tarmoqli texnologiyalar va internet xizmatlari

PPT 93 sahifa 9,7 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 93
компьютер тармоқлари ва уларнинг аҳамияти 7-мавзу. тармоқли технологиялар ва интернет хизматлари. reja: 1. компьютер тармоқлари ва уларнинг аҳамияти. 2. интернет тармоғи ва унинг аҳамияти. 3.интернет тармоғи хизматлари. 4.интернет тармоғи ресурслари. 5.интернетда ахборот қидирув тизимлари. 6. интернет орқали мулоқот ва унинг аҳамияти. 7.интернет ижтимоий тармоқ хизматлари. 8.интернетда интерактив хизматлар. 1. компьютер тармоқлари ва уларнинг аҳамияти компьютерларни бир-бири билан боғлаш компьютерлар орасида маълумот алмашиш ва умумий масалаларни биргаликда ечиш учун комьютерларни бир-бири билан боғлаш эҳтиёжи пайдо бўлади. компьютерларни бир-бири билан боғлашда икки хил усулдан фойдаланилади: кабел ёрдамида боғлаш. бунда компьютерлар бир-бири билан коаксиал, ўралган жуфтлик кабели (utp) ёки шиша толали кабеллар орқали махсус тармоқ плата ёрдамида боғланади. симсиз боғланиш. бунда компьютерлар бир-бири билан симсиз алоқа воситалар ёрдамида, яъни радио тўлқинлар, инфрақизил нурлар, wifi ва bluetooth технологиялари ёрдамида боғланади. тармоқ тушунчаси ва унинг аҳамияти тармоқ - компьютерлар, терминаллар ва бошқа қурилмаларнинг маълумот алмашишни таъминлайдиган алоқа каналлари билан ўзаро боғланган мажмуи. компьютерлараро маълумотларни алмашишни …
2 / 93
инган компьютер бошқаруви орқали қоғозга чоп қилиши мумкин; прокси сервер хизмати. бунда тармоққа уланган барча компьютерлар хизмат жорий қилинган компьютер бошқаруви орқали бир вақтда интернет ёки бошқа хизматлардан фойдаланиши мумкин; компьютер ва фойдаланувчи бошқаруви хизмати. бунда тармоққа уланган барча компьютерларнинг ва уларда қайд қилинган фойдаланувчиларнинг тармоқда ўзини тутиши ҳамда фаолият юритиши белгиланади ва назорат қилинади. ахборотни узатиш ва қабул қилиш тармоқ ҳар доим бир нечта компъютерларни бирлаштиради ва улардан ҳар бири ўз ахборотларини узатиш ва қабул қилиш имкониятига эга. ахборот узатиш ва қабул қилиш компъютерлар ўртасида навбат билан амалга оширилади. компьютерлар тармоқлари ташкил этилгандан сўнг ундаги барча компьютерларнинг манзиллари белгиланади. чунки ахборотларни тармоқ орқали бир компьютердан бошқасига узатиш компьютер манзиллари орқали амалга оширилади. жўнатилаётган ахборотга оддий ҳаётимиздаги хат жўнатиш жараёни каби узатувчи ва қабул қилувчи манзиллари кўрсатилади ва тармоққа узатилади. локал, минтақавий ва глобал компъютер тармоқлари компьютер тармоқларини уларнинг географик жойлашиши, масштаби ҳамда ҳажмига қараб бир нечта турларга ажратиш мумкин, …
3 / 93
; кбит/секунд – бир сонияда алоқа муҳити орқали узатиладиган минглаб яхлитланган битлар сони; мбит/секунд – бир сонияда алоқа муҳити орқали узатиладиган миллионлаб яхлитланган битлар сони; гбит/секунд – бир сонияда алоқа муҳити орқали узатиладиган миллиардлаб яхлитланган битлар сони. ахборот каналларининг сиғими улар орқали маълум вақт оралиғида узатиладиган ахборот ҳажми билан белгиланади. бу ўз навбатида ахборот каналларининг ўтказиш қобилиятини англатади. таълим муассасаларида компьютер тармоқлари, улар асосида ечиладиган масалалар олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ва мактабларнинг компьютер тармоқлари ҳамда улар асосида ечиладиган масалалар қуйидагилардан иборат: ахборотни ташкил қилиш ва излаб топиш; замонавий ахборот технологиялари ёрдамида ахборот ва билимларни алмашишга имкониятини яратиш; фанлардан билимларини чуқурлаштириш учун қўшимча маълумотларни тармоқдан қидириш; талабалрнинг фанлардан мустақил ишларни бажариш; электрон кутубхонадаги манбалардан фойдаланиш; масофавий таълим олиш; ҳисоботлар тайёрлаш ва узатиш; электрон ҳужжат алмашишни ташкил қилиш; талабалар ота-оналари фарзандларининг ўзлаштириши ва давоматини кузатиб бориш. 2. internet тармоғи ва унинг аҳамияти интернет тушунчаси интернет - бу ягона …
4 / 93
тармоғининг тузилиши интернет ўз - ўзини шакллантирувчи ва бошқарувчи мураккаб тизим бўлиб, асосан учта таркибий қисмдан ташкил топган: интернет тармоғининг техник таъминоти ҳар хил турдаги компьютерлар, алоқа каналлари ҳамда тармоқнинг техник воситалари мажмуидан ташкил топган. интернет тармоғининг дастурий таъминоти тармоқка уланган хилма-хил компьютерлар ва тармоқ воситаларини ягона стандарт асосида ишлашни таъминловчи дастурлар. интернет тармоғининг ахборот таъминоти интернет тармоғида мавжуд бўлган турли электрон ҳужжатлар, график расм, аудио ёзув, видео тасвир, веб-сайт ва ҳоказо кўринишдаги ахборотлар мажмуасидан ташкил топган. ахборот дастурий техник интернет интернет билан боғланиш оддий телефон линияси орқали интернетга боғланиш мобил телефон орқали интернетга боғланиш модем тушунчаси ва унинг вазифаси модем модулятор-демодулятор сўзларининг қисқартмаси ҳисобланади. модем сигнални (ахборот) телекоммуникация каналлар бўйлаб узатишни таъминлайди. модем ёрдамида интернетда оддий аналог телефон тармоғи орқали боғланиш мумкин. бундай модемларнинг назарий жихатдан энг юқори фойдаланиш тезлиги 56 кб/сек. ни ташкил этади. модем ички ва ташқи турларга бўлинади ва ҳар иккаласи ҳам интернетга ёки телекоммуникация тармоқларига …
5 / 93
и таъминлаб берувчи тарқоқ тизимдир. айнан мана шу хизмат интернетдан фойдаланишни соддалаштирди ва оммавийлаштирди. www асосида тўртта пойдевор мавжуд: барча ҳужжатларнинг ягона формати (шакли); гиперматн; ҳужжатларни кўриш учун махсус дастурлар (броузер); ягона манзилни кўрсатиш тизими (домен); интернетда ишлаш технологияси интернет провайдерлари ва уларнинг вазифалари интернет провайдер – интернет тармоғи хизматларини тақдим этувчи ташкилотдир. интернет провайдерларининг икки тури мавжуд: интернетга уланиш ва уланиш каналларини тақдим этувчи провайдер ва интернет хизматларини тақдим этувчи провайдер. интернет хизматларини тақдим этувчи провайдерлар томонидан www, электрон почта, хостинг (веб ресурсларни жойлаштириш) каби интернет хизматлари кўрсатилмоқда. хозирги кунда ўзбекистон республикаси бир қанча интернет провайдерлари хизмат кўрсатмоқда, булар: uznet, sarkor telecom, sharq telecom, tps, ars inform, cron telecom ва бошқалар. интернет провайдерлар pc модем модем тфоп интернет www e-mail ftp search content provider pc adsl adsl ажратилган линия pc pc pc isp iap user 1 2 3 4 5 интернет тармоғи хизматлари ва улардан фойдаланиш интернет провайдерлар қуйидаги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 93 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tarmoqli texnologiyalar va internet xizmatlari" haqida

компьютер тармоқлари ва уларнинг аҳамияти 7-мавзу. тармоқли технологиялар ва интернет хизматлари. reja: 1. компьютер тармоқлари ва уларнинг аҳамияти. 2. интернет тармоғи ва унинг аҳамияти. 3.интернет тармоғи хизматлари. 4.интернет тармоғи ресурслари. 5.интернетда ахборот қидирув тизимлари. 6. интернет орқали мулоқот ва унинг аҳамияти. 7.интернет ижтимоий тармоқ хизматлари. 8.интернетда интерактив хизматлар. 1. компьютер тармоқлари ва уларнинг аҳамияти компьютерларни бир-бири билан боғлаш компьютерлар орасида маълумот алмашиш ва умумий масалаларни биргаликда ечиш учун комьютерларни бир-бири билан боғлаш эҳтиёжи пайдо бўлади. компьютерларни бир-бири билан боғлашда икки хил усулдан фойдаланилади: кабел ёрдамида боғлаш. бунда компьютерлар бир-бири билан коаксиал, ўралган жуфтлик кабели (utp) ё...

Bu fayl PPT formatida 93 sahifadan iborat (9,7 MB). "tarmoqli texnologiyalar va internet xizmatlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tarmoqli texnologiyalar va inte… PPT 93 sahifa Bepul yuklash Telegram