туристик маршрутнинг таркибий қисмлари ва маршрутда хизматлар кўрсатиш

DOC 79.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1482340625_66708.doc туристик маршрутнинг таркибий қисмлари ва маршрутда хизматлар кўрсатиш туристик маршрутларнинг таркибий қисмлари деганда туристларни туристик объект-маконга олиб бориш ва дастлабки-туристларни қабул қилиш жойигача қайтаришдаги хизматлар ва маҳсулотлар дастурини тушунмоқ керак. туристик маршрутнинг таркибий қисмлари қуйидаги хизматлардан иборат: 1. транспорт хизматлари. 2. овқатлантириш, дам олиш ва тунашдаги хизматлар. 3. маршрутдаги экскурсия хизматлари. 4. маршрутдаги жойлаштириш хизматлари. 5. маршрутнинг ҳужжатлари ва технологик хариталари, маршрут схемалари. туристик маршрутларнинг таркибий қисмлари бири-бири билан боғлиқ ҳолда ҳаракатланади. маршрутдаги таркибий қисмларнинг барчаси хизматлардир. ана шу хизматлар борлигидан туристик маршрут бошқа маршрутлардан ажралиб туради (3-чизма). туристик маршрутдаги транспорт хизматларини ташкил қилишда қуйидаги вазифалар бажарилиши лозим: а) транспорт воситаларини туристик маршрут мавзуси бўйича танлаш; б) транспорт воситаларини ижарага олиш. в) транспорт воситаларининг техник кўригини ўтказиш ва ҳужжатлаштириш. г) транспорт воситаларини об-ҳаво иқлим, мавсумий шароитлар ва йўллар ҳолати бўйича танлаш. д) транспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлигини чегаралаш масалалари. чизма маршрутдаги хизматларнинг хиллари ва шароитлари № маршрутдаги хизматларнинг хиллари хизматлар …
2
зматлари овқатлантириш корхоналарининг хиллари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона, бар, манзиллари, даражалари, хизматлар қилиш даври, вақти (нонушта, тушлик, кечки овқат), овқатлантириш хиллари (швед столи, тўлиқ пансион, ярим пансион, махсус овқатлар, аля карт, табльгот, палатка усули, экспедиция усули,) экологик омилларни назарда тутиш 4 экскурсия хизматлари экскурсияларнинг сони, мавзулари, мазмуни ўтказиш шакли (пиёда, транспортда, ўтказиш кетма-кетлиги) экскурсияда дам олиш, овқатлантириш масалалари, экологик омилларни назарда тутиш 5 туристик маршрутнинг ҳужжатлари маршрутнинг мавзуси, мазмуни, технология харитаси, маршрутдаги ахборотлар, маршрут қатнашчиларига кўрсатмалар, маршрут схемаси, маршрутни амалга ошириш учун рухсатнома, хизматларни амалга оширувчилар, (ҳайдовчи ва унинг ёрдамчиси, таржимон, сув, чой берувчилар, ошпазлар, юк ташувчилар, ахборотчилар, бошловчилар ва бошқ.) ҳақида ҳужжатлар. маршрут ҳақида ҳисобот ҳужжатлари 1. транспорт воситаларини туристик маршрут мавзуси бўйича танлаш маршрутни ишлаб чиқишдаги биринчи ва асосий талаблардан ҳисобланади. бу талаб барча туристик ресурсларга маршрут ишлаб чиқилганда қўйилади. бу ҳолатда туристик маршрутга транспорт воситаларини турнинг маршрутлари шароити бўйича танлаш осон бўлади. қайд қилиш лозимки, аксарият ҳолларда …
3
атларга транспорт воситаларини танлаш муаммоли эмас. чунки шаҳар ва туманлар орасида йўллар ҳар ҳолда ишончли. агар туристик маршрут экотуризм, саргузашт туризми, ғоршунослик туризми ёки овчилик туризми мавзусида бўлса, транспорт воситаси енгил машиналар ўта олмайдиган йўл учун махсус мосламалар қўйилган (жип, нива, уаз, газ-66) машиналар танланади. 2. транспорт воситаларини ижарага олишда ҳам маршрут мавзусига қараб танланади. танлаш усуллари юқорида қайд қилинди. эътибор бериш лозимки, туристик маршрутга ижарага олинадиган транспорт хиллари камида бир неча кун олдин шартнома асосида қабул қилиниб, унинг техник созлигини дан мутахассис хулосаси бўйича ҳужжатлаштириш зарур. транспорт воситаларини ижарага олишда эсда тутиш лозимки, шаҳарлардан чиқишда транспорт масаласини ҳал қилиш осон кечади. чунки, кўп ҳолларда туристик фирмалар ёки меҳмонхоналарнинг ҳам ўз шахсий машиналари бўлади. агарда туристлар шаҳарлар ташқарисига айниқса экотуризм, экзотик туризм археологик туризм ёки овчилик туризмига чиқишганда маҳаллий транспорт турларига (от, эшак, туя, арава) эҳтиёж бўлиши мумкин. бундай ҳолатларда турмаршрут ишлаб чиқувчи маршрутни ўтказишдан олдин маҳаллий аҳоли билан уларнинг …
4
сизлигини таъминлаш мақсадида куз-қиш ойларида туристик маршрутларда махсус автомобил ва автобуслардан фойдаланиш хавфсизлироқ бўлишига эътибор бериш лозим. 5. транспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлигини чегаралашда туроператор ёки маршрутни ўтказувчи раҳбар тўлиқ йўл-транспорт қоидаларига биноан транспорт бошқарувини назорат қилиб бориши шарт. жойлаштириш хизматлари. туристларни жойлаштириш шаҳарларда муаммо эмас. турист ёки туристларнинг ҳохиш-истакларига қараб уларни турли даражадаги меҳмонхоналарга жойлаштириш мумкин. жойлаштириш муаммолари шаҳардан узоқ масофалардаги туристик объектларга сайёҳатлар давомида юзага келади. республикамизда туризмни ривожлантиришдаги энг оғриқли, муаммоли масала ҳам экотуризм, археологик туризм, овчилик туризм каби туризм турларига маршрутлар ишлаб чиқишда юзага қалқиб чиқади. ўзбекистоннинг табиат минтақаларига туристик маршрутлар ишлаб чиқилмаётганлигининг асосий сабаблари ҳам бу туристик маконларда туристлар учун тунаш жойларининг йўқлигидадир. экотуризм, археологик туризм ва овчилик туризмини ривожлантиришни режалаштирар эканмиз биринчи навбатда туристларнинг тунаши (жойлаштириш) шароитларини яратишимиз керак бўлади. шаҳарлардан узоқда бўлган туризм ресурсларида (экотуризм, рекреация туризми) туристлар учун тунаш жойларини ҳозирча туристик базалар ёки туристик лагерлар усулида яратиш имкониятлари мавжуд. лекин, туризмда тадбиркорликнинг …
5
измдаги туристларни жойлаштиришда фойдаланиш мумкин. табиат ландшафтларидаги туризм масканларига (ресурсларига) маршрут ишлаб чиқишдан олдин бундай жойларда туристик базалар ва туристик лагерлар барпо қилишга қатъий равишда киришишимиз лозим. туристик лагерларни палаткали ёки юрта (чўпоннинг қора уйи) усулида тезкор вақтларда мавсумларга мослаштириб қуриш имкониятлари жуда катта. овқатлантириш хизматлари. туристлар шаҳар меҳмонхоналарига жойлаштирилганда уларни овқатлантириш муаммо эмас. чунки, турист жойлашган меҳмонхонада ҳам шаҳарнинг ҳар бир кўчасида ҳам туристнинг эҳтиёжини қондирадиган ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналар бор. шаҳарлар меҳмонхоналарида жойлашган туристларни овқатлантиришда халқаро меъёрлардаги таклифлар қуйидагича: а) тўлиқ пансион – 3 марта овқатланиш (нонушта, тушлик, кечки овқат); б) ярим пансион – 2 маротаба овқатланиш (нонушта – тушлик, нонушта – кечки овқат ёки тушлик – кечки овқат); в) фақат нонушта; г) фақат тушлик; д) фақат кечки овқатланиш. овқатланишда хизматлар шакли қуйидагича: а) «швед столи» - ўз-ўзига хизмат. бу усулда ресторан ёки ошхонада турли-туман овқат хиллари тайёрланган бўлади. туристлар (мижозлар) ўзлари ёқтирган овқат ва ичимлик хилларини …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "туристик маршрутнинг таркибий қисмлари ва маршрутда хизматлар кўрсатиш"

1482340625_66708.doc туристик маршрутнинг таркибий қисмлари ва маршрутда хизматлар кўрсатиш туристик маршрутларнинг таркибий қисмлари деганда туристларни туристик объект-маконга олиб бориш ва дастлабки-туристларни қабул қилиш жойигача қайтаришдаги хизматлар ва маҳсулотлар дастурини тушунмоқ керак. туристик маршрутнинг таркибий қисмлари қуйидаги хизматлардан иборат: 1. транспорт хизматлари. 2. овқатлантириш, дам олиш ва тунашдаги хизматлар. 3. маршрутдаги экскурсия хизматлари. 4. маршрутдаги жойлаштириш хизматлари. 5. маршрутнинг ҳужжатлари ва технологик хариталари, маршрут схемалари. туристик маршрутларнинг таркибий қисмлари бири-бири билан боғлиқ ҳолда ҳаракатланади. маршрутдаги таркибий қисмларнинг барчаси хизматлардир. ана шу хизматлар борлигидан туристик маршрут бошқа маршрутлардан ажр...

DOC format, 79.0 KB. To download "туристик маршрутнинг таркибий қисмлари ва маршрутда хизматлар кўрсатиш", click the Telegram button on the left.