ta'limda loyihalar

DOCX 6 sahifa 26,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
таълимда лойиҳа ижтимоий жараёнларнинг юксак динамикаси, улкан ахборот оқими ва кундалик ҳаётнинг технологиялашуви шароитида замонавий инсоннинг асосий белгиларидан бири – унинг билим, малака ва кўникмаларини амалиётда қўллай олиш қобилиятидир. ҳар қандай мамлакатнинг ривожи кўпинча ёш авлодла/ р қўлида бўлади. бунинг учун ёшлар маънан етук ва билимли бўлиши керак. уларда бу каби хислатларни шаклланишига бевосита таъсир қиладиган муҳим ҳаётий омил – таълим – тарбия тизими ҳисобланади. ёш авлоднинг таълим – тарбиясига эътибор қаратиш давлат ривожида муҳим аҳамият касб этади. бу борада ҳар бир cоҳада тараққий топган давлатлар тажрибасини ҳисобга олиб, ўз навбатида улар билан тажриба алмашиб, халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган озод, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этмоқдамиз. шуни назарда тутган ҳолда таълим тизимида (умумтаълим,ўрта махсус, олий таълим) бир қатор ўзгаришлар ва ислоҳотлар олиб борилмоқда. айниқса кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш жараёнида мактаб таълими, яъни умумтаълим мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга эътибор кучайтирилди. потенциал иш берувчилар ва жамоатчиликнинг талабига мос равишда …
2 / 6
ият турларининг муштараклигига эришишга қаратилган, умумий натижа эса ахборот маҳсулотини яратишдан иборатдир. ўқувчилар фаолиятини лойиҳалаш жараёнида мақсадга эришишда асосий метод бу лойиҳалаш методи саналади. анъанавий тарзда “лойиҳа” ишлаб чиқариш, технология билан боғлиқ атама ҳисобланади. бироқ бошқа техник атамалар сингари бу сўз олдинига педагогик амалиёт жараёнида, кейинчалик назарий фаолиятда маълум бир педагогик маъно ва тушунчага эга атама сифатида қабул қилинди. а.михайловский қадимги юнон маданияти саҳифаларида бу тушунчанинг келиб чиқиш илдизларини таҳлил қилар экан, унинг “тўсиқ, савол, топшириқ” маъноларида қўлланилганлигини келтириб ўтади. сўзларнинг ўзаро боғлиқлиги муқаррарлиги ҳақида тўхталар экан, у шундай таъкидлайди: ҳаракатланаётган инсоннинг олдидаги ҳар қандай тўсиқ уни бир зум/ тўҳтаб туришга, фикр юритишга ва қарор қабул қилишга ундайди. ҳаётда ҳам, инсон тафаккурида ҳам тўсиқлар, мураккабликлар инсоннинг ички кучларини уйғотади, уларни намойиш қилишга ундайди.[2] 1918 йилда колумбия университети қошидаги педагогика коллежи ўқитувчиси вильям килпатрик лойиҳалаш методининг моҳиятига бағишлаб “лойиҳалаш методи” номли мақолани чоп қилдирди. муаллифнинг кейинги мақолаларида ушбу атама куйидагича талқин …
3 / 6
уни амалга ошириш жараёнида қатнашиш оркалигина шаклланиши мумкин. лойиҳалаш фаолияти ўқувчиларни маълум бир таълим олиш даврида (ўқув йили ёки ярим йиллик) билим олиш ва касбга йўналтириш ишларини ташкил этишнинг энг мақбул усулидир.[3] лойиҳа методининг моҳияти бу ҳолатда ўқувчиларни мустақил ишлашга йўналтириш орқали билим олишга қизиқишларини шакллантиришга, уларнинг олдига аниқ мақсад ва муаммоларни қўйиш ва уларнинг ечимини топиш орқали янги билим ва кўникмаларга эга бўлишдан иборатдир. е.с.полат, м.ю.бухарина, м.в.моисеева, а.е.петровлар “таълим тизимидаги янги педагогик ва ахборот технологиялари” китобида лойиҳа методига тўлароқ таъриф келтиришган.уларнинг фикрича лойиҳа методи тушунчаси остида аниқ ечимга эга бўлган муаммони кенг кўламда таҳлил этишнинг дидактик мақсади ётади.[4] в.в.гузеева эса лойиҳа методини бугунги кунда мактаб битирувчисининг ўз билимларини оширган ҳолда ижтимоий муҳитга фаол аралашувини таъминлайдиган, педагогик технологиялар қаторига киритиш мумкинлигини таъкидлайди.[5] педагогик психология нуқтаи назаридан лойиҳа методининг таърифини н.а.барыкова қуйидагича келтиради: “лойиҳа методи таълимнинг шахсга йуналтирилган усули булиб, ўқувчиларнинг мусатқил билим олиш орқали муаммоларни ечиш ва амалий хулосага келишига …
4 / 6
нинг маъруза, семинар машғулоти, лаборатория ва амалий машғулотлар, лойиҳани ҳимоялаш, курс иши лойиҳалари каби шаклларини алоҳида ажратиб кўрсатади. ўқитиш тизимини фаоллаштириш мақсадида педагогика амалиётида жамоавий лойиҳа методидан фойдаланиш мумкин. ушбу масалалар ч.майерс ва т.в.жонснинг илмий изланишларида ўз аксини топган. и.бем ва й.шнайдерларнинг фикрича натижага эришиш жараёнида, қайси фан ёки соҳада бўлишидан қатъий назар ўқувчи мустақил фаолият юритиши орқали бирор “маҳсулот” га эга бўлса ва унинг меҳнати натижаларидан бошқалар ҳам фойдалана олсалар мақсадга эришган бўламиз. бу ерда “маҳсулот” деганда ўқувчида ўқиш жараёнида ҳосил бўладиган барча кўникмалар назарда тутилади. билим, малака, ғоялар, амалий хулосалар, шу билан бирга маънавий қадриятлар, инсоний ҳислатларни ҳам шу гуруҳга киритишимиз мумкин.[7] а.в.хуторский таъкидлашича ўкувчининг билимини ўсиши уни ички ва ташқи ўқиш фаолияти натижасида юз беради. ички омилларга ўқувчининг ўз устида ишлаши, зарур билимларни эгаллашга интилиши жараёни киритилса, ташқи омилларга ўқувчининг лойиҳа жараёнида иштироқ этиши ва шу орқали эгаллаган билимлари назарда тутилади.[8] қуйидаги жадвалда ўқувчининг лойиҳа жараёнида қатнашиши …
5 / 6
лан боғлик ҳар хил иллатлар,одатларга баҳо бера олиш ҳамкорлик қилиш жамоада ишлаш ва мулоқот қила олиш қарорлар қабул қилиш келишмовчиликларни бартараф қилиш, муросага келиш шартномаларни ишлаб чиқиш ва бажариш интеллектуал мулкни ҳимоя қила олиш ишга киришиш лойиҳага қўшилиш зарур шароитда масъулиятни ўз зиммасига олиш ва лидерлик позициясини эгаллаш жамоага ўз хиссасини қўшиш хамжиҳатликни кўрсата олиш ишни ташкил қила олиш ҳисоблаш асбобларидан фойдалана олиш маҳсулот ва технологияларни тақдимотини ўтказиш мослаши ш ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдалана олиш тезкор ўзгаришлар олдида мослашувчанлик қобилиятларини кўрсата олиш машаққатлар олдида мустаҳкам иродали эканини кўрсата олиш янги қарорларни топа олиш. ўқувчида лойиҳа таълимининг бу каби хусусиятларини шакллантиришда билим, тафаккур билан биргаликда қобилият ҳам катта ўрин тутади. бу хислатлар муштараклигида кўзланган мақсадга эришиш осон кечади. ж. равен ўзининг тадқиқот ва изланишларида мактабнинг асосий вазифаси- ўқувчиларнинг қобилияти ва билимдонлигини юзага чиқариш ва ривожлантиришга кўмаклашишдан иборатлигини таъкидлайди. ўқувчи қобилиятли бўлиши учун мукаммал билим берилиши керак. ўқитиш орқали эришилган билим, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ta'limda loyihalar" haqida

таълимда лойиҳа ижтимоий жараёнларнинг юксак динамикаси, улкан ахборот оқими ва кундалик ҳаётнинг технологиялашуви шароитида замонавий инсоннинг асосий белгиларидан бири – унинг билим, малака ва кўникмаларини амалиётда қўллай олиш қобилиятидир. ҳар қандай мамлакатнинг ривожи кўпинча ёш авлодла/ р қўлида бўлади. бунинг учун ёшлар маънан етук ва билимли бўлиши керак. уларда бу каби хислатларни шаклланишига бевосита таъсир қиладиган муҳим ҳаётий омил – таълим – тарбия тизими ҳисобланади. ёш авлоднинг таълим – тарбиясига эътибор қаратиш давлат ривожида муҳим аҳамият касб этади. бу борада ҳар бир cоҳада тараққий топган давлатлар тажрибасини ҳисобга олиб, ўз навбатида улар билан тажриба алмашиб, халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган озод, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этмоқдамиз. шуни назарда ...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (26,6 KB). "ta'limda loyihalar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ta'limda loyihalar DOCX 6 sahifa Bepul yuklash Telegram