бройлер жўжалар: боқиш, гўшт етиштириш

PDF 64 pages 4.5 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 64
бройлер жўжалар: боқиш, гўшт етиштириш70–китоб 100 китоб тўплами бройлер жўжалар: боқиш, гўшт етиштириш 70-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. бу жараёнда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилди ва қишлоқ хўжалигига энг илғор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, уруғчилик, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ютуқларни кенг …
2 / 64
ига оид кенг қамровли илмий ва амалий маълумотлар берилган. ушбу лойиҳани келажакда тажрибали деҳқон ва фермерларимиз, чорвадор ва ветеринарларимиз, аграр соҳа вакиллари ва бошқа китобхонларимиз фикр- мулоҳазалари ҳамда таклифлари асосида янада такомиллаштирамиз. умид қиламизки, ушбу қўлланмалар тўплами сиз – деҳқонлар, чорвадорлар ва тадбиркорларимиз учун фойдали бўлади. ҳосилингиз мўл-кўл, даромадингиз баракали бўлсин! рустам маматқулов, “агробанк” атб бошқарув раиси. тузувчилар: а.х. холматов – чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти “иммуногенетика” лабораторияси мудири, қ.х.ф.н. тақризчилар: с.и. мавланов - ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, инновацион фаолият, фан ва таълим соҳасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, ветеринария врачи, в.ф.д. а.а. нурматов – чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти директори, қ.х.ф.н. а.ш. эсанов – тошкент давлат аграр университети, умумий зоотехника кафедраси доценти, қ.х.ф.д. лойиҳа иштирокчилари: у.ф. файзуллаев, м.с. ҳайитбоев муҳаррир: а.э. аликулов - “чорвачилик ва наслчилик иши” журнали бош муҳаррири, журналист. isbn 978-9943-7172-6-8 © “агробанк” атб – 2021 © нашриёт уйи “тасвир” – 2021 © “colorpack” мчж – …
3 / 64
соҳа мутахассислари, фермерлар ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган. ушбу қўлланма “агробанк” атб туҳфасидир уўк 636.587 кбк 46.82 б 92 лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “агробанк” атб мундарижа кириш ......................................................................................... 7 истиқболли бройлер кроссларини парваришлаш хусусиятлари ...........................................................................9 бройлер жўжаларининг парвариш қилиш технологияси ........................................................... 10 парваришлаш жараёнининг бошланиш даврига баҳо бериш ............................................................................. 15 нисбий намлик ..................................................................... 18 ҳарорат ва нисбий намликнинг ўзаро боғлиқлиги ............................................................................. 19 брудерли технология ..........................................................20 шамоллатиш ...........................................................................22 бройлерлар учун ёруғлик .................................................. 27 тирик вазн назорати ...........................................................29 бройлерларни озиқлантириш ........................................30 100 китоб тўплами сўйиш ........................................................................................35 юқумли касалликлар ..........................................................38 ветеринария чора-тадбирлари ......................................58 фойдаланилган адабиётлар рўйхати .............................60 7 бройлер жўжалар: боқиш, гўшт етиштириш70–китоб кириш республикамиз чорвачилик соҳада гўшт ишлаб чиқа- риш бошқа ҳайвонлар турига қараганда паррандачиликда жадаллик билан ривожланмоқда. бройлер жўжаларини жа- дал ўсиши, қисқа вақт ичида қилинган харажатларнинг қоп- ланиши ҳамда аҳолининг парҳез парранда гўштига бўлган талабининг ошиши бу соҳага қизиқишни кучайтирмоқда. замонавий
4 / 64
бройлер ишлаб чиқариш технологияси бир-бири билан боғлиқ бўлган иш тизими, яъни бройлер жў- жаларнинг ота-она галаларини ўстириш ва боқиш, инкуба- цион тухумларни ишлаб чиқариш, қисқа давр ичида (38-42 кун) бройлер жўжаларини гўштга етиштиришдан иборатдир. республикамизда гўшт йўналишидаги паррандачи- лик саноатида товуқнинг гўштдор етакчи кроссларидан - “росс” (англия), “хаббард” (франция), “кобб”, “арбор ай- крес” (ақш) бройлер кроссларидан кенг фойдаланилмоқда. улар бир-бирларидан жадал ўсиши билан фарқланади. 2018 йил 13 ноябрда ўзбекистон республикаси президенти- нинг “паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қў- шимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги пқ-4015-сон қарорида респуб ликада паррандачиликни янада ривожлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соҳага илғор технология- лар ва инновацион ишланмаларни жорий этиш, парранда маҳсулотларини қайта ишлашни чуқурлаштириш, уларнинг турлари ва экспорт кўламини кенгайтириш мақсад қилиб олинган. ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида бу- гунги кунда республикамизда кенг кўламли ишлар олиб бо- рилмоқда. 8 100 китоб тўплами 9 бройлер жўжалар: боқиш, гўшт етиштириш70–китоб истиқболли бройлер кроссларини парваришлаш хусусиятлари ҳозирги даврда республикамизда истиқболли бройлер кросс …
5 / 64
гияси “росс-308” бройлер кросси “росс-708” бройлер кросси “росс-308” бройлер кросси “росс-708” бройлер кросси 11 бройлер жўжалар: боқиш, гўшт етиштириш70–китоб фермер хўжалигида ва томорқаларда бройлер жўжа- ларини парваришлаш технологиясини ишлаб чиқаришда қуйи даги асосий тамойилларни инобатга олиш лозим. - самарали технологик инкубация қилиш, сақлаш ва транс- портда ташиш усулларини қўллаб, юқори маҳсулдор, сифатли дурагай жўжаларни ўстиришни мақбул вариантини танлаш; - ёш бройлер жўжаларга эрта ўсиш шароитларини яра- тиш, жўжаларни паррандахонага келтирилгандан бошлаб, сув ва озуқага бемалол етишини таъминлаш, шу билан бир- га 4-5-кунлари қўшимча қўйилган сувдон ва емдонлардан автоматлашган сувдон ва емдонларга безарар ўтишни таш- киллаштириш; - жўжаларни биологик, яъни ўз таркибида меъёрга асо- сан озуқа моддалари, минерал компонентлар ва микроэле- ментлари мавжуд бўлган премикс билан бойитилган, тўйим- ли ва юқори сифатли омухта ем билан озиқлантириш; - паррандаларни ёпиқ бинода ва мақбул микро иқлимда бўлишини таъминлаш (ҳаво ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳа- вонинг алмашинуви), ёшидан келиб чиқиб мавжуд ёритиш рационал тизими …

Want to read more?

Download all 64 pages for free via Telegram.

Download full file

About "бройлер жўжалар: боқиш, гўшт етиштириш"

бройлер жўжалар: боқиш, гўшт етиштириш70–китоб 100 китоб тўплами бройлер жўжалар: боқиш, гўшт етиштириш 70-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадл...

This file contains 64 pages in PDF format (4.5 MB). To download "бройлер жўжалар: боқиш, гўшт етиштириш", click the Telegram button on the left.