туркистон-нурота округи

DOC 116.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1350545340_16157.doc туркистон-нурота округи www.arxiv.uz туркистон-нурота округи режа: 1. географик ўрни 2. молгузар тоғи 3. ҳисор-зарафшон округи 4. зарафшон тизмасининг мариёндарё водийсидан ғарбдаги қисми 5. оқсув дарёсининг узунлиги 6. нурота табиий-географик райони округ туркистон тизмасининг ғарбий қисмини ва нурота тизмасини ўз ичига олйб, жанубда ўрта зарафшон, ғарбда қизилқум, шимолда тошкент-мирзачўл округлари билан чегарадош. округнинг фақат жануби-шарқий қисмида чегара шартли равишда узбекистоннинг тожикистон билан бўлган давлат чегараси орқали ўтади. округ ҳудуди республикадаги қадимий қуруқликлардан бирк бўлиб, ашсан палеозой даврининг гилли сланеўлари, қум ва оҳактошларидан таркиб топган. бу ётқизиқлар герўин орогенетик жараёнлари таъсирида бурмаланган ва метаморфиклашиб, мармарва кристалл сланеўларга айланган. шунингдек, округда мезозой ва кайназой даврларининг кварўлари, қумтошлари, мергеллари ва гиллари ҳам учрайди. дарё водийларида ва ботиқларида эса антропоген конгломератлари, шағаллари, қум, қумлоқ ва лёссимон жинслари учрайди. герўин тоғ бурмаланиш даврида округда кучли вулкан жараёнлари рўй берган. шу сабабли чўкинди ётқизиқлар орасида отқинди (диорит, гранит) ва эффузив жинслар учрайди, округнинг ҳозирги релефини вужудга …
2
и оқими иккига ажратиб туради. сангзор водийсининг жанубий қисмидаги тизма чумқортоғ деб, шимолдагиси молгузар тоғи деб юритилади. молгузар тоғи темурланг дарвозаси ёки илонўтди дараси орқали нурота тизмасидан ажралиб туради. туркистон тизмасининг округ ҳудудидаги ғарбий қисми анча паст бўлганлигидан бу йерда музликлар йўқ. лекин тоғлар орасидаги чуқурликларда қор уюмлари ёзгача эримай туради. туркистон тизмасининг шаҳристон довонидан гуралаш (2710 м) довонигача бўлган қисми паст бўлсада, бироқ баъзи нуқхалари 4000 метрдан хам ортиқ (шовқартог 4033 м). бу қиомда туркистон тизмасидан шимолга қараб қатор-қатор тор тизмалари ажралиб чиқади. улардан энг муҳими уратепа тоғи, у зоминсув сойи орқали молгузар тоғидан ажралиб туради. чумқортоғ туркистон тизмасинилг бевосита ғарбий давоми бўлиб, узунлиги 70 км, баъзи чўққилари 3000 м дан баланд (бозорхоним 3405 м). чумқортоғ қўштепа довони яқинида жануби-ғарбга бурилиб пасайиб қолади ва латтабанд (2035 м) довонига йетгач, икки қисмга ажралади: жанубий қисм қизилқанор тоғи деб аталйб (ўртача баландлиги 1000 м), бутунлай тожикистон ҳудудида жойлашган; шимолий қисм эса …
3
қароқчитоғдан ажралиб туради. молгузар тоғи шовқортоғ чўққисидан то темурланг дарвозасигача 75 км га чўзилган. бу тоғнинг шимолий ёнбағри аста-секин пасайиб, тошкент-мирзачўл округига туташиб кетади. молгузар тоғининг ўртача баландлиги 1500 м бўлиб, марказий қисми 2622 м га йетади. ана шу баландликнинг ўрта қисмидан молгузар тоғи ғарбга ҳам, шарққа ҳам пасаяди. молгузар тоғи илонўтди (темурланг) дарвозасида сангзор дарёсига қояли, тик ёнбағирлар ҳосил килиб тушади. бу йерда водийнинг кенглиги 120—130 м чамасидадир. нурота тизмаси туркистон тизмасининг шимоли-ғарбга чўзилган давомидир. тизманинг узунлиги темурланг дарвозасидан нурота кишлоригача 200 км, энг кенг йери марказий қисмида (75 км) бўлиб, ундан ғарбга ва шарққа борган сари тоғаяди. ўртача баландлиги 1500 м, энг баланд йери — марказий қисмидаги ҳаётбоши ёки заргар чўққиси 2165 метрга йетади. нурота тизмасининг шарқий қисми қўйтош тоғи деб аталади. нурота тизмаси асимметрик тузилган, жанубий ёнбағри узун, кенг, нурота чўкмасига аста-секин пасайиб тушади, шимолий ёнбагри эса қисқа, мирзачўлга тикка тушади ҳамда параллел йўналган паст тоғларни ҳосил …
4
рни энг мухимларн оқтош, қизкўрган, жўлташ ва бахил тоғлардир. оқтоғ ўзининг катталиги жиҳатидан нурота тизмасидан кичикроқ бўлиб, ғарбга қараб давом этади ва нурота қишлоғи яқинида пасайиб (600 м), сўнгра текисликка айланиб кетади. бу тоғнинг ўртача баландлиги 1000—1200 м, энг баланд йери — тахну чўққиси 2003 м. бу тоғ оқ мармардан тузилганлиги учун шундай ном олган. оқтоғ жануби-ғарбга қараб пасаяди ва ундан қоратоғ ажралиб чиқади. бу тоғ жуда ясси бўлиб, атрофга аста-секин пасайиб тушади. унинг баландлиги 1000—1200 м. туркистон–нурота округидаги бундай антиклинал тоғлар орасида синклинал ботиқлар ҳам бор. булардан энг катталари сангзор, қўйтош, нурота ботиқларидир. сангзор водийси чумқортоғ билан молгузар тоғлари орасида бўлиб, юқори қисми тордир. у балх қишлоқи яқииида (энча кенгайиб, текислик характерига эга бўлади, сўнгра шимолга қараб бурилиб тораяди ва темурланг дарвозасини ҳосил қилади. водий темурланг дарвозасидан ўтгач аста-секин кенгаяди ва жиззах воҳасига қўшилиб кетади. сангзор водийси ғаллаорол қишлоғи яқинида анча кенгаяди ва ғарбга томон баландлаша бориб қўйтош текислигига …
5
5°с бўлса, баландроқ жойларда 25°—15°с бўлади. энг юқори ҳарорат 23°—45°с орасида ўзгаради. туркистон–нурота округида совуқсиз кунлар тошкент-мирзачўл округига нисбатан камроқ. чунки тоғли ўлка бўлганлигидан баҳорда охирги совуқ тушишининг ўртача муддати апрелнинг биринчи ярмига, кузги биринчи совуқ тушишининг ўртача муддати октябрнинг иккинчи ярмига тўғри келади, бинобарин совуқ бўлмайдиган давр 100—200 кун атрофида бўлади. округда кузги биринчи совуқ тушишигача фойдали (эффектив) ҳароратнинг йиғиндиси 1500—2300°с ни ташкил қилади, ваҳоланки бундай давр тошкент–мирзачўл округида 230 кунгача бўлади. округда ўртача йиллик ёғин миқдори 250—450 мм, тоғларнинг ғарбий ҳаво массасига қараган ёнбағирларида 600—700 мм, тескари қисмларида ва берк ботиқларда 250—350 мм ёғиннинг кўп қисми баҳорда (41—48%) ва қишда (34—43%), кам қисми; ёзда (2—5%) ёғади. лекин тоғ ёнбағри бўйлаб юқорига кўтарилган сари ёзги ёғин миқдори ортиб боради. округ тоғли ўлка бўлганлигидан ёғинларнинг бир қисми қор ва дўл шаклида ёгади. шу сабабли қор қопламининг қалинлиги 15—30 см, айрим жойларда 1 м бўлиб, март ойигача ва баландроқ жойларда май …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "туркистон-нурота округи"

1350545340_16157.doc туркистон-нурота округи www.arxiv.uz туркистон-нурота округи режа: 1. географик ўрни 2. молгузар тоғи 3. ҳисор-зарафшон округи 4. зарафшон тизмасининг мариёндарё водийсидан ғарбдаги қисми 5. оқсув дарёсининг узунлиги 6. нурота табиий-географик райони округ туркистон тизмасининг ғарбий қисмини ва нурота тизмасини ўз ичига олйб, жанубда ўрта зарафшон, ғарбда қизилқум, шимолда тошкент-мирзачўл округлари билан чегарадош. округнинг фақат жануби-шарқий қисмида чегара шартли равишда узбекистоннинг тожикистон билан бўлган давлат чегараси орқали ўтади. округ ҳудуди республикадаги қадимий қуруқликлардан бирк бўлиб, ашсан палеозой даврининг гилли сланеўлари, қум ва оҳактошларидан таркиб топган. бу ётқизиқлар герўин орогенетик жараёнлари таъсирида бурмаланган ва метаморфиклашиб, м...

DOC format, 116.0 KB. To download "туркистон-нурота округи", click the Telegram button on the left.

Tags: туркистон-нурота округи DOC Free download Telegram