modul tizimidagi elektron majmuasi (arxitektura fani, 3-semestr)

PPTX 16 sahifa 1,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
маркетинг фаолиятини таҳлил қилиш ва истиқболлаш тошкент архитектура қурилиш институти “бино ва иншоотлар қурилиши” факультети “бино ва иншоотлар” кафедраси фаннинг мавзулаштирилган тақдимоти “архитектура” фанидан 5340500 – қурилиш материаллари,буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш, 5341900-йиғма темирбетон конструкциялари ва буюмлари ишлаб чиқариш техналогияси таълим йўналишлари талабалари учун модуль тизимидаги электрон мажмуа умумий ўқув соати – 134 соат (3- семестр) шу жумладан: маъруза – 36 соат амалий машғулотлар – 36 соат мустақил таълим – 62 соат тошкент 2020 йил режа 10-мавзу. tashqi devorlar va ularларнинг конструктив элементлари. (маъруза) 1 деворларнинг классификацияси. 2 деворларнинг конструктив ечимлари. 1 деворларнинг меъморий-конструктив элементлари. девор бинонинг асосий конструктив элементларидан бири бўлиб, у ташқи мухит таъсиридан ҳимоялашдан ташқари кўп холларда ўзига қўйилган қаватлараро ёпма ва том оғирлигини кўтариш вазифасини ҳам бажаради. бининг бу элементи турли-туман ташқи кучлар ва ташқи мухит таъсири остида бўлади. деворлар ўз хусусий оғирлигини, том ва қаватлараро ёпмалардан тушадиган доимий ва вақтинчалик юкларни, шамол кучи таъсирини, асоснинг …
2 / 16
лиши, архитектура талабларига жавоб бериши лозим. ташқи деворларда одатда бино ичини табиий ёриқлик билан таъминлаш учун дераза ўрни, хонага кириш ва балкон ҳамда айвонларга чиқиш учун эшик ўрни қолдирилади. дераза ва эшик ўрнатилган деворлар ҳам ўз навбатида юқоридаги талабларга жавоб бериши керак. ташқи деворлар ва улар билан биргаликда бинонинг бошқа элементларини бино қурилаётган жойнинг табиий-иқлим ва геологик шарт-шароитларига ҳамда хажмий режалаштириш ечимларини хисобга олган холда вертикал деформация чоклари орқали қисмларга ажратилади. деформация чоклари: температура (чоклари), чўкиш хамда зилзилага қарши чоклари каби турларга бўлинади. температура чоклари деворларда ўзгарувчан температура таъсиридан хосил бўладиган ёриқ ва қийшайишларни олдини олиш учун қолдирилади ва уларнинг оралиқлари бино қуриладиган жой иқлим-шароити ва девор материалининг физик-механик хусусиятларига қараб ғиштин биноларда 40м дан 100 м гача, йирик панелли биноларда 75 м дан 150 м гача олинади. булардаги кичик масофа қаттиқ иқлим шароитли ерларга тегишли бўлади. чоклар тирқиши камида 20 мм бўлиб, улар икки томондан иссиқлик изоляцияси ёрдамида бекитилади. …
3 / 16
ала томонида жойлашган. агар хоналар бир-бири билан девордаги ва пардадевордаги эшиклар ёки очиқ эшиклар ўринлари орқали бевосита боғланган бўлса, бундай ечимни планировканинг анфилада системаси деб аталади (2-расм). бу система жуда тежамли, чунки унда иккинчи даражали майдон жуда оз, аммо ҳамма хоналар бошқа хоналарга ўтадиган бўлгани учун кўп ҳолларда ундан фойдаланиш ноқулай, шунинг учун кўргазма, музей, вокзал каби биноларда қўлланилади. ишлаш характерига кўра деворлар юк кўтарувчи, ўз оғирлигини кўтарувчи ва осма девор бўлиши мумкин. юк кўтарувчи деворлар хонани ташқи мухит таъсиридан ҳимоялабгина қолмай, балки юқорида жойлашган конструкциялар, жиҳозлар, мебеллар ва шу кабилардан тушадиган оғирликни ҳам кўтариб туради. ўз оғирлигини кўтариб турувчи девор конструктив схемасида эса том ёпмасидан тушган вертикал юкларни устунлар қабул қилади. деворлар бу холда хонани ташқи мухит таъсиридан ҳимоя қилувчи вазифасини бажаради. бундай деворлар шамол таъсиридан ҳосил бўладиган горизонтал таъсир кучларни қабул қилиб, каркас конструкциясига, яъни тўсин ва устунга узатиб беради. бундай деворлар фақат ўзидан юқорида жойлашган девор оғирлигини …
4 / 16
1 – кўндаланг ғиштлар; 2 – узунасига ётқизилган ғиштлар. устунлар ва деворнинг деразалар оралиғидаги қисмини теришда чокларни боғлашнинг ана шу системаси қўлланилади. ғиштин деворли биноларнинг зилзилага чидамлилигини ошириш учун бир неча хил тадбирлар қўлланилади. бунда бинонинг турғунлиги ва фазовий бикрлиги қаватлараро ёпма ва том ёпмаси текислигида деворлар устидан бўйлама ва кўндаланг ўрнатилган зилзилага қарши қуйма ёки йиғма темир-бетон арматура узлуксиз бўлиши керак. бу белбоғлар арматуралари ўз навбатида деворлар орасидан чиқарилган темир-бетон устунчаларнинг пўлат арматуралари ёрдамида ўзаро боғланиб, фазовий каркас ҳосил қилади. бино девори контури бўйича илинган қуйма темир бетон ора ёпма ўрнатилган бўлса унинг текислигида зилзилага қарши белбоғлар қўйилмаса хам бўлади. зилзилага қарши белбоғ деворнинг бутун эни бароварида ўрнатилиб, баландлиги камида 150 мм бўлиши керак. девор қалинлиги 500 мм ва ундан катта бўлса, белбоғ энини девор энидан 100-150 мм кичик олиш мумкин. ўз навбатида, ҳар бир қават учун ғиштин бино деворларининг баландлиги, зилзила кучи 7, 8 ва 9 балли районларда …
5 / 16
да олинади. бу эса бинонинг оғирлиги катта бўлишига ва пойдеворни қўшимча катталаштиришга олиб келади. бундай районларда девор қалинлигини ва оғирлигини камайтирувчи, иссиқлик ўтказувчанлиги кам бўлган ички ковак ғиштларни (коваклари очиқ ёки бир боши очиқ) ишлатиш мақсадга мувофиқдир. шу мақсадда ичи ғовак ғиштлар билан биргаликда зичлиги 1400-1800 кг/м3 бўлган енгил ғиштлар ҳам ишлатилади. бундай ғиштлар лойига куйдириш жараёнида ёниб кетадиган ва ўрнида бўшлиқ ҳосил қиладиган тўлдирувчилар аралаштириб қорилади. чоклар боғланиши оғирлик кучининг текис тақсимланишини ва деворни ташкил этувчи ҳамма тошлар биргаликда ишлашини таъминлайди. тош деворларни тиклашда йирик блок ва деворбоп панелларни ўрнатишда охак цементли, цемент тупроқли ёки цементли қоришмалар ишлатилади. қуйма деворлар ёки бетонни махсус қолипларга қуйиб тайёрланади. қолиплар девор маълум баландликка етгандан сўнг юқорига суриб борилади. ғишли деворлар ғишт асосий девор материалларидан бири ҳисобланиб, ҳозирги турар-жой ва жамоат биноларининг 40 фоизи ғиштлардан тикланади. ғиштли биноларга меъморий ва бадиий кўриниш беришда катта имкониятлар бор. ғишт деворлар пиширилган ва силикат ғиштлардан бунёд …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"modul tizimidagi elektron majmuasi (arxitektura fani, 3-semestr)" haqida

маркетинг фаолиятини таҳлил қилиш ва истиқболлаш тошкент архитектура қурилиш институти “бино ва иншоотлар қурилиши” факультети “бино ва иншоотлар” кафедраси фаннинг мавзулаштирилган тақдимоти “архитектура” фанидан 5340500 – қурилиш материаллари,буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш, 5341900-йиғма темирбетон конструкциялари ва буюмлари ишлаб чиқариш техналогияси таълим йўналишлари талабалари учун модуль тизимидаги электрон мажмуа умумий ўқув соати – 134 соат (3- семестр) шу жумладан: маъруза – 36 соат амалий машғулотлар – 36 соат мустақил таълим – 62 соат тошкент 2020 йил режа 10-мавзу. tashqi devorlar va ularларнинг конструктив элементлари. (маъруза) 1 деворларнинг классификацияси. 2 деворларнинг конструктив ечимлари. 1 деворларнинг меъморий-конструктив элементлари. девор бинонинг ас...

Bu fayl PPTX formatida 16 sahifadan iborat (1,3 MB). "modul tizimidagi elektron majmuasi (arxitektura fani, 3-semestr)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: modul tizimidagi elektron majmu… PPTX 16 sahifa Bepul yuklash Telegram