bozor mehanizmi

PDF 22 pages 503.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 22
vii-мавзу 154 7-боб. талаб ва таклиф назарияси. бозор мувозанати бозор механизмининг амал қилишида талаб ва таклиф қонунлари муҳим ўрин тутади. талаб ва таклиф нархни шакллантиради, шу билан бирга нарх талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатни аниқлаб беради. бу бобда дастлаб талаб ва таклифга нархнинг таъсирини алоҳида қараб чиқамиз. кейин талаб ва таклиф таъсирида мувозанатлашган нархнинг ўрнатилиши тушунтириб берилади. шу ўринда талаб ва таклиф қонунлари, уларнинг миқдорига таъсир этувчи омиллар, улар ўртасидаги мутаносибликни баѐн этишга алоҳида эътибор берилади. шунингдек, талабнинг шаклланиши ва амал қилиши, унга таъсир этувчи омилларни ўрганишда иқтисодиѐт назариясида муҳим йўналишлардан бирига айланган истеъмолчи хатти-ҳаракати назарияси билан танишиб чиқамиз. 7.1. талаб тушунчаси ва унинг миқдорига таъсир қилувчи омиллар. талаб қонуни эҳтиѐж кишиларнинг ҳаѐтий воситаларга бўлган заруриятини ифодаловчи илмий категория сифатида тараққиѐтнинг ҳамма босқичлари учун умумий ва доимийдир. унинг бозор иқтисодиѐти шароитидаги тарихий кўриниши талаб тушунчасидир. талаб эҳтиѐждан фарқ қилиб, мустақил иқтисодий категория (илмий тушунча) сифатида амал қилади. эҳтиѐжнинг фақат пул …
2 / 22
ан келиб чиқиб, талабга қуйидагича таъриф бериш мумкин: маълум вақт оралиғида, нархларнинг мавжуд даражасида истеъмолчиларнинг товар ва хизматлар маълум турларини сотиб олишга қодир бўлган эҳтиѐжи талаб дейилади. талаблар турлича бўлиб, одатда бир хил товар ѐки хизматларга бўлган талабнинг икки тури фарқланади: якка талаб ва бозор талаби. ҳар бир истеъмолчининг, яъни алоҳида шахс, оила, корхона, фирманинг товарнинг шу турига бўлган талаби якка талаб дейилади. бир қанча (кўпчилик) истеъмолчиларнинг шу турдаги товар ѐки хизматга бўлган талаблари йиғиндиси бозор талаби дейилади. 155 якка талаб ҳам бозор талаби ҳам миқдор жиҳатдан аниқланади. лекин бу миқдор ҳар доим ҳам бир хил бўлиб турмайди, балки ўзгарувчан бўлади. талаб миқдорининг ўзгаришига бир қанча омиллар таъсир қилади. уларнинг ичида энг кўп таъсир қиладиган омил нарх омилидир. нарх ва сотиб олинадиган товарлар миқдори ўртасидаги бўладиган боғлиқликни қуйидаги жадвал маълумотлари асосида қараб чиқамиз (7.1- жадвал). 7.1-жадвал нарх ва сотиб олинадиган товар миқдори ўртасидаги боғлиқлик бир килограмм картошка нархи (сўм) картошкага …
3 / 22
қилади ва улар картошка нархининг ўзгаришига нисбатан деярли бир хил хатти-ҳаракат, муносабатда бўладилар, деган шартга асосланилди. мисолдан кўринадики, бозор талаби миқдорининг нархга нисбатан ўзгариши ҳам якка талабнинг ўзгаришига мутаносиб равишда рўй бермоқда. товар нархи ва сотиб олинадиган товар миқдори ўзгариши ўртасида бўладиган тескари ѐки қарама-қарши боғлиқлик талаб қонуни дейилади. реал иқтисодий ҳаѐтда баъзан бу қоидага зид бўлган, яъни айрим товар нархининг ўсиши билан унга бўлган талаб миқдорининг янада ортиши ҳолати ҳам учрайди. бу ҳолат гиффен самараси деб (инглиз иқтисодчиси р.гиффен номи билан) аталади. гиффен камбағал ишчи оилалари картошка қимматлашишига қарамасдан уни истеъмол қилишлари кенгайишини кузатиб, бу самарани тасвирлаб кўрсатган. тушунтириш шунга асосланадики, картошка камбағал оила овқатида маҳсулотларнинг асосий қисмини эгаллайди. агар картошка нархининг ўсиши рўй берса, бунда камбағал оила гўшт сотиб олишдан умуман воз кечишга мажбур бўлади, 156 ўзининг кўп бўлмаган даромадининг барчасини картошка сотиб олишга сарфлайди. демак, бундай вазиятда нархларнинг ошиши зарур товарларга талаб миқдорининг камаймасдан, аксинча кўпайишига олиб …
4 / 22
иллар талабнинг нархдан ташқари омиллари дейилади. талабга нархдан ташқари қуйидаги асосий омиллар таъсир кўрсатади: 1) истеъмолчининг диди; 2) бозордаги истеъмолчилар сони; 3) истеъмолчининг даромадлари; 4) бир-бирига боғлиқ товарларнинг нархи; 5) келажакда нарх ва даромадларнинг ўзгариши эҳтимоли. бу омилларнинг ўзгариши талаб ҳажмининг ўзгаришига қандай таъсир кўрсатишини қараб чиқамиз. 1. бирор маҳсулотга истеъмолчи дидидаги ижобий ўзгариш рўй берса, нархнинг тегишли даражасида унга бўлган талаб ортади. бу ўринда реал ҳаѐтда истеъмолчилар «мода», яъни бирон-бир товарнинг кенг русум бўлган турини сотиб олишга ҳаракат қилишларини мисол келтириш мумкин. 157 истеъмолчи дидига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатлар талабнинг қисқаришига олиб келади. 2. ўз-ўзидан аниқки, бозорда истеъмолчилар сони кўпайса, талаб ортади, истеъмолчиларнинг сони камайса, талаб қисқаради. масалан, алоқа воситаларининг такомиллашуви халқаро молиявий бозор доирасини, ундаги қимматли қоғозларнинг олди-сотди жараѐнларида иштирок этувчилар сонини мислсиз кенгайтиради ҳамда акция ва облигация каби молиявий активларга бўлган талабнинг ўсишига олиб келади. туғилиш даражасининг пасайиши болалар боғчаси ва мактабга бўлган талабни камайтиради. 3. пул …
5 / 22
қликда ўзгарадиган товарлар паст тоифали товарлар дейилади. истеъмолчилар даромади ва улар томонидан сотиб олинадиган товарлар миқдори ўртасидаги боғлиқлик немис иқтисодчиси ва статисти эрнст энгель (1821-1896) томонидан чуқур тадқиқ этилган. шунга кўра, истеъмолчи даромади билан у томонидан сотиб олиниши мумкин бўлган товарлар миқдори ўртасидаги ўзаро боғлиқлик энгель қонуни дейилади. бу қонуннинг амал қилишини энгель эгри чизиғи орқали ифодалаш мумкин (7.2-чизма). олий тоифали ѐки нормал товарлар учун энгель эгри чизиғи ўсувчан кўринишида бўлади. ҳақиқатан ҳам, аҳоли даромадлари ўсиб бориши билан бу турдаги товарлар кўпроқ харид қилинади. паст тоифали товарлар учун энгель эгри чизиғи пасаювчан кўринишда бўлиб, даромадлар ошиб бориши билан истеъмолчилар уларни камроқ миқдорда сотиб оладилар. агар товарнинг истеъмоли даромад даражасига боғлиқ бўлмаса, у ҳолда энгель эгри чизиғи тик ҳолда бўлади. чизмадан кўринадики, истеъмолчининг бир ойлик даромади 10 минг сўмдан 20 минг сўмга ошганда, у сотиб олган маҳсулот миқдори 1 донадан 2 донага, 20 минг сўмдан 30 минг сўмга ошганда 2 донадан …

Want to read more?

Download all 22 pages for free via Telegram.

Download full file

About "bozor mehanizmi"

vii-мавзу 154 7-боб. талаб ва таклиф назарияси. бозор мувозанати бозор механизмининг амал қилишида талаб ва таклиф қонунлари муҳим ўрин тутади. талаб ва таклиф нархни шакллантиради, шу билан бирга нарх талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатни аниқлаб беради. бу бобда дастлаб талаб ва таклифга нархнинг таъсирини алоҳида қараб чиқамиз. кейин талаб ва таклиф таъсирида мувозанатлашган нархнинг ўрнатилиши тушунтириб берилади. шу ўринда талаб ва таклиф қонунлари, уларнинг миқдорига таъсир этувчи омиллар, улар ўртасидаги мутаносибликни баѐн этишга алоҳида эътибор берилади. шунингдек, талабнинг шаклланиши ва амал қилиши, унга таъсир этувчи омилларни ўрганишда иқтисодиѐт назариясида муҳим йўналишлардан бирига айланган истеъмолчи хатти-ҳаракати назарияси билан танишиб чиқамиз. 7.1. талаб тушунчаси ва уни...

This file contains 22 pages in PDF format (503.9 KB). To download "bozor mehanizmi", click the Telegram button on the left.

Tags: bozor mehanizmi PDF 22 pages Free download Telegram