юқори кучланишли ўчиргич (1-машғулот)

DOCX 7 pages 196.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
юқори кучланишли ўчиргичлар ( 1-машғулот) ўчиргич бу коммутацион аппарат бўлиб, токни улаш ва узиш учун хизмат қилади. ўчиргич электроқурилмаларда асосий коммутацион аппарат ҳисобланиб, у исталган режимларда: узоқ муддатли юкламада, ўтаюкланишда, қисқа туташувда, салт ишлашда, асинхрон ишлашда занжирларни улаш ва узиш учун хизмат қилади. қисқа туташув токларини узиш ва мавжуд қ.т. га улаш энг оғир маъсулиятли операция ҳисобланади. юқори кучланишли ўчиргичларга қуйидаги талаблар қўйилади:56-расм. апериодик ташкил этувчининг нормаланган нисбий миқдори исталган катталикдаги токларни ишончли узиш (ўнларча ампердан номинал узиладиган токкача); тез таъсир этиш, яъни узиш вақтининг энг кичик бўлиши; автоматик қайта улаш учун яроқлилиги, яъни ўчиргичллар узилган заҳоти қайта тез улаш; 110 кв ва ундан юқори ўчиргичлар учун фаза (қутб) бўйича бошқариш имконияти; контактларини қараш ва ревизия қилиш қулайлиги; ёнғин ва портлашга хавфсизлиги; транспортировка қилиш ва уни ишлатиш қулайлиги. юқори кучланишли ўчиргичлар узоқ вақт номинал ток iном га ва номинал кучланиш uном га чидаши керак. ўчиргичлар қуйидаги параметрлар билан характерланади: 1. …
2 / 7
нган бўлса, у ҳолда қуйидаги цикллар таъминланиши керак: апв сиз ўчиргичлар қуйидаги циклга бардош бериши лозим: бунда о-узиш операцияси; во-улаш ва тезда узиш операцияси; 180-секундлардаги вақт оралиғи; tб - апв ли ўчиргичлар учун кафолатланган минимал токсиз пауза вақти (ёй сўнишидан то кейинги улашдаги ток келгунча бўлган вақт). апв ли ўчиргичлар учун. 0,4-1,2 с; бапв ли ўчиргичлар учун 0,25-0,4 с оралиғида бўлиши керак. қ.т. нинг паррон ўтувчи токларидаги турғунлик - термик турғунлик токи iт ва паррон ўтувчи ток чегараси iпр.с - таъсир этувчи қиймати, iпр.с - амплитуда қиймати билан характерланади, бу токларга ўчиргич уланган ҳолатда, кейинги ишлашига халақит қилувчи бузилишларсиз, бардош беради. 4. номинал улаш токи - қ.т. токи бўлиб, унда тегишли юритмага эга бўлган ўчиргич контактларни пайвандланмай ва uном да бошқа бузилишларсиз ҳамда берилган циклда улаш имкониятига эга бўлади. каталогларда шу токнинг таъсир этувчи қиймати ва амплитуда қиймати iул.ном берилган бўлади. ўчиргичларни лойиҳалашда қуйидаги шартларга амал қилинади: 6. узишнинг ўз …
3 / 7
ичик ҳажмдаги мойли), ҳаво, элегаз, электромагнит, автогаз, вакуумли ўчиргичлар, нормал режимдаги токларни узиш учун мўлжалланган юклама ўчиргичлари махсус гуруҳга киритилади. ўчиргичлар ўрнатилишига қараб ёпиқ жойга, очиққа ўрнатиладиган ҳамда комплект тақсимлаш қурилмаларига ўрнатиладиган бўлади. узишдаги (tс.в) тез ишлаш даражасига қараб: ўта тез таъсир этувчи tс.в = 0,06-0,08 с; таъсири тезлашган tс.в = 0,08-0,12 с; тез таъсир этмайдиган tс.в = 0,12-0,25 с ўчиргичларга бўлинади. мойли бакли ўчиргичлар мойли бакли ўчиргичлардаги мой ёйни сўндириш ва ток ўтказувчи қисмларни изоляциялаш учун хизмат қилади.57-расм. мойли-бакли ўчиргичнинг кесими: 1-пўлат бак; 2-мой; 3-қопқоқ; 4-ўтувчи пружина; 5- узувчи пружина; 6-¢чиргич вали; 7-қўзғалмас контакт; 8-қўзғалувчи контактлар (траверса); 9-бак деворларининг изоляцияси. 10 кв гача бўлган кучланишларда (35 кв гача бўлган айрим ўчиргичларнинг турларида) ўчиргич битта бакка эга бўлиб, унда учала фазанинг ҳамма контактлари бўлади, куч-ланиш катта бўлганда ҳар қайси фаза учун ўзининг баки бўлади. 57-расмда ёйни сўндириш учун махсус қурилмага эга бўлмаган бакли ўчиргич схемаси кўрсатилган. ўчиргичнинг пўлат баки 1 …
4 / 7
лган ёйлар мой 2 ни парчалаб, уни буғлантиради, 70% гача водороди бўлган газ-буғли пуфак ҳосил бўлади. пуфак ичидаги босим 0,5-1 мпа га етади, бу газларнинг ионсизлаш қобилиятини оширади. ёй 0,08-0,1 с вақт ўтгач сўнади. бакнинг деворларида муҳофазаловчи изоляцион қопламлар 9 бор. 57-расмда кўрсатилганидек, ўчиргичнинг бакига мой тўла қуйилмай, балки қопқоқ тагида ҳаво ёстиғи қолдирилади. бу ёйни сўндириш жараёнида ҳосил бўладиган, юқори босимдан келиб чиқадиган ўчиргич қопқоғига бериладиган кучли зарбий камайтириш учун керак. агар мой сатҳи керагидан анча паст бўлса, у ҳолда газлар қопқоқ тагига кучли қизиган ҳолда келади; бу водород билан ҳаво аралашмасининг портлашига олиб келади. кўриб чиқилган ўчиргичда ёйни сўндириш учун махсус қурилма бўлмаганлиги учун, унинг узиш қобилияти юқори эмас. бу конструкциядаги ўчиргичлар 6-10 кв ли (вмб-10, вмэ-6, вмэ-10, вс-10) қурилмаларда қўлланилади, бироқ ҳозирги пайтда улар кам мойли ўчиргичлар томонидан сиқиб чиқарилмоқда. 35 кв ва ундан юқори кучланишли ташқи қурилмалар учун бакли мойли ўчиргичлар конструкциясининг соддалиги сабабли ҳозирги пайтда …
5 / 7
ъзи сўндирувчи қурилмалар кичик токларнинг сўнишини таъминлайдиган қўшимча мойни мажбурий пуфлаш билан тўлдирилган. қаттиқ камералар кўринишидаги ёй сундирувчи қурилмалар, одатда, юқори кучланиш киришининг ток ўтказувчи стерженининг пастки учига маҳкамланади. айрим ўчиргичларда ёй сўндирувчи камера штанганинг пастки қисмига маҳкамланади. камерада ўчиргичнинг номинал кучланишига қараб бир ёки бир нечта узилишлар бўлиши мумкин. кучланиш қанча юқори бўлса, узилиш шунча кўп талаб этилади. асосий узилишлар орасидаги кучланишни бир хил тақсимлаш учун уларга параллел шунтловчи қаршиликлар уланади. асосий узилишларда ёй сўнгандан сўнг, шунтловчи қаршиликлардан ўтаёттан ток, одатда, камерадан ташқарида ёрдамчи узилишда сўндирилади. ёй сўндирувчи қурилмаларда изоляцияловчи пластинкалар ва чиқиш тешиклари ёрдамида иш каналлари ҳосил қилиниб, улар орқали мой ва газлар ҳаракатланади (пуфлаш). каналларнинг жойлашувига қараб камералар кўндаланг, бўйлама ва қарама-қарши кўндаланг пуфловчи камераларга бўлинади. бакли ўчиргичларда қиздирувчи қурилма хам кўзда тутилган бўлиб, у ҳаво ҳароратлари паст бўлганда (-15°с ва ундан паст) уланади. мойнинг қовушоқлиги ортганда ўчиргичнинг қўзғалувчан қисмларининг сурилиш тезлигини камайтирмаслик мақсадида шундай қилинади. бакли …

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About "юқори кучланишли ўчиргич (1-машғулот)"

юқори кучланишли ўчиргичлар ( 1-машғулот) ўчиргич бу коммутацион аппарат бўлиб, токни улаш ва узиш учун хизмат қилади. ўчиргич электроқурилмаларда асосий коммутацион аппарат ҳисобланиб, у исталган режимларда: узоқ муддатли юкламада, ўтаюкланишда, қисқа туташувда, салт ишлашда, асинхрон ишлашда занжирларни улаш ва узиш учун хизмат қилади. қисқа туташув токларини узиш ва мавжуд қ.т. га улаш энг оғир маъсулиятли операция ҳисобланади. юқори кучланишли ўчиргичларга қуйидаги талаблар қўйилади:56-расм. апериодик ташкил этувчининг нормаланган нисбий миқдори исталган катталикдаги токларни ишончли узиш (ўнларча ампердан номинал узиладиган токкача); тез таъсир этиш, яъни узиш вақтининг энг кичик бўлиши; автоматик қайта улаш учун яроқлилиги, яъни ўчиргичллар узилган заҳоти қайта тез улаш; 110 кв ва ун...

This file contains 7 pages in DOCX format (196.2 KB). To download "юқори кучланишли ўчиргич (1-машғулот)", click the Telegram button on the left.