оммавий соғломлаштириш спорт тадбирлари ва уларни ташкиллаш, ўтказиш методикаси

PPTX 26 sahifa 359,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 26
powerpoint presentation 2-мавзу: оммавий соғломлаштириш спорт тадбирлари ва уларни ташкиллаш, ўтказиш методикаси режа: 1. гигиеник гимнастика 2. жисмоний тарбия паузаси 3. фаол дам олиш жисмоний тарбия дақиқаси ва микропаузаси 4. тушлик танаффус вақтида жисмоний тарбия 5. қишлоқ меҳнаткашлари меҳнат режимидаги жисмоний тарбиянинг хусусиятлари 6. ишдан кейинги тикланишга йўналтирилган жисмоний тарбия 7. соғломлаштириш-профилактика гимнастикаси таянч сўзлар ва иборалар: соғломлаштириш-профилактика гимнастикаси, қишлоқ меҳнаткашлари меҳнат режимидаги жисмоний тарбия, фаол дам олиш, жисмоний тарбия паузаси. ижтимоий тадқиқотлар спорт билан шуғулланувчиларнинг меҳнат унумдорлиги спорт билан шуғулланмайдиган шахсларнинг меҳнат унумдорлигидан 3-8% га юқори еканлигини кўрсатади. бутун мамлакат миқёсида шунинг ўзи катта иқтисодий фойда беради.бевосита меҳнат тартибида жисмоний тарбия воситаларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. саккиз соатли иш куни анча сезиларли чарчашга олиб келади, шу сабабли иш куни давомида кучни сақлаш учун меҳнат ва фаол дам олишни оптимал навбатлаш тартибини яратиш керак. фаолиятнинг бир туридан бошқасига ёки жисмоний машқларни бажаришга ўтиш чарчаган организмнинг тикланишига қулай имконият яратади. меҳнат …
2 / 26
и омиллар, биринчи навбатда, организмнинг турли органлари ва тизимларининг ҳолатини ўз ичига олади. иш куни давомида иш қобилияти ўзгаришининг (кўрсатилган типик вариантдан ташқари) қуйидаги бешта асосий вариантлари ўзаро фарқланади: 1)йэнгил жисмоний юклама билан, конвеерда – унинг оптимал тезлигида ишлаганда иш қобилиятини доимо ошира бориш; 2)куннинг биринчи ярмида иш қобилиятини ошириш, кейинчалик юқори даражада нисбатан стабиллик ва аста–секинлик билан пасайтириш; бундай вазият мураккаб бошқарув пултида хизмат кўрсатувчи ходимларга хос; 3)куннинг биринчи ярмида ва тушликдан кейин ҳам чарчашнинг нисбатан тез ўсиб бориши; бундай вазият жисмоний меҳнат билан шуғулланганларда кузатилади; 4)тезкорлик билан юқори иш қобилиятига эришиш, кейин унинг пасайиши ва иш кунининг қолган қисмида паст даражада сақланиши; бундай вазият ишчининг кучайтирилган диққат-эътибори ҳамда қўллар билан тез ва аниқ ҳаракатлар қилиши жараёнида, ўта юқори жисмоний кучланиш билан ишлаганида вужудга келади; 5)иш кунининг деярли бошида бирданига иш қобилиятининг кескин пасайиши; бундай ҳол ўз мазмунига кўра мураккаб ишдагиларга ёки оддий, бироқ тезкор темпда ишлайдиганларга хос. бироқ …
3 / 26
шанба ва якшанба кунларида эса чарчаш намоён бўлади. бутун иш куни давомида хизматчи иш қобилиятининг юксаклигини ва турғунлигини яратиш масаласи меҳнатни илмий ташкил этиш (мите)нинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. ишлаб чиқариш жисмоний тарбиясининг шакллари бунга хизмат қиладиган энг таъсирчан воситалар ҳисобланади. кўп йиллик тажриба ва илмий тадқиқотлар бошланғич гимнастика таъсири остида мослашиш даврининг қисқариши, организмда физиологик жараёнлар содир бўлишининг тезлашиши, организмнинг иш бажаришга тайёрлик даражаси ортишидан далолат беради. масалан, юқори малакали ишчиларнинг кун тартибига бошланғич гимнастика киритилганидан кейин мослашиш даври 60 дақиқадан 30 дақиқагача қисқаради. шу билан бир вақтда, дастлабки ярим соат давомидаги меҳнат унумдорлиги 13,2 % га ортади. агар бевосита иш қобилияти пасайиши арафасида жисмоний тарбия танаффуси ёки жисмоний тарбия дақиқаси ўтказилса, у ҳолда бу тадбир билан иш қобилиятини олдинги еришилган даражасида анча узоқ вақт сақлаб туриш мумкин. гигиеник гимнастика қуйидаги вазифаларни ечишга хизмат қилади: организмнинг асосий физиологик (мушак, асаб) тизимларини ишга тайёрлашни тезлаштириш; хизматчининг ҳиссий тонусини кўтариш; организмнинг …
4 / 26
еҳнат тури жараёнида этакчи рол ўйнайдиган физиологик функсияларини тезлаштиришга ёрдам берсин. хусусан, бошланғич гимнастикада ҳаракат сур'ати ўсиб борувчи машқлардан фойдаланиш лозим. шу билан бирга, ҳаракатларнинг ишчи сур'атини тез ўзлаштириш учун оддийдан анча юқори сур'атни ривожлантириш тавсия етилади.меҳнат хусусияти ва шарт-шароитларига боғлиқ ҳолда гигиеник гимнастика жисмоний машқлари мажмуасининг қуйидаги учта варианти ўзаро фарқланади: чигал ёзиш машқлари, профилактик фаол дам олиш ва яхлит таъсирли машқлар мажмуаси. чигал ёзиш машқлари вариантидан оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган ишчилар учун мажмуалар тузишда фойдаланилади. уларга меҳнат жараёнида асосий юклама тушадиган мушак гуруҳларини кетма-кет жадал фаолиятга жалб қиладиган, кординацияси бўйича оддий динамик машқлар киритилади. машқларни бажариш сур'ати – ўртача ёки тезкор. машқлар мажмуасида юклама аста-секинлик билан ортиб боради ва мажмуа охирида минимумга тушади. турли касб эгалари учун бошланғич гимнастика мажмуаларини тузишда меҳнат фаолиятининг қуйидаги хусусиятларини инобатга олиш тавсия етилади: 1) ишлаш (ўтириб, туриб) ҳолатини, гавда вазиятини (егилган ёки тўғри, еркин ёки кучланишли); 2) иш ҳаракатлари (тезкор ёки …
5 / 26
тарбия паузалари чарчашнинг ривожланишига йўл қўймаслик, организмнинг функционал ҳолатини яхшилаш, ишчи ритм, сур'ат, диққат-эътибор консентрациясини юксак даражада сақлаб туриш, гавданинг ишчи вазияти ва касбий фаолиятнинг салбий оқибатларини бартараф этиш, ҳаракат танқислигини маълум даражада бартараф этиш мақсадида ўтказилади. гигиеник гимнастикадан фарқли ўлароқ, жисмоний тарбия паузаси бевосита меҳнат фаолияти жараёнида, одатда, иш сменасининг биринчи ва иккинчи яримларида икки мартадан бажарилади. жисмоний тарбия паузаси, ҳал қилинадиган асосий вазифалардан келиб чиққан ҳолда, ишчиларда чарчоқнинг ривожланиши арафасида ёки иш қобилияти пасайишининг биринчи аломатлари пайдо бўлиши биланоқ ўтказилиши керак. муддатидан олдин жисмоний машқлар мажмуасини ўтказиш иш ритмининг бузилишига ва иш қобилиятининг пасайишига олиб келиши мумкин. одатда, жисмоний тарбия паузалари тушлик танаффусдан ёки иш сменаси тугашидан 1–2 соат олдин ўтказилади. агар жисмоний тарбия йўриқчиси ҳар бир аниқ ишлаб чиқариш участкасидаги ишчилар иш қобилиятларининг ўзгариши асосида иш кўрса, янада ижобийроқ ҳолат кузатилади. қуйидаги услубий қоидаларга риоя қилинганда, жисмоний тарбия паузасининг фойдаси ортади: -машғулотларни ўтказиш вақти чарчоқнинг дастлабки аломатлари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 26 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"оммавий соғломлаштириш спорт тадбирлари ва уларни ташкиллаш, ўтказиш методикаси" haqida

powerpoint presentation 2-мавзу: оммавий соғломлаштириш спорт тадбирлари ва уларни ташкиллаш, ўтказиш методикаси режа: 1. гигиеник гимнастика 2. жисмоний тарбия паузаси 3. фаол дам олиш жисмоний тарбия дақиқаси ва микропаузаси 4. тушлик танаффус вақтида жисмоний тарбия 5. қишлоқ меҳнаткашлари меҳнат режимидаги жисмоний тарбиянинг хусусиятлари 6. ишдан кейинги тикланишга йўналтирилган жисмоний тарбия 7. соғломлаштириш-профилактика гимнастикаси таянч сўзлар ва иборалар: соғломлаштириш-профилактика гимнастикаси, қишлоқ меҳнаткашлари меҳнат режимидаги жисмоний тарбия, фаол дам олиш, жисмоний тарбия паузаси. ижтимоий тадқиқотлар спорт билан шуғулланувчиларнинг меҳнат унумдорлиги спорт билан шуғулланмайдиган шахсларнинг меҳнат унумдорлигидан 3-8% га юқори еканлигини кўрсатади. бутун мамлакат миқ...

Bu fayl PPTX formatida 26 sahifadan iborat (359,5 KB). "оммавий соғломлаштириш спорт тадбирлари ва уларни ташкиллаш, ўтказиш методикаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: оммавий соғломлаштириш спорт та… PPTX 26 sahifa Bepul yuklash Telegram