бюджет - солиқ сиёсати

PPT 29 pages 171.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 29
powerpoint presentation 10-мавзу: бюджет - солиқ сиёсати бюджет – солиқ сиёсатининг моҳияти ва усуллари. давлат харажатлари, солиқ ва баланслашган бюджет мультипликаторлари. дискрет ва нодискрет фискаль сиёсат. ўзбекистон республикаси бюджет-солиқ сиёсатининг хусусиятлари. 1. бюджет –солиқ сиёсатининг моҳияти ва усуллари. давлатнинг муҳим вазифаларидан бири иқтисодиётни барқарорлаштириш ҳисобланади. бундай барқарор-лаштиришга бюджет-солиқ сиёсат ва пул-кредит сиёсат воситалари орқали эришилади. ғарб илмий адабиётларида бюджет-солиқ сиёсат жумладан фискал сиёсати деб ҳам номланади. 1. бюджет –солиқ сиёсатининг моҳияти ва усуллари. бюджет-солиқ сиёсати деганда ноинфляцион яим ишлаб чиқариш шароитида иқтисодиётда тўлиқ бандлиликни, тўлов балансининг мувозанатини ва иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган давлат харажатлари ва солиқларини ўзгартиришни ўз ичига олган чора- тадбирлар тушунилади. бюджет-солиқ сиёсатининг икки хил тури фарқланади: рағбатлантувчи бюджет-солиқ сиёсати (фискал экспансия) - иқтисодий турғунлик ёки пасайиш даврида қўлланилади; чекловчи бюджет-солиқ сиёсати (фискал рестрикция) - иқтисодиётда тўлиқ бандлик ва ортиқча талаб натижасида инфляция келиб чиқиши мумкин бўлган вазиятларда қўлланилади; 1. бюджет –солиқ сиёсатининг моҳияти ва усуллари. рағбатлантувчи бюджет-солиқ …
2 / 29
талаб инфляциясининг қисқариши 1. бюджет –солиқ сиёсатининг моҳияти ва усуллари. қисқа муддатли даврларда ушбу тадбирлар талаб инфляциясини камайтиради. узоқ муддатли даврларда эса юқори солиқлар иқтисодиётда стагнацияга олиб келиши мумкин. бу эса мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини издан чиқаради. бунга давлат харажатларидан самарасиз фойдаланиш қўшимча туртки бўлиши мумкин. 2. давлат харажатлари, солиқ ва баланслашган бюджет мультипликаторлари. қисқа муддатли даврда бюджет-солиқ сиёсати давлат харажатлари, солиқ ва баланслашган бюджет мультипликаторлари самараси таъсири остида бўлади. δg ↑ → δe↑ (δe+δc) → ↑δy(δy=δc х mg) яъни, давлат харажатларининг δg миқдорга ўсиши режалаштирган харажатларининг δe миқдорда ўсишига ва умумий харажатларнинг эгри чизиқ бўйича юқорига сурилишига олиб келади. бу вазиятда ялпи ишлаб чиқариш ҳажми δy миқдорида ўсади. 2. давлат харажатлари, солиқ ва баланслашган бюджет мультипликаторлари. харажатларни бир бирликка ўзгариши даромадларни бир бирликдан кўпроққа ўзгаришни келтириб чиқаради ва δy/δe=1/(1-b) бўлади. δy=δe х (1/(1-b))= δe х m бу ерда b - истеъмолга мойиллик коэффициенти; δy – ялпи даромадни ўзгариши; δe – …
3 / 29
лиқ ва баланслашган бюджет мультипликаторлари. солиққа тортиш ҳисобга олинганда истеъмол функцияси ўзгаради ва c=сa+b(1-t)y кўринишни олади. бу тенгламани асосий макроиқтисодий айниятга қўйиб ечсак, қуйидаги натижани оламиз: 1 y= --------------- (сa+i+g) 1-b (1-t) бу ерда: 1/(1-b(1-t)) – ёпиқ иқтисодиётда харажатлар мультипликатори; t – солиқ ставкаси. t =δy/δt бу ерда: δt – тўланадиган солиқлар миқдорининг ўсиши; δy – даромадларнинг ўсиши. 2. давлат харажатлари, солиқ ва баланслашган бюджет мультипликаторлари. прогрессив солиқ тизими мультипликатор самарасини юмшатади ва ишлаб чиқариш, бандлилик даражаларини барқарорлаштиради. солиққа тортишни ҳисобга олинган ҳолдаги харажатлар мультипликатори солиққа тортиш ҳисобга олинмаган ҳолдаги солиқ мультипликаторидан анча кичикроқ миқдорга эга, чунки даромадларга айланган харажатларнинг бир қисми солиқларга чегирилиб, муомаладан чиқади ва мальтипликация самарасини пасайтиради. бу иккала формулани солиштирганда ҳам кўзга ташланади. шунингдек очиқ иқтисодиётда ошган даромадларнинг бир қисми импортга йўналтирилиши оқибатида муомаладан чиқиб кетиши туфайли мультипликатор самараси ёпиқ иқтисодиётга нисбатан пастдир. 2. давлат харажатлари, солиқ ва баланслашган бюджет мультипликаторлари. очиқ иқтисодиётда давлат харажатлари мультипликатор …
4 / 29
ирилган харажатлар эгри чизиғини юқорига силжитади, миллий ишлаб чиқариш ҳажмини эса δу га оширади. солиқ мультипликация самараси давлат харажатлари сингари солиқларнинг бир марта ўзгариши оқибатида истеъмолнинг бир неча бор ўзгаришига боқлиқ. т↓(δt) yd↑ (δyd= -δt) c↑ (δc=b(-δt)) e↑ (δe=b(-δt))  y↑ (δy=b(-δt) c↑ (δc=b(b(-δt)) e↑ (δe=b2(-δt)) y↑ (δy=b2(-δt)) c↑ (δc=b(b2(-δt))) ва ҳ.к. 2. давлат харажатлари, солиқ ва баланслашган бюджет мультипликаторлари. демак, солиқ мультипликаторини қуйидагича тасвирлаш мумкин: δy - b ----------- = ------- δt 1- b агар давлат бюжетига барча солиқ тушумлари жорий даромад–y динамикасига боғлиқ деб ҳисобласак солиқ функцияси т = ty – кўринишни олади. бу ҳолатда истеъмол функцияси қуйидаги кўринишга эга бўлади: с=a+b(y-ty)= a+b(1-t) y, солиқ мультипликатори эса қуйидаги кўринишни олади: -b mt = ----------- 1-b(1-t) бу ерда: mt – ёпиқ иқтисодиёт учун солиқ мультипликатори. 2. давлат харажатлари, солиқ ва баланслашган бюджет мультипликаторлари. тўлиқ солиқ функцияси t=ta+ty кўринишга эга. ta – автоном солиқлар (масалан, мулкка, ерга солиқлар). тўлиқ солиқ …
5 / 29
ган бюджет мультипликаторлари. айтайлик ҳукумат ўз харажатларини қандайдир миқдорга оширди ва бу харажатларни молиялаштириш учун солиқ миқдорини ҳам шунча оширди. бунда давлат харажатлари ва автоном солиқлар миқдорларининг бир вақтнинг ўзида бир хил миқдорда ўзгариши натижасида даромадларнинг жами ўзгариши δy миқдори қуйидагига тенг бўлади: 1 b δy= -------------------- δg - ------------------ δtа 1-b(1-t)+m’ 1-b(1-t) + m’ агар давлат харажатлари ва автоном солиқлар бир хил миқдорга кўпайса мувозанатли ишлаб чиқариш ҳажми шу миқдорга тенг ёки ундан камроқ суммага кўпаяди. буни баланслашган бюжет мультипликатори деб юритилади. баланслашган бюжет мультипликатори бирга тенг ёки ундан кичикроқ бўлади. 2. давлат харажатлари, солиқ ва баланслашган бюджет мультипликаторлари. давлат харажатлари ўзгаришидан юзага келадиган мультипликатив самара солиқлар пасайишидан олинадиган мультипликатив самарадан каттароқ бўлади. бу ҳолат давлат харажатларининг даромадлар ва исътемол ҳажмига таъсири (солиқлар ўзгариши таъсирига нисбатан) кучлироқ эканлиги оқибатидир. ушбу фарқ фискал сиёсат воситаларини танлашда муҳим роль ўйнайди. агар ҳукумат давлат секторини кенгайтирмоқчи бўлса, даврий пасайишни тугатиш учун ўз …

Want to read more?

Download all 29 pages for free via Telegram.

Download full file

About "бюджет - солиқ сиёсати"

powerpoint presentation 10-мавзу: бюджет - солиқ сиёсати бюджет – солиқ сиёсатининг моҳияти ва усуллари. давлат харажатлари, солиқ ва баланслашган бюджет мультипликаторлари. дискрет ва нодискрет фискаль сиёсат. ўзбекистон республикаси бюджет-солиқ сиёсатининг хусусиятлари. 1. бюджет –солиқ сиёсатининг моҳияти ва усуллари. давлатнинг муҳим вазифаларидан бири иқтисодиётни барқарорлаштириш ҳисобланади. бундай барқарор-лаштиришга бюджет-солиқ сиёсат ва пул-кредит сиёсат воситалари орқали эришилади. ғарб илмий адабиётларида бюджет-солиқ сиёсат жумладан фискал сиёсати деб ҳам номланади. 1. бюджет –солиқ сиёсатининг моҳияти ва усуллари. бюджет-солиқ сиёсати деганда ноинфляцион яим ишлаб чиқариш шароитида иқтисодиётда тўлиқ бандлиликни, тўлов балансининг мувозанатини ва иқтисодий ўсишни таъминлашг...

This file contains 29 pages in PPT format (171.5 KB). To download "бюджет - солиқ сиёсати", click the Telegram button on the left.

Tags: бюджет - солиқ сиёсати PPT 29 pages Free download Telegram