куйи амударё минтакасининг иктисодий географик муаммолари

DOC 71,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663226785.doc қуйи амударё минтақасининг иқтисодий географик муаммолари www.arxiv.uz қуйи амударё минтақасининг иқтисодий географик муаммолари мустақил ўзбекистон миллий иқтисодиётини мустаҳкамлашда унинг геосиёсий тизимининг узвий қисми бўлган ҳар бир минтақанинг ўзига хос муносиб ўрни бор. шу жиҳатдан қуйи амударё иқтисодий райони ҳам республика миқёсидаги ҳудудий меҳнат тақсимотида саноат ва қишлоқ хўжалигининг баъзи тармоқларига ихтсослашуви асосида алоҳида ажралиб туради. минтақа қорақалпоғистон республи-каси ҳамда хоразм вилоятидан таркиб топади. майдони бўйича ўзбекистон ҳудудида ажратилган 6 та асосий иқтисодий районнинг (солиев, 1998) энг йириги ҳисобланади. унинг майдони 172,6 минг кв. км. ёки республика ҳудудининг 38,4 фоизини ишғол қилади. аммо минтақанинг деографик сиғими унча катта эмас – бу ерда 3060,5 минг киши яшайди (жами мамлакат аҳолисининг атиги 11,5 фоизи, 2007 йил). районнинг географик ўрни унинг ижтимоий иқтисодий ривожланиш йўналишини кўп жиҳатдан белгилаб беради. энг аввало бу ўриннинг муҳим иқтисодий географик хусусиятларини эътиборга олиш лозим. биринчидан, қуйи амударё ўзбекистон республикасининг шимоли – ғарбий чеккасида, мамлакатимизнинг асосий марказларидан узоқда …
2
шга; халқаро бозорга мўлжалланган экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқишга; чегаранинг боғловчи (контакт) салоҳиятидан фойдаланиб, эркин иқтисодий минтақаларнинг турли йўналишларини шакллантиришга қулай шароитлар яратади. шу билан бирга район ўз номи билан ўрта осиёнинг тарихий географик ривожланишида катта аҳамият касб этган амударё (окс)-нинг қуйи қисмида жойлашганлигини ҳам назардан қочирмаслик керак. бир вақтлар, яъни дарё цивилизация ва суғорма деҳқончилик маданиятининг ривож топган даврида бу гидрографик омил ҳозирги район ҳудудини, хусусан қадимий хоразмни чиндан ҳам азиму-азиз, машҳур қилган, уни жаҳоннинг савдо ва фан тараққиётининг марказларидан бирига айлантирган. шу ўринда эътироф этиш жоизки, агар миср ўзининг тарихий оламшумул аҳамияти билан нақадар нил дарёсига боғлиқ бўлган бўлса, хоразм (бу ерда у ҳозирги маъмурий вилоят маўмунида эмас, кенг, тарихий-географик маънода) ҳам шунчалик окс дарёсидан миннатдор бўлган. бир юнон файласуфи мисрни нилнинг туҳфаси деб таърифлаган, биз ҳам хоразмни окснинг совғаси, деб аташимиз мумкин. бироқ, кўрилаётган минтақа ҳақиқатдан ҳам ҳозирги кунда қуйи амударё, яъни амударёнинг қуйилиш қисмида эканлиги катта бироз …
3
дир. айни чоғда қўҳна қадимий хоразм –қуйи амударё воҳаси ва унга туташ ҳудудларнинг тили, маданияти, менталитетининг маълум даражада сақланиб қолганлиги ҳам қисман унинг географик ўрни билан изоҳланади. воҳанинг бепоён чўл ҳудудлари билан ўралганлиги, бошқа воҳа ва водийлардан узоқда, алоҳида жойлашганлиги ўтмишда уни ҳарбий – стратегик мазмун касб этган. ҳозирги кунда қуйи амударё иқтисодий райони катта ишлаб чиқариш салоҳиятига эга эмас: унинг ҳиссасига ўзбекистонда яратилган ялпи ички маҳсулотнинг 6,3 фоизи, саноат маҳсулотининг 9,9 фоизи тўғри келади (таққослаш учун: районнинг мамлакат аҳолисидаги ҳиссаси 11,5 фоизга тенг). қуйи амударёнинг ташқи иқтисодий фаолияти ҳам суст: у мамлакат ташқи савдо айланмасининг бор – йўғи 2,2 фоизини, шу жумладан экспортининг 2,9 ва импортининг 1,1 фоизини таъминлайди, холос (2006 й.). бу ерда ерда қулай инвестиция макони эндигина шаклланмоқда. бинобарин, қўшма корхоналар сони ҳам унча кўп эмас, районда мустаҳкам ёқилғи – энергетика ва қурилиш базаси ҳам шаклланмаган ва ҳ.к. жаҳон мамлакатларида минтақалар ижтимоий – иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш …
4
олиб келди. республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг минтақалар ижтимоий – иқтисодий ривожланишига, жумладан қуйи амударё районида хўжаликнинг турли тармоқларини ривожлантиришга катта аҳамият берди. айниқса, мамлакатимизнинг транспорт ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида қуйи амударёни республикамизнинг ички ҳудудлари билан бевосита темир йўл орқали боғланиши ҳамда оролбўйи минтақасида ижтимоий – экологик муаммоларни бартараф этишга қаратилган чора – тадбирларнинг амалга оширилиши диққатга сазовордир. иқтисодий район, умуман олганда, маълум даражада ўзининг минерал хом – ашё ва меҳнат салоҳиятига эга. бироқ, бу имкониятлар ички жиҳатдан унинг турли қисмларида бир хил эмас. энг аввало минтақанинг икки, бир – биридан катта фарқланувчи ҳудудларидан иборат эканлигини таъкидлаш жоиз. бу борада қорақалпоғистон республикаси фақат майдони бўйича ўзбекистонда биринчи, қолган барча соҳаларда энг охирги ўринда ёки охиридан биринчи. масалан, жон бошига ҳисоблаганда, ялпи ички маҳсулот, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда, ташқи савдо айланмасида, чакана савдо ва аҳолига пулли хизмат кўрсатишда у республика ўртача кўрсаткичда 3 – 4 ва ҳатто 7 – 8 …
5
най (0,63 минг кв. км) тумани ўртасидаги фарқ ёки ҳудуднинг “географийлик” коэффициенти 120,6 га тенг. агар қўнғирот, мўйноқ (37,0 минг кв. км) ва тахтакўпир (21,1 минг кв. км) туманларини бирга ҳисобласак, унда ана шу 3 туманга қорақалпоғистон ҳудудининг 80,2 фоизи, бутун ўзбекистон республикаси майдонининг яқин 30 фоизи тўғри келишининг гувоҳи бўламиз. ваҳоланки, бу ерда минтақанинг 11,5 ва мамлакатнинг 0,7 фоиз аҳолиси тўғри келади, холос. демографик салоҳияти бўйича энг катта тахтакўпир тумани (167,3 минг киши), энг кичиги мўйноқ (28,4 минг киши); улар ўртасидаги фарқ 5,9 мартага баробар. қатор қишлоқ туманларида, масалан, мўйноқ, қораўзак, қонликўл, нукус, тахтакўпир ва шуманай туманлариниг ҳар бирида аҳоли сони 50 минг кишига етмайди. қорақалпоғистоннинг умумий урбани-зация даражаси, турли объектив ва субъектив сабабларга кўра, нисбатан юқори. бу ерда мавжуд 12 та шаҳар ва 15 та шаҳарчаларда 767,5 минг киши ёки жами аҳолининг 48,5 фоизи яшайди; ўртача ҳар бир шаҳар типидаги манзилгоҳга 28,4 минг кишидан тўғри келади (мамлакат бўйича …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "куйи амударё минтакасининг иктисодий географик муаммолари"

1663226785.doc қуйи амударё минтақасининг иқтисодий географик муаммолари www.arxiv.uz қуйи амударё минтақасининг иқтисодий географик муаммолари мустақил ўзбекистон миллий иқтисодиётини мустаҳкамлашда унинг геосиёсий тизимининг узвий қисми бўлган ҳар бир минтақанинг ўзига хос муносиб ўрни бор. шу жиҳатдан қуйи амударё иқтисодий райони ҳам республика миқёсидаги ҳудудий меҳнат тақсимотида саноат ва қишлоқ хўжалигининг баъзи тармоқларига ихтсослашуви асосида алоҳида ажралиб туради. минтақа қорақалпоғистон республи-каси ҳамда хоразм вилоятидан таркиб топади. майдони бўйича ўзбекистон ҳудудида ажратилган 6 та асосий иқтисодий районнинг (солиев, 1998) энг йириги ҳисобланади. унинг майдони 172,6 минг кв. км. ёки республика ҳудудининг 38,4 фоизини ишғол қилади. аммо минтақанинг деографик сиғими унч...

Формат DOC, 71,9 КБ. Чтобы скачать "куйи амударё минтакасининг иктисодий географик муаммолари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: куйи амударё минтакасининг икти… DOC Бесплатная загрузка Telegram