ummumta'lim maktab amaliyotchilari psixologlar uchun seminar otkazish yuzasidan tavsiyalar

DOC 33 pages 221.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 33
умумтаълим мактаб амалиётчи психологлар учун семинар ўтказиш юзасидан тавсиялар мавзу: “ижтимоий-психологик муаммолари мавжуд бўлган болалар билан ишлаш ўтказиш муддати: семинарлар вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан тасдиқланган жадвал асосида ҳар бир туман (шаҳар)да ўтказилади. семинарлар умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган амалиётчи психологларнинг фаолиятида ўқувчиларнинг руҳий ҳолатини ўрганиш, хулқ-атворидаги “оғишлар”ни олдини олишга қаратилган чораларни кўриш, стресс, низо, салбий эмоционал кечинмаларининг олдини олиш ишларини тўғри ташкил эиш, психологик хизматнинг самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилади. семинарларни жиддий тайёргарлик кўрилган ҳолда, юқори савияда ўтказилишига вилоят халқ таълими бошқармалари ҳамда туман, шаҳар ўқувчиларни касбга йўналтиришни ва педагогик- психологик диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳи масъулдир. ( вилоят халқ таълими бошқармаси мутахассиси м.х.рихсиева) семинарларда биринчи навбатда қуйидаги масалаларни муҳокама этиш тавсия этилади. 1. хулқида оғувчанлиги бўлган ўқувчилар, уларнинг синф раҳбарлари, ота-оналари билан ишлаш. 2. болалар ва ўсмирларда хулқ оғишининг олдини олишга қаратилган тавсиялар. 3. мактаб раҳбарияти ва жамоаси ўртасидаги муносабатларни кузатиш ва турли муаммоли вазиятларни олдини олиш юзасидан олиб бориладиган …
2 / 33
онуний, шу жумладан жиноятчилик ҳодисасининг олдини олишга қаратилган, профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, ҳар қачонгидан ҳам долзарб муаммо сифатида намоён бўлади. кузатишларимиздан маълум бўлишича, вояга етмаганлар жиноятчилигини олдини олишда энг аввало жиноятчилик хулқининг ижтимоий-психологик, индивидуал психологик, социологик, ҳудудий ва криминологик хусусиятларини ҳисобга олиш талаб этилади. шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида юзага келаётган қонунбизарликларнинг олдини олиш ишлари умумий ва махсус-индивидуал тарзида олиб борилиши билан характерланади. умумий ижтимоий чора-тадбирларга жамиятни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, сиёсий барқарорликни таъминлаш, халқнинг турмуш тарзи ва микро муҳит муносабатларини яхшилаш, фуқароларнинг маданий-маънавий ва маърифий салоҳиятини ўстириш ва бошқалар киради. махсус – индивидуал характердаги тадбирлар сифатида эса болалар ва ўсмирларнинг шахс хусусиятлари, уларнинг психологияси, дунёқараши, қадриятлар ориентацияси, ҳаётий позицияси, онглик даражаси ва ижтимоийлашув хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қўллаш тушунилади. хулқ оғишининг келиб чиқиши эҳтимоллиги схемаси ушбу схемага кўра, шахс ижтимоий турмушда қандайдир низоли вазиятга тушиб қолиш мумкин. шахс типи, унинг маънавий - ахлоқий жихатдан суст ривожланганлиги ўсмирни …
3 / 33
ндашиш, ижобий муносабат ўрнатиш. 4. мақсадга эришишда ўсмир билан психологнинг биргаликда ҳаракат қилиши. 5. психологик қийинликни бартараф этиш орқали ўсмир ҳаётидаги ижтимоий, шахсий вазифаларни ҳал этиш. 6. ўсмир билан ишлашда унинг индивидуал психологик хусусиятини билиш, маслаҳат беришда аниқ мақсад қўйиш. психологик маслаҳат психологик хизматнинг объектига қараб ўзгариб ривожланиб боради, бу эса индивидуаллик, шахсга йўналтирилганлик тамойилига асосланади. амалиётчи психолог психологик маслаҳат беришдан ташқари ўсмирлар билан режа асосида психокоррекцион мшағулотларни якка ва гуруҳлар асосида олиб бориши мақсадга муофиқдир. тарбияси оғир болалар билан ишлашда қуйдаги тамойилларга асосланиш лозим. болаларда ижобий хулқ-атвор ва характер хислатларини шакллантиришга йўналтирилган тарбиявий жараённи ташкил этиш. психолог боладаги энг яхши инсоний фазилатларни кўра олишга ва болаларда ўзига ишониш, ўз хулқини ўзи яхшилаш мотивларини шакллантириши зарур. болаларнинг ўзларидаги ижобий характер хислатларини англашини рағбатлантириш. болаларни ўз хулқ-атворини ўзи баҳолашга ўргатиш. ўқувчиларнинг ижобий хатти-ҳаракат қилишларини мунтазам назоратга олиш. ўқувчиларга ишониш. ўқувчилар олдига қўйилган вазифаларни бажаришда эришган ютуқларини рағбатлантириш. ўқувчиларни фанга, касбга бўлган …
4 / 33
биявий таъсир кўрсатаётганда бошқа болаларга салбий муносабатни билдирмаслик. мактабларда амалиётчи психологлар тарбияси оғир болалар билан ишлашда синф раҳбари маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, ота-оналар қўмитаси, маҳалла фуқаролар йиғни, вояга етмаган ёшлар билан ишлаш инспектори, “камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, оила марказлари, ҳудудий спорт ва маданият ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга ошириш керак. тадқиқотлардан маълум бўлишича, психологлар ва педагоглар томонидан дезадаптациялаган хулқнинг олдини олишга қаратилган бир қатор тавсиялар, маслаҳатлар ишлаб чиқилган. тадқиқотчи е.а.горшкова тарбияси қийин ўсмирларнинг синф жамоаси билан бўладиган муносабатларини соғломлаштириш вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик хулқининг олдини олишда муҳим омил сифатида ўрин тутади деб таъкидлайди ва қуйдаги психологик-педагогик тавсияларни ўртага ташлайди. 1. тарбияси қийин ўсмирларнинг синф жамоасидаги ўрни ва унинг синфдошлари, атрофдагилар билан бўлган муносабатларини соғломлаштириш. 2. тарбияси қийин ўсмирларнинг шахс хусусиятларини ҳар томонлама ўрганиш ва тарбиявий тадбирларни амалга оширишда ижобий шахс сифатларини шакллантиришга эришиш. 3. тарбияси қийин ўсмирларнинг синф ва мактаб жамоасида изоляцияланишини (ажралиб қолишлик) олдини олиш тадбирларини ўз …
5 / 33
ўрсатиш ташқи манбаларини жалб қилиш ва боланинг ички ресурсларини кучайтириш; · болага (ўсмирга) аниқ бир танглик мазмуни ва ўз ҳаёти хусусиятлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тушуниши учун имкониятлар яратиш; · болани кучли танглик ҳолатидан чиқишига ва кейинги ҳаётида танглик вазиятларини бартараф қилишига ёрдам берадиган янги кўрсатмаларни, хулқ усулларини шакллантириш, шунингдек, копинг механизмларини ривожлантириш. танглик ҳолатига тушиб қолган болага психологик ёрдам кўрсатиш асосини амалга оширишда унинг сезгилари ва кечинмалари билан ишлашни ташкил қилади. мана шу сабабли психологнинг бола билан алоқалари муҳим аҳамиятга эга бўлади. шунинг учун алоқа ўрнатиш ва уни таъминлаб туришга ёрдам берадиган ҳар қандай мумкин бўлган воситалардан фойдаланиш зарур. танглик ҳолатларида психолог ҳимоя ва қўллаб-қувватлаш вазифасини бажаради. бола ҳаётида аниқ бир танглик ҳолатининг ўрни ва аҳамиятини тушуниш, бола хавфли деб тушунадиган омилларнинг таъсирини юмшатиш мақсадида нима ишлар қилиш мумкинлигини билиш учун бола ҳақида иложи борича кўпроқ ахборотлар тўплаш муҳим. болага ўзининг ҳиссиётларини ва эҳтиёжларини ифода этиши (ўйин, тана билан боғлиқ, …

Want to read more?

Download all 33 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ummumta'lim maktab amaliyotchilari psixologlar uchun seminar otkazish yuzasidan tavsiyalar"

умумтаълим мактаб амалиётчи психологлар учун семинар ўтказиш юзасидан тавсиялар мавзу: “ижтимоий-психологик муаммолари мавжуд бўлган болалар билан ишлаш ўтказиш муддати: семинарлар вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан тасдиқланган жадвал асосида ҳар бир туман (шаҳар)да ўтказилади. семинарлар умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган амалиётчи психологларнинг фаолиятида ўқувчиларнинг руҳий ҳолатини ўрганиш, хулқ-атворидаги “оғишлар”ни олдини олишга қаратилган чораларни кўриш, стресс, низо, салбий эмоционал кечинмаларининг олдини олиш ишларини тўғри ташкил эиш, психологик хизматнинг самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилади. семинарларни жиддий тайёргарлик кўрилган ҳолда, юқори савияда ўтказилишига вилоят халқ таълими бошқармалари ҳамда туман, шаҳар ўқувчиларни касбга йўналтиришни в...

This file contains 33 pages in DOC format (221.0 KB). To download "ummumta'lim maktab amaliyotchilari psixologlar uchun seminar otkazish yuzasidan tavsiyalar", click the Telegram button on the left.

Tags: ummumta'lim maktab amaliyotchil… DOC 33 pages Free download Telegram