сув ресурсларининг шахарлар тараккиётига таъсири

DOC 39,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (4 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663191680.doc сув ресурсларининг шаҳарлар тараққиётига таъсири www.arxiv.uz cув ресурсларининг шаҳарлар тараққиётига таъсири ер усти сувлари табиий ландшафтнинг асосий элементи бўлиб, ҳудудларни шаҳарсозлик мақсадларида баҳолашда муҳим омил сифатида хизмат қилади. сув ресурсларига қараб кўп ҳолларда аҳоли ва ишлаб чиқариш тармоқлари жойлаштирилади. гидрологик кўрсаткичлардан дарё тўрининг зичлиги, ўзаннинг қиялиги, уни кенглиги ва узунлиги, дарё оқимининг тезлиги, йил фасллари бўйича сув сарфи, кўллар майдони ва чуқурлиги кабилар бирмунча муҳим. мазкур кўрсаткичларни ҳолати аҳоли манзилларини барпо қилишда, саноатни сув таъминлаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аҳоли дам олиш зоналарини ташкил этишда ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. шаҳарлар тўри ва ҳудудий тизимининг вужудга келиши гидрографик омиллар билан чамбарчас боғлиқ. бу борада шаҳарларнинг катта-кичиклиги билан уларнинг сув ресурслари ҳажми ўртасида қонуний алоқадорлик мавжуд. йирик дарёлар бўйи ва дельталарида, одатда, катта шаҳарлар ҳосил бўлган. масалан, ганг дарёсида деҳли, калкутта, дакка, нил дельтасида қоҳира, дунай бўйида вена, будапешт, белград, днепр ёқасида киев ва днепропетровск, волга дарёси бўйлаб нижний новгород, қозон, волгоград …
2
шбу йўллар шимол ва шимоли-ғарбга – ла-манш ва шимолий европа текислигига, жануби-шарққа – рона ва ўртаер денгизига ҳамда жануби-ғарбга – гаронна ва пиренейга йўналган” (перцик е.н., 1991. б.162). парижнинг пойтахт вазифасини эгаллашига ҳам географик ўрни, энг аввало, гидрогеографик ўрни, яъни сув йўлларига нисбатан жойлашуви ёрдам берган. юлий цезар даврида франция қироллигининг маркази лугдун (лион) шаҳри эди. ўрта асрларда эса орлеан ва тур шаҳарлари ҳам мамлакат дорулсалтанати бўлишга даъвогарлик қилган. айнан сув йўллари орқали савдо қилишнинг қулайлиги боис, париж пойтахт сифатида танланган. чунки, ўрта асрларда нисбатан арзон транспорт – бу сув транспорти ҳисобланган. ўша даврлардан бери париж франциянинг сиёсий маркази вазифасини бажариб келмоқда. шаҳар гербида кумуш кеманинг тасвирланганлиги ҳам уни арзон транспорт йўлида жойлашганлигидан далолат беради. венгрия пойтахти будапешт шаҳрининг микрогеографик ўрни ниҳоятда қулай. шаҳар дунай дарёсининг карпат тоғлари жануби-ғарбидан ўртадунай текислигига чиқиш нуқтасида ўрнашган. ғоят қулай табиий тугунда ва мамлакатнинг барча ҳудудлари учун бир хилдаги таъсир кучига эгалиги (у венгриянинг …
3
ёки, аксинча, тараққиётига ғов бўлиши мумкин. ўрта осиё, хусусан ўзбекистон шароитида шаҳарлар тараққиётида ҳам гидрографиянинг таъсири юқори. диёримизда қадимда дарё ва дарёчаларнинг қуйилиш қисмида ёки дельтасида, сув миқдорига мос ҳолда, шаҳарлар пайдо бўлган, кўпгина сойлар ўзларининг шаҳарлари, воҳалари билан ажралиб турган. масалан, сўх дарёси – қўқонга, исфарасой – конибодомга, чортоқсой ва намангансой – наманганга, косонсой – косонсой ва тўрақўрғонга, шоҳимардонсой марғилонга ҳаёт бағишлаган (солиев а.с., 2000, б. 51). бухорои шарифнинг вужудга келиши, шаҳар ривожланишидаги қийинчилик ва муаммолар ҳам маълум даражада унинг зарафшон дарёси қуйи қисмида жойлашганлиги билан боғлиқ. шаҳар микрогеографик ўрни, яъни табиий шароити қулай эмас. у чўл зонасида ривожланаётган шаҳарлар сирасига киради. маълумки, чўл зонасида барқарор иқтисодиётнинг ривожланишини белгилайдиган омиллардан бири сув ресурсларидир (чўлнинг чўл бўлишини сабаби ҳам сувсизликдир). қолаверса, ўлканинг бой маданий тарихи, авваломбор, сув манбалари ва суғориш деҳқончилигининг қадимдан тарғиб этганлиги билан бевосита алоқадордир. шу сабабдан минтақа аҳолисининг жойланиши асосан сув ресурслари ва уларнинг ҳудудий таркиби билан …
4
рқали суғорилганлигига, автомашиналарни ёки бошқа буюмларни тоза ичимлик сувида ювилаётганлигига дуч келамиз. баъзи жойларда бу одатий ҳолга айланиб қолган. бмтнинг маълумотига кўра, инсоннинг нормал ҳаёти учун кунига камида 20 литр сув керак; санузеллар 50 литр сув истеъмол қилади. дунёга турли маҳсулотларга талаб ошгани сайин сувга бўлган эҳтиёж ҳам ортиб ормоқда. агар жаҳонда 1,1 млрд. одам кунига 5 литр сув билан кифояланса, европаликлар жон бошига 200, ақшда 400 литр сув сарфлашади. бугун 43 мамлакатдаги тахминан 700 млн. одам инсонга керак бўлган минимал эҳтиёждан ҳам кам сувга эгалар. бутунжаҳон иқтисодиёт анжумани маълумотлари. -давос, 2008. nur газетаси. №30, 24.07.2008. –б. 2. ҳисоб-китоблар қараганда биз европа давлатларига нисбатан чучук сувни 2-3 марта кўп исроф қиламиз. ҳолбуки, ичимлик сув заҳиралари юртимизда европадаги сингари сероб эмас. бунинг устига шаҳарларда аҳоли сони ва унинг хўжалик фаолиятини ривожланиши билан сувга бўлган талаб кундан-кунга ошиб бормоқда. аммо ичимлик суви билан таъминловчи манбалар ўзгармай қолмоқда. қолаверса, бухоро вилоятига тоза ичимлик …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "сув ресурсларининг шахарлар тараккиётига таъсири"

1663191680.doc сув ресурсларининг шаҳарлар тараққиётига таъсири www.arxiv.uz cув ресурсларининг шаҳарлар тараққиётига таъсири ер усти сувлари табиий ландшафтнинг асосий элементи бўлиб, ҳудудларни шаҳарсозлик мақсадларида баҳолашда муҳим омил сифатида хизмат қилади. сув ресурсларига қараб кўп ҳолларда аҳоли ва ишлаб чиқариш тармоқлари жойлаштирилади. гидрологик кўрсаткичлардан дарё тўрининг зичлиги, ўзаннинг қиялиги, уни кенглиги ва узунлиги, дарё оқимининг тезлиги, йил фасллари бўйича сув сарфи, кўллар майдони ва чуқурлиги кабилар бирмунча муҳим. мазкур кўрсаткичларни ҳолати аҳоли манзилларини барпо қилишда, саноатни сув таъминлаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аҳоли дам олиш зоналарини ташкил этишда ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. шаҳарлар тўри ва ҳудудий тизимининг вужудга келиши гидрог...

Формат DOC, 39,0 КБ. Чтобы скачать "сув ресурсларининг шахарлар тараккиётига таъсири", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: сув ресурсларининг шахарлар тар… DOC Бесплатная загрузка Telegram