modul tizimidagi elektron majmua “arxitektura” fanidan

PPTX 9 pages 954.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 9
маркетинг фаолиятини таҳлил қилиш ва истиқболлаш тошкент архитектура қурилиш институти “бино ва иншоотлар қурилиши” факультети “бино ва иншоотлар” кафедраси фаннинг мавзулаштирилган тақдимоти “архитектура” фанидан 5340700 – гидротехника қурилиши (дарё иншоотлари ва гидроэлектростанциялар қурилиши) таълим йўналиши талабалари учун модуль тизимидаги электрон мажмуа умумий ўқув соати – 100 соат (5- семестр) шу жумладан: маъруза – 28 соат амалий машғулотлар – 26 соат мустақил таълим – 46 соат тошкент 2014 йил режа 10-мавзу. деворлар, уларнинг таснифи. (маъруза) 1 деворлар. 2 деворлар таснифи. ташқи деворлар ва уни ташқил этувчилар инсон анатомиясининг асоси унинг скелети ҳисобланса, бино анатомиясисининг асосини юк кўтарувчи конструкциялари ташқил қилади. булар асосан ташқи ва ички юк кўтарувчи деворлардир. деворлар бинонинг асосий конструктив қисмларидан бири ҳисобланиб, ташқи ва ички деворларга бўлинади. ташқи деворлар бинонинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. улар бинонинг асосий юк кўтарувчи ва ташқи муҳитдан ҳимояловчи қисмидир. ташқи деворлар бино хоналарини ташқи муҳит таъсиридан яъни ёғингарчиликдан, шамолдан, ташқи ҳароратдан, шовқиндан ва …
2 / 9
ароратини ва намлигини йил мавсумлари давомида мўътадил сақлаш билан боғлик бўлган талаблар. архитектура бадиий ва декоратив талаблар яъни, ташқи деворларни бино турига қараб архитектура безаклари билан бойитиш, миллий анъаналарни ҳисобга олиш, рангларни туғри танлаш ва хоказо. индустриаллик талаблари – яъни оммавий бинолар деворларини йиғмалик кўрсаткичи 70 % ортиқ бўлган конструкциялар асосида бунёд этиш, қўл мехнатини механизациялаш. иқтисодий талаблар –қабул қилинган хажмий тархий ечимларнинг иқтисодий самарадорлиги ва лойиҳада кўрсатилган асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларга амалда риоя қилиш ҳисобига амалга оширилади. ташқи деворларда эшик ва деразалар учун мўлжалланган бўшлиқлар, лоджия ва балконларга чиқадиган эшик ва деразалар ўрни қолдирилади. эшик ва деразаларни девор билан боғланиши, юқорида қайд қилинган талаблар асосида амалга оширилиши лозим. бино ташқи деворларининг мустаҳкамлиги унинг ички юк кўтарувчи деворлар, ора ёпмалар билан тўғри туташтириш ва бирлаштириш хисобига эришилади. бинонинг хажмий - тархий ечимини, табиий-иқлимий ва инженер-геологик қурилиш шароитларини ҳисобга олган ҳолда, ташқи деворларда вертикал деформация чоклари қолдирилиши кўзда тутилади (5.1- расм). ташқи …
3 / 9
атгичларига кўра. йиғмалик даражасига кўра. куч таъсирида ишлаш усулига кўра: а) бикр конструкциялар; б) эгилувчан конструкциялар. таркибий тузилишига кўра: а) бир қатламли, б) кўп қатламли. қурилиш усулига кўра: а) йиғма (майда ва йирик) элементлардан, б) монолит (қуйма) элементлардан. ташқи деворларнинг қалинлиги, статик ва теплотехник ҳисоблар кўрсткичларининг миқдори бўйича танланади. ташқи деворга таъсир этувчи кучлар ва омиллар ташқи деворлар бинонинг энг мураккаб конструкцияларидан бири ҳисобланади. ташқи деворлар турли куч билан ва кучсиз таъсир этувчи омиллар таъсирида ишлайди (5.3- расм). булар қаторига деворнинг массаси, унга ташқаридан ва ичкаридан таъсир этувчи кучлар ва зўриқишлар, қуёш радиацияси, атмосфера ёғинлари, ҳарорат, намлик ва шовқин таъсирлари киради. бино деворини лойиҳалаш ва бунёд этиш даврида юқорида қайд қилинган таъсирларни инобатга олиш, деворнинг туридан қатъий назар, унинг узоқ муддат ўз хусусиятларни йуқотмасдан хизмат килиш имкониятини яратади. ташқи деворлар индустриал ва тежамкор бўлиши керак, чунки уларнинг қиймати бино умумий қийматининг 20-25%ни ташқил қилади. ташқи деворларнинг қалинлиги, статик ва теплотехник …
4 / 9
ккалғм2 . соат . град. 5.3-расм. 1. деворларга таъсир этувчи кучлар ва омиллар: р1 – деворнинг массаси; р2 – вертикал кучлар; р3 ва м – балкон плитасидан тушадиган вертикал куч ва эгувчи момент; 7 – шамол босими; 14– қуёш радиацияси; 13 – атмосфера ёғинлари; 5 ва 9 – ҳаво ҳароратининг ва намлигининг ўзгариши; 6 ва 10 – ташқи ва ички шовқин; 4 ва 11 – сейсмик кучлар; 8– иссиқлик оқими; 12 – пар (буғ оқими. ёғоч – тахта деворлар ёғоч тахта деворли уйлар, асосан, иқтисодий мулоҳазаларга кўра ёғоч материалларга бой, яъни ўрмон хўжалиги бор худудларда қишлоқ қурилиши учун ишлатилиши мақсадга мувофиқдир. асосан, ёғоч-тахта деворлар 2 турли (5.4- расм): 1. йўнилган хода деворлар, 2. бруслардан қурилган деворлар. йўнилган ходаларнинг диаметри 180-240 мм бўлиб, горизонтал жойлаштирилган қаторлардан иборат бўлади. улар ўзаро ёғоч михлар ёки призматик тирноқлар билан бирлаштирилади. 5.4- расм. брус деворлар: а – ташқи деворлар бурчагида брусларнинг туташуви; б – ташқи …
5 / 9
тошлардан қуриладиган бинолар кўпинча кам қаватли маъмурий, ноёб, аграр ва шахсий уй-жой бинолари қурилишида ишлатилади (5.6- расм). майда тош материаллар, вақт ва кўл кучи кўп талаб этилишни хисобга олган холда, бундай қурилиш техник-иқтисодий тарафдан асосланган бўлиши керак. энг кўп тарқалган тош деворлар оғирлиги 4-4,3 кггача, ўлчамлари 250х120х65 (88) мм бўлган оддий қурилиш ғиштини горизонтал равишда ўзаро чокларини боғлаб, яъни пастги чок унинг устига қўйиладиган ғишт билан беркитилади. қурилиш қоришмаси билан бирлаштириш йўли билан терилади. энг кўп тарқалган ғишт териш усулларидан бири – 6 қаторли ғишт териш усулидир. бу усулда 5-қатор узунасига қўйилиб 1- қатор энига қўйилган ғиштлар билан беркитилади. бир қатор узунасига терилган ва бир қатор – энига навбатма-навбат қўйиб, ғишт териш усулига занжирли ғишт териш усули деб аталади. 5.6-расм. ташқи деворлар-нинг турлари ва уларда ишлатиладиган ғиштлар-нинг хиллари: а – оддий ғишт; б – ғовакли ғишт; в – керамик тош; г – ғовакли енгил бетондан тайёрланган тош; д – шу …

Want to read more?

Download all 9 pages for free via Telegram.

Download full file

About "modul tizimidagi elektron majmua “arxitektura” fanidan"

маркетинг фаолиятини таҳлил қилиш ва истиқболлаш тошкент архитектура қурилиш институти “бино ва иншоотлар қурилиши” факультети “бино ва иншоотлар” кафедраси фаннинг мавзулаштирилган тақдимоти “архитектура” фанидан 5340700 – гидротехника қурилиши (дарё иншоотлари ва гидроэлектростанциялар қурилиши) таълим йўналиши талабалари учун модуль тизимидаги электрон мажмуа умумий ўқув соати – 100 соат (5- семестр) шу жумладан: маъруза – 28 соат амалий машғулотлар – 26 соат мустақил таълим – 46 соат тошкент 2014 йил режа 10-мавзу. деворлар, уларнинг таснифи. (маъруза) 1 деворлар. 2 деворлар таснифи. ташқи деворлар ва уни ташқил этувчилар инсон анатомиясининг асоси унинг скелети ҳисобланса, бино анатомиясисининг асосини юк кўтарувчи конструкциялари ташқил қилади. булар асосан ташқи ва ички юк кўтарувчи...

This file contains 9 pages in PPTX format (954.0 KB). To download "modul tizimidagi elektron majmua “arxitektura” fanidan", click the Telegram button on the left.

Tags: modul tizimidagi elektron majmu… PPTX 9 pages Free download Telegram