ҳаракатли ўйинлар бўйича мавзулар картотекаси

DOCX 31 стр. 70,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 31
“йўл ҳаракати хавфсизлиги” таълимий ўйини тўплами ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти лойиҳа иши мавзу: катта тайёрлов гуруҳларида ҳаракатли ўйинлар картотекаси бажарувчилар: 1.г.басимбетова 2.г.рахматуллаева 3.ш.адилова раҳбар:ф.р.қодирова тошкент-2019йил ҳаракатли ўйинлар бўйича мавзулар картотекаси ҳаракатли ўйинлар 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. 10. 11. 12. 13. 14. 15. 16. 17. 18. 19. 20. 21. 22. 23. 24. 25. 26. 27. 28. 29. 30 ҳаракатли ўйинлари классификасияси. хаёти зарур харакат малакаларини шаккллантирувчи ўйинлар: осилиш ва осилиб чиқиш: “маймунчалар”, “оқ айиқлар”; юриш, югириш: “ қувлашмачоқ ”, “мокки”; ўтириш, туриш: “бақа”, “товуқ ва тулкилар”; тўхташ сакраш: “қармоқча”. жисмоний сифатлари ривожлантирувчи ўйинлар: куч: “тортишмачоқ” ; тезкорлик: “кун ва тун”; эпчиллик: “тўп учун кураш”, “лапта”, “қирқ тош”, “беш тош”; чидамкорлик: “қувиб ет”; эгилувчанлик: “кўприк ва мушук”, “кураш”, “сапалак”, “хўроз жанги”. ақлий –руҳий қоблиятлари ривожлантирувчи ўйинлар: диққат: “тақиқланган харакат”; хотира “дақиқа”; хиссиёт: “тўхта”; …
2 / 31
да ўтказиладиган ўйинлар: “қувлашмачоқ”, “бекинмачоқ”, “байроқча учун кураш”, “кун ва тун”, “оқ теракми, кўк терак”, “ёнғоқ ўйини”. катта ва тайёрлов гурухларида “миллий ҳаракатли ўйинлар”. «чиллак» ўйини. мақсад: таълимий вазифаси: болаларни жисмонан чиниқтириш, чўпларни узоқроқ отишга ўргатиш, уларни кўз қири билан қанча чамалашга (масофа неча қадам чиқишини) ва уларни равон санашга ўргатиш ҳамда нафас ростлаб югуришни ривожлантириш. ривожлантирувчи вазифаси: қатъиятлилик кўникмаларини ҳосил қилиш, болаларни фикрлашга ўргатиш; тарбиявий вазифаси: ўйин давомида бирдамлик ва ҳамкорликка ўргатиш. жамоа бўлиб ҳаракат қилиш ва жамоа манфаатига ҳурмат руҳини тарбиялаш. керакли жихозлар: болаларга бу ўйинни ўйнаш учун 2 дона ғишт ва тол дарахтидан қилинган 2 дона чўп керак бўлади. ўйиннинг бориши: биринчи болалар қура ташлаб ким биринчи бошлашини келишиб оладилар. кейин 2 дона ғиштни орасини 20 сантиметр узоқликда қўйиб ўйин бошланади. биринчи бола 1 та чўпни ғишт устига қўйиб иккинчи чўп билан пастдаги чўпни озгина юқори кўтариб узоққа отади. чўп тушган жой чизиб белгиланади. ўйин бошлаган бола …
3 / 31
вазифаси: ўйин давомида бирдамлик ва ҳамкорликка ўргатиш. жамоа бўлиб ҳаракат қилиш ва жамоа манфаатига ҳурмат руҳини тарбиялаш. керакли жихозлар: турли қирқ ҳажмдаги ўйинчоқлар, ўйинчи кўзини боғлаш учун рўмол. ўйиннинг бориши: ўйинда барча болалар қатнашишлари мумкин. ўртада ерга бир қанча предметлар кўйилган бўлиб, болалар диққат билан предметларни кўриб оладилар ва 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 кетди деб санайдилар «кетди» сўзи кимга тақалса шу қатнашувчи кўзини юмиб туради. онабоши ўртадаги бирор предметдан ёнидаги болалар этагигами, стул орқасигами яшириб қўяди. кўзи юмилган бола ана шу яширинган предметнинг номини қайси болада эканлигини топиши керак. топа олмаса ўйновчиларнинг талабларига биноан шеър, топишмоқ айтиб беради. ўйин яна бошқа ўйновчининг кўзини юмиши билан бошланади. ўйин шу тариқа давом этади. «қирқ тош» ўйини. мақсад: таълимий вазифаси: болаларда масофани мўлжал олишни ўргатиш, диққатни тақсимлашга ўргатиш. ривожлантирувчи вазифаси: кўриш, эшитиш қобилиятларини ва диққатини ривожлантириш, тасаввур ва тушунчаларни кенгайтириш, болаларни фикрлашга ўргатиш; тарбиявий вазифаси: ўйин давомида бирдамлик ва ҳамкорликка …
4 / 31
жамлаб ўйнашга ўргатиш. ривожлантирувчи вазифаси: болаларни диққатини жамлашга, болаларни ўз маҳоратларини намойиш қилишга ўргатиш. тарбиявий вазифаси:берилган топшириқларни биргаликда аниқ бажаришга ўргатиш, уларда чаққон ҳаракат қилиш малакаларини шаклллантириш. керакли жихозлар: ўйин учун 3-4 та арқон керак бўлади. арқоннинг бир томонида қум ёки кепак солинган халтача боғлаб қўйилади ўйиннинг бориши: ҳамма болалар доира ҳосил қилиб турадилар, бошловчи доира ўртасида туриб арқончани ўз атрофида айлантира бошлайди. арқонни айлантирганда халтача баланд кўтарилмаслиги лозим. ўйинчининг оёқларига халтача тегиб кетмаслиги учун сакраб туради. арқон учида боғланган халтача ўйинчининг оёқ учи тегса у қармоққа илинган ҳисобланади. у доира ўртасига чиқади ва арқонни бошловчи сифатида айлантиради. ўйин оддий қизиқарли бўлганлиги учун болалар ўз маҳоратларини намойиш қила оладилар. ўртадаги ўйинчилар бу ўйинда узоқ туриб қолмаслиги учун ўйинчини тезроқ қармоққа илинтириб олишга ҳаракат қилинади. арқонни айлантириш тезлатилади ёки пасайтирилади бу ўйин 5-6 ёшли болалар учун мўлжалланган. «бўри зовурда» ўйини мақсад: таълимий вазифаси: болаларни чаққон ҳаракат қилишга ўргатиш, тезкорлик малакаларини шакллантириш. …
5 / 31
га сакрайдилар. эчкилар сакраб ўтаётганда бўри уларни ушлаб олишга ҳаракат қилади. ушланган эчкилар зовурда туради. ўйин 3-4 марта такрорланади. ушланмаган эчкиларни бўри зовурдан чиқиб қувлайди. «бекинмачоқ» ўйини мақсад: таълимий вазифаси: болаларни ҳамжихатликда ҳаракат қилишга одатлантириш. ривожлантирувчи вазифаси: кўриш, эшитиш қобилиятларини ва диққатини ривожлантириш, тасаввур ва тушунчаларни кенгайтириш, болаларни фикрлашга ўргатиш; тарбиявий вазифаси: ўйин давомида бирдамлик ва ҳамкорликка ўргатиш, жамоа бўлиб ҳаракат қилиш ва жамоа манфаатига ҳурмат руҳини тарбиялаш. уларда чаққон ҳаракат қилиш малакаларини шаклллантириш. керакли жиҳозлар: ўйин майдонча ва ўтиргичлар ўйиннинг бориши: ўйин қатнашчилари икки гурухга бўлинган ҳолда майдонда ўйин олиб борадилар. биринчи гурух болалари ўйин бошланган жойда қолади. иккинчи гурух болалари эса майдондан узоқроқ жойга (ўтиргичлар орқасига) беркинадилар. биринчи гурух болалари уларни излайдилар. агар уларни топсалар яна ўйин бошланган жойга қайтиб келадилар. яширинган болаларни топа олмасалар: “енгилдик чиқинглар” деб айтадилар. ютган гурух ўйинни давом эттиради. яъни бошқатдан беркинади. «қувлашмачоқ» ўйини мақсад: таълимий вазифаси: болаларни чаққон ҳараркат қилишга ва тезлик …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 31 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ҳаракатли ўйинлар бўйича мавзулар картотекаси"

“йўл ҳаракати хавфсизлиги” таълимий ўйини тўплами ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти лойиҳа иши мавзу: катта тайёрлов гуруҳларида ҳаракатли ўйинлар картотекаси бажарувчилар: 1.г.басимбетова 2.г.рахматуллаева 3.ш.адилова раҳбар:ф.р.қодирова тошкент-2019йил ҳаракатли ўйинлар бўйича мавзулар картотекаси ҳаракатли ўйинлар 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 8. 9. 10. 11. 12. 13. 14. 15. 16. 17. 18. 19. 20. 21. 22. 23. 24. 25. 26. 27. 28. 29. 30 ҳаракатли ўйинлари классификасияси. хаёти зарур харакат малакаларини шаккллантирувчи ўйинлар: осилиш ва осилиб чиқиш: “маймунчалар”, “оқ айиқлар”; юриш, югириш: “ қувлашмачоқ ”, “мокки”; ўтириш, туриш: “бақа”, “товуқ ва тулкилар”; тўхташ са...

Этот файл содержит 31 стр. в формате DOCX (70,2 КБ). Чтобы скачать "ҳаракатли ўйинлар бўйича мавзулар картотекаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ҳаракатли ўйинлар бўйича мавзу… DOCX 31 стр. Бесплатная загрузка Telegram