atom va molekulyar ta'limot tarixi

DOCX 14 sahifa 14,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 14
кимё тарихи истиқболлари фанидан № 6 маъруза атом–молекуляр таълимотнинг яратилиш тарихи маъруза режаси: 1. атом сўзининг келиб чиқиши, илк атомистик назария 2. ўрта асрларда атомистик фикрлар 3. дальтоннинг атом назарияси 4. ломоносовнинг классик атом-молекуляр таълимот 5. ҳозирги замон атом-молекуляр таълимоти калит сўзлар:атом, молекула, элемент, назария, атом-молекуляр таълимот маърузанинг мазмуни материянинг бўлиниши ҳақидаги савол юнон файласуфлари қизиқишнинг иккинчи муҳим томони эди. иккига бўлинган тошни майда заррачаларга ажратиш ва бу жараённи қачонгача давом этиш мумкин иониялик левкипп (эр.ав.500-440) биринчилардан бўлиб майда бўлакланган заррачалари янада кичикроқ қисмга ажратиш маълум чегарадан кейин тўхтайди деган хулосага келди. левкиппнинг шогирди абдериялик демокрит (эр. ав 470-360) устозининг бу фикрини ривожлантирди ва чексиз бўлакларга бўлинган митти заррачани “атомос” – “бўлакларга бўлинмайдиган” сўзини қўлладики, биз бу терминдан ҳанузгача фойдаланамиз. демокритнинг фикрича, заррача абсолют мустаҳкам ва бўлинмас бўлиб, у абадийдир деб тушунтиради ва “атом” тушунчасини қўллайди. унинг тасаввурича, бизни қамраб олган дунё чексиз бўшлиқда ҳаракатланувчи атомларнинг бирикиши ва парчаланиши натижасидир. …
2 / 14
илан фарқланади ва бир-бири билан кичкина ўсимталари орқали бирикади деб ҳисоблайди. “атомлар шакли, оғирлиги ва шу шакли белгилайдиган хоссаларидан ташқари бошқа хил хоссалари билан бизнинг сезги органларимизга таъсир этмайди”,- деб ёзади эпикур. унинг фикрича, атомлар тўғри чизиқли ҳаракатидан оғиши мумкин ва бу тўқнашувлар натижасида янги агрегатлар ҳосил қилади. бу фикрларнинг барчаси бизларнинг замонавий дунё қарашимизга мос келса ҳам, демокрит ўзининг назарий ғояларини экспериментлар билан исботлай олмади ва кейинги 2000 йил давомида бу назариядан ҳеч ким фойдаланмади. қадимги замон юнон файласуфлари умуман тажрибалар амалга оширмасдан ҳақиқатни баҳслардан излашгани учун аристотелнинг материал заррачанинг чексиз бўлинмаслиги ҳақидаги таълимотни қабул этмадилар, демокритнниг атомистик ғоялари йўқолиб кетмади. демокрит ва эпикурнинг таълимоти давомчилари кейинги асрларда ҳам бор эдилар. шулардан бири эрамизгача 1 асрда яшаб ижод қилган тит лукреций кар (95-55йй) эди. римлик шоир ва донишманд 6 китобдан иборат ”буюмларнинг табиати” номли дидактик поэмасида эпикурнинг атомистик таълимотини баён қилади. тарбиявий аҳамият касб этган бу машҳур поэма 1473 …
3 / 14
триянинг асосчиси барча жисмлар ҳар хил шакл ва ўлчамлардаги майда заррачалардан таркиб топган, уларнинг орасида “жуда сийрак материя” мавжуд дейди. шу билан бирга, декартнинг фикрича, корпускулалар (corpuacula – майда заррача) ҳам яхлит материядан иборат бўлиб, улар бўлиниши мумкин деб фикр билдиради. 369 п.гассенди корпускулалар тузилишини ўрганишда француз файласуфи п. гассенди эпикур атомистикаси билан диний тушунчаларни уйғунлаштириб қўшиб юборади, аммо атомлар орасидаги бўшлиқларни тан олади. бирикмалар ҳосил қилувчи атомлар гуруҳини у молекула (molec – масса, йиғинди дегани) деб атайди. европада табиатшуносликнинг корпускуляр назарияси вужудга келди, аммо бу даврда кимёнинг сезиларли ривожланиши кузатилмади. [footnoteref:1]роберт бойль ва и.ньютон ҳам физика, математика ва астрономияда улкан ютуқларга эришган ньютон умр давомида кимё билан шуғулланган. алкимёгарларнинг олтин олишига ишонган ва бир қанча тажрибалар олиб борган. атом тушунчаси ньютоннинг атом ҳақидаги янги фикрлари билан бойитилди. унинг фикрича, кичик заррачалар шундай табиий куч билан боғланганки, уларнинг ўзаро таъсирини шу куч белгилайди. унинг фикрича “атомлар ўткир илмоқлари билан эмас, …
4 / 14
лиш мумкин. шунга биноан бойль «жисмлар ўзгаради, лекин уларни ташкил қилувчи «корпускулалар» ўзгармай қолади деган хулосага келган, бойлнинг бундай хулосаси атом тўғрисида ўйлашга ундади. бу ишни унинг ватандоши дальтон бажарди. атом тўғрисида бирор янги аниқ маълумот бериш учун унинг атом массаси тўғрисидаги фикр дунёга келиши керак эди. бойль бирламчи ва иккиламчи корпускулалар борлигига, бирламчи корпускулалар ўзгармовчи эканлигини, иккиламчи корпускулалар эса мойиллик асосида ҳосил бўлишини айтди. юқорида айтилганидек бойлнинг корпускуляр назариясида атом массаси тушунчаси йўқ эди. шунинг учун бу назария экспериментал кимё учун унчалик муҳим бўлолмади. атом массасини аниқлашнинг микдорий принциплари (йўллари) нинг йўқлиги ҳам бу тушунчанинг юзага келишига олиб келмади. хулоса килиб айтганда, xvii-аср атомистикасида атом аниқ таърифланмаган бўлиб, абстракт қурилмалар, тушунчалар доирасида чекланиб қолди. лекин у материянинг дискретлиги ғоясини кимё ва бошка фанлар учун ахамиятли эканлиги тўғрисидаги фикр ва дунёқарашни сақлаб қолди ва элементлар тушунчаси кимё учун мутлақо зарур ва муҳим эканлигини уқтирди. бу тушунчаларга асосланмаслиги мумкин эмас деган …
5 / 14
лганда бирин-кетин зарачалар ажралиб буғ ҳолатга ўтади ва сув оғрилиги камаяди. сув буғ ҳолда атомлардан иборат бўлса, нега суюқ ёки муз агрегат ҳолатларида шундай атомлардан ташкил топиши мумкин эмас деган фикрлар туғула бошланди. бу хилдаги фикрлар атом ҳақидаги таълимот пайдо бўлгандан бошлаб 2000 йил ўтгандан кейингина олимларни яна қайта қизиқтириб бошлади, бу таълимот тарафдорлари сони ортиб бормоқда, аммо "атом" сўзининг асл маноси ва моҳияти тшунарли эмасди. бойль илмий фаолияти даврида илмий адабиётларда алкимё ва алкимёгар терминлари деярли йўқола бошлади.шунинг учун ҳам бойль 1661-йилда эълон қилган ўз асарини номлашда алкимёгар сўзининг биринчи бўғинини қисқартириб, химик-скептик деб атади. шундан бошлаб бу фаннинг номи кимё ва бу соҳа ходимлари кимёгар деб айтиладиган бўлди. дальтоннинг ишлар ва атомистикаси дальтон табиий фанлар ичида метерологияга айниқса қизиқар эди. у 1787 йилдан бошлаб, то умрининг охиригача об-ҳаво устида қилган кузатишларини ҳар куни ёзиб борди, бундай кузатишлар камида 200 мингтага етди. дальтоннинг метеорологияга бўлган қизиқиши унда газларнинг хоссаларини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 14 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"atom va molekulyar ta'limot tarixi" haqida

кимё тарихи истиқболлари фанидан № 6 маъруза атом–молекуляр таълимотнинг яратилиш тарихи маъруза режаси: 1. атом сўзининг келиб чиқиши, илк атомистик назария 2. ўрта асрларда атомистик фикрлар 3. дальтоннинг атом назарияси 4. ломоносовнинг классик атом-молекуляр таълимот 5. ҳозирги замон атом-молекуляр таълимоти калит сўзлар:атом, молекула, элемент, назария, атом-молекуляр таълимот маърузанинг мазмуни материянинг бўлиниши ҳақидаги савол юнон файласуфлари қизиқишнинг иккинчи муҳим томони эди. иккига бўлинган тошни майда заррачаларга ажратиш ва бу жараённи қачонгача давом этиш мумкин иониялик левкипп (эр.ав.500-440) биринчилардан бўлиб майда бўлакланган заррачалари янада кичикроқ қисмга ажратиш маълум чегарадан кейин тўхтайди деган хулосага келди. левкиппнинг шогирди абдериялик демокрит (эр....

Bu fayl DOCX formatida 14 sahifadan iborat (14,0 MB). "atom va molekulyar ta'limot tarixi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: atom va molekulyar ta'limot tar… DOCX 14 sahifa Bepul yuklash Telegram