инфляциянинг динамик моделлари

PPTX 36 стр. 6,7 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 36
инфляциянинг динамик моделлари инфляциянинг динамик моделлари доц. буранова м.а. режа: инфляция ҳақида бошланғич тушунча кутилаётган ва кутилмаган инфляция аксилинфляция сиёсати пулнинг қадрсизланиши асосий ставка қандай ва ким томонидан белгиланади? базавий инфляция нима? истеъмол нархлари индекси инфляцион таргетлаш инфляция ҳақида бошланғич тушунча инфляция - лотинча “inflatio” сўзидан олинган бўлиб, “шишиш”, “бўртиш”, “кўтарилиш” деган маъноларни англатиб, мамлакатдаги товар ва хизматлар баҳоси умумий даражасининг ошиши (ўсиши) тушунилади. нархларнинг умумий даражаси кўтарилиши натижасида мамлакат пул бирлиги (миллий валюта) харид қобилиятининг пасайиши рўй беради. бу эса ўз навбатида, давлат пул бирлигининг қадрсизланишига олиб келади. инфляция даражаси инфляция нафақат пул муомаласининг издан чиқиши, балки бутун такрор ишлаб чиқариш механизмининг касали, макроиқтисодий бузилишлар натижасидир. баҳоларнинг ўсиши, пул бирлиги харид қобилиятининг пасайишидан ташқари инфляция намоён бўлишининг қуйидаги уч белгиси ҳам бор. булар: 1) валюта курурсларининг ўзгариши; 2) кредит бериш шартларининг қимматлашув ва муддатларининг қисқариши томон ўзгариши; 3) кундалик эҳтиёж молларидан иборат истеъмол савати баҳосининг ўсиши. инфляция баҳо индекслари …
2 / 36
лар сони= ---------- п мисол учун, йиллик инфляция даражаси 7 % га тенг бўлса, тахминан 10 йилда баҳолар икки мартага ошади, яъни, (70:7 = 10). реал ямм ва жамғарманинг неча йилдан сўнг икки марта ошишини ҳисоблаш зарур бўлган ҳолларда ҳам «70-миқдор қоидасидан» фойдаланилади. инфляцияни келиб чиқишига кўра икки тоифага ажратиш мумкин: талаб инфляцияси таклиф инфляцияси инфляциянинг бу тури талабнинг кескин ошиши натижасида иқтисодиётда пул таклифининг ошишига ёки харидорлар томонидан инфляцион кутилмаларни шаклланишига олиб келади. соддароқ қилиб айтганда, ишлаб чиқариш соҳаси аҳолининг талабини тўла қондира олмайди, таклифга нисбатан талаб ошиб кетади. натижада товар ва хизматлар нархлари ўсади. инфляциянинг бу тури ишлаб чиқариш харажатларининг кескин ошиши натижасида содир бўлади. яъни, ҳар хил жараёнлар ва таркибий ўзгаришлар (солиқлар ўзгариши, энергия ресурслари нархлари ошиши, давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар оширилиши ва бошқалар) туфайли меҳнат унумдорлигининг пасайиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган харажатлар ошади. натижада ишлаб чиқариладиган товар ва хизматларнинг нархлари ошади. мамлакат ичидаги товар …
3 / 36
ган инфляция даромадларни қайд қилинган даромад олувчилар ва қайд қилинмаган даромад олувчилар ўртасида кейингилари фойдасига қайта тақсимлайди. аксилинфляция сиёсати макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш борасидаги чора тадбирларнинг муҳим қисми аксилинфляция сиёсатидир. аксилинфляция сиёсати-баҳолар умумий даражасини барқарорлаштириш, инфляцион кескинликни юмшатишга йўналтирилган макроиқтисодий сиёсат. аксилинфляция сиёсати инфляцияни юзага келтирган сабабларни тугатишга қаратилган фаол ва инфляция шароитларига мослашишга қаратилган пассив кўринишда бўлиши мумкин. аксилинфляция сиёсати ўз ичига қуйидагиларни олади: -ялпи талабни тартибга солиш; -ялпи таклифни тартибга солиш. аксилинфляция сиёсатининг монетар усулларга муқобил бўлган вариантларидан бири баҳолар ва даромадларни тартибга солиш сиёсатидир. бу усул даромадларнинг ўсиши ва баҳоларнинг ўсиши ни мувофиқлаштиришни ( адаптив сиёсат) кўзда тутади. пулнинг қадрсизланиши пулнинг қадрсизланиши деганда, бир хил миқдордаги пулга вақти келиб камроқ бўлган товар ва хизматларни сотиб олиш, яъни сотиб олиниши мумкин бўлган товар ва хизматлар миқдорининг вақти келиб камайиши тушунилади. мисол учун, йилнинг бошида 100 минг сўмга сотиб олиш мумкин бўлган кундалик истеъмолдаги товар ва хизматларнинг миқдори йилнинг охирига …
4 / 36
атрофида, ушбу кўрсаткич ривожланаётган ва бозор иқтисодиёти шаклланаётган давлатлар учун эса нисбатан юқорироқ, тахминан 2-6 фоиз атрофида бўлиши мақбул деб топилган. бугунги кунда ҳар қандай даражадаги инфляция салбий жиҳатга эга деган фикр оммада мавжуд бўлиб, аслини олганда инфляциянинг ҳар қандай даражаси ҳам иқтисодиёт учун зарарли эмас. иқтисодий ўсиш учун кам фоизли барқарор инфляция бу табиий жараён. паст даражадаги инфляция иқтисодиётда қўшимча талаб яратиши орқали иқтисодий ўсишга туртки беради. инфляциянинг умуман йўқ бўлиши эса иқтисодиётнинг ўсиш суръатини пасайтириб юбориши мумкин. шиддатли инфляция келгусида юқори инфляцияга олиб келиб, иқтисодиётни издан чиқариши мумкин. шу нуқтаи назардан паст даражадаги барқарор инфляция ижобий ҳисобланади. марказий банк асосий ставкаси марказий банк асосий ставкаси - пул-кредит сиёсатининг асосий инструментларидан бири ҳисобланади. банклараро пул бозоридаги фоиз ставкалари, шунингдек, марказий банк томонидан банк тизимига ликвидликни тақдим этиш бевосита асосий ставкага боғлиқ. шундай қилиб, асосий ставка иқтисодиётдаги фоиз ставкалари даражасига, шунингдек, аҳоли ва бизнеснинг истеъмол ва инвестицион (сармоя киритиш) қарорларига …
5 / 36
ш ёки пасайиш ҳақида аввалдан хабардор қилади. ўз навбатида, тижорат банклари асосий ставканинг траекториясини кузатиб, пул бозоридаги ликвидлик яқин келажакда арзон ёки қимматлашишини тушунадилар. табиийки, бу эса, банкларни ўз маҳсулотлари ва хизматлари нархларини ўзгартиришга ундайди (масалан, аҳоли ва тадбиркорлардан жалб этиладиган омонатлар ва уларга ажратиладиган кредитлар билан боғлиқ харажатлар). агар иқтисодиётда инфляция даражасининг ўсиш суръати жиддий тезлашса ва марказий банк асосий ставкани кўтарса, ушбу ҳолат банклар томонидан депозит ва кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ошириш эҳтимолини юзага келтиради. бу эса, банклараро (жорий ликвидликни таъминлаш мақсадида банклар бир-бирларига пул маблағларини маълум бир фоиз эвазига тақдим этадиган бозор) ва умуман олганда пул бозорида маблағларни жалб этиш билан боғлиқ харажатларни ошишига олиб келади. инфляция даражаси ҳамда асосий ставканинг пасайиши банклараро пул бозорида пул маблағларини жалб этиш арзонлашишига, бу эса, юқори бўлмаган фоиз ставкаларида кредитлар ажратиш орқали аҳоли ва тадбиркорлар учун молиявий манбаларнинг мақбуллашишига сабаб бўлади. фоиз ставкаларини пасайтириш банклараро рақобатга жуда ҳам боғлиқ. марказий …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 36 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "инфляциянинг динамик моделлари"

инфляциянинг динамик моделлари инфляциянинг динамик моделлари доц. буранова м.а. режа: инфляция ҳақида бошланғич тушунча кутилаётган ва кутилмаган инфляция аксилинфляция сиёсати пулнинг қадрсизланиши асосий ставка қандай ва ким томонидан белгиланади? базавий инфляция нима? истеъмол нархлари индекси инфляцион таргетлаш инфляция ҳақида бошланғич тушунча инфляция - лотинча “inflatio” сўзидан олинган бўлиб, “шишиш”, “бўртиш”, “кўтарилиш” деган маъноларни англатиб, мамлакатдаги товар ва хизматлар баҳоси умумий даражасининг ошиши (ўсиши) тушунилади. нархларнинг умумий даражаси кўтарилиши натижасида мамлакат пул бирлиги (миллий валюта) харид қобилиятининг пасайиши рўй беради. бу эса ўз навбатида, давлат пул бирлигининг қадрсизланишига олиб келади. инфляция даражаси инфляция нафақат пул муомаласин...

Этот файл содержит 36 стр. в формате PPTX (6,7 МБ). Чтобы скачать "инфляциянинг динамик моделлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: инфляциянинг динамик моделлари PPTX 36 стр. Бесплатная загрузка Telegram