қозон қурилмаси унинг тузилиши ва ишлаш принципи

PPT 14 sahifa 133,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 14
powerpoint presentation 14-маъруза қозон қурилмаси унинг тузилиши ва ишлаш принципи режа қозон қурилмалари ҳақида асосий тушунчалар. қозон қурилмасининг технологик схемаси. қозон қурилмалари ҳақида асосий тушунчалар. ўчоқда ёқилган ёқилғидан ажралган иссиқлик ҳисобига босим остидаги иссиқ сув ва буғ ҳосил қиладиган ускуналар мажмуаси қозон агрегати дейилади. қозон агрегати ўчоқ, буғлатиш сиртлари-экран, буғ қиздиргич, сув эканомайзери ва ҳаво иситгичларидан иборат. қозон қурилмаси тайёрланадиган махсулот турига кўра буғ қозонлари ва сув иситиш қозонларига бўлинади. технологик жараёнларининг чиқиндиларини ёқиб ёки металлургия заводларидан ва домна печларидан чиққан тутун-газ аралашмалари иссиқлигидан фойдаланиб ишлайдиган қозонларга утилизатор қозони дейилади. қозон агрегати ва ёрдамчи ускуналар мажмуаси қозон қурилмаси дейилади. қозон қурилмалари ишлатилишига кўра энергетик, ишлаб чиқариш ва иситиш турларига бўлинади. фақат иссиқлик электр станцияларининг буғ турбиналарини буғ билан таъминлайдиган қозон қурилмалари энергетик қозон қурилмаси дейилади. саноатни ва аҳоли яшайдиган жойларни ҳамда идораларни иссиқ сув ёки буғ билан таъминлайдиган қозонлар ишлаб чиқариш ва иситиш қозонлари дейилади. қозон қурилмаси қозон агрегати билан …
2 / 14
ни тутиб қолиш қурилмалари, каркас, ички қоплама ва бошқаларни киритиш мумкин. қозон қурилмаларини қуйдаги белгиларига кўра классифика-циялаш мумкин: 1. буғ унумига кўра. а) буғ унуми паст. 30 тсоат б) буғ унуми ўртача 30-40 тсоат в) буғ унуми юқори 100-140 тсоат г) буғ унуми ўта юқори 255 тсоат 2. босимига кўра а) паст босимли 30 бар гача: б) ўрта босимли 100 бар в) юқори босимли 155 бар г) ўта юқори босили 245 бар 3. ишлатилишига кўра: а) энергетик қозон қурилмалари, буғдан олинган иссиқлик энергиясининг ҳаммаси аввал механикавий, кейин эса электр энергиясига айлантириш учун турбинага берилади: б) иссиқлик-энергетик қурилмалар, булардан иссиқлик энергиясини камроқ қисми иссиқлик ташувчи (қизиган буғ ёки қайноқ сув) тарзда истеъмолчининг эҳтиёжлари учун (иситиш ва турли- туман технология жараёнларни бажариш учун) юборилади: иссиқликнинг асосий қисми электр энергиясининг олишга сарфланди: в) иситиш қозонлари-булар маҳаллий қозон қурилмалари бўлиб, қозон қурилмаси яқинида жойлашган уйларни иссиқ сув билан таъминлайди. қозон қурилмасининг технологик схемаси. қозон …
3 / 14
ирувчи қувурлар барабанга уланади. уларда сув-буғ аралашмаси берк контур бўйича ҳаракатланади, яъни ўтхона ташқарисидаги қувурдан сув оқиб тушиб 19-коллекторга қуйилади ва ундан аланга ва тутун газлари билан иссиқлик алмашинувчи ўтхона экранига ўтиб, у ерда буғланади. коллектор ўтхонанинг совуқ воронкаси, яъни кул ва шлак тушадиган қисмида жойлашган. иссиқлик тутун газлари йўлидаги сув эканомайзери ва ҳаво иситгичга конвектив иссиқлик алмашиниш усулида узатилади. шунинг учун ўтхонанинг бу қисми конвекция шахтаси дейилади. тутун газларининг ҳароратси конвекция шахтасидан ўтиш вақтида 800-9000 к дан 300-4000 к гача пасаяди. ўтхона деворининг ички қисмига ўтга чидамли ғиштлар терилади. ташқи томонида металл қоплама билан ўралади. бу ўтхона девори мустаҳкамлигини оширибгина қолмасдан, унинг ичига девор орқали ортиқча ҳавони сўришдан ва газларнинг ташқарига чиқишидан сақлайди. сув буғини ҳосил қилишда махсус конструкциядаги қозон қурилмаларида-сув тайёрлаш, буғ қиздиргич, буғ генераторидан фойдаланилади. ҳосил қилинган буғ ёрдамида бир ва кўп босқичли (қувватига қараб) буғ турбинаси электр генераторидан фойдаланиб, электр энергияси ишлаб чиқарилади. ишлатиб бўлинган буғнинг …
4 / 14
ув деаэрация (юнонча de-ажратиб олиш ва aer-ҳаво) ли сув ғамлайдиган идиш 11 дан таъминлаш насоси 12 ёрдамида узатилади. ҳайдалган сув, албатта сув эканомайзери -9 орқали ўтгандан сўнг барабан -7 га қуйилади. сув буғи, ўтхона экрани 6 вазифасини бажарувчи қувурларда ҳосил бўлади ва босим остида барабан -7 га ўтади. қувурларда ҳосил бўлган қуруқ тўйинган буғ барабан орқали ўта қиздиргич -8 га ва ундан истеъмолчига узатилади. ёқилғининг ёнишидан машъалали аланга пайдо бўлади ва унинг ҳароратси 1700-1800 к га етади. бу юқори ҳароратли аланга ўтхона ичида унинг девори бўйлаб перпендикуляр жойлашган қувур сиртларини ялаб иситиш натижасида унинг ҳароратси 1200-1300 к гача пасаяди. тутун газлари ўтхонанинг юқори қисмида газ йўлида жойлашган буғни сув эканомайзери -9 ва ҳаво иситгич -10 орқали тутунни ташқарига тозалаб чиқариш асбобларига ўтади. заҳарли айрим маҳсулотлардан тутун-газ аралашмаси кул тутгич -15 да тозаланиб, мўри 17 орқали атмосферага чиқариб юборилади. атмосферага чиқарилган тутун газларининг ҳарорати 350-380 к ва ундан ортиқроқ бўлиши мумкин. …
5 / 14
ри; 10-ҳаво иситгич; 11-деаэрацияли сув ғамлайдиган идиш; 12-таъминловчи насос; 13-вентилятор; 14-қозон қурилмаси ўрнатилган бино; 15-кул тутгич мосламаси; 16-тутун-газларни сўргич; 17-тутун қувури (мўри); 19- коллектор. эътиборларингиз учун раҳмат!

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 14 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қозон қурилмаси унинг тузилиши ва ишлаш принципи" haqida

powerpoint presentation 14-маъруза қозон қурилмаси унинг тузилиши ва ишлаш принципи режа қозон қурилмалари ҳақида асосий тушунчалар. қозон қурилмасининг технологик схемаси. қозон қурилмалари ҳақида асосий тушунчалар. ўчоқда ёқилган ёқилғидан ажралган иссиқлик ҳисобига босим остидаги иссиқ сув ва буғ ҳосил қиладиган ускуналар мажмуаси қозон агрегати дейилади. қозон агрегати ўчоқ, буғлатиш сиртлари-экран, буғ қиздиргич, сув эканомайзери ва ҳаво иситгичларидан иборат. қозон қурилмаси тайёрланадиган махсулот турига кўра буғ қозонлари ва сув иситиш қозонларига бўлинади. технологик жараёнларининг чиқиндиларини ёқиб ёки металлургия заводларидан ва домна печларидан чиққан тутун-газ аралашмалари иссиқлигидан фойдаланиб ишлайдиган қозонларга утилизатор қозони дейилади. қозон агрегати ва ёрдамчи уску...

Bu fayl PPT formatida 14 sahifadan iborat (133,0 KB). "қозон қурилмаси унинг тузилиши ва ишлаш принципи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: қозон қурилмаси унинг тузилиши … PPT 14 sahifa Bepul yuklash Telegram