иситиш тизими классификацияси

PPTX 40 стр. 1,8 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 40
презентация powerpoint “биноларнинг энергия тежамкор муҳандислик коммуникациялари” фанидан 3-маъруза: иситиш тизими классификацияси маърузачи: “инженерлик коммуникацияларини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш” кафедраси катта ўқитувчиси тулбаев бахтиёр бозорович режа: 1. иситиш тизимининг туркумлари 2. бинонинг иситиш тизимига қўйиладиган талаблар 3. иситиш тизимларидаги иссиқлик ташувчилар 2 иситиш тизимлари бино хоналарида киши учун комфорт бўлган ва технологик жараён талабларига жавоб берадиган ҳароратли вазиятни яратишга мўлжаллангандир. иситиш тизимларини лойиҳалаш қмқ 2.01.04-18 “қурилиши иссиқлик техникаси”, қмқ 2.04.07-99 “иссиқлик тармоқлари” ва қмқ 2.01.01-94 “лойиҳалашда физик-геологик ва климатологик кўрсаткичлар” асосида олиб борилади. киши организми ажратадиган иссиқлик атроф-мухитга шундай берилиши керакки, унда киши ўзида совуб ёки исиб кетиш аломатларини сезиши керак эмас. тери ва ўпка сиртларидан буғланишга сарфланадиган иссиқлик билан бир қаторда, бадан сиртидан иссиқлик конвекция ва нурланиш орқали берилади. конвекция орқали иссиқлик берилишининг жадаллиги асосан атрофдаги ҳавонинг ҳарорати ва ҳаракатланувчанлиги билан, нурланиш орқали эса-хона ичига қараб турган тўсиқ сиртларининг ҳарорати билан аниқланади. хонадаги ҳароратли вазият иситиш тизимининг иссиқлик қувватига, …
2 / 40
о хоналарининг иссиқлик баланслари тузилганда барча санаб ўтилган кириш манбаалари ва иссиқликни йўқолишлари ҳисобга олиниши керак. фуқаро биноларида иссиқлик асосан иситиш тизимидан киради, иссиқлик сарфланиши эса - ташқи тўсиқлар орқали иссиқлик йўқолиши ҳисобига бўлади. хонанинг иссиқлик балансига иссиқликни кириши ва сарфланишининг ташкил этувчиларини ҳисобга олиш натижасида иссиқликнинг дефицити (етмаслиги) ёки ортиқчалиги аниқланади. иссиқликнинг q дефицити хонани иситиш зарур эканлигини кўрсатади, иссиқликнинг ортиқчалиги эса одатда шамоллатиш орқали йўкотилади. иситиш тизимининг иссиқлик қувватини аниқлаш учун кишнинг ҳисобий давридаги иссиқликни соатлик сарфланиш баланси тузилади qис= q = qтўс+ qвен ± qт-м бу ерда qтўс-ташқи тўсиқлар орқали иссиқлик йўқолиши; qвен- хонага кирадиган ҳавони иситиш учун иссиқлик сарфи; qт-м – технологик ва маиший иссиқликни ажралиши ёки сарфланиши. баланс берилган таъминланганлик коэффицентида энг катта иссиқлик дефицити бўлган шароитлар учун тузилади. фуқаро бинолари учун одатда кишилардан, ёритишдан ва бошка маиший иссиқлик манбааларидан хонага кирадиган мунтазам иссиқлик оқимлари ҳисобга олинади. саноат биноларида иссиқлик ажралиши бўлган технологик циклнинг даври …
3 / 40
юзани эгаллаши инобатга олинади; - хона интерьери билан иситиш тизимининг уйғунлашуви ва имкон кадар кам жойни эгалаши кўзда тугилади. иситиш тизими – комплекс элементлардан ташкил топган бўлиб, иситиладиган хоналарга зарурий иссиқлик сарфини узатиш, элтиш ва ишлаб чигишга мўлжалланган. иситиш тизимлари қуйидаги туркумларга бўлинади: асосий элементларнинг ўзаро жойлашиши бўйича маҳаллий ва марказий тизимларга бўлинади. иссиқлик элтувчининг турига қараб: сув билан, хаволи тизимлари мавжуд. иссиқлик ташувчининг марказлашган иссиқ сув ва буғ ёрдамида иситиш тизимлари. 100ос гача иситилган паст хароратли, 100ос дан юқори иситилган, юқори хароратли, паст босимли (р=0.1-0.17мпа), юкори босимли (р=0.17-0.3мпа) – бугли иситиш тизимлари бўлиши мумкин. иситиш тизимлари асосий элементларини жойлашишига қараб маҳаллий ва марказий тизимларга бўлинади маҳаллий тизимларда битта хонани иситиш учун 3 та асосий элемент битта қурилмада конструктив бирлашган бўлиб, унда иссиқлик бевосита олинади, кўчирилади ва хонага узатилади. иссиқликни ташувчи муҳит иссиқ сув, буғ, электр токи ёки ёқилғини ёқиш орқали қизитилади. маҳаллий иситиш тизими мисоли сифатида газ ҳаволи иситиш …
4 / 40
чиси қайтади), стоякларга (вертикал қувурлар ёки каналлар) ва шахобчаларга (горизонтал қувурлар ёки каналлар, улар магистралларни иситиш асбобларнинг улаш қувурлари билан боғлайди) бўлинади. агар бинолар гуруҳи алоҳида турган марказий иссиқлик станциясидан иситилса, бундай марказий иситиш тизими туманли дейилади. бу ҳолда ҳам тизимнинг иссиқлик алмаштиргичлари ва иситиш асбоблари алоҳида бўлади: исиқлик ташувчиси (масалан сув) иссиқлик станциясида қиздирилади, ташқи ва ички (бино ичидаги) иссиқлик ўтказгичлари орқали ҳаракатланиб, ҳар бир бинонинг алоҳида хоналаридаги иситиш асбобларига узатилади ва совугандан сўнг яна станцияга қайтади. (1.2-расм). 1.2-расм. туман иситиш тизимининг принцпиал схемаси 1-бирламчи иссиқлик ташувчисини тайёрлаш; 2-маҳаллий иссиқлик пункти; 3 ва 5-ички узатиш ва қайтиш иссиқлик ўтказгичлари; 4-иситиш асбоблари; 6 ва 7-ташқи узатиш ва қайтиш исиқлик ўтказгичлари; 8-циркуляция (айлантириш) насоси ҳозирги вақтда мамлакатимизда асосан марказий сув ва буғ билан иситиш тизимлари, маҳаллий ва марказий ҳаво билан иситиш, шунингдек печли иситиш қўлланилади. ушбу тизимларнинг умумий тафсилотини (печли иситишдан ташқари) иссиқлик ташувчиларининг хусусиятларига асосланган ҳолда кўриб чиқайлик. сув билан …
5 / 40
цпиал схемалари 1-иссиқлик алмаштиргич; 2-узатиш исиқлик ўтказгичи (т1); 3-кенгайиш идиши; 4-иситиш асбоби; 5-қайтиш иссиқлик ўтказгичи (т2); 6-циркуляция насоси; 7-тизимдан ҳавони чиқариш мосламаси насосли тизимда (1.4,б-расм) циркуляцияни вужудга келтирувчи босим фарқини кўпайтириш учун ҳаракатга механик йўл билан келтириладиган насосдан фойдаланилади ва тизимда сувнинг мажбурий ҳаракати пайдо бўлади. иссиқлик ташувчисининг харакати бўйича паст ҳароратли, унда иссиқ сувнинг юқори четки ҳарорати tuс 1000с бўлган, тизимларга бўлинади. хозирги вақтда сув ҳароратининг максимал қиймати 1500с билан чегараланган. иситиш тизимида ҳаракатда бўлган муҳит - иссиқлик ташувчиси- иссиқликни аккумиляция қилади ва сўнгра уни иситилаётган хонага узатади. иситиш учун иссиқлик ташувчиси сифатида ҳар қандай енгил ҳаракатланувчан ва арзон, суюқ ва газсимон иситиш тизимига қўйиладиган талабларига жавоб берадиган муҳит бўлиши мумкин. ҳозирги вақтда бино ва иншоотларни иситиш учун асосан сув, сувнинг буғи, атмосфера ҳавоси, қиздирилган газлардан фойдаланилади. иситиш тизимидаги иссиқлик ташувчиларнинг асосий параметрлари параметрлари иссиқлик ташуви сув буғ ҳаво ҳарорат, ҳароратлар фарқи ос 150-70 150 70-40 зичлиги, кг/м3 950 …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 40 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "иситиш тизими классификацияси"

презентация powerpoint “биноларнинг энергия тежамкор муҳандислик коммуникациялари” фанидан 3-маъруза: иситиш тизими классификацияси маърузачи: “инженерлик коммуникацияларини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш” кафедраси катта ўқитувчиси тулбаев бахтиёр бозорович режа: 1. иситиш тизимининг туркумлари 2. бинонинг иситиш тизимига қўйиладиган талаблар 3. иситиш тизимларидаги иссиқлик ташувчилар 2 иситиш тизимлари бино хоналарида киши учун комфорт бўлган ва технологик жараён талабларига жавоб берадиган ҳароратли вазиятни яратишга мўлжаллангандир. иситиш тизимларини лойиҳалаш қмқ 2.01.04-18 “қурилиши иссиқлик техникаси”, қмқ 2.04.07-99 “иссиқлик тармоқлари” ва қмқ 2.01.01-94 “лойиҳалашда физик-геологик ва климатологик кўрсаткичлар” асосида олиб борилади. киши организми ажратадиган иссиқлик атроф-мух...

Этот файл содержит 40 стр. в формате PPTX (1,8 МБ). Чтобы скачать "иситиш тизими классификацияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: иситиш тизими классификацияси PPTX 40 стр. Бесплатная загрузка Telegram