psixologlar uchun 9-11 sinf talim muassasalari psixologlar ishlarini rejalashtirish bo'yicha tuzilgan tavsiyalar

DOCX 72 стр. 193,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 72
кириш таълим муассасалари психологлари учун 9-11синфларида психологларнинг ишларини режалаштириш бўйича тузилган тавсиялар намунавий шаклда тақдим этилаётган бўлиб, психологик хизмат самарадорлигини ошириш ва уни такомиллаштириш ҳамда психологларнинг ишларини самарали ташкил этишлари учун мўлжалланган. тавсияда амалиётчи психологларнинг таълим муассасаларидаги психологик хизмат йўналишларига 9-11 синфлари ўқувчилари билан ишлаш бўйича ташкил этадиган ва олиб борадиган ишлари юзасидан психологик хизматнинг психологик таълим (тарғибот-ташвиқот), диагностика, профилактика, коррекция, психологик маслаҳат ва ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришга оид масалалар киритилган бўлиб, ушбу тавсияларга психологлар ўз ҳудудлари ва тажрибаларидан келиб чиқиб, қўшимча ва ўзгартиришлар киритишлари мумкин. тавсияда 9-11 синф ўқувчиларнинг психик тараққиёти ва шахс ривожланишидаги сифат ўзгаришлари, уларнинг ёш ва индивидуал хусусиятлари, ақлий имконият, қобилият ва қизиқишлари асосида таълим-тарбияни ташкил этиш ва олиб бориш, жамоада мўътадил психологик муҳитни яхшилаш, педагогик зиддиятларнинг олдини олиш, ўқувчиларини академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий таълим муассасаларига йўналтириш, касбни танлаш ва энг муҳими ҳар бир ўқувчи ва тарбияланувчини ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг интеллектуал ривожланишини …
2 / 72
ирасини кенгайтиради, катталарни эса чеклашни хоҳлайди. катталар ва ўсмирлар орасидаги зиддиятларнинг сабаби; катталарда уларга нисбатан болаларча муносабатларнинг сақланиб қолишидир. ўсмирнинг мустақиллик даражаси ҳақидаги тасаввурлари катталар ва ўсмирларда турлича.бу ёшда ўсмирларнинг тенгқурлари билан муносабатлари янги специфик функцияни бажара бошлайди, яъни бу муносабатларда ўсмир амалда катталар ахлоқ нормативларини ўзлаштира бошлайди. ўсмирлар учун тенгдошлари билан ижтимоий мулоқот етакчи фаолият бўлиб қолади. анатомо-физиологик хусусиятлари. бу даврда ўсмирларда бутун эндокрин системасининг, хусусан гиппофизнинг активлашиши туфайли ўсмир организмида сифат жиҳатидан ўзгаришлар юз беради. бу ҳолат қизларда 11-15, ўғил болаларда13-16 ёшда бўлиб, иккиламчи жинсий белгилар пайдо бўлади,ўсмирнинг ташқи кўриниши ўзгаради. мускуллар массаси ва мускул кучи ўсади, бу ҳолат жинсий етилиш даврининг охирига бориб тезлашади. ички органлар, хусусан юрак ўсади, баъзан юрак қон-томир системасида патологик ўзгаришлар юз беради. билиш жараёнларининг ўсиши. ўсмирнинг қизиқишлари ортади, билиш фаолияти мактаб программасидан ташқаригачиқади.ўсмирнинг тафаккурида танқидийлик, мустақиллик ҳосил бўлади. ўсмирнинг юз-юзаки англаш сифати ўзгаради. ўсмирнинг ўзи ҳақида ўйлаши,ўзини бошқалар билан таққослаш,ўсмирлик даврининг хусусиятларидандир. …
3 / 72
ди. боланинг ота-онаси билан бўладиганмулоқати натижасида унинг ҳаёт ва воқеликка нисбатан нуқтаи назари шаклланади, ижтимоий ва индивидуал ҳоҳишларининг амалга ошиши, агар амалга ошмаса, нимага бундай бўлганлигининг сабабини тушуниб етади. ота-онанинг бир-бирига бўлган муносабати боланинг дунёқарашини шакллантиради ҳамда фарзанднинг аҳлоқий хислатларига қай даражада эга бўлишини белгилайди. муаммоси бўлган болаларнинг оилаларидаги шарт-шароитлари ўрганилганда, кўпчилик оилаларда ота-оналар орасидаги муносабатларда муаммолар борлиги аниқланган. физиологик камчилик ҳисобланмаган, лекин психологик муаммо сифатида баҳоланадиган ҳолатлар оиласида муаммо бўлган болалар ёки ўсмирларда кўпроқ кузатилади. ёлғон гапиришдан-ўғирликгача, нутқий нуқсонлардан тагини ҳўл қилишгача, мактабдаги муваффақиятсизликлардан-уйдан қочишгача бўлган нохуш ҳолатларни келтириб чиқарган болалар шароитлари ўрганиб чиқилганда, уларнинг оилаларида муаммо ёки бўлмаса оила аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжудлиги кузатилган. бола, энг аввало, ота-онасининг биргаликда тинч-тотув яшашларини, бир-бирларига бақириб жанжал қилмасдан, фарзандларини севиб-ардоқлашларини хохлайдилар. оилада жанжал-тўполонли вазият юзага келганда болалар бунинг гувоҳи бўладилар, бундай руҳий жароҳат туфайли катталарга нисбатан кўпроқ қайғурадилар. жанжалларнинг оқибатларини узоқ вақт хаёлларидан чиқара олмайдилар, ҳатто бутун умр бунинг таъсирини сезиб …
4 / 72
и топиш” ҳам кўпчилик оилаларда муаммоларни ҳал қилишнинг ўзига ҳос йўлидир. боланинг оилада жиддий қарорлар қабул қилинаётганда фаол иштирок этиши, ўз эҳтиёж ва хоҳишларини бемалол ифода эта олиши, оила аъзоларининг ўз ҳис-туйғу ва фикрларини эркин ифода эта олишлари, оиланинг аҳил бўлиши ва оила аъзолари ўртасида чексиз меҳр-муҳаббат, ўзаро хурмат ҳамда ишонч ришталарининг мустаҳкамланишига замин яратади. бундай шароит оила аъзоларининг ўзларини тўлиқ ҳимояда ҳис қила олишларига ва соғлом муҳитнинг шаклланишида муҳим роль ўйнайди. болалар хуқуқи ва имкониятлари чекланмаган, ўзларини эркин ҳис этадиган оилаларда ҳар доим яхши ният, ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик, келишув, ҳис-туйғуларини ўртоқлашиш, фидокорлик, самимият ва меҳр, келажакка ишонч каби қадриятлар ҳукмрон бўлади. ҳис-туйғу ва фикрларни ифода эта олмаслик оила аъзоларининг оила муҳитидан безиши, беҳузур бўлиши,ўз қобиғига беркиниб олиши ва бунинг учун ўзини айбдор ҳис этиши каби нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин. депрессия, қўрқув, безовталик, нафрат ва тушкунлик кабилар бундай оилаларда яшаётган болаларга хос аломатлардир. оилада ота-она фарзанд тарбиясини, энг …
5 / 72
да оила даврасида биргаликда овқатланиш янада завқли тус олади ва оила истаклари шу усулда қисман бўлса-да, амалга ошган бўлади. ота эътиборидан четда қолмаган бола ҳамма нарсани тез ўрганади, унинг ўзига бўлган ишончи ортиб, соғлом шахсият эгаси бўлади. оилада одам ўрнида кўрилган,ўз қадр-қимматига эга бўлган, гаплари тингланадиган, саволларга тушунарли тарзда жавоб бера оладиган, фикрлари ҳурмат қилинадиган, шахсий буюмлари ва ўзига тегишли хонаси бўлган боланинг шахсияти яхши шаклланади ва унинг ўзига бўлган ишончи янада ортади. кўчага чиқиши тақиқланган, ўта қаттиқ назорат остига олиниб, эркинлиги тўрт девор билан чегаралаб қўйилган боланинг улғайиб, жамиятда ўз ўрнини топиши жараёни ниҳоятда қийин кечади. чунки бундай бола ташқарида ўзини қандай тутиш кераклигини билмайди. ҳаддан зиёд эркалатилган ёки ортиқча босим остида ўзини камситилган ҳис қилувчи болалар ҳам ижтимоийлашув,дўст орттириш ва муаммоларга дуч келишлари табиийдир. боланинг психологияси ва уни тарбия қилиш усуллари, у билан қандай алоқа ўрнатиш кераклигини билмаслик ота-бола ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатади, ҳамда боланинг шахсияти, ақлу-заковати …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 72 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "psixologlar uchun 9-11 sinf talim muassasalari psixologlar ishlarini rejalashtirish bo'yicha tuzilgan tavsiyalar"

кириш таълим муассасалари психологлари учун 9-11синфларида психологларнинг ишларини режалаштириш бўйича тузилган тавсиялар намунавий шаклда тақдим этилаётган бўлиб, психологик хизмат самарадорлигини ошириш ва уни такомиллаштириш ҳамда психологларнинг ишларини самарали ташкил этишлари учун мўлжалланган. тавсияда амалиётчи психологларнинг таълим муассасаларидаги психологик хизмат йўналишларига 9-11 синфлари ўқувчилари билан ишлаш бўйича ташкил этадиган ва олиб борадиган ишлари юзасидан психологик хизматнинг психологик таълим (тарғибот-ташвиқот), диагностика, профилактика, коррекция, психологик маслаҳат ва ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришга оид масалалар киритилган бўлиб, ушбу тавсияларга психологлар ўз ҳудудлари ва тажрибаларидан келиб чиқиб, қўшимча ва ўзгартиришлар киритишлари мумкин. т...

Этот файл содержит 72 стр. в формате DOCX (193,1 КБ). Чтобы скачать "psixologlar uchun 9-11 sinf talim muassasalari psixologlar ishlarini rejalashtirish bo'yicha tuzilgan tavsiyalar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: psixologlar uchun 9-11 sinf tal… DOCX 72 стр. Бесплатная загрузка Telegram