kompyuter tarmoqlari va ularning ahamiyati

PPT 100 pages 7.6 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 100
компьютер тармоқлари ва уларнинг аҳамияти 2-мавзу. хизматлар соҳаси ахборот технологияларининг ташкилий техника воситалари, компьютер тармоқлари ва тармоқ технологиялари 2-маърузанинг 1-қисми режаси: 1. компьютер тармоқлари ва уларнинг аҳамияти. 2. интернет тармоғи ва унинг аҳамияти. 3. интернет тармоғи хизматлари. 4. интернет тармоғи ресурслари. 5. туризм ва меҳмонхона соҳаси учун маълумотлар базасини яратиш технологияси 1. компьютер тармоқлари ва уларнинг аҳамияти компьютерларни бир-бири билан боғлаш компьютерлар орасида маълумот алмашиш ва умумий масалаларни биргаликда ечиш учун комьютерларни бир-бири билан боғлаш эҳтиёжи пайдо бўлади. компьютерларни бир-бири билан боғлашда икки хил усулдан фойдаланилади: кабел ёрдамида боғлаш. бунда компьютерлар бир-бири билан коаксиал, ўралган жуфтлик кабели (utp) ёки шиша толали кабеллар орқали махсус тармоқ плата ёрдамида боғланади. симсиз боғланиш. бунда компьютерлар бир-бири билан симсиз алоқа воситалар ёрдамида, яъни радио тўлқинлар, инфрақизил нурлар, wifi ва bluetooth технологиялари ёрдамида боғланади. тармоқ тушунчаси ва унинг аҳамияти тармоқ - компьютерлар, терминаллар ва бошқа қурилмаларнинг маълумот алмашишни таъминлайдиган алоқа каналлари билан ўзаро боғланган мажмуи. …
2 / 100
измат жорий қилинган компьютер бошқаруви орқали қоғозга чоп қилиши мумкин; прокси сервер хизмати. бунда тармоққа уланган барча компьютерлар хизмат жорий қилинган компьютер бошқаруви орқали бир вақтда интернет ёки бошқа хизматлардан фойдаланиши мумкин; компьютер ва фойдаланувчи бошқаруви хизмати. бунда тармоққа уланган барча компьютерларнинг ва уларда қайд қилинган фойдаланувчиларнинг тармоқда ўзини тутиши ҳамда фаолият юритиши белгиланади ва назорат қилинади. ахборотни узатиш ва қабул қилиш тармоқ ҳар доим бир нечта компъютерларни бирлаштиради ва улардан ҳар бири ўз ахборотларини узатиш ва қабул қилиш имкониятига эга. ахборот узатиш ва қабул қилиш компъютерлар ўртасида навбат билан амалга оширилади. компьютерлар тармоқлари ташкил этилгандан сўнг ундаги барча компьютерларнинг манзиллари белгиланади. чунки ахборотларни тармоқ орқали бир компьютердан бошқасига узатиш компьютер манзиллари орқали амалга оширилади. жўнатилаётган ахборотга оддий ҳаётимиздаги хат жўнатиш жараёни каби узатувчи ва қабул қилувчи манзиллари кўрсатилади ва тармоққа узатилади. локал, минтақавий ва глобал компъютер тармоқлари компьютер тармоқларини уларнинг географик жойлашиши, масштаби ҳамда ҳажмига қараб бир нечта турларга …
3 / 100
иган битлар сони; кбит/секунд – бир сонияда алоқа муҳити орқали узатиладиган минглаб яхлитланган битлар сони; мбит/секунд – бир сонияда алоқа муҳити орқали узатиладиган миллионлаб яхлитланган битлар сони; гбит/секунд – бир сонияда алоқа муҳити орқали узатиладиган миллиардлаб яхлитланган битлар сони. ахборот каналларининг сиғими улар орқали маълум вақт оралиғида узатиладиган ахборот ҳажми билан белгиланади. бу ўз навбатида ахборот каналларининг ўтказиш қобилятини англатади. таълим муассасаларида компьютер тармоқлари, улар асосида ечиладиган масалалар олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ва мактабларнинг компьютер тармоқлари ҳамда улар асосида ечиладиган масалалар қуйидагилардан иборат: ахборотни ташкил қилиш ва излаб топиш; замонавий ахборот технологиялари ёрдамида ахборот ва билимларни алмашишга имкониятини яратиш; фанлардан билимларини чуқурлаштириш учун қўшимча маълумотларни тармоқдан қидириш; талабалрнинг фанлардан мустақил ишларни бажариш; электрон кутубхонадаги манбалардан фойдаланиш; масофавий таълим олиш; ҳисоботлар тайёрлаш ва узатиш; электрон ҳужжат алмашишни ташкил қилиш; талабалар ота-оналари фарзандларининг ўзлаштириши ва давоматини кузатиб бориш. 2. internet тармоғи ва унинг аҳамияти интернет тушунчаси интернет - …
4 / 100
еради. интернет тармоғининг тузилиши интернет ўз - ўзини шакллантирувчи ва бошқарувчи мураккаб тизим бўлиб, асосан учта таркибий қисмдан ташкил топган: интернет тармоғининг техник таъминоти ҳар хил турдаги компьютерлар, алоқа каналлари ҳамда тармоқнинг техник воситалари мажмуидан ташкил топган. интернет тармоғининг дастурий таъминоти тармоқка уланган хилма-хил компьютерлар ва тармоқ воситаларини ягона стандарт асосида ишлашни таъминловчи дастурлар. интернет тармоғининг ахборот таъминоти интернет тармоғида мавжуд бўлган турли электрон ҳужжатлар, график расм, аудио ёзув, видео тасвир, веб-сайт ва ҳоказо кўринишдаги ахборотлар мажмуасидан ташкил топган. ахборот дастурий техник интернет интернет билан боғланиш оддий телефон линияси орқали интернетга боғланиш мобил телефон орқали интернетга боғланиш модем тушунчаси ва унинг вазифаси модем модулятор-демодулятор сўзларининг қисқартмаси ҳисобланади. модем сигнални (ахборот) телекоммуникация каналлар бўйлаб узатишни таъминлайди. модем ёрдамида интернетда оддий аналог телефон тармоғи орқали боғланиш мумкин. бундай модемларнинг назарий жихатдан энг юқори фойдаланиш тезлиги 56 кб/сек. ни ташкил этади. модем ички ва ташқи турларга бўлинади ва ҳар иккаласи ҳам интернетга ёки …
5 / 100
и уланади. мобиль интернет фойдаланувчиларининг сони эса ҳозирги кунда 3,8 млн. кишини ташкил этади. республикада .uz домен зонасида иккинчи даражали домен номларини рўйхатга олиш бўйича 7та регистраторлар фаолият кўрсатади: tomas, billur.com, arsenal-d, sarkor telecom, всс, tv-inform ва simus. uz миллий домен зонасидаги домен номларининг сони 11088 тани ташкил этди, йил бошига нисбатан бўлган ўсиш 16%ни ташкил этди. интернет тaрмoғигa улaш хизмaтлaрни тaқдим этувчи хўжaлик юритувчи субъектлaрнинг сoни бугунги кунда 982тани тaшкил этади интернет тармоғи вазифаси ва ундан фойдаланиш мақсадлари интернет тароғиниг вазифаси интернет тармоғи абонетларига веб-ҳужжатларни ўқиш, электрон почта, файл узатиш ва қабул қилиш, мулоқотда бўлиш, тармоқда ҳужжатларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизматини кўрсатиш. интернет тармоғидан ахборотларни алмашиш, масофавий таълим олиш, конференциялар ўтказиш, веб-сайтларни ташкил этиш, электрон почтани жорий қилиш, мулоқот ўрнатиш ва шу каби мақсадларида фойдаланилади. 3. интернет тармоғи хизматлари www тушунчаси www (world wide web) – бутун жаҳон ўргамчак тўри деб номланувчи тармоқ. www – бу интернетга …

Want to read more?

Download all 100 pages for free via Telegram.

Download full file

About "kompyuter tarmoqlari va ularning ahamiyati"

компьютер тармоқлари ва уларнинг аҳамияти 2-мавзу. хизматлар соҳаси ахборот технологияларининг ташкилий техника воситалари, компьютер тармоқлари ва тармоқ технологиялари 2-маърузанинг 1-қисми режаси: 1. компьютер тармоқлари ва уларнинг аҳамияти. 2. интернет тармоғи ва унинг аҳамияти. 3. интернет тармоғи хизматлари. 4. интернет тармоғи ресурслари. 5. туризм ва меҳмонхона соҳаси учун маълумотлар базасини яратиш технологияси 1. компьютер тармоқлари ва уларнинг аҳамияти компьютерларни бир-бири билан боғлаш компьютерлар орасида маълумот алмашиш ва умумий масалаларни биргаликда ечиш учун комьютерларни бир-бири билан боғлаш эҳтиёжи пайдо бўлади. компьютерларни бир-бири билан боғлашда икки хил усулдан фойдаланилади: кабел ёрдамида боғлаш. бунда компьютерлар бир-бири билан коаксиал, ўралган жуфтлик...

This file contains 100 pages in PPT format (7.6 MB). To download "kompyuter tarmoqlari va ularning ahamiyati", click the Telegram button on the left.

Tags: kompyuter tarmoqlari va ularnin… PPT 100 pages Free download Telegram