818, 1882 йилларда бухорода, 1208—1209 йилларда урганчда, 1490 йилда самарқандда, 1494 йилда наманганда, 1797 йилда ургутда ва бошқалар. xvi асрда заҳириддин мухаммад бобур ҳам ўзининг «бобурнома» китобида фарғона, андижон, тошкент ва самарқанд каби ...

DOC format, 66,5 KB. "зилзилалар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: зилзилалар DOC Bepul yuklash Telegram