mbbtlarining arxitekturalari

PPTX 15 pages 132.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 15
маълумотлар базасидан фойдаланиш технологияси mbbtlarining arxitekturalari 7-маъруза мббт нинг архитектуралари: автоном (марказлашган); файл-сервер; мижоз-сервер; уч звеноли (кўп звеноли) «мижоз – сервер» архитектура (n-tier ёки multi-tier). автоном (марказлашган) архитектура маълумотлар базаси файллар тўплами шаклида компьютернинг қаттиқ дискида жойлашади. шу компьютернинг ўзида мббт ва мб билан ишловчи дастур ҳам ўрнатилади. фойдаланувчи дастурни ишга тушириб дастурдаги мавжуд фойдаланувчи интерфейси ёрдамида маълумотларни ўқиш/янгилаш учун мб га мурожат этади. мб га мурожат мббт орқали ўтади. мббт мб нинг физик структураси хақидаги барча маълумотлар сақлайди. мббт натижаларни иловага беради. илова эса ўзида мавжуд фойдаланувчи интерфейси ёрдамида сўров натижасини тасвирлаб беради. мб ташкил қилишнинг автоном моделида компьютер тармоғининг бўлиши шарт эмас. мб ва мббт битта компьютерда жойлашган бўлади. бу модел унча катта бўлмаган корхоналар учун яратилиши мумкин. файл-сервер архитектураси маълумотлар базаси файллар тўплами шаклида махсус ажратилган компьютернинг (файл сервер) қаттиқ дискида жойлашган бўлади. локал тармоқ мавжуд бўлиб, ундаги ҳар бир мижоз компьютерида мббт ва мб билан ишлаш …
2 / 15
в натижаларини тасвирлайди. “файл-сервер” модели асосида ишловчи мббт га dbase ва microsoft access каби машҳур мббт мисол бўлади. “файл-сервер” архитектурасининг камчиликлари фойдаланувчилар бир вақтда битта маълумотга мурожаат этса, унумдорлик кескин пасаяди, чунки жорий маълумот билан ишлаётган фойдаланувчи ўз ишини тугатишини кутиш зарур. акс холда бир фойдаланувчи томонидан киритилган ўзгартириш иккинчи фойдаланувчининг амаллари натижасида йўқотилиши мумкин. мб га мурожаат этганда барча ҳисоблаш юкламаси мижоз дастури зиммасига тушади. чунки жадвалдан маълумот танлаш сўрови берилганда мб нинг тўла жадвали мижоз машинасига нусхаланади ва танлаш мижоз томонидан бажарилади. шу тарзда мижоз компьютери ва тармоқнинг ресурслари нооптимал тарзда сарфланади. натижада тармоқ трафиги кўпаяди ва фойдаланувчилар компьютерларининг аппарат қувватига бўлган талаблар ҳам ошади. алоҳида ёзувлар билан ишлаш учун мўлжалланган навигацион ёндошув қўланилади. файл-сервердаги мб нинг алоҳида жадвалларига дастурдан фойдаланмасдан инструментлар воситаси ёрдамида ўзгартишлар киритиш жуда осон (масалан, paradox ва dbase файлларига borland фирмасининг database desktop утилити ёрдамида); бу имконият яна шуниси билан осонлашади, бундай мббт ларда …
3 / 15
ар дастурни ишга тушириш имконига эга. дастурнинг фойдаланувчи интерфейси ёрдамида фойдаланувчилар маълумотларни танлаш/янгилаш учун сервердаги мб га мурожат қилади. мурожат қилиш учун махсус sql сўровлар тили ишлатилади, яъни серверга фақат сўров тексти жўнатилади. мббт да сервердаги мб нинг физик структураси хақидаги маълумотлар сақланади. мббт сервердаги маълумотларга мурожатни қайд қилади ва серверда маълумотларни қайта ишлаш амаллари бажарилади ва натижа мижоз компьютерига юборилади. шу тарзда мббт натижаларни мижоз дастурига юборади.. дастур эса ўзидаги фойдаланувчи интерфейси ёрдамида натижаларни тасвирлаб беради. мижоз дастури функциялари: сўровларни серверга жўнатиш. сервердан олинган сўров натижаларини талқин қилиш. натижаларни бирор шаклда фойдаланувчига кўрсатиш (фойдаланувчи интерфейси). сервер функциялари: мижоз –дастурлардан сўровларни қабул қилиш. сўровларни талқин қилиш. мб да сўровларни оптималлаштириш ва бажариш. натижаларни мижоз-дастурга жўнатиш. хавфсизлик тизимини ва мурожатни чегаралаш. мб бутунлигини бошқариш. кўп фойдаланувчили иш режими стабиллигини таъминлаш. «саноат» мббт лари «мижоз – сервер» архитектурасига асосланади. саноат мббт лари деб аталашига сабаб, айнан шу типдаги мббт лар ўрта ва …
4 / 15
штирилган шаклини ифодалайди. 1-звено. мижозлар иловаси. 2-звено. сервер иловаси-фойдаланувчи ва тақсимланган мб ўртасидаги маълумот алмашинувини таъминлайди. 3-звено. узоқдаги мб – сервер иловаларидан маълумотларни қабул қилади ва бошқаради. бу жуда мураккаб ва мослашувчан модел ҳисобланади. тэд кодд “computer world” журналидаги мақоласида ҳақиқий реляцион мббт қаноатлантириши керак бўлган 12 та коидани эълон қилди. улар реляцион мб тушунчасини расмий таърифи ҳисобланади. реляцион мббт қаноатлантириши лозим бўлган 12 қоида куйидагича: ахборот қоидаси. мбдаги барча ахборотлар мантиқий даражада ифодаланиши керак бўлиб, улар фақат бир хил услубда, жадвалда сақланадиган қиймат кўринишида ифодаланиши лозим. кафолатланган мурожаат қилиш қоидаси. реляцион мбдаги барча ва ҳар бир маълумот элементига мантиқий мурожаат жадвал номи, бирламчи калит ва устун номи орқали амалга оширилиши лозим. хақиқий бўлмаган қийматни қўллаб-қувватлаш қоидаси (бўш қийматни мавжуд бўлиши қоидаси). хақиқий реляцион мбда бўш қийматни қўллаб-қувватлаш амалга оширилиши лозим. бу қиймат нол узунликдаги қийматлар сатри, бўш пробел символ сатри ва нол сони ёки ихтиёрий бошқа сондан фарқ қилиши …
5 / 15
и). 6. кўринишларни ўзгартириш қоидаси. назарий жиҳатдан ўзгартириш мумкин бўлган барча кўринишларни ўзгартириш имконияти. 7. кўшиш, ўзгартириш ва ўчириш коидаси. муносабатлар билан ишлашда бир операнд орқали нафақат маълумотларни ўқиш имконияти, балки уларни қўшиш, ўзгартириш ва кўчириш имкониятлари ҳам бўлиши лозим. 8. жисмоний маълумотларга боглиқмаслик қоидаси. маълумотлар билан ишловчи амалий дастурлар ва утилиталар маълумотни сақлаш ёки уларга мурожаат қилиш услубида ихтиёрий ўзгартириш бўлсада улар мантиқий даражадаги маълумотлар билан ишлаши лозим. 9. мантиқий маълумотларга богликмаслик қоидаси. таянч жадвалдаги маълумотларга ихтиёрий ўзгартириш киритилганда ҳам улар билан ишловчи амалий дастурлар ва утилиталар ўзгартирилмаслиги лозим. 10. яхлитлик шартининг богликмаслиги қоидаси. конкрет реляцион мб учун махсус бўлган мб тилида амалий дастурда эмас, мббтни ўзида аниқлаш имкони бўлиши лозим. 11. тарқалишга богликмаслик қоидаси. реляцион мббт конкрет мижознинг талабларига боглик бўлмаслиги лозим. 12. ягоналик қоидаси. агарда реляцион мб қуйи даражадаги тил (бир мартада битта ёзувни қайта ишловчи) мавжуд бўлса, унинг юқори даражадаги реляцион тилини ишлатиш лозим. image1.png image2.png …

Want to read more?

Download all 15 pages for free via Telegram.

Download full file

About "mbbtlarining arxitekturalari"

маълумотлар базасидан фойдаланиш технологияси mbbtlarining arxitekturalari 7-маъруза мббт нинг архитектуралари: автоном (марказлашган); файл-сервер; мижоз-сервер; уч звеноли (кўп звеноли) «мижоз – сервер» архитектура (n-tier ёки multi-tier). автоном (марказлашган) архитектура маълумотлар базаси файллар тўплами шаклида компьютернинг қаттиқ дискида жойлашади. шу компьютернинг ўзида мббт ва мб билан ишловчи дастур ҳам ўрнатилади. фойдаланувчи дастурни ишга тушириб дастурдаги мавжуд фойдаланувчи интерфейси ёрдамида маълумотларни ўқиш/янгилаш учун мб га мурожат этади. мб га мурожат мббт орқали ўтади. мббт мб нинг физик структураси хақидаги барча маълумотлар сақлайди. мббт натижаларни иловага беради. илова эса ўзида мавжуд фойдаланувчи интерфейси ёрдамида сўров натижасини тасвирлаб беради. мб та...

This file contains 15 pages in PPTX format (132.1 KB). To download "mbbtlarining arxitekturalari", click the Telegram button on the left.

Tags: mbbtlarining arxitekturalari PPTX 15 pages Free download Telegram