режа

PPTX 28 sahifa 570,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 28
слайд 1 режа: 8-мавзу. рақобат ва монополия 1 рақобатнинг моҳияти, шакллари ва усуллари 2 монополияларнинг иқтисодий асослари ва уларнинг турлари 3 ўзбекистонда рақобатчилик муҳитининг вужудга келиши ва монополияга қарши қонунчилик 1. рақобатнинг моҳияти, шакллари ва усуллари рақобат – бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашувидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни англатади. истеъмолчи ва харидорлар ўртасида ишлаб чиқарувчи ва сотувчилар ўртасида рақобат кўпроқ нафлиликка эришиш кўпроқ фойда олиш асосий мақсадлари 3 рақобат иштирокчиларининг асосий мақсадлари ҳозирги бозор иқтисодиётида рақобатнинг қуйидаги асосий вазифаларини ажратиб кўрсатиш мумкин: 1 тартибга солиш вазифаси; 2 ресурсларни жойлаштириш вазифаси; 3 инновацион вазифа; 4 мослаштириш вазифаси; 5 тақсимлаш вазифаси; 6 назорат қилиш вазифаси. 5 рақобат миқёсига кўра рақобатнинг турлари тармоқ ичидаги рақобат тармоқ ичидаги рақобат товар ишлаб чиқариш ва сотишнинг қулайроқ шароитига эга бўлиш, қўшимча фойда олиш учун бир тармоқ корхоналари ўртасида боради. тармоқлараро рақобат тармоқлараро рақобат турли тармоқлар корхоналари ўртасида энг …
2 / 28
юзакичилик, кўзбўямачилик каби салбий ҳолатларга барҳам беради; 3 қариндош-уруғчиликни, ошна-оғайнигарчиликни, таниш-билишликни, маъмурий-буйруқбозликни тан олмайди нарх воситасида рақобатлашувда курашнинг асосий усули бўлиб ишлаб чиқарувчиларнинг ўз товарлари нархини бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг шундай маҳсулотлари нархига нисбатан пасайтириши ҳисобланади. нарх воситасида рақобатлашиш усулларидан бири – демпинг нархларни қўллашдир. нархсиз рақобат рақобат курашининг асосий омили товарларнинг нархи эмас, балки унинг сифати, сервис хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқарувчи фирманинг обрў-эътибори ҳисобланади. нархсиз рақобат усуллари ичида маркетинг муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнини талабга мослаштирувчи тадбирлар тизимидан иборат. бозор иқтисодиёти шароитида талабни яхши ўрганган ва истеъмолчилар эҳтиёжларини тўлароқ қондира оладиган корхоналар ҳар доим рақобат курашида ютиб чиқади. монополия тушунчасига турли ўқув адабиётларида турлича таъриф берилади. 2. монополияларнинг иқтисодий асослари ва уларнинг турлари баъзи ўринларда уни «давлат, корхоналар, ташкилотлар, сотувчиларнинг қандайдир хўжалик фаолиятини амалга оширишдаги мутлақ ҳуқуқи» сифатида қаралса, бошқа ҳолатларда «фаолиятнинг у ёки бу соҳасида шахс ёки кишилар гуруҳининг ҳар қандай (баъзи адабиётларда …
3 / 28
қанча мустақил капиталларнинг акциядорлик жамияти шаклида ихтиёрий бирлашиши орқали капитал ҳажмининг ўсишидир. ишлаб чиқаришнинг горизонтал тўпланиши – бу миллий иқтисодиётнинг маълум тармоғи доирасидаги корхона ва фирмаларнинг йириклашувидир. у эркин рақобат даври, шунингдек, хх асрнинг бошларида ишлаб чиқариш тўпланишининг асосий шакли сифатида майдонга тушган эди. ишлаб чиқаришнинг вертикал тўпланиши – бу миллий иқтисодиётдаги бир неча ўзаро боғлиқ тармоқларда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг тўпланишидир. у илмий-техника инқилоби шароитларида кенг ривожланди. бозорни қамраб олиш даражасига кўра: монополияларнинг турларини бир неча мезонларга кўра ажратиш мумкин. соф монополия – тармоқдаги ягона ишлаб чиқарувчи ёки сотувчининг нарх ва ишлаб чиқариш ҳажмини белгилашдаги яккаҳукмронлик ҳолати ҳисобланади. олигополия – тармоқдаги бир неча йирик ишлаб чиқарувчи ёки сотувчининг нарх ва ишлаб чиқариш ҳажмини белгилашдаги ҳукмронлик ҳолати ҳисобланади. монопсония – тармоқдаги ишлаб чиқарувчи ёки сотувчилар сони жуда кўп бўлиб, улар товар ёки хизматларининг ягона истеъмолчиси ёки харидори мавжуд бўлган шароитдаги яккаҳукмронлик ҳолати ҳисобланади. монополиянинг вужудга келиши сабаби ва тавсифига кўра: табиий …
4 / 28
шига олиб келади. иккинчидан, монополист бўлмаган, майда, рақобатлашувчи соҳа корхоналарига нисбатан монополистик корхоналарда ишлаб чиқаришга илмий-техника тараққиёти ютуқларини жорий этиш учун кўпроқ рағбат ва имконият мавжуд бўлади. чунки, унча йирик бўлмаган рақобатлашувчи корхоналарнинг одатда молиявий жиҳатдан имкониятлари чекланган бўлиб, улар ишлаб чиқаришга янгиликларни татбиқ этиш орқали келгусидаги даромадларни оширишдан кўра, кўпроқ жорий даромадга эътибор қаратадилар. бундан ташқари, янги ғоялар рақиблар томонидан жуда тез ўзлаштириб олинади ва, бунинг оқибатида, бу ғояларни амалга ошириш харажатларини бир томон қилгани ҳолда, унинг самарасидан барча фойдаланади. монополиянинг салбий томони сифатида қуйидаги жихатларни кўрсатиш мумкин: 1 2 3 4 ресурсларнинг оқилона тақсимланмаслиги. даромадлардаги тенгсизликнинг кучайиши. иқтисодий турғунлик ва фан-техника тараққиётининг секинлашуви. иқтисодиётда демократик ҳаракатларнинг тўсиб қўйилиши. одатда ақшдаги монополияга қарши қонунчилик нисбатан илгарироқ ва мукаммалроқ ишлаб чиқилган, деб ҳисобланади. у қуйидаги учта қонунчилик ҳужжатларига асосланади: 1. шерман қонуни (1890 йилда қабул қилинган). бу қонун савдони яширин монополлаштириш, у ёки бу тармоқдаги якка назоратни қўлга олиш, нархлар …
5 / 28
ақозо этувчи бозор тизимига ўтишдир. бу ерда рақобатчилик муносабатларини шакллантириш, аввало, мустақил эркин товар ишлаб чиқарувчиларнинг пайдо бўлишини тақозо қилади, чунки рақобатнинг асосий шарти алоҳидалашган, мулкий масъулият асосида ўз манфаатига эга бўлган ва тадбиркорлик таҳликасини зиммасига олувчи эркин хўжалик субъектларининг мавжудлиги, уларнинг бозор орқали алоқа қилишидир. ўзбекистонда самарали рақобат муҳитини яратиш учун қуйидагилар бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши тақозо этилади: 1 иқтисодиётда давлат монополизмининг ҳар қандай намоён бўлишини максимал даражада бартараф этиш. 2 бозор шароитида вужудга келаётган монополияларнинг бозордаги ўз устунлик мавқеларини суистеъмол қилиш имкониятларининг олдини олиш. ўзбекистонда «монопол фаолиятни чеклаш тўғрисида»ги қонун (1992 йил, август) кучга киритилди ҳамда унинг асосида рақобатчиликни ривожлантиришга қаратилган бир туркум меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. мазкур қонунга кўра, бозорда атайлаб тақчиллик ҳосил қилиш, нархларни монополлаштириш, рақобатчиларнинг бозорга кириб боришига тўсқинлик қилиш, рақобатнинг ғирром усулларини қўллаш ман этилади. қонунни бузувчилар рақибига етказган зарарни қоплашлари, жарима тўлашлари, ғирромлик билан олган фойдадан маҳрум этилишлари шарт. ўзбекистон республикаси олий мажлиси …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 28 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"режа" haqida

слайд 1 режа: 8-мавзу. рақобат ва монополия 1 рақобатнинг моҳияти, шакллари ва усуллари 2 монополияларнинг иқтисодий асослари ва уларнинг турлари 3 ўзбекистонда рақобатчилик муҳитининг вужудга келиши ва монополияга қарши қонунчилик 1. рақобатнинг моҳияти, шакллари ва усуллари рақобат – бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашувидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни англатади. истеъмолчи ва харидорлар ўртасида ишлаб чиқарувчи ва сотувчилар ўртасида рақобат кўпроқ нафлиликка эришиш кўпроқ фойда олиш асосий мақсадлари 3 рақобат иштирокчиларининг асосий мақсадлари ҳозирги бозор иқтисодиётида рақобатнинг қуйидаги асосий вазифаларини ажратиб кўрсатиш мумкин: 1 тартибга солиш вазифаси; 2 ресурсларни жойлаштириш вазифаси; 3 инновацион в...

Bu fayl PPTX formatida 28 sahifadan iborat (570,5 KB). "режа"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: режа PPTX 28 sahifa Bepul yuklash Telegram