ер кадастри ер кадастрининг таркибий қисмлари

DOC 58.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1491130902_67762.doc ер кадастри ер кадастрининг таркибий қисмлари режа: 1. ер кадастрининг вазифалари, мақсади ва таркибий қисми. 2. тупроқ бонитировкаси. ерларни иқтисодий баҳолаш. 3. ер кадастри хариталари ва планлари. 4. ер кадастрига доир ахборот. ерларни қиймат баҳоси. ер кадастри ҳужжатлари. давлат ер кадастрини юритиш молиялаш. таянч тушунчалар: ер кадастри, тупроқ бонитровкаси, ерларни миқдори, ер ҳисоботи, ер миқдори, ер эгалиги, интенсивлик даражаси, шўрланиш, баҳолаш балли, ерларни иқтисодий баҳолаш, умумий баҳолаш, хусусий баҳолаш, дифференциал даромад, ерларни қиймат баҳоси, харита, планлар, ахборот тизими, молиялаш. 1. ер кадастри ер тўғрисида илмий асосланган маълумотларни тўплайдиган яъни майдонлар тўғрисида, уларнинг ер эгаликлари, ердан фойдаланувчилар ерларнинг мелиоратив ҳолати ва табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказиш, тупроқ ва ер майдонларининг технологик хусусиятлари, маълум қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришга яроқлилиги, уларнинг ҳосилдорлиги ва шунга мос келадиган меҳнат ва пул моддий харажатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. ўзбекистон республикасининг хозирги ер тўғрисидаги қонунида давлат ер кадастрининг шаклланишига оид умумий талаблар берилган. бундай ерлардан …
2
унинг майдони, ер турлари бўйича майдонларнинг интенсивлик даражасини акс эттирувчи ер турларининг сифат жиҳатдан тавсифи (масалан, тошлиқ, маданий-техник ҳолати, шўрланиш, шўрхоклик). бу маълумотлар ер турларининг харитаси билан тузишни лойиҳалаш ҳамда ўзлаштиришга асос бўлиб хизмат қилади. 2. тупроқ бонитировкаси – бу тупроқларни бир-биридан физик-кимёвий, механик ва бошқа хусусиятлари бўйича фарқ қилишдир. тупроқларни хусусиятлар бўйича бонитировка қилиш ерларни унумдорлиги ва бир хил тупроқли ҳамда бир хил технологик хусусиятга эга бўлган минтақада конкрет қишлоқ хўжалик экинларини оширишга яроқлилиги тўғрисида маълумотлар беради. агарда аҳолида ер участкаларининг технологик хусусиятлари бир хил бўлмаса ва учта катта бўлмаган майдонларда ўзгариб турса ундай тақдирда ерларни сифат жиҳатидан баҳолаш керак. ерларни баҳолашда тупроқнинг асосий хусусиятлари ва табиий шароитлари: кинетик аломатлари, суғорила бошлаган даврнинг узоқ-яқинлиги, маданийлаштирил-ганлиги, агроиқлим ресурслари билан таъминланганлиги, механик таркиби, тупроқ ҳосил қиладиган жинслар генезиси, тупроқ қатламининг сизот сувлари ўтказувчанлиги, шўрланиш даражаси эрозияга учрагани, сертошлиги, гипслашганлиги ҳисобга олинади. баҳолаш 100 балли шкала бўйича ўтказилади. ерларни иқтисодий баҳолашда уларни …
3
харажатлари ва меҳнат воситалари) бирлашиб кетишидан ҳосил бўлади. буни аниқлаш учун қуйидаги ишлар бажарилади. 1. хўжаликнинг ҳамма ер турлари баҳоланади. 2. ер баҳолаш икки йўл билан амалга оширилади. а) ерни умумий баҳолаш (бу ўсимликларни экишнинг фойдалиги бўйича ерни баҳолаш). б) хусусий баҳолаш. ерни умумий баҳолашнинг кўрсаткичлари: -маҳсулдорлик (жами маҳсулотнинг қиммат) сум/га -харажатнинг қопланиши (қилинган бир сўмлик жаражатга олинган маҳсулотнинг қиммати). -дифференциал даромад, фойда (жойлашиши ва сифати энг яхши бўлган ерлардан олинган соф фойданинг қўшимча қисми).ерни хусусий баҳолашнингг асосий кўрсаткичлари: -ҳосилдорлик, ц/га. ҳаражатнинг қопланиши, сумм/га дифференциал даромад, сумм/га. 1.баҳолаш кўрсаткичлари айрим хўжаликлар учун тупроқнинг агрономик ишлаб чиқариш гуруҳлари бўйича ҳисоблаб чиқилса, айрим хўжаликлар учун эса технологик шароитларга ва ишлаб чиқаришнинг тиғизлигига қараб тузатишлар киритиб, алмашлаб экиш далалари бўйича ҳисобланади. 2. ерни баҳолаш натижалари бўйича қайдномалар ва ер баҳолаш хариталари тузилади. ер кадастри ишларинингг натижалари ер тузиш объектининг сифат ҳолатини аниқлаш, сифатлари хар-хил бўлган тупроқларда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш ҳамда майдонларни ташкил …
4
анъанавий воситалари (қоғоз, пластик) ёрдамида, электронвоситалар (рақамли хариталар) ёрдамида ҳам тузилади. ер кадастрига доир ахборот. ер кадастрига доир ахборотлар ерни рўйҳатга олиш, ерни ҳисобга олиш ва ер ҳисобига оид ахборотлар мажмуини ташкил этади ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шунингдек манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар фойдаланиш учун мўлжалланган бўлади. ерни кадастрга доир ахборотни бериш тартиби ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси томонидан белгиланади. ерлардан фойдаланиш, уларни тиклаш ва муҳофаза қилиш, ер участкалари бериш (реализатция қилиш) ва уларни олиб қўйиш, ер учун тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш, ер тузиш ишларини бажариш, хўжалик фаолиятига баҳо бериш ҳамда ердан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш чоғида давлат ер кадастри маълумотларидан фойдаланиш шарт. ер кадастрига доир ахборот давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига текинга тақдим этилади, юридик ва жисмоний шахсларга эса ҳақ эвазига берилади. ер кадастрига доир ахборотдан фойдаланувчилар бундай ахборотини қонун ҳужжатларида назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларга ёки шартнома асосида олишга ҳақлидирлар. …
5
зимига бўлинади. 4.ерларни қиймат баҳоси. барча тоифадаги ерларнинг қиймат баҳосини чиқариш натурал ва қиймат кўрсаткичлари тизими ёрдамида амалга оширилади. ерларнинг қиймат баҳоси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чиқарилади. турли мақсадларга мўлжалланган ерлардан фойдаланиш самарадорлиги даражасини аниқлаш, ер учун тўланадиган ҳақ ва унинг норматив баҳосини ҳисобга чиқариш ерларни ким ошди савдоси асосида реализатция қилиш пайтида бошланғич баҳосини аниқлаш, ерларни давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда йўл қўйилган нобудгарчилик ва кўрилган зарарларни қоплаш учун ерларнинг қиймат баҳоси чиқарилади. ерларнинг қиймат баҳосига доир маълумотлар ер баҳосига оид ахборотни ташкил этади. ер кадастри ҳужжатлари. ер кадастри ҳужжатлари ер участкаларига бўлган хуқуқни аниқловчи ҳужжатлар, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари, ерларнинг мулкдор, сифат ва уларнинг баҳоси тўғрисидаги ҳисоботлар, кадастр хариталари, планлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлардан иборатдир. давлат ер кадастрини юритиш молиялаш.давлат ер кадастрини юритиш борасидаги ишлар давлат бюджетидан, шунингдек ер участкаларига бўлган хуқуқларни давлат рўйҳатга олганлик учун ундириладиган маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ер кадастри ер кадастрининг таркибий қисмлари"

1491130902_67762.doc ер кадастри ер кадастрининг таркибий қисмлари режа: 1. ер кадастрининг вазифалари, мақсади ва таркибий қисми. 2. тупроқ бонитировкаси. ерларни иқтисодий баҳолаш. 3. ер кадастри хариталари ва планлари. 4. ер кадастрига доир ахборот. ерларни қиймат баҳоси. ер кадастри ҳужжатлари. давлат ер кадастрини юритиш молиялаш. таянч тушунчалар: ер кадастри, тупроқ бонитровкаси, ерларни миқдори, ер ҳисоботи, ер миқдори, ер эгалиги, интенсивлик даражаси, шўрланиш, баҳолаш балли, ерларни иқтисодий баҳолаш, умумий баҳолаш, хусусий баҳолаш, дифференциал даромад, ерларни қиймат баҳоси, харита, планлар, ахборот тизими, молиялаш. 1. ер кадастри ер тўғрисида илмий асосланган маълумотларни тўплайдиган яъни майдонлар тўғрисида, уларнинг ер эгаликлари, ердан фойдаланувчилар ерларнинг мелиорат...

DOC format, 58.0 KB. To download "ер кадастри ер кадастрининг таркибий қисмлари", click the Telegram button on the left.