narxlashish fanining predmeti

DOC 150 стр. 2,4 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 150
1-мавзу:"нархлаштириш” фанининг предмети. нарх иқтисодий категория сифатида. режа 1. нарх тушунчаси ва унинг моҳияти, қиймат тушунчаси. 2.нарх назарияси. бозор ва бозор муносабатлари. 3.нарх турлари. 4.нархнинг функциялари. 5.нарх тамойиллари. таянч иборалар. нарх, функция, ҳаридор, сотувчи, товар, рағбатлантириш, қиймат. тақсимот, сифат, нархлаштириш. 1. нарх тушунчаси ва унинг моҳияти, қиймат тушунчаси. нарх – бу рақобат, ресурсларни қайта тақсимлаш, капитал ҳаракатининг воситасидир. нарх – товар, буюм ва хизматлар қийматининг пулдаги ифодаси. нарх бу товар нафлилиги тан олинганда унинг қийматининг пулда ифодаланиши, қийматнинг бозорда намоён бўлиш шакли. қиймат – бу харидорнинг маҳсулотдан кўрган фойдаси, фойдаланиш даражаси. харидорнинг маҳсулотни харид қилиши унинг хоҳиши, диди ва тўлов қобилиятига боғлиқ, бундан ташқари агар харидорга битта бирлик маҳсулот керак бўлса, унда битта турдаги тўлаш қобилияти бўлади. агарда унга бир нечта маҳсулот керак бўлса, унда ҳар бир маҳсулот учун бошқа тўлаш қобилияти бўлади. чунки маҳсулотнинг кейинги донаси камроқ қадрли бўлади. бу ҳақиқат бизни агрегатлашган бозор талаб чизиғига олиб келади. маҳсулотнинг …
2 / 150
ҳисобга олган ҳолда сотувчи ва харидор ўртасидаги савдо ва олди-сотди шартномаси натижасида ҳосил бўлади. нарх-наво, яъни баҳо бозорнинг унсурлари ичида энг мураккаб элементидир. у ҳар доим ўзгариб турадиган, ҳаракатчан механизм бўлиб бозордаги вазият ўзгаришларига тез ва чаққонлик билан мослашиб боради. нарх ва нарх белгилаш сиёсати маркетингнинг бош таркибий қисмларидан биридир. охирги йилларда нарх бўйича олиб борилган кенг кўламли ишлар натижасида микроиқтисодиёт ва маркетинг орасидаги масофа камаймоқда. маҳсулотнинг нархи ва нафлилиги ўртасидаги нисбат ҳар бир иқтисодий келишувнинг асосидир. бозор нархларининг асосий хусусияти - уларнинг доимо ўзгариб туриш қобилиятидир. бу табиийдир, чунки нархлар талаб ва таклифни ўзаро боғловчи воситадир. бизга маълумки, уларнинг ҳар иккаласи ҳам ҳаракатчандир. шунинг учун маркетинг стратегиясида шунчалик ҳаракатчан нархлар сиёсатидан фойдаланилади. бу сиёсат товарнинг бозордаги ҳаракатини товар ҳаётийлик даврининг турли босқичларини тартибга солиш ва бошқаришни, бозорга янги истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш воситаларини киритишни, эскирган моделларни бозордан сиқиб чиқаришни таъминлайди. нархлар ҳеч қачон сабабсиз ўзгармайди. масалан, бирор камчилиги …
3 / 150
мавжудлиги бозор қонуниятидир. нарх шаклланишида товар баҳоси унинг сифатини билдирувчи муҳим индикатор сифатида намоён бўлади. товар нархи қанча юқори бўлса, талаб тушади ва аксинча, паст нархда товарга бўлган талаб ошади. харид қилиш ҳақида қарор қабул қилишга товар нархи миқдорий кўрсаткич сифатида хизмат қилиб, харид бюджетига қараб у ёки бу нархдаги товарни сотиб олади. ҳар доим ҳам нарх товар сифатини обектив баҳолайди, деб бўлмайди. савдо дўконларининг турига қараб ишлаб чиқарувчидан олинган товарларга турли нархлар белгиланади. нима учун товар нархи унинг сифатини ўлчайдиган кўрсаткич сифатида намоён бўлади. бу қуйидагилар билан изоҳланади: 1. тажрибалардан маълумки, юқори нарх товар сифатини паст нархга қараганда кўпроқ кафолатлайди. 2. нарх харид жараёнида истеъмолчи учун бир ўлчовли маълум кўрсаткич бўлиб хизмат қилади. маҳсулот нарх билан солиштирилади. бир истеъмол эҳтиёжини қондирувчи бир неча фирманинг маҳсулоти харидор томонидан солиштирилади, сўнгра харид ҳақида қарорлар қабул қилинади. 3. товар нархи сотувчи орқали харидорга етиб борадиган сигнал бўлиб ҳисобланади. рекламада товар нархи кўрсатилмайди. …
4 / 150
ш бирмунча чекланган. маълумки, юқори даромадли ривожланган баъзи бир мамлакатларда нархнинг пасайиши сифатнинг ёмонлигидан далолат беради. шунинг учун нарх пасайиши шу давлатларда корхона мавқейини бозорда мустаҳкамламайди, балки уни рақобатдошлилик даражасини пасайтиради. харидорлар ана шу давлатларда юқори сифатли маҳсулотларни юқори нархда сотиб олишга интиладилар. ҳозирда нарх рақобати аста-секин нархсиз рақобатларга ўз ўрнини бўшатиб бермоқда. маркетингда нарх сиёсатини бошқариш масаласи у амал қилиб турган нарх структурасига боғлиқ. албатта, маркетинг - микс воситалари ўртасида жуда катта фарқ мавжуд. коммуникатив ва дистрибюторлик сиёсати каби воситалар маҳсулотнинг бозордаги ютуғи учун керак бўлган шартлардир. нарх бажарадиган баъзи бир вазифаларни кўриб чиқамиз: аввало, нархлар ишлаб чиқариш ва истеъмолдаги ўзгаришлардан хабар беради. масалан, пояфзалга бўлган талаб бирон бир сабабга кўра кўпайиб бораяпти, деб фараз қилайлик. бу ҳол пояфзал дўконлари эгаларига, пояфзаллар учун юқорироқ нарх қўйиш имконини беради. иккинчи томондан, сотувчилар пояфзал фабрикаларига қўшимча буюртмалар берадилар, чунки уларни кўпроқ сотиш уларнинг даромадларини оширади. фабрикани айнан пояфзал ишлаб чиқаришдан манфаатдор …
5 / 150
иқаришдаги ўзгаришлардан ҳам дарак беради. масалан, ёнғин чиқиши натижасида кўп заводлар тўхтаб қолди, дейлик у ҳолда ишлаб чиқариш камайиб кетади. ушбу ҳол уларнинг нархини ошишига олиб келади, бу ўз навбатида пояфзал фабрикалари эгалари учун пояфзалларни илгариги миқдорда тайёрлашни бефойда қилиб қўйиши мумкин. талаб илгаридек қолганда пояфзал ишлаб чиқаришни қисқартириш ва сотувчилар учун уларга баландроқ чакана нархлар белгилаш имконини яратади. товарнинг ошган нархи уни истеъмол қилишни қисқартиришдан дарак беради. чарм ишлаб чиқаришни қисқартириш ҳақидаги хабар шу тариқа пояфзал истеъмолчисига етиб боради. аммо унинг учун пояфзал нархи нима сабабдан ошганлиги муҳим эмас. у сабабларидан қатъий назар товар нархи ошганлигига бир хилда қарайди. нархларнинг бошқа муҳим вазифаси - ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчини рағбатлантиришдир. нархларнинг ўзгариши ишлаб чиқарувчиларни ҳам, истеъмолчини ҳам чорасини кўришга, айни вақтда бундай чора имконият яратишга ундайди. бизнинг мисолимизда пояфзалга талабнинг ортиши уларни ишлаб чиқаришни кўпайтиришга рағбатлантиради. лекин бу хомашё материалларини, хуллас, ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун зарур ҳамма нарсаларни харид қилиш, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 150 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "narxlashish fanining predmeti"

1-мавзу:"нархлаштириш” фанининг предмети. нарх иқтисодий категория сифатида. режа 1. нарх тушунчаси ва унинг моҳияти, қиймат тушунчаси. 2.нарх назарияси. бозор ва бозор муносабатлари. 3.нарх турлари. 4.нархнинг функциялари. 5.нарх тамойиллари. таянч иборалар. нарх, функция, ҳаридор, сотувчи, товар, рағбатлантириш, қиймат. тақсимот, сифат, нархлаштириш. 1. нарх тушунчаси ва унинг моҳияти, қиймат тушунчаси. нарх – бу рақобат, ресурсларни қайта тақсимлаш, капитал ҳаракатининг воситасидир. нарх – товар, буюм ва хизматлар қийматининг пулдаги ифодаси. нарх бу товар нафлилиги тан олинганда унинг қийматининг пулда ифодаланиши, қийматнинг бозорда намоён бўлиш шакли. қиймат – бу харидорнинг маҳсулотдан кўрган фойдаси, фойдаланиш даражаси. харидорнинг маҳсулотни харид қилиши унинг хоҳиши, диди ва тўл...

Этот файл содержит 150 стр. в формате DOC (2,4 МБ). Чтобы скачать "narxlashish fanining predmeti", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: narxlashish fanining predmeti DOC 150 стр. Бесплатная загрузка Telegram