ғишт деворли биноларни лойиҳалаш

PPTX 7 стр. 78,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 7
презентация powerpoint мавзу: ғишт деворли биноларни лойиҳалаш бўлиб ўтган зилзилалар тажрибаси шуни кўрсатадики, агар тўғри ҳисоблаб, тўғри лойиҳаланса ҳамда қурилиш коидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда барпо этилса, ғишт деворли бинолар ҳам сейсмик кучларга етарли даражада бардош бера олади. барча юк кўтарувчи конструкциялар (бўйлама ва кўндаланг деворлар, ёпмалар) бир-бири билан мустаҳкам боғланган ҳолдагина бино зилзила кучларига бир бутун фазовой конструкция сифатида қаршилик кўрсатади. агарда бу боғланиш мавжуд бўлмаса ёки заиф бўлса, бўйлама деворлар кўндаланг деворлардан ажралиб кетиши ва баъзи ҳолларда қулаб тушиши мумкин. девор ортидан ораёпмалар ҳам тўлиқ ёки қисман босиб қолади. антисейсмик чоралар қўлланмаган биноларда бундай ҳодисаларнн кўплаб учратилади. биноларни зилзилада бешикаст асраб қолиш учун синовдан ўтган махсус конструкциялардан фойдаланилади. масалан, бинонинг периметри бўйлаб антисейсмик камарлар ишланади, ёпмалар бир-бирига ва деворларга пухта боғланади, девор бурчакларига ҳамда кесишадиган ерларига арматура ётқизилади вa хоказо ғишт деворли биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини оширишга қаратилган асосий конструктив чоралар билан танишиб чиқамиз. умуман олганда, ғишт деворли биноларда …
2 / 7
унинг учун панелларнинг ён қисмида қолдирилган ўйиқ жой (паз) ларга цемент қоришма қуйилади. панеллар орасидаги чокларда ҳосил бўладиган қирқувчи кучларни ана шу шпонкалар ўзига қабул қилади. бундан ташқари, бўйлама кучларни қабул қилиш учун, панел текислигида яхлитликни таъминловчи темирбетон боғлама (обвязка) ишланади. ёпма панеллари боғлама билан арматура илмоқлари ёрдамида бирикти-рилади. темирбетон боғламалар бор ерда панеллар орасига боғланиш қўймаса ҳам бўлади. ғишт деворли биноларда бўйлама ва кўндаланг деворларнинг туташув ерлари нозик жой ҳисобланади. икки йўналишдаги деворларни бир-биридан ажратишга интилувчи зўриқишлар шу ерларга тўпланади. икки йўналишдаги деворларнинг боғланишини кучайтириш мақсадида туташув ерларидаги горизонтал чокларга сим тўр ётқизилади (3.4-расм). сим тўрларнинг узунлиги 1,5 - 2,0 м бўлиб, 7 – 8 балли сейсмик районларда девор баландлиги бўйлаб — ҳар 70 см да, 9 балли районларда – ҳар 50 см да жойлаштирилади. деворларнинг ўзаро бирикишини мустаҳкамлаш мақсадида сим тўрлардан ташқари темирбетондан ишланган антисейсмик камарлардан кенг фойдаланилади. сейсмик районларда қуриладиган биноларда антисейсмик камарлар қўллаш ғоясини к.с. завриев …
3 / 7
нг маркаси 150 дан кам бўлмаслиги керак. бурчакларга ва кесишиш жойларига қия стерженлар қўйиш тавсия этилади. содир бўлган кўпгина зилзилалар шундан далолат берадики, пойдеворлар ва ертўла деворлари ер қимирлаганда бошқа конструкция-ларга нисбатан камроқ шикастланади; бироқ уларни тўғри лойиҳалаб, тўғри қурилса, бинонинг сейсмик мустаҳкамлиги янада ортади. юк кўтарувчи ғишт деворлар остига лента пойдеворлар қуриш мақсадга мувофиқдир (3.7- расм, а). агар пойдеворлар йирик блоклардан тикланса, у ҳолда блокларни бир-бирига тишлатишга алоҳида эътибор бермоқ зарур. сейсмик районларда ҳам пойдевор учун носейсмик районларда қўлланиладиган материаллардан фойдаланилади. бунда фақат чақилмаган бутун силлик катта тошларни ишлатиш чегараланади; уларни 7 балли ҳудудларда баландлиги 5 м гача бўлган бир қаватли биноларда ишлатиш мумкин. пойдевор чуқурлиги ҳам носейсмик районлардаги каби олинади. агар пойдеворлар устунсимон бўлса, у ҳолда уларнинг барчаси узлуксиз темирбетондан ишланган тўсин ёрдамида ўзаро туташтирилади. ғишт деворлар остига қўйиладиган гидроизоляцион қатлам цемент қоришмадан ишланади. гидроизоляцион қатлам сифатида тол, рубероид каби рулонли материаллардан фойдаланишга рухсат этилмайди. пойдевор ва ертўла …
4 / 7
ғишт деворли биноларни лойиҳалаш - Page 4
5 / 7
ғишт деворли биноларни лойиҳалаш - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте все 7 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ғишт деворли биноларни лойиҳалаш"

презентация powerpoint мавзу: ғишт деворли биноларни лойиҳалаш бўлиб ўтган зилзилалар тажрибаси шуни кўрсатадики, агар тўғри ҳисоблаб, тўғри лойиҳаланса ҳамда қурилиш коидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда барпо этилса, ғишт деворли бинолар ҳам сейсмик кучларга етарли даражада бардош бера олади. барча юк кўтарувчи конструкциялар (бўйлама ва кўндаланг деворлар, ёпмалар) бир-бири билан мустаҳкам боғланган ҳолдагина бино зилзила кучларига бир бутун фазовой конструкция сифатида қаршилик кўрсатади. агарда бу боғланиш мавжуд бўлмаса ёки заиф бўлса, бўйлама деворлар кўндаланг деворлардан ажралиб кетиши ва баъзи ҳолларда қулаб тушиши мумкин. девор ортидан ораёпмалар ҳам тўлиқ ёки қисман босиб қолади. антисейсмик чоралар қўлланмаган биноларда бундай ҳодисаларнн кўплаб учратилади. биноларни зилзилада б...

Этот файл содержит 7 стр. в формате PPTX (78,1 КБ). Чтобы скачать "ғишт деворли биноларни лойиҳалаш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ғишт деворли биноларни лойиҳалаш PPTX 7 стр. Бесплатная загрузка Telegram