куйи зарафшон округи

DOC 116,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350633757_17727.doc қуйи зарафшон округи www.arxiv.uz қуйи зарафшон округи режа: 1. географик ўрни. 2. қуйи зарафшон округида энг кўп тарқалган жинслар. 3. зарафшон водийси. 4. қуйи зарафшон округишшг асосий сув манбаи. бу округ зарафшон дарёсининг қуйи қисмидаги бухоро ва қоракўл делталарини ўз ичига олиб, шарқда ўрта зарафшон округидан кенглиги 2—4 км келадиган хазар йўлаги орқали ажралиб туради. қуйи зарафшон округини шимолдан ва ғарбдан қизилқум, округи, жануби-ғарбдан сандуқли қумлиги, жанубдан эшакчи қумлиги, шарҳдан қизилтепа, азкамар, қуйимозор, қайноғоч, қуштепа ва қумсултон баландликлари ўраб туради. қуйи зарафшон палеозой бурмали негизининг букилган қисмида жойлашиб, унинг устини мезозой ва кайнозой чўкинди жинслар ғилофи қоплаб олган. бинобарин, округда энг қадимий жинс бу палеозой ётқизиқлари бўлиб, улар 1200—1300 м чуқурликда жойлашиб, устини сўнгги давр жинслари қоплаб олган. палеозой ётқизиқлари оҳактошлардан, сланеўлардан иборат бўлиб, унинг устини юра, бўр даврининг мергеллари, гиллари ва қумтошлари қоплаган. юра ва бўр давр жинсларининг қалинлиги 500—1000 метрга йетиб, устини палеоген ва неоген давр жинслари …
2
ида эллювиал ва пролювиал йўл билан вужудга келган шарал, қум, қумоқ жинслар мавжуд. делтапролювиал ётқизиқлар эса кўкча ва азкамар баландликлари атрофида учраб, шарал ва лёссимон жинслардан ташкил топган. қуйи зарафшон округида энг кўп тарқалган жинслар аллювиал делта ётқизиқлари ҳисобланиб, зарафшон дарёси олиб келган шағал, қум, қумоқ кабилардан иборат. округдаги денгизкўл ва бошқа кичик кўллар атрофида кўл ётқизиқлари — тўқ сур рангли гил ва қумоқ жинслар учрайди. бухоро ва қоракўл атрофида эол йўл билан вужудга келган қумликлар жойлашган. қуйи зарафшон округининг қадимдан суғорилиб, деҳқончилик қилиб келинаётган қисмида маданий қатлам вужудга келган. қуйи зарафшон округининг релефи бир хил эмас. у хазар йўлагида торайиб, сўнг абумуслим тепалигида зарафшон водийи кенгайиб, шоптоли қишлоқида жануби-ғарбга қараб кенгайиб, бухоро делтасини ҳосил қилади. бухоро делтасининг шимолдан ва ғарбдан қизилқум, ўраб олса, шарқида қизилтепа (362 м), азкамар (372 м), қуйимозор (216 м), қайнароч (322 м) баландликлари, қуштепа ва қумсултон тепаликлари, жануби-шарқдан эса қоракўл баландлиги ўраб туради. бухоро делтасининг …
3
тобач, қизилтепа, қуйимозор платоларида жойлашган. бухоро делтаси жануби-ғарбга қараб яна пасайиб, торайиб боради ва чандир қишлоғи яқинида водий торайиб, ҳар икки томонида қоракўл платоси яқинлашади. бу қисмда қоракўл платосининг нисбий баландликлари 15 м га йетади. лекин зарафшондарёси бу платони кесиб, тоғ (кенглиги 0,5—1,0 км) қоракўл йўлагини ҳосил қилади. қоракўл йўлаги ўз навбатида бухоро делтасини қоракўл делтасидан ажратиб туради. бухоро делтасининг жануби-ғарбида оғор қишлоғи ёнида зарафшон дарёсининг қадимий қуруқ ўзани махандарё ажралиб чиқиб лукли кўлигача тахминан 80 км га чўзилган. махандарё ўзанида бир қанча ботиқлар жойлашиб, улар зовур сувлари билан тўлиб, чуқуркўл, маханкўл, ўртакўл ва чандиркўл ҳосил бўлган. махандарё ўзанидан маханкўл ёнида гужайли ўзани ажралиб чиқиб, ғарбга қараб давом этади ва қоракўл платосини кесиб ўтиб, замойбобо кўлигача давом этади. ҳозир бу зски ўзанлар зовур вазифасини ҳам ўтайди. махандарё ва гужайли ўзанлари атрофларида кичик қумликлар ва нисбий баландликлари 7—15 м га йетувчи қирлар жойлашган. бухоро делтасининг шарқида ҳам бир неча ботиқлар жойлашиб, …
4
лар ҳар томондан ўраб олган. бу қумликлар ҳаракатдаги, нисбий баландликлари 5 м га йетувчи барханлардан ҳамда мустаҳкам марза қумлардан ташкил топган. бу қумликлар ичида зарафшоннинг қадимий ўзанлари ҳам сақланган бўлиб, улар ичида энг муҳими тойқир ўзанидир. қоракўл делтасида зарафшон дарёсининг иккита қадимий қайири жойлашган. биринчи қайири унча кенг (200 м) эмас, нисбий баландлиги 0,5—1,0 м. иккинчи қайиғининг кенглиги 2—3 км га йетиб, нисбий баландлиги 2—3 м. бу қайирларшшг кўп қисми қишлоқ хўжалик ишларида текисланиб юборилганлиги учун, чегараларини аниқлаш анча қийин. қуйи зарафшон округи ўта арид иқлимий шароитга эга бўлиб, жуда қисқа ва беқарор қиш билан, қуруқ, серофтоб, жазирама ёз билан тавсифланади. округ анча жанубда жойлашганлиги туфайли қуёшдан кўп иссиқ олиб, ҳар кв см юзага йилига 140— 150 килокалория иссиқлик тушади. лекин округ шимолдан тоғлар билан тўсилмаганлиги учун қишда шимолдан эсувчи совуқ, қуруқ ҳаво массалари таъсирида бўлганлиги туфайли январнинг ҳарорати ҳамма қисмида 0° дан паст. қишда, шунингдек, округ ҳудудига шимоли-ғарбдан ва …
5
инча, ёзда қуёш нурининг тик тушиши оқибатида ҳаво қизиб, ҳарорат +45° га кўтарилади, бинобарин, мутлоқ йиллик , ҳарорат имплитудаси 74° га боради. қуйи зарафшон округида баҳорги охирги совуқ тушишининг ўртача муддати 24—30 мартларга, кузги биринчи совуқ тушишинниг ўртача муддати эса 22—25 октябр кунларига тўғри келади. совуқ бўлмайдиган давр 204—214 кун давом этади. кузда биринчи совуқ тушишидан олдинги эффектив ҳароратнинг йиғиндиси т.40—2668° га, вегетаўия давридаги ҳароратнинг йиғиндиси эса 0° га йетади. қуйи зарафшон округида ёғинлар ҳудуд ва фасллар бўйича бир хил тақсимланган эмас. бухоро ва қоракўл делтасига бир йилда 114—125 мм ёғин тушса, атрофини ўраб олган қумли чўлда 90—100 мм ни ташкил қилади. энг кўп ёғин (йиллик ёғиннинг 90%) декабр-май ойларига, энг кам ёғин (деярли ёғмайш) июл-сентябр ойларига тўғри келади. энг кўп ёғин март-апрел ойларида содир бўлади. ёғиннинг кўп қисми ёмғир тариқасида тушади. бир йилда 30 кун ёмғир ёғса, баъзи йиллари деярли ёғмайди, баъзи йиллари 10 кун ёғади. баъзан баҳорда ёмғир …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"куйи зарафшон округи" haqida

1350633757_17727.doc қуйи зарафшон округи www.arxiv.uz қуйи зарафшон округи режа: 1. географик ўрни. 2. қуйи зарафшон округида энг кўп тарқалган жинслар. 3. зарафшон водийси. 4. қуйи зарафшон округишшг асосий сув манбаи. бу округ зарафшон дарёсининг қуйи қисмидаги бухоро ва қоракўл делталарини ўз ичига олиб, шарқда ўрта зарафшон округидан кенглиги 2—4 км келадиган хазар йўлаги орқали ажралиб туради. қуйи зарафшон округини шимолдан ва ғарбдан қизилқум, округи, жануби-ғарбдан сандуқли қумлиги, жанубдан эшакчи қумлиги, шарҳдан қизилтепа, азкамар, қуйимозор, қайноғоч, қуштепа ва қумсултон баландликлари ўраб туради. қуйи зарафшон палеозой бурмали негизининг букилган қисмида жойлашиб, унинг устини мезозой ва кайнозой чўкинди жинслар ғилофи қоплаб олган. бинобарин, округда энг қадимий жинс бу пал...

DOC format, 116,5 KB. "куйи зарафшон округи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: куйи зарафшон округи DOC Bepul yuklash Telegram