ўтхона қурилмаси

DOC 3,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1483903557_67371.doc ўтхона қурилмаси режа: 1. ўтхона қурилмаларининг асосий тушунчалари. 2. қатламли, камерали ва циклонли ўтхоналар. 3. ёқилғи ёқиладиган горелка ва форсункалар. ёқилғини ёниш жараёни кечадиган қурилма ўтхона қурилмаси дейилади. саноатдаги ҳар қандай ўтхонани ёндириш қурилмаси билан ўтхона бўшлиғи (камераси) нинг қўшилмасидан иборат деб қараш мумкин. қаттиқ ёқилғини ёқишди ёқилғи бўлакларини тутиб турадиган колосник чўғдон ёндириш қурилмаси бўлиб хизмат қилади. суюқлик ва газ ҳолидаги ёқилғини ёқишда ўтхонага узатилган ёқилғини ва ёниш учун зарурий ҳавони пуркаб берадиган форсунка ёки горелкалар ёндириш қурилмаси бўлади. ўтхоналарни конструкциялашда қуйидаги асосий шартлар: 1. ёқилғини тежаб ёқишга, яъни ортиқча ҳаво коэффиценти минимал бўлганда ёқилғини энг тўлиқ ёнишига. 2. қозон агрегатига ўтхона газлари ва ҳавонинг ҳаракатланишининг тўғри ташкил этилишига. 3. ўтхонага хизмат кўрсатишга оид барча оғир ишларни механизациялаштириш ва автоматлаштиришга риоя қилиш лозим. ёқилғини ёқиш усулига қараб ўтхоналар қатламли ва камерали ўтхоналарга бўлинади. қатламли ўтхоналарда ёқилғи қатлам усулида, камерали ўтхоналарда эса машъала ва уюрма усулида ёқилади. қатламли ўтхоналар …
2
нинг 20-40% ни ташкил этади. учувчан моддалар кам чиқадиган майда донали ва кўп кулли ёқилғи (масалан, антрацит) ёқилганда жонли кесими 10-15 % бўладиган плитали колосник чўғдонлар ишлатилади. расмда энг оддий қатламли ўтхона кўрсатилган. ёқилғи солиш дарчаси 1 орқалт вақти-вақти билан колосникли чўғдон 2-га ташлаб турилади. ёниш учун зарурий ҳаво ёқилғи қатламига ҳаво йўли орқали 3 ва колосникли чўғдон орқали киради. иситилганда ёқилғи қурийди ва ундан учувчан моддалар ажралиб чиқиб, ҳаво билвн аралашади, сўнгра ўтхона бўшлиғи 4-да ёнади. қатламли ўтхоналар хизмат кўрсатиш усулига қараб қўлда хизмат кўрсатадиган, ярим механизациялашган ва механизациялашган ўтхоналарга бўлинади. ярим механизациялашган ўтхоналар. фақат баъзи жараёнлар механизациялашган ташлагичлар ишлатилади, улар жуда машаққатли ишдан-ёқилғини колосникли чўғдонга қўлда ташлашдан озод қилади. ёқилғини аралаштириш ва кул ҳамда шлакни қисман йўқотиб туриш учун ўтхонада тебраниб турадиган колосникли чўғдонлар ўрнатилади. бу колосниклар вақти-вақти билан тебраниб, шлакнинг ораларини бўшатиб уни кулхонага туширади. бу ҳол колосникли чўғдонни тўла тозалаш ишини камроқ ўтказишги имкон беради. колосниклар …
3
и ростланади. чўғдонни бошланиш қисимда ёқилғи қиздирилади, қизиган ёқилғи ёниб қатлам қалинлиги камайиб борган сари ортиқча ҳаво кўпайиб боради. чўғдоннинг охирида куйган шлак олгич 6 ёрдамида чиқариб ташланади. камерали ўтхоналар. камерали ўтхоналар чангсимон, жуда майда, суюқ ва газ ҳолидаги ёқилғини ёқишга мўлжалланган. камерали ўтхона колосникли чўғдон ва ёқилғи солиш эшиги йўқ ўтхона бўшлиғи (камера) дан иборат. ёқилғи ёқиш учун зарурий ҳаво ўтхона камерасига махсус қурилмалар (ёқилғининг турига қараб, форсунка ёки горелкалар) ёрдамида берилади. камерадаги ёқилғи муаллақ ҳолатда ёнади. камерага ёқилғи билан бирга кирадиган ҳаво бирламчи ҳаво дейилади. ёқилғи тўлиқ ёниши учун зарурий ҳавонинг қолган қисми камерага қўшимча равишда берилади. бу ҳаво иккиламчи дейилади. кўмир чангини (кукунини) ёқиш учун мўлжалланган камерали ўтхоналар асосан горелкаларнинг жойлашиши ва шлакни чиқариб ташлаш усулиги кўра бир-биридан фарқланади. расмда камерали ўтхонада горелкаларнинг жойлашиш схемаси кўрсатилган. ўртача қозон агрегатлари учун асосан горелкалар ўтхонанинг олд томонига ва қарама-қарши икки томонга, йирик қозон агрегатларда эса бурчагига жойлаштирилади. горелкалар ўтхонанинг …
4
усун мўлжалланган. бундай ўтхонанинг схемаси расмда кўрсатилган. майдаланган ҳаво бирламчи ҳаво билан бирга штуцер 1 орқали циклон камераси 2-га берилади. камерага яна ён томондан иккиламчи ҳаво берилади, у штуцер 3 орқали 100 м/сек тезлик билан киради. камерада ёниш маҳсулотининг айланувчи оқими ҳосил бўлиб, бу оқим ёқилғининг йирик доначаларини камера деворларига отади ва улар бу ерда қизиган ҳаво оқимлари таъсирида газга айланади. циклон камерадан ёниш маҳсулотлари ёқилғини ёқиб бўлмаган зарралари билан бирга бутунлай (охиригача) ёниш камераси 4 га ўтади. шлак циклон камерадан охиригача ёниш камераси орқали шлак ваннасига ўтади ва у ерда сув таъсирида донадор ҳолга келади. циклонли ўтхоналарнинг афзалликлари қуйидагилардир: 1. ёқилғининг кам ортиқча ҳаво (1,05-1,1) билан ёқа олиши, бу ҳол иссиқликнинг чиқиб кетаётган газлар билан исроф бўлишини камайтиради. 2.ўтхона ҳажмининг солиштирма иссиқлик қуввати юқори бўлади. 3. майдаланган кўмирда (чангсимон кўмир ўрнига) ишлаш мумкин: 4.ёқилғининг кули ўтхонада 80-90% ушлаб қолинади. циклонли ўтхонанинг камчиликларига қуйидагилар киради: 1. намлиги кўп бўлган кўмирни …
5
тўқмоқча 700-900 айл/мин тезлик билан айланиб, ўзига тушаётган ёқилғини парчалайди ва майдалайди. ҳосил бўлган ёқилғи юқори қисмига илаштириб кетади. ёқилғининг йирик бўлаклари тегирмон шахтасига қайтиб тушади ва иккинчи марта майдаланади, майда кукун (чанг) эса ҳаво билан биргаликда дарча 4 орқали ўтхонага йўналади. шахтанинг асосий камчилиги тўқмоқчаларни тез ишдан чиқишидир. уларни ҳар гал 300-500 соат ишлагандан кейин алмаштириб туриш керак. расмда чанг тайёрлаш системасининг оралиқ бункерли схемаси келтирилган. ёқилғи бункер 1 дан тарози 2 га берилади, сўнгра эса таъминлагич 3 га узатилиб, ундан тегирмон барабани 4 га ўтади. барабанга ҳароратси 2500-4000 с ли қайноқ ҳаво пуфланади, бу ерда ёқилғи қурийди ва майдаланади. ҳаво чанги тегирмондан сеператор 5 га олиб чиқади, бу ерда чанг фракцияларга ажралади. тайёр чанг сеператордан тегирмон вентиляторида циклон 6 га йўналтирилади, ёқилғининг яхши майдаланмаган зарралари эса тегирмонларга қайтарилади. циклонда чангнинг 90% ига яқини ҳаводан ажралади, чўкади ва клапан 7 лар орқали оралиқ бункер 9 га ёки 8 орқали …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўтхона қурилмаси" haqida

1483903557_67371.doc ўтхона қурилмаси режа: 1. ўтхона қурилмаларининг асосий тушунчалари. 2. қатламли, камерали ва циклонли ўтхоналар. 3. ёқилғи ёқиладиган горелка ва форсункалар. ёқилғини ёниш жараёни кечадиган қурилма ўтхона қурилмаси дейилади. саноатдаги ҳар қандай ўтхонани ёндириш қурилмаси билан ўтхона бўшлиғи (камераси) нинг қўшилмасидан иборат деб қараш мумкин. қаттиқ ёқилғини ёқишди ёқилғи бўлакларини тутиб турадиган колосник чўғдон ёндириш қурилмаси бўлиб хизмат қилади. суюқлик ва газ ҳолидаги ёқилғини ёқишда ўтхонага узатилган ёқилғини ва ёниш учун зарурий ҳавони пуркаб берадиган форсунка ёки горелкалар ёндириш қурилмаси бўлади. ўтхоналарни конструкциялашда қуйидаги асосий шартлар: 1. ёқилғини тежаб ёқишга, яъни ортиқча ҳаво коэффиценти минимал бўлганда ёқилғини энг тўлиқ ёнишига...

DOC format, 3,2 MB. "ўтхона қурилмаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ўтхона қурилмаси DOC Bepul yuklash Telegram